ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Умумий концептуал саволлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2017 й. Ф-5155-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойиш

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

28.12.2017 й.

N Ф-5155



2017-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

БЕШТА УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР

СТРАТЕГИЯСИНИ "ФАОЛ ТАДБИРКОРЛИК, ИННОВАЦИОН

ҒОЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЙИЛИ"ДА АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД ДАВЛАТ ДАСТУРИ

ЛОЙИҲАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида баён қилинган ғоя ва кўрсатмаларни ҳаётга жорий этишнинг ҳар томонлама пухта ўйланган, асослантирилган ташкилий-ҳуқуқий ҳамда молиявий-иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини (кейинги ўринларда Ҳаракатлар стратегияси деб юритилади) "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили"да амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони билан Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар зиммасига Ҳаракатлар стратегиясини 2018-2021 йилларда амалга ошириш бўйича йиллик давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш вазифаси юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили"да Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича иловага мувофиқ таркибда йиғма ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

Йиғма ишчи гуруҳ (О. Муродов) Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар билан биргаликда:

2017 йилда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширилишини, йўл қўйилган камчиликлар ва хатоларни, жамоатчилик, миллий ҳамда халқаро экспертлар фикрларини ўрганиш натижаларини, шунингдек ўтказилган конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари якунларини танқидий таҳлилдан ўтказсин;

2018 йилнинг 5 январигача бўлган муддатда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини (кейинги ўринларда Давлат дастури деб юритилади) ишлаб чиқсин.


3. Давлат дастури лойиҳасини тайёрлашда куйидаги муҳим, устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилсин:

Давлат дастури "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган эзгу ғояни ҳаётга сўзсиз жорий этишга қаратилган сиёсатнинг мантиқий давоми бўлиши керак;

Давлат дастурида "қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт", "мамлакат ҳаётига тааллуқли энг муҳим қарорлар халқ билан бевосита мулоқот асосида, жамоатчилик фикрини инобатга олган холда қабул қилинади" деган тамойилларни рўёбга чиқариш бўйича амалий чора-тадбирларни акс эттириш зарур;

белгиланаётган тадбирлар халқ билан бевосита мулоқот натижаларига асосланиши, шунингдек аҳолининг кенг қатламини безовта қилаётган долзарб муаммоларнинг ечимини, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларидаги вазиятни тубдан яхшилаш бўйича амалий қадамларни кўзда тутиши керак;

кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар, биринчи навбатда, аҳоли фаровонлигини узоқ келажакда эмас, айнан бугун яхшилашга йўналтирилган бўлиши ҳамда уларнинг кундалик ҳаётида акс этиши керак;

янги шароитларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва кенг ривожлантириш фуқароларнинг эҳтиёжларини қондиришни таъминловчи устувор йўналиш бўлиши керак;

ўсиб бораётган глобал рақобат шароитида барқарор иқтисодий равнаққа эришиш инновацион ривожланиш моделига ўтиш, инновациялар, янги технологияларни ҳаётга фаол жорий этиш, шунингдек прогрессив, замонавий фикрлайдиган, ташаббускор фуқаролар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали таъминланиши керак;

ишлаб чиқилаётган тадбирлар аниқ натижага йўналтирилган, равшан мақсад ва амалга ошириш механизмига эга бўлиши, шунингдек бошқа дастурлар доирасида бажарилаётган чора-тадбирлар билан ўзаро боғлиқ бўлиши керак.


4. Йиғма ишчи гуруҳ (О. Муродов):

2018 йилнинг 5 январидан 18 январигача бўлган даврда Давлат дастури лойиҳасини кенг жамоатчилик муҳокамасини, шу жумладан Интернет тармоғига жойлаштириш орқали ташкил этсин;

2018 йилнинг 20 январигача бўлган муддатда жамоатчилик муҳокамаси натижалари ва келиб тушган таклифларни таҳлил қилган ҳолда қайта ишланган Давлат дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.


5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар раҳбарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 28 декабрдаги

Ф-5155-сон фармойишига

ИЛОВА



"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар

ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили"да

Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича

Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш

бўйича йиғма ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

      

1.

Муродов О.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, гуруҳ раҳбари


2.

Мавлонов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, гуруҳ раҳбари ўринбосари


3.

Хидоятов Г.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари


4.

Мухамедов Ф.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори


5.

Тойчиев Н.Д.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари


6.

Жураев Н.С.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари


7.

Каньязов Е.С.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари - Тошкент давлат юридик университетининг ректори


8.

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари


9.

Ханаев У.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бош инспектори


10.

Ачилов Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бош инспектори


11.

Хакимов Р.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати


12.

Бурханов А.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, "Тараққиёт стратегияси" Маркази ижрочи директори


13.

Рустамбеков Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиги


14.

Сотиболдиев Ж.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 декабрь

































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск