язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг ЭГ-01-02/12-368-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 19-сон, Молия вазирлигининг 29-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-11-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-18-сон "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 06.02.2004 й. Қарори (АВ томонидан 16.02.2004 й. 1311-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.02.2004 й.

N 1311



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

АГЕНТЛИГИНИНГ

06.02.2004 й.

N ЭГ-01-02/12-368

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.02.2004 й.

N 19

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.02.2004 й.

N 29

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

06.02.2004 й.

N 01-02/8-11

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.02.2004 й.

N 2004-18

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган

четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари,

эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда

технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага

киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги

низомни тасдиқлаш тўғрисида


(2004 йил 26 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 30-31-сон, 225-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестяциялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 225-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006-2008 йилларда маҳаллий хомашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида"ги 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 25-26-сон, 230-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Маҳаллийлаштириш комплекс дастурига киритилган корхона томонидан божхона органларига ваколатли органнинг низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш юзасидан берган хулосаси тақдим қилинганда, божхона туловлари олинмайди (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари).

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси

Э. Ғаниев

Иқтисодиёт вазири

Р. Азимов

Молия вазири

М. Нурмуратов

Давлат божхона қўмитасининг раиси

Б. Парпиев

Давлат солиқ қўмитасининг раиси

Ж. Сайфиддинов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 7-сон, 84-модда.