ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /Марказий банк Бошқарувининг 27.12.2003 й. 555-сон "Қимматли қоғозлар бланкаларига қўйиладиган техник талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.02.2004 й. 1312-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.02.2004 й.
N 1312
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
27.12.2003 й.
N 555
ҚАРОРИ
Қимматли қоғозлар бланкаларига
қўйиладиган техник талаблар тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
(2004 йил 27 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 ноябрдаги "Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 506-сонли қарорига мувофиқ, Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қимматли қоғозлар бланкаларига қўйиладиган техник талаблар тўғрисидаги низом (янги таҳрири) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Марказий банк Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 285-сон билан тасдиқланган "Қимматли қоғозлар бланкаларига қўйиладиган техник талаблар" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (1998 йил 30 ноябрь, рўйхат рақами 553-сон).
Марказий банк Бошқаруви
раиси вазифасини в.б. М. Жумагалдиев
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 7-сон, 90-модда.