ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2018 й. 63-сон "Ўзбекистон Республикасида Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2018 й.

N 63



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ҚИЗИЛМИЯ ВА БОШҚА ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ

ЕТИШТИРИШ ҲАМДА САНОАТ УСУЛИДА ҚАЙТА

ИШЛАШНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қизилмия ўсимлигини етиштириш ва саноат усулида қайта ишлаш ҳажмларини ошириш, шунингдек, доривор ўсимликларни етиштириш ва саноат усулида қайта ишлаш соҳасини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмасини (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида қизилмия ўсимлигини етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 майдаги ПҚ-2970-сон қарори билан ташкил этилган қизилмия ўсимлиги саноат плантацияларини яратиш ва қизилмия хом ашёсини чуқур қайта ишлашни таъминлаш масалалари бўйича ишчи гуруҳ икки ой муддатда:

Уюшма уставининг тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Уюшманинг юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Уюшманинг Нукус шаҳри, А. Утепов кўчаси, 31-уй манзилидаги Нукус маиший хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини таъминласин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган ташкилотлар Уюшма аъзолари таркибига кириши мумкин;

Уюшма раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади;

Уюшманинг ижро этувчи аппаратини сақлаш харажатларини молиялаштириш Уюшма аъзоларининг бадал тўловлари, шунингдек, қонун ҳужжжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Қизилмия етиштиришни кўпайтириш, чуқур қайта ишлаш ва дори воситалари ҳамда субстанциялар ишлаб чиқариш бўйича чора-тадбирлар дастурини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туманлар ҳокимликлари бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, хорижий мутахассислар билан биргаликда, тупроққлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш учун қулай бўлган, умумий майдони 25 минг гектаргачани ташкил қиладигин ер участкалари;

қизилмия плантациялари ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифлари танлаб олинишини таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


11. "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда:

2018 йил август ойигача бўлган муддатда - қизилмия ўсимлиги плантацияларини ташкил этиш ва парвариш қилиш, шунингдек, халқаро талабларга мувофиқ қизилмия хом ашёсини қуритиш ва қадоқлаш учун зарур бўладиган махсус техника воситалари ва минитехнологияларга бўлган эҳтиёжни ҳамда уларнинг турларини аниқласин;

талаб этиладиган махсус техника воситалари ва минитехнологияларни харид қилиш, шунингдек, имтиёзли шартларда, лизинг асосида олиш бўйича барча зарур ташкилий-амалий чораларни кўрсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш, уларни етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари грантлари ва кредитларини жалб этиш юзасидан бир ой муддатда таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

15. "Lanextrakt" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан таъсис этиладиган хўжалик юритувчи субъектга хорижий инвесторлар иштирокида истеъмол спирти ишлаб чиқаришга истисно тариқасида рухсат этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Lanextrakt" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан таъсис этиладиган хўжалик юритувчи субъектга озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш учун хом ашё сотиб олишга квоталар ажратсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги қизилмия плантациялари ташкил этиш мақсадида олиб келинадиган қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар уруғлари ва кўчатларининг истисно тариқасида қисқа муддатларда расмийлаштирилишини таъминласин.

17. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни қайта ишлаш ва улардан доривор воситалар ишлаб чиқариш бўйича фармацевтика корхоналарини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ўсимликлар хом ашёсини чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги фармацевтика маҳсулотлари яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш бўйича таклифлар тақдим этсинлар.


19. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида "Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси" мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этсинлар.

20. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда Қорқалпоғистон Республикасининг ўзига хос тупроққлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда, қизилмия плантациялари ташкил этиш ва қизилмия ҳосилини йиғиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқсин;

2018 йилнинг март ойи мобайнида Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир туманида фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбар ҳамда мутахассислари иштирокида, замонавий илм-фан ютуқлари ва илғор агротехнологиялардан фойдаланган ҳолда, қизилмия плантацияларини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва ҳосилини йиғиш бўйича амалий ўқув-семинарлари ўтказсин.


21. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


22. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 февраль















Время: 0.1950
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск