ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2018 й. 62-сон "Республикада хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2018 й.

N 62




РЕСПУБЛИКАДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

АСОСИДА АЧЧИҚ ҚАЛАМПИР ЕТИШТИРИШНИ

КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини диверсификация қилиш, фермер ва деҳқон хўжаликлари даромадини ошириш, рақобатбардош ва сифатли маҳсулотларни етиштириш ҳамда экспорт ҳажмларини кўпайтириш, бу борада илғор хорижий тажрибалардан оқилона фойдаланиш, хусусан, аччиқ қалампир етиштириш бўйича замонавий, ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ҳамда Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Фарғона вилоятининг Бувайда туманлари ҳокимликларининг 2018 йил ҳосили учун фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида аччиқ қалампир етиштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018 йил ҳосили учун фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида аччиқ қалампир етиштириш бўйича прогноз кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ;

Хорижий тажриба асосида ҳудудларда аччиқ қалампирни етиштириш, йиғиштириб олиш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Республика ишчи гуруҳи деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика ишчи гуруҳи (Вахабов)га:

аччиқ қалампир экинларини экиш, парвариш қилиш, етиштириш ва қайта ишлаш бўйича илғор замонавий технологияларни жорий этиш;

маҳаллий тупроққлим шароитларидан келиб чиқиб, ҳудудларни аччиқ қалампир етиштиришга ихтисослаштириш ва аччиқ қалампир экинлари навларини фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари кесимида жойлаштириш;

аччиқ қалампир кўчатини етиштириш учун иссиқхона ва кўчатхоналарни тайёрлаш;

аччиқ қалампир уруғларини ўз муддатида ва сифатли экиш учун 2018 йил 15 февралгача белгиланган ер майдонларини тайёрлаш ишларини якунлаш;

2018 йил март-апрель ойларида фермер хўжаликлари буюртмасига асосан уларнинг ерларига хориждан келтириладиган юқори ҳосилли аччиқ қалампир навларининг тўлиқ экилишини таъминлаш;

юқори ҳосилли аччиқ қалампир навлари экилган майдонларда соҳа мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар асосида агротехника тадбирлари амалга оширилишини ташкил этиш вазифалари юклансин.


4. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясининг ҳудудий "Қалампир" масъулияти чекланган жамиятларини ташкил этиш ва қуйидагиларни уларнинг асосий вазифалари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида аччиқ қалампир экинларини экиш учун талаб этиладиган уруғлик ва кўчатларни етказиб бериш ҳамда ушбу мақсадда замонавий кўчатхоналарни ташкил этиш;

фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликларини аччиқ қалампир етиштириш учун шартнома асосида бўнак маблағлари ва заруриятига кўра моддий-техника ресурслари билан таъминлаш;

ажратилган экин майдонларида аччиқ қалампир маҳсулотларини ундириб олиш ҳамда агротехника тадбирлари ўз вақтида, сифатли ўтказилишини ташкил этиш;

аччиқ қалампир маҳсулотларини етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларига маркетинг хизматлари кўрсатиш;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштирилган аччиқ қалампирни олдиндан тузилган (фьючерс) шартномаларга асосан харид қилиш;

етиштирилган аччиқ қалампирни қайта ишлаш ва экспорт қилиш.


5. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

ўн кун муддатда ҳудудий "Қалампир" масъулияти чекланган жамиятларини белгиланган тартибда ташкил этилишини;

ўн беш кун муддатда ҳудудий "Қалампир" масъулияти чекланган жамиятлар юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини;

бир ой муддатда ҳудудий "Қалампир" масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритиши учун зарур бўлган бино ва иншоотлар ажратилишини;

ҳудудий "Қалампир" масъулияти чекланган жамиятлар буюртмасига мувофиқ қалампир кўчатини экадиган техника ҳамда қалампир қуритиш линияларининг харид қилинишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси ва Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва назорат қилиш маркази юқори ҳосилли аччиқ қалампир навлари уруғларини хориждан, шу жумладан Индонезия Республикасидан олиб келиш учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг қисқа муддатларда расмийлаштирилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ, Тошкент давлат аграр университети ва Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 5 февралига қадар:

республика ҳудудларининг тупроққлим шароитларидан келиб чиқиб, аччиқ қалампир экинлари навларини танлаш, уруғлик тайёрлаш, кўчат тайёрлаш ва экиш, парвариш қилиш, агротехника тадбирларини ўтказиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилиб, аччиқ қалампир етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларига етказилишини таъминласин;

2018 йил февраль ва март ойларида фермер, деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгалари иштирокида хорижий технологиялар асосида аччиқ қалампир экинлари навларини танлаш, уруғлик тайёрлаш, кўчат тайёрлаш ва экиш, парвариш қилиш, агротехника тадбирларини ўтказиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича жойларда кўргазмали ўқув-семинарларни ташкил этиш режа-графигини тасдиқласин ва ижросини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртмасига асосан республикада аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтиришга хориждан жалб этиладиган мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларсиз расмийлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртмасига асосан республикада аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш мақсадида хориждан жалб этиладиган мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатининг узайтирилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 январдаги

62-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

ва вилоятларда 2018 йил ҳосили учун фермер,

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида

аччиқ қалампир етиштириш бўйича

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАР

         

Т/р

Туманлар

номи

Экин

майдони,

га

Ҳосил-

дорлик,

ц/га


Ялпи

ҳосил,

тонна


Шу жумладан


Фермер

хўжаликларида


Деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер участкаларида


майдон,

га


ҳосил-

дорлик,

ц/га


ялпи

ҳосил,

тонна


майдон,

га


ҳосил-

дорлик,

ц/га


ялпи

ҳосил,

тонна


Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Тўрткўл


2500

120

30000

1890

120

22680

610

120

7320

2.

Беруний


5000

120

60000

5000

120

60000




3.

Элликқалъа


2500

120

30000

2500

120

30000




4.

Амударё


2500

120

30000

2000

120

24000

500

120

6000

5.

Хўжайли


300

120

3600

240

120

2880

60

120

720

6.

Тахиатош


200

120

2400

160

120

1920

40

120

480

7.

Шуманай


220

120

2640

220

120

2640




8.

Қонликўл


220

120

2640

175,5

120

2106

44,5

120

534

9.

Қўнғирот


220

120

2640

176

120

2112

44

120

528

10.

Нукус


600

120

7200

500

120

6000

100

120

1200

11.

Кегейли


220

120

2640

176

120

2112

44

120

528

12.

Чимбой


200

120

2400

160

120

1920

40

120

480

13.

Қораўзак


220

120

2640

220

120

2640




14.

Тахтакўпир


100

120

1200

80

120

960

20

120

240


Жами


15000

120

180000

13498

120

161970

1503

120

18030

Бухоро вилояти

1.

Бухоро


35

120

420

30

120

360

5

120

60

2.

Вобкент


35

120

420

30

120

360

5

120

60

3.

Жондор


35

120

420

30

120

360

5

120

60

4.

Когон


25

120

300

20

120

240

5

120

60

5.

Қоракўл


25

120

300

20

120

240

5

120

60

6.

Қоровулбозор


20

120

240

20

120

240




7.

Олот


25

120

300

20

120

240

5

120

60

8.

Пешку


35

120

420

30

120

360

5

120

60

9.

Ромитан


35

120

420

30

120

360

5

120

60

10.

Шофиркон


35

120

420

30

120

360

5

120

60

11.

Ғиждувон


35

120

420

30

120

360

5

120

60

12.

Бухоро шаҳри


10

120

120

10

120

120





Жами


350

120

4200

300

120

3600

50

120

600

Фарғона вилояти

1.

Бувайда


300

130

3900

220

130

2860

80

130

1040

Наманган вилояти

1.

Мингбулоқ


213

130

2769

208

130

2704

5

130

65

Қашқадарё вилояти

1.

Қарши


55

130

715

40

130

520

15

130

195

2.

Миришкор


500

130

6500

250

130

3250

250

130

3250

3.

Яккабоғ


130

130

1690

80

130

1040

50

130

650

4.

Касби


55

130

715

40

130

520

15

130

195

5.

Чироқчи


50

130

650

30

130

390

20

130

260

6.

Китоб


130

130

1690

80

130

1040

50

130

650

7.

Шаҳрисабз


130

130

1690

80

130

1040

50

130

650

8.

Нишон


10

130

130




10

130

130

9.

Косон


20

130

260




20

130

260

10.

Қамаши


20

130

260




20

130

260


Жами


1100

130

14300

600


7800

500

130

6500

Хоразм вилояти

1.

Боғот


18

120

216

15

120

180

3,0

120

36

2.

Гурлан


12,2

120

146

10

120

120

2,2

120

26,4

3.

Қўшкўпир


11,6

120

139

10

120

120

1,6

120

19,2

4.

Урганч


21,8

120

262

20

120

240

1,8

120

21,6

5.

Хазорасп


14

120

168

10

120

120

4,0

120

48

6.

Хонқа


17,1

120

205

15

120

180

2,1

120

25,2

7.

Хива


22,9

120

275

20

120

240

2,9

120

34,8

8.

Шовот


11,6

120

139

10

120

120

1,6

120

19,2

9.

Янгиариқ


12,5

120

150

10

120

120

2,5

120

30

10.

Янгибозор


12,1

120

145

10

120

120

2,1

120

25,2


Жами


153,8

120

1846

130

120

1560

23,8

120

285,6

Республика

бўйича жами


17117

121

207015

14956

120

180494

2161

123

26521

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 январдаги

62-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида ҳудудларда

аччиқ қалампирни етиштириш, йиғиштириб олиш,

қайта ишлаш ва экспорт қилишни ташкил этиш

бўйича республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1.

А. Вахабов

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари


2.

Т. Жалилов

-

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси бошқаруви раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари


3.

С. Ходжаев

-

"Агробанк" АТБ бошқаруви раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари


4.

И. Эргашев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи


5.

Б. Юсупов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


6.

Ш. Нурматов

-

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси раиси


7.

И. Қурбонов

-

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва назорат қилиш маркази бошлиғи


8.

Б. Сулаймонов

-

Тошкент давлат аграр университети ректори


9.

Р. Хакимов

-

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори


10.

Ф. Қирғизбоев

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

11.

Ф. Эрманов

-

Беруний тумани ҳокими


12.

Р. Комилов

-

Миришкор тумани ҳокими


13.

Т. Рафиқов

-

Мингбулоқ тумани ҳокими


14.

А. Турсунов

-

Бувайда тумани ҳокими


15.

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ва Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 январь








































Время: 0.2151
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск