ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2018 й. 29-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.2018 й.

N 29



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАЛАР ВА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 25 ОКТЯБРДАГИ

ПҚ-3356-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

2. Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналари таркибига кирувчи ҳудудлар чегарасини 4-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 январдаги

29-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм",

"Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин

иқтисодий зоналарига кирувчи

ҲУДУДЛАРНИНГ ЧЕГАРАЛАРИ


2. "Зомин-фарм" ЭИЗ таркибига кирувчи

ҳудудлар чегараси таърифи:


1-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта 4P-40 Зомин-Даштобод автомобиль йўли бўйлаб чўзиқ дарахтзор ернинг ғарбий қисмида, ушбу автомобиль йўлининг Жиззах-Янгиер темир йўли билан кесишган жойидан жануб йўналиши бўйича 3 840 метр масофада жойлашган.

1-нуқтадан чегара 4P-40 Зомин-Даштобод автомобиль йўли бўйлаб жойлашган дарахтзор бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 1 200 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Бекобод металлургия комбинатининг интенсив боғлари билан туташ ҳолда ғарбий йўналишда 834 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара дала йўли бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 1 200 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара қуруқ ер бўйлаб шарқий йўналишда 834 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



2-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта "Янги Хаёт" массивининг "Равшан овчи" фермер хўжалиги сунъий сув омбори чегарасининг 10-к-1 коллектори чап қирғоғи кесишмасида жойлашган.

1-нуқтадан чегара ариқ бўйлаб "Муборак-Янгиер" газ қувури билан кесишган ҳолда жанубий йўналиш бўйича 950 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара дала йўли бўйлаб ғарбий йўналишда 780 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара 62 метр масофада шимолий йўналишда, кейинчалик 311 метр масофада ғарбий йўналишда дала шийпонини четлаб ўтиб 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара қуруқ ер бўйлаб шимолий йўналишда "Муборак-Янгиер" газ қувурини кесиб ўтган ҳолда 788 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара шарқий йўналиш бўйича 316 метр масофада, кейинчалик шимолий йўналишда 165 метр масофада "Равшан овчи" фермер хўжалигининг сунъий сув ҳавзаси чегарасини четлаб ўтиб 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара 10-к-1 коллекторининг чап қирғоғидан шарқий йўналиш бўйича 766 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



3. "Косонсой-фарм" ЭИЗ таркибига кирувчи

ҳудудлар чегараси таърифи:


1-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Қорасув-Исковат автомобиль йўли бўйлаб Қорасув аҳоли пунктининг марказидан шарқий йўналиш томон 1 600 метр масофада ва кейинчалик дала йўли бўйлаб жанубий йўналишда 4 180 метр масофада дала йўлининг охирида жойлашган.

1-нуқтадан чегара шарқий йўналиш бўйича томорқа участкалари билан туташ ҳолда 290 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Янгиқўрғон тумани билан чегарадош дала йўли бўйлаб жанубий йўналиш бўйича 2 750 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара сойнинг қуруқ томони бўйлаб шимолий-ғарбий йўналиш бўйича 4-нуқтагача боғ ҳудуди билан туташган жойгача давом этади.

4-нуқтадан чегара қуруқ ер бўйлаб боғ ҳудудида дала ерлари билан кесишиш жойигача 300 метр масофада шимолий йўналишда, сўнгра ғарбга бурилиб, 500 метр масофада дала ерлари бўйлаб давом этади, кейинчалик шимолга қараб бурилиб, қуруқ ерлар бўйлаб боғ чегарасигача 360 метр масофада давом этади, кейинчалик шарққа бурилиб, боғ ҳудуди бўйлаб 290 метр масофада давом этади, кейинчалик жанубга бурилиб, боғ ҳудуди бўйлаб 150 метр масофада давом этади, кейинчалик шарққа бурилиб, қуруқ ерлар бўйлаб боғ ҳудудида 190 метр масофада давом этади, сўнгра шимолга бурилиб, шимолий йўналиш бўйича қуруқ ерлар бўйлаб боғ ҳудудида 500 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



2-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Косонсой-Наманган автомобиль йўлининг шарқий томонида "Косонсой пахта толаси" АЖ ҳудудининг энг четки ғарбий нуқтасига олиб борадиган йўл билан туташган жойда жойлашган.

1-нуқтадан чегара суғориш канали бўйлаб шарқий йўналишда 670 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара қуруқ ерлар бўйлаб жанубий йўналишда 530 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара қуруқ ерлар бўйлаб ғарбий йўналишда 90 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара суғориш канали бўйлаб шимолий йўналишда 240 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара қуруқ ерлар бўйлаб ғарбий йўналишда 110 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара қуруқ ерлар бўйлаб жанубий йўналишда 109 метр масофада 7-нуқтагача давом этади.

7-нуқтадан чегара қуруқ ерлар бўйлаб ғарбий йўналишда 147 метр масофада 8-нуқтагача давом этади.

8-нуқтадан чегара суғориш канали бўйлаб жанубий йўналишда 150 метр масофада 9-нуқтагача давом этади.

9-нуқтадан чегара суғориш канали бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 180 метр масофада Косонсой-Наманган автомобиль йўли билан туташиш жойда 10-нуқтагача давом этади.

10-нуқтадан чегара Косонсой-Наманган автомобиль йўлининг шарқий томонида шимолий йўналиш бўйича 250 метр масофада 11-нуқтагача давом этади.

11-нуқтадан чегара Косонсой-Наманган автомобиль йўли билан кесишган ҳолда ғарбий йўналишда давом этади ва кейинчалик қуруқ ерлар бўйлаб томорқа участкалари билан туташиш жойига қадар 270 метр масофада 12-нуқтагача давом этади.

12-нуқтадан чегара қуруқ ерларда томорқа участкалари бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 275 метр масофада 13-нуқтагача давом этади.

13-нуқтадан чегара суғориш тизими бўйлаб шарқий йўналишда 150 метр масофада Косонсой-Наманган автомобиль йўли билан туташган ҳолда 14-нуқтагача давом этади.

14-нуқтадан чегара Косонсой-Наманган автомобиль йўлининг ғарбий томонидан жанубий йўналишда 75 метр масофада давом этади, сўнгра шарқ томонга бурилиб, Косонсой-Наманган автомобиль йўли билан кесишиб 1-нуқта қўшилгунга қадар давом этади.



3-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Наманган-Косонсой автомобиль йўлининг шарқий томонида Булоқ қишлоғининг марказидан жануб томон 658 метр узоқликда жойлашган.

1-нуқтадан чегара 2-нуқтагача дала йўли бўйлаб шарқий йўналишда 162 метр масофага ёйилган.

2-нуқтадан чегара 3-нуқтагача уй-жойлар мавжуд участкалар бўйлаб жануб йўналишида 96 метрлик масофага ёйилган.

3-нуқтадан чегара боғ ҳудудига туташ жойдаги 4-нуқтагача қуруқ ер бўйлаб, ғарб йўналишида 171 метрлик масофага ёйилган.

4-нуқтадан чегара 1-нуқтагача Наманган-Косонсой автойўлининг шарқий томони бўйлаб шимолий йўналишда 94 метр масофага ёйилган.



4. "Сирдарё-фарм" ЭИЗ таркибига кирувчи

ҳудудлар чегараси таърифи:


1-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта М-39 Тошкент-Термиз автойўлининг темир йўл линияси билан кесишган жойидан жанубий-ғарбий томонгача 188 метр масофада ушбу йўлнинг шарқий томонида жойлашган.

1-нуқтадан чегара 2-нуқтагача "Сирдарё вагон депоси" ДК ерлари билан туташиб жанубий йўналишга 884 метр масофага ёйилган.

2-нуқтадан чегара ғарбга бурилиб, 3-нуқтагача аввал қуруқ ер бўйлаб, кейин Сирдарё шаҳри ҳудудига туташган ҳолда 441 метр масофага ёйилган.

3-нуқтадан чегара жанубга бурилиб, Сирдарё шаҳри ҳудудига туташган ҳолда 4-нуқтагача 323 метр масофага ёйилган.

4-нуқтадан чегара ғарб-жанубий-ғарбга бурилиб, Сирдарё шаҳри ҳудудига туташган ҳолда 5-нуқтагача 606 метр масофага ёйилган.

5-нуқтадан чегара ғарбга бурилиб, 6-нуқтагача, автомобиль йўлининг шарқий томонигача Сирдарё шаҳри ҳудудига туташган ҳолда 105 метр масофага ёйилган.

6-нуқтадан чегара шимолга бурилиб, М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг автомобиль йўли билан кесишган жойигача, автомобиль йўлининг шарқий томони бўйлаб 7-нуқтагача 582 метр масофага ёйилган.

7-нуқтадан чегара шимолий-шарққа бурилиб, М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг жанубий томони бўйлаб 1-нуқтагача, 1 430 метр масофага ёйилган.



2-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта М-39 Тошкент-Термиз автойўлининг темир йўл линияси билан кесишган жойидан шимол томонгача 860 метр масофада коллекторга ички хўжалик коллектори туташган жойда, ушбу коллекторнинг шимолий томонида жойлашган.

1-нуқтадан чегара коллекторнинг шимолий ва жанубий йўналишларига ажралиш жойигача, коллекторнинг жануб томони бўйлаб, 788 метр масофага, шимолий-шарқий йўналишларда 2-нуқтагача ёйилган.

2-нуқтадан чегара жанубий-шарққа бурилиб, коллекторнинг жануби-ғарбий томони бўйлаб 3-нуқтагача 222 метр масофага ёйилган.

3-нуқтадан чегара шимоли-шарққа бурилиб, қуруқ ер бўйлаб, автомобиль йўлигача бориб, кейин ушбу автомобиль йўлининг шарқий томони бўйлаб коллекторни кесиб ўтиб 4-нуқтагача 550 метр масофага ёйилган.

4-нуқтадан чегара жанубий-шарққа бурилиб, М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлига туташ жойгача, ушбу автомобиль йўли бўйлаб 375 метр масофага 5-нуқтагача, ёйилган.

5-нуқтадан чегара жанубий-ғарбга бурилиб, коллекторнинг М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлига туташ жойигача, ушбу автомобиль йўлининг шимолий-ғарбий томони бўйлаб 6-нуқтагача 751 метр масофага ёйилган.

6-нуқтадан чегара ғарбга бурилиб, коллекторнинг жанубий томони бўйлаб 7-нуқтагача 244 метр масофага ёйилган.

7-нуқтадан чегара жанубий-ғарбга бурилиб, қуруқ йўл бўйлаб 8-нуқтагача 300 метр масофага ёйилган.

8-нуқтадан чегара жануби-шарқга бурилиб, М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг шимолий-ғарбий томонигача, қуруқ йўл бўйлаб, 9-нуқтагача 249 метр масофага синиқ чизиқ бўлиб ёйилган.

9-нуқтадан чегара жанубий-ғарбга бурилиб, коллекторнинг М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлига туташ жойигача, ушбу автомобиль йўлининг шимолий-ғарбий томони бўйлаб 10-нуқтагача 406 метр масофага ёйилган.

10-нуқтадан чегара шимолга бурилиб, коллекторнинг шарқий томони бўйлаб 1-нуқтагача 727 метр масофага ёйилган.



3-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта М-39 Тошкент-Термиз автойўлининг темир йўл линияси билан кесишган жойидан шимолий-шарқ томонгача 530 метр масофада ушбу йўлнинг жанубий-шарқий томонида жойлашган.

1-нуқтадан чегара 2-нуқтагача, чизиқ бўйлаб экилган тутзорни суғориш иншоотининг М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўли билан туташган жойигача, ушбу автомобиль йўлининг жануби-шарқий томони бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 594 метр масофага ёйилган.

2-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий томонга бурилиб, М-34 автомобиль йўлига туташган жойгача, чизиқ бўйлаб экилган тутзорни суғориш иншооти бўйлаб 3-нуқтагача 493 метр масофага ёйилган.

3-нуқтадан чегара жанубий томонга бурилиб, М-34 автомобиль йўлига чизиқ бўйлаб экилган тутзорни суғориш иншооти туташган жойгача, ушбу автомобиль йўлининг ғарбий томони бўйлаб 4-нуқтагача 303 метр масофага ёйилган.

4-нуқтадан чегара шимоли-ғарбий томонга бурилиб, чизиқ бўйлаб экилган тутзорни суғориш иншооти бўйлаб 5-нуқтагача 458 метр масофага ёйилган.

5-нуқтадан чегара шарқ томонга бурилиб, қуруқ ер бўйлаб 6-нуқтагача 58 метр масофага ёйилган.

6-нуқтадан чегара шимол томонга бурилиб, қуруқ ер бўйлаб 7-нуқтагача 104 метр масофага ёйилган.

7-нуқтадан чегара ғарб томонга бурилиб, қуруқ ер бўйлаб 8-нуқтагача 65 метр масофага ёйилган.

8-нуқтадан чегара жануб томонга бурилиб, қуруқ ер бўйлаб 9-нуқтагача 82 метр масофага ёйилган.

9-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий томонга бурилиб, қуруқ ер бўйлаб 10-нуқтагача 270 метр масофага ёйилган.

10-нуқтадан чегара ғарб томонга бурилиб, қуруқ ер бўйлаб 1-нуқтагача 231 метр масофага ёйилган.



4-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта М-39 Тошкент-Термиз автойўлидан М-34 автомобиль йўлининг ажралиш жойидан 647 метр масофада коллектор бурилишининг шарқий томонида жойлашган.

1-нуқтадан чегара автомобиль йўлига тутатиш жойигача, коллекторнинг жанубий томони бўйлаб 2-нуқтагача 1 830 метр масофага шарқий йўналишга ёйилган.

2-нуқтадан чегара 3-нуқтагача, автомобиль йўлининг жануб томонга бурилиш жойигача, автомобиль йўлининг жанубий-ғарбий томони бўйлаб 171 метр масофага жануби-шарқий йўналишга ёйилган.

3-нуқтадан чегара 4-нуқтагача, автомобиль йўлининг шимолий-ғарбий томони бўйлаб 417 метр масофага жануб томонга ёйилган.

4-нуқтадан чегара 5-нуқтагача, автомобиль йўлининг М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўли билан туташган жойигача, автомобиль йўлининг жанубий-ғарбий томони бўйлаб 176 метр масофага жанубий-шарқий томонга ёйилган.

5-нуқтадан чегара 6-нуқтагача, М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг шимолий-ғарбий томони бўйлаб 309 метр масофага жанубий-ғарбий томонга ёйилган.

6-нуқтадан чегара 7-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб, 117 метр масофага шимолий-ғарбий томонга ёйилган.

7-нуқтадан чегара 8-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб 102 метр масофага ғарбий томонга ёйилган.

8-нуқтадан чегара 9-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб 72 метр масофага шимолий-ғарбий томонга ёйилган.

9-нуқтадан чегара 10-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб 41 метр масофага ғарбий томонга ёйилган.

10-нуқтадан чегара 11-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб 66 метр масофага жануб томонга ёйилган.

11-нуқтадан чегара 12-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб 51 метр масофага шарқ томонга ёйилган.

12-нуқтадан чегара 13-нуқтагача, М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг ғарбий томони бўйлаб 88 метр масофага жанубий-шарқий томонга ёйилган.

13-нуқтадан чегара 14-нуқтагача, М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг шимолий томони бўйлаб 803 метр масофага шарқий томонга ёйилган.

14-нуқтадан чегара 15-нуқтагача, коллекторга туташ жойгача, дала йўли бўйлаб 322 метр масофага шарқий томонга давом этади.

15-нуқтадан чегара 1-нуқтагача, коллекторнинг шарқий томони бўйлаб 357 метр масофага шимол томонга ёйилган.



5-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта автойўлнинг бошқа автойўл билан туташ, автойўлнинг ажралиш жойидан ғарб томонга қараб 434 метрлик масофада жойлашган вино заводи томонда, М-34 автойўлдан чиқувчи автойўлнинг шимол томонида жойлашган.

1-нуқтадан чегара 2-нуқтагача, дала йўлига туташ жойгача автойўлнинг шарқий томони бўйлаб шимол йўналишида 250 метр масофага давом этади.

2-нуқтадан чегара 3-нуқтагача, дала йўлининг жануб томони бўйлаб шарқий йўналишда 80 метр масофага давом этади.

3-нуқтадан чегара 4-нуқтагача вино заводи томонга йўналган М-34 автойўлдан чиқувчи автойўлга туташ жойда қуруқ ер бўйлаб шимолий йўналиш бўйича 250 метр давом этади.

4-нуқтадан чегара 1-нуқтагача, вино заводига йўналган М-34 автойўлдан чиқувчи шимолий автойўл бўйлаб ғарбий йўналиш бўйича 80 метр давом этади.



6-ер участкаси (Мирзаобод туманида)


1-бошланғич нуқта А-373 автомобиль йўлининг у коллектор билан кесишган жойида ғарб томонидан Оқолтин аҳоли пунктига олиб борувчи автомобиль йўлининг ғарб томонида Оқолтин аҳоли пунктининг жанубий-ғарбий чет бурчагида жойлашган.

1-нуқтадан чегара 2-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб жанубий йўналишда 75 метр давом этади.

2-нуқтадан чегара 3-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб ғарбий йўналишда 192 метр давом этади.

3-нуқтадан чегара 4-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб жанубий йўналишда 54 метр давом этади.

4-нуқтадан чегара ферма деворлари бўйлаб суғориш жойига туташ 5-нуқтагача ғарбий йўналишда 219 метр давом этади.

5-нуқтадан чегара суғориш жойининг шарқий қирғоғи бўйлаб 6-нуқтагача Оқолтин аҳоли яшаш пунктига йўналган А-373 автомобиль йўлидан келувчи автойўлга туташ шимолий йўналиш бўйлаб 181 метр давом этади.

6-нуқтадан чегара Оқолтин аҳоли пунктига йўналган А-373 автомобиль йўлидан келувчи 1-нуқтагача Оқолтин аҳоли пунктига йўналган А-373 автомобиль йўлидан келувчи автойўлнинг жанубий чети бўйлаб шарқий йўналиш бўйича 410 метр давом этади.



6. "Бўстонлиқ-фарм" ЭИЗ таркибига кирувчи

ҳудудлар чегараси таърифи:


1-бошланғич нуқта намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ҳудуд тугашган Сойлиқ чорвачилик фермаси автомобиль йўлининг шимолий томонида Бўстонлиқ туманининг Сойлиқ аҳоли яшаш пункти марказидан 1 746 метр масофада жойлашган.

1-нуқтадан чегара якка тартибдаги намунавий лойиҳалар бўйича қурилган уй-жойлар бўйлаб 2-нуқтагача шимолий йўналишга қараб 226 метр давом этади.

2-нуқтадан чегара 3-нуқтагача қуруқ ер бўйлаб шимолий йўналишга қараб 1 931 метр давом этади.

3-нуқтадан чегара Қорақия сойини кесиб ўтган ҳолда 4-нуқтагача шарқий йўналиш бўйлаб 226 метр давом этади.

4-нуқтадан чегара Қорақия сойининг шарқий йўналиши бўйлаб 5-нуқтагача жанубий йўналишда 2 372 метр давом этади.

5-нуқтадан чегара Сойлиқ чорвачилик фермаси йўлининг шимолий томони бўйлаб ғарбий йўналишда 448 метр давом этади.



7. "Паркент-фарм" ЭИЗ таркибига кирувчи

ҳудудлар чегараси таърифи:


1-бошланғич нуқта Қорақалпоқ аҳоли яшаш пунктининг шимолий-шарқидаги "Ҳамдам" каналининг чап қирғоғи билан кесишувчи дала йўлининг кесишмасида жойлашган.

1-нуқтадан чегара "Обит ота" фермер хўжалигининг фермаси ҳудудига туташ жойдаги 2-нуқтагача қуруқ ер бўйлаб шарқий йўналишда 548 метр масофага давом этади.

2-нуқтадан чегара дала йўли кесишишидаги 3-нуқтагача "Обит ота" фермер хўжалиги фермаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 143 метр масофага давом этади.

3-нуқтадан чегара "Ҳамдам" каналига туташ жойдаги 4-нуқтагача дала йўлининг шимолий томони бўйлаб ғарбий йўналишда 674 метр масофага давом этади.

4-нуқтадан чегара 1-нуқтагача "Ҳамдам" каналининг чап қирғоғи бўйлаб шимолий йўналишда 500 метр масофага давом этади.


2-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта "Қорақалпоқ" аҳоли яшаш пунктининг шарқидаги "Ҳамдам" каналининг ички ирмоғи(ариқ)нинг чап қирғоғи билан кесишувчи ички кўчанинг кесишмасида жойлашган.

1-нуқтадан чегара "Қорақалпоқ" аҳоли яшаш пунктининг шарқидаги ички кўчанинг туташ жойидаги 2-нуқтагача қуруқ ер бўйлаб шимолий йўналишда 447 метр масофага давом этади.

2-нуқтадан чегара аҳоли яшаш пунктининг бошланиш жойидан 3-нуқтагача қуруқ ер бўйлаб шимолий йўналишда 240 метр масофага давом этади.

3-нуқтадан чегара ажратилаётган ер майдонининг ўрта жойдаги 4-нуқтагача қуруқ ер майдони бўйлаб жанубий йўналишда 330 метр масофага давом этади.

4-нуқтадан чегара 5-нуқтагача "Қорақалпоқ" аҳоли яшаш пунктининг шарқий йўналишда 317 метр масофага давом этади.

5-нуқтадан чегара 6-нуқтагача ички суғориш тармоғининг ғарбий йўналишда 335 метр масофага давом этади.

6-нуқтадан чегара 7-нуқтагача туман захира ер майдонининг шимолий йўналишда 208 метр масофага давом этади.

7-нуқтадан чегара 1-нуқтагача Ички суғориш тармоғининг Шимолий йўналишда 142 метр масофага давом этади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 январдаги

29-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг ""Ангрен" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 21-сон, 243-модда):


а) 2-банднинг иккинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандда:

тўртинчи хатбошида "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Тошкент вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилардан "эркин иқтисодий зоналар" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 213-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 29-сон, 331-модда) билан тасдиқланган "Ангрен" эркин иқтисодий зона Дирекцияси" унитар корхонаси Уставида:


а) 11-банднинг 3-кичик бандида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Тошкент вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-бандда "Маъмурий кенгаши" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Ангрен" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Ангрен" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади";


г) 18, 21, 30, 38 ва 39-бандларда "Маъмурий кенгаш" сўзлари тегишли келишикда "Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 30-модда):


а) 2-банднинг иккинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандда:

тўртинчи хатбошида "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Жиззах вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошиларда "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" ва "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига" сўзлари тегишли равишда "Маъмурий кенгаш" ва "Маъмурий кенгашга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Жиззах вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда "Маъмурий кенгаши" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Жиззах" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Жиззах" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади";


18, 21, 30, 38 ва 39-бандларда "Маъмурий кенгаш" сўзлари тегишли келишикда "Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-иловага берилган ҳаволада "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 43-модда):


а) 2-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-бандда:

учинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг (кейинги ўринларда маъмурий кенгашлар деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошида "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг" сўзлари "Маъмурий кенгашнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошида "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига" сўзлари "Маъмурий кенгашга" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 3-иловада:


4-бандга қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд қўшилсин:

"г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорининг 7-банди билан солиқлар ҳақидаги қонунлар ўзгарганда эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича улар рўйхатдан ўтказилган санада амал қилган норма ва қоидаларни қўллашга ҳақли эканлиги, акциз солиғи олинадиган товарларга солиқ солишни тартибга солувчи ҳужжатларнинг нормалари ва қоидалари бундан мустасно эканлиги белгиланган";


6-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Бунда фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланади.

Тадбиркорлик субъекти ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлганда, у ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан ЭИЗ иштирокчиларига берилган имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланмайди";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Дирекция хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига хабардор қилиш тартибида:

а) хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб бир кун мобайнида:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) баённомасининг нусхасини;

ЭИЗ иштирокчисининг гувоҳномаси нусхасини;

б) ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан бошлаб бир кун мобайнида қабул қилиш комиссияси далолатномаси нусхасини юборади";


е) 4-илова кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 5-иловага берилган ҳаволада "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 6-иловада:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Самарқанд вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда "Маъмурий кенгашга" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Ургут" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Ургут" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш "Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади;

16. Республика кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекциянинг "Ургут" ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;

Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;

Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;

Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар";


18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда "Маъмурий кенгаш" сўзлари тегишли келишикда "Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 7-иловада:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Бухоро вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда "Маъмурий кенгаш" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Ғиждувон" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Ғиждувон" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади";

16. Республика кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекциянинг "Ғиждувон" ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;

Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;

Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;

Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар";


18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда "Маъмурий кенгаш" сўзлари тегишли келишикда "Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 8-иловада:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Фарғона вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда "Маъмурий кенгашга" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Қўқон" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Қўқон" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади;

16. Республика кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекциянинг "Қўқон" ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;

Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;

Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;

Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар";


18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда "Маъмурий кенгаш" сўзлари тегишли келишикда "Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин";


л) 9-иловада:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Хоразм вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда "Маъмурий кенгашга" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Ҳазорасп" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Ҳазорасп" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади;

16. Республика кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекциянинг "Ҳазорасп" ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;

Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;

Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;

Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар";


18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда "Маъмурий кенгаш" сўзлари тегишли келишикда "Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


8. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги 341-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 468-модда):


3-бандда:

иккинчи хатбошида "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши" (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошида "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "вилоятлардаги тегишли эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Республика кенгашлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Зомин-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Сирдарё-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бўстонлиқ-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 741-модда):

а) 1-банднинг иккинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига" (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловадан изоҳ чиқариб ташлансин;


в) 2-иловада:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикасининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда "Маъмурий кенгашга" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Нукус-фарм" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Нукус-фарм" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади;

16. Республика кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекциянинг "Нукус-фарм" ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;

Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;

Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;

Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар";


18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда "Маъмурий кенгаш" сўзлари тегишли келишикда "Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-иловада:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Жиззах вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда "Маъмурий кенгашга" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари" фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Зомин-фарм" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Зомин-фарм" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади;

16. Республика кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекциянинг "Зомин-фарм" ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;

Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;

Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;

Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар";


18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда "Маъмурий кенгаш" сўзлари тегишли келишикда "Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4-иловада:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Наманган вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда "Маъмурий кенгашга" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Косонсой-фарм" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Косонсой-фарм" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш "Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади;

16. Республика кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекциянинг "Косонсой-фарм" ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;

Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;

Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;

Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар";


18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошисида, 38 ва 39-бандларда "Маъмурий кенгаш" сўзлари тегишли келишикда "Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 5-иловада:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгаши" сўзлари "Сирдарё вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда "Маъмурий кенгашга" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари" фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Сирдарё-фарм" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади";

16. Республика кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекциянинг "Сирдарё-фарм" ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;

Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;

Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;

Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар";


18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда "Маъмурий кенгаш" сўзлари тегишли келишикда "Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 7-иловада:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари "Тошкент вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда "Маъмурий кенгашга" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Бўстонлиқ-фарм" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Бўстонлиқ-фарм" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади;

16. Республика кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекциянинг "Бўстонлиқ-фарм" ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;

Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;

Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;

Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар";


510411 - bm_п18 18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда "Маъмурий кенгаш" сўзлари тегишли келишикда "Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 8-иловада:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгаши" сўзлари "Тошкент вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда "Маъмурий кенгашга" сўзлари "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Паркент-фарм" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Паркент-фарм" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади;

16. Республика кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекциянинг "Паркент-фарм" ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;

Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;

Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;

Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар";


510412 - bm_п18 18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда "Маъмурий кенгаш" сўзлари тегишли келишикда "Республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 январдаги

29-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 августдаги 234-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 62-модда) 1-банди ва қарорга илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 29 декабрдаги 418-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 1-сон, 12-модда) 1-банди иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 январь

























































Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск