ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2018 й. ПҚ-3509-сон "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2018 й.

N ПҚ-3509



КИРИШ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармонини ижро этиш, шунингдек, республикага туристлар оқимини кўпайтириш, кириш туризмини миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айлантириш, мамлакатнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Виза режимини янада соддалаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

Кириш туризмини янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;

Туризмни ривожлантириш масалаларида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришни таъминлаш бўйича масъуллар бириктириладиган мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада Зиёрат туризмини қўллаб-қувватлаш бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, унга оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон тўғрисида Ислом дини ва бошқа жаҳон динларининг маданий-тарихий ва илмий-теологик маркази сифатида ахборот материалларини тарғиб қилиш ва тарқатиш юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун:

устувор мамлакатлар ва ҳудудлардан Ўзбекистон Республикасига туристлар оқимини кўпайтириш бўйича "йўл хариталари"ни;

Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини киритсин.


5. Туризм қўмитаси ва "Uzbekistan airways" АЖ Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини намойиш этадиган зарур ахборот материаллари билан таъминласин, шунингдек, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига жойлашган мамлакатида "Ўзбекистон" туризм брендини тарғиб қилишга бағишланган тадбирларни ўтказиш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағлар ажратсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда хорижий туристларни жалб қилиш прогнозини ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимларини жойлашган мамлакатдан туристлар оқимини кўпайтирганлик учун бюджет маблағлари ҳисобидан мукофотлаш, шунингдек, республикага туристлар оқимини ошириш бўйича юкланган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллаш тартибини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда хорижий туристларни жалб қилиш прогнозини тасдиқлаш ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимларини жойлашган мамлакатидан туристлар оқимини кўпайтирганлик учун ўз маблағлари ҳисобидан мукофотлаш, юкланган вазифаларнинг бажарилиши таъминланмаган ҳолатларда эса, жавобгарлик чораларини қўллаш тизимини жорий этиш тавсия этилсин.


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан биргаликда икки ой муддатда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизмини жорий этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

2018 йил 1 мартгача туристларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун ягона қисқа умумреспублика телефон рақамига эга бўлган Call-марказнинг фаолияти аутсорсинг шартларида ташкил этилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Call-марказга мурожаат қилган туристларга тезкор ёрдам кўрсатиш масалаларида идоралараро ўзаро ҳамкорликни таъминласин.

Белгилансинки, Туризм қўмитасининг Саll-маркази фаолият юритиши билан боғлиқ харажатлар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

9. Белгилансинки:

туристлар учун йўналишни мўлжалга олишни енгиллаштириш мақсадида чет тилларидаги (инглиз, рус ва бошқа тилларда) кўрсаткичларни ўрнатиш ташаббуси билан чиққан хўжалик юритувчи субъектларга ушбу кўрсаткичларда улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар ва ишлар)нинг рекламасини жойлаштириш ҳуқуқи берилади, бунда реклама соҳасига оид қонунчилик талабларига риоя қилиниши таъминланган ҳолда жойлаштирилаётган рекламанинг умумий майдони кўрсаткич майдонининг 40 фоизидан кўп бўлмаслиги лозим;

туристлар томонидан жамоат жойлари, бино ва иншоотларни фото ва видео суратга олиш ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширилади, рўйхати қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ҳамда барча турдаги суратга олишлар тақиқланганлиги ҳақидаги тегишли кўрсаткичлар ўрнатилган объектлар бундан мустасно.


10. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси ва Маданият вазирлиги ҳар чоракда ва йил якунларига кўра республиканинг туризм имкониятлари ва салоҳияти, унинг тарихий шахслари, тарихи, маданияти, анъаналари, спорти тўғрисидаги энг яхши видео, фото ва аудиоматериалларни аниқлаш бўйича танловни ташкил қилиш ва ўтказиш орқали маҳаллий ва чет эллик ғолибларни аниқлаган ҳолда тегишлича Экология жамғармаси, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига тақдирлашни таъминласин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда 2018 йилдан бошлаб ҳар йили даромадлар прогнози ортиғи билан бажарилган маблағлар ва бошқа бюджетдан ташқари манбаларнинг маблағлари ҳисобига халқаро туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида иштирок этиш, кейинчалик чет эл жамоатчилиги орасида тарқатиш мақсадида тегишли ахборот материалларини тайёрлаш ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида реклама кампанияларини ишга солиш орқали ҳудудларнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун маблағлар ажратсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда олтин буюмлар ҳамда белгиланган тартибда тайёрланган ўлчовли ёмбилар хорижий туристлар томонидан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши тартибининг соддалаштирилишини назарда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда:

Маданият вазирлиги ва "Ўзбеккино" миллий агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ҳамда "Ўзбеккино" миллий агентлигининг буюртманомаларига кўра хорижий ижодий гуруҳларга республиканинг туризм салоҳияти тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни тайёрлаш учун учувчисиз учиш аппаратларини, жумладан, дронларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномаларни бериш тартибини кўзда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида "Қарши" халқаро аэропортини "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг таркибидан чиқариб, халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига бериш, аэропорт ҳудудида "Очиқ осмон" режимини, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилган ҳолда жорий қилишни назарда тутувчи "Қарши" халқаро аэропортини ривожлантириш концепциясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Хорижлик туристлар, жумладан, зиёрат қилиш мақсадида келаётган туристлар учун виза ва рўйхатдан ўтиш тартиботларини босқичма-босқич соддалаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳга ҳар чоракда тегишли маълумотлар киритган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган Виза режимини янада соддалаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасининг амалга оширилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.


15. Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Кириш туризмини ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борилишини;

мониторинг якунига кўра Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга режалаштирилган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли қарорларни қабул қилиш учун ҳар чоракда таклифлар киритиб борилишини таъминласин.

16. Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А. Арипов):

ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий ва тизимли назорат ташкил этилишини;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари - масъул ижрочиларнинг ушбу қарор билан тасдиқланган Кириш туризмини янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасининг сўзсиз бажарилиши юзасидан улар томонидан кўрилаётган амалий чораларнинг ҳар чоракда эшитилишини таъминласин.


17. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 февралдаги

ПҚ-3509-сон қарорига

1-ИЛОВА



Виза режимини янада соддалаштириш бўйича амалий

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи ва амалга

ошириш механизми


Ижро этиш

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Қисқа муддатли кириш визалари (72 соат) тақдим этиш механизмини, бунда учинчи мамлакатга авиабилет ва визаси мавжуд бўлган (зарур ҳолларда) ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлайдиган миқдорда консуллик йиғимларни назарда тутиб, шунингдек, хорижий фуқароларни аэропортнинг чегара зонасидан ташқари чиқишини назорат қилувчи тасдиқланган туристик дастурлар бўйича таништириш тури учун қисқа муддатли (соат 8.00 дан 21.00 гача) назорат қилувчи (кузатиб борувчи) визани жорий этиш.


2018 йил,

май


Ташқи ишлар вазирлиги, МХХ,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


2.

Халқаро тажрибани ўрганиш асосида барча ташкилий ва техник масалаларни ҳал этган ҳолда электрон кириш визаларини бериш тизимини лойиҳалашга техник топшириқ тайёрлаш.


2018 йил,

февраль


ДПМ, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, МХХ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


3.

Электрон кириш визаларини бериш тизимини татбиқ этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш ва лойиҳа бош пудратчисини аниқлаш билан боғлиқ тегишли ташкилий-техник тадбирларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга киритиш.


2018 йил,

март


ДПМ, Ташқи ишлар вазирлиги, ИИВ, МХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, вазирликлар ва идоралар


4.

Электрон кириш визалар тизимини лойиҳалашга ва амалга оширишга лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2018 йил,

апрель


ДПМ, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, МХХ, вазирликлар ва идоралар


5.

Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олиб, электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш тартибини аниқ белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


2018 йил,

апрель


ДПМ, Ташқи ишлар вазирлиги, ИИВ, МХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, вазирликлар ва идоралар


6.

Халқаро "Visa", "Master card" ва бошқа тўлов тизимларини жорий этиш учун учун технологик йўриқномалар (спецификациялар) тақдим этиш билан бирга "Электрон виза" Ўзбекистон Республикаси расмий давлат портали негизида яратилаётган электрон кириш визаларини беришга тўловни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш.


2018 йил,

февраль


Марказий банк, ДПМ, Ташқи ишлар вазирлиги, ИИВ, МХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


7.

Электрон кириш визаларини бериш тизимини амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларнинг тегишли ҳисоб-китоблари ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида, уни рўёбга чиқаришда молиялаштириш манбаларини, хорижий фуқароларга республика ҳудудига киришида электрон кириш визасини расмийлаштириш ва беришга давлат божи миқдорини, шунингдек, халқаро "Visa", "Master card" ва бошқа тўлов тизимларидан фойдаланишда кўрсатилган хизматлар учун банкнинг фоиз ставкаларини аниқлаш.


2018 йил,

февраль


Молия вазирлиги, ДПМ, Ташқи ишлар вазирлиги, ИИВ, МХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


8.

Электрон кириш визаларини бериш тизимида иштирок этаётган вазирликлар ва идораларга зарур ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиб бериш, махсус дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш орқали аппарат-дастурий комплекс билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда электрон кириш визаларини бериш тизимини синов тестларидан ўтказиш.


2018 йил,

июнь


ДПМ, Ташқи ишлар вазирлиги, ИИВ, МХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК,вазирликлар ва идоралар


9.

Кириш визаларини олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида хорижий фуқаролар томонидан берилган ёзма аризаларига мувофиқ, ва расмийлаштириш жараёни бўлаётган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси бўлишидан қатъий назар халқаро аэропортларда кириш визаларини бериш тизимини ўрнатилган тартибда кенгайтириш.


доимий


Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


10.

Давлат персоналлаштириш марказида Марказнинг штат бирлигини ошириш билан бирга электрон кириш визаларини олиш учун хорижий фуқаролардан келиб тушадиган маълумотларни кеча-кундуз таъминлашга масъул бўлган ихтисослаштирилган тузилма яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2018 йил,

июль

ДПМ, Ташқи ишлар вазирлиги, ИИВ, МХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, вазирликлар ва идоралар


Республиканинг амалдаги биометрик паспорт тизими инфратузилмасидан фойдаланган ҳолдаэлектрон аризаларни қабул қилишни амалга ошириш, лойиҳа иштирокчиларига электрон аризалар тўғрисида маълумотларни тақсимлаш, жавобларни олиш ва бирлаштириш, шунингдек, аризачига натижаларни тақдим этиш.


доимий

11.

Хорижий фуқарони вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида автомалаштирилган ахборот тизимлари воситаси билан Ички ишлар вазирлигига маълумот юбориш орқали республика ҳудудида хорижий фуқароларни бўлишини ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш.


доимий

ИИВ, ДПМ, МХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


12.

Электрон кириш визаларини бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида маълумот алмашиш масалаларидахорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни ўрнатиш.


доимий

ДПМ, Ташқи ишлар вазирлиги, МХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


13.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида виза режимини бузган хорижий фуқаролар жавобгарлигини янада либераллаштириш бўйича илғор чет эл тажрибасини ҳисбога олиб, таклифлар тайёрлаш.


2018 йил,

август


ИИВ, Ташқи ишлар вазирлиги, МХХ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


14.

Виза ва рўйхатга олиш тартиб-таомиллари тўғрисида:

хорижий фуқароларга ахборот ва видеоматериаллар ишлаб чиқиш;

маълумот материалларини Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик миссияларида, ҳаво кемалари ва поездларда, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини кесиб ўтаётган пайтда назорат-ўтиш пунктларида намоён қилиш орқали хорижий фуқаролар ўртасида огоҳлантирувчи ва профилактика ишларини ўтказиш.


доимий

ИИВ, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, ДБҚ, МХХ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий телерадиокомпанияси


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 февралдаги

ПҚ-3509-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кириш туризмини янада ривожлантириш бўйича амалий

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи ва амалга

ошириш механизми


Ижро этиш

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Ҳаво кемаларида қўшимча пуллик хизматларни, шу жумладан, қўнғироқларни амалга ошириш, хабарлар жўнатиш ва Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни тақдим этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил,

март

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК

2.

Эконом-класс йўловчилари учун Ўзбекистон Республикасидан учиб кетишда пул тўланмасдан олиб чиқишга рухсат этилган юк оғирлиги қўшимча 10 кг га ошириш.


2018 йил,

февраль


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК

3.

Жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун божхона тўловлари солинмайдиган, олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарлар нормасини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил,

февраль


ДБҚ, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, МХХ, вазирликлар ва идоралар


4.

Ҳаво кемалари бортида трансляция қилиш учун "яшил/қизил йўлак" мавзусида махсус ахборот видеороликларини яратиш.


2018 йил,

февраль


ДБҚ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Миллий телерадиокомпанияси


5.

Бир-бирига яқин бўлган хизматлар ходимларини (божхона, чегара ва бошқа назорат турлари) кейинчалик тегишли сертификат берилиши билан бирга халқаро аэропортларда ва Ўзбекистон Республикаси темир йўл вокзалларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти бўйича ўқитишни ташкил этиш.


доимий

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ДБҚ, МХХ


6.

"Қарши" халқаро аэропортини уни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК таркибидан чиқариб халқаро аэропортларни бошқариш бўйича ихтисослаштирилган компания бошқарувига топширишни назарда тутган ҳолда ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида машҳур лоукостер авиакомпанияларини жалб қилиб, аэропорт ҳудудида "Очиқ осмон" режимини жорий этиш.


2018 йил,

июнь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Дававианазорат, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги


7.

Туризм автобусларда чегарани кесиб ўтувчи туризм гуруҳлар учун чегараларда қўшни давлатлар билан чегара назоратидан тез ўтиш механизмини жорий этиш (мазкур механизмни жорий этишдан аввал туризм фаолияти субъектлари буюртмасига кўра туризм автобуслар учун чегара назоратидан ўтишда алоҳида йўлак ташкил этишни таъминлаш).


2018 йил,

март

ДБҚ, МХХ, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


8.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг Ўқув-машғулот маркази, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика маркази" ДУК ва ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари негизида халқаро аэропорт ва темир йўл вокзалларининг божхона ва чегара назорати ходимлари учун бепул хорижий тилларни ўргатувчи сиртқи бир йиллик (сертификат олиш учун), уч ойлик (малака ошириш учун), бир ҳафталик (малакасини тасдиқлаш учун ҳар беш йилда) курсларини ташкил этиш.


доимий


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ДБҚ, МХХ


9.

Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида давлат-ҳусусий шериклик асосида халқаро аэропортларини темир йўл вокзаллари ва автовокзаллар билан, шунингдек, йирик меҳмонхоналар билан боғловчимахсус автобуслар (shuttle-bus) авиарейслар жадвали билан боғлиқлигини назарда тутган ҳолда қатнашини таъминлаш.


2018 йил,

март


Самарқан, Бухоро, Хоразм ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти" агентлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК,"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


10.

Ўзбекистон тиббиёт туризмини юксалтириш ва хориждан қўшимча оқимни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси даволаш, санатория-курорт муассасаларининг ягона реестри ва улар томонидан тақдим этиладиган хизматлар рўйхатини яратиш.


2018 йил,

март


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


11.

Шахарларда ва туристларга хизмат кўрсатиладиган объектларда вақти-вақти билан мавсумий чегирмалар ўтказиш ва турли дисконт тизимларни татбиқ қилиш билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт қилинадиган товарларга ихтисослаштирилган савдо майдонларини ташкил этиш.


доимий

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

12.

Мамлакатда имкониятлар ва туристларга шароитлар тўғрисида ахборот материаллари тайёрлашлари мақсадида Ўзбекистон Республикасига хориждан ижодий суратга олиш гуруҳлари, журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакилларининг келишини ташкил этиш ишларини фаоллаштириш.


доимий

Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт давлат қўмитаси (Госкомспорт), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий телерадиокомпанияси, Бадиий академияси


13.

Ўзбекистон Республикасида ҳудудида туризм салоҳияти, табиати, ўзбек ҳалқининг маданияти, урф-одатлари ва яшаш тарзи тўғрисида материалларни суратга олиш ниятидаги хорижий телевизион компаниялар, журналистлар, ҳужжатли киночилар ва бошқа ижодий гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ёзма илтимосномасига биноан икки кун муддатда вақтинча аккредитация қилишни назарда тутувчи вақтинчалик аккредитация қилишнинг янгиланган тартибини йўлга қўйиш.


2018 йил,

февраль


Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


14.

Маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилувчилар учун қадоқларда, техник паспортларда, экспорт қилинадиган маҳсулотдан фойдаланишдаги қўлланмаларда "Welcome to Uzbekistan" савдо белгиси "Uzbekistan.travel" порталини кўрсатган ҳолда ва тегишли QR-кодидан мажбурий фойдаланиш, шу жумладан ўзи ёпиштириладиган этикеткаларни қўллашни жорий этиш.


2018 йил,

март


"Ўзстандарт" агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзавтосаноат" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК


15.

Хорижий ОАВ ва туризм соҳасининг мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ёзма илтимосномасига биноан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 сентябрдаги "Хорижий оммавий ахборот воситалари ва туризм соҳаси ташкилотлари вакиллари учун Ўзбекистонда ахборот турларини ташкил этиш тўғрисида" 747-сон қарорида назарда тутилган 200 авиабилетга қўшимча равишда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК халқаро рейсларига ҳар йили 200 авиабилетларни бепул тақдим этиш.


доимий

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


16.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма илтимосномасига кўра"Ўзбекистон" миллий туризм брендини тарғиб қилишга йўналтирилган тадбирларни ўтказиш учун маҳаллий ижодий гуруҳлар ва эстрада артистларини Ўзбекистон Республикаси дипломатик миссияларига юбориш.


доимий

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


17.

Маданий мерос объектларида, темир йўл вокзалларида, аэропортларда ва меҳмонхоналарда ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобига туризм-маълумот марказларини ташкил этиш, шу билан бирга мазкур марказларни жиҳозлаш, хизмат кўрсатишнинг фирма услубини қўллаш, хизматлар турлари, сим-карталар, турли маданий-оммавий тадбирларга билетлар, мамлакатнинг туризм марказларига қисқа муддатли турлар, шунингдек, темир йўл ва авиабилетлар сотиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқишни назарда тутиш.


2018 йил,

апрель


Маданият вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


18.

Wi-Fi очиқ тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини, шу билан бирга, унда Wi-Fi очиқ тармоқларидан фойдаланувчилар учун талабларни киритган ҳолда, шунингдек, мобил операторларнинг сим-карталарини сотиб олиш, бунда шартномада хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатга қўйиш тўғрисида кўрсатилган маълумот ҳақидаги талабни чиқариб ташлашни назарда тутувчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил,

март


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


19.

Хорижий ва маҳаллий туристларни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Call-марказига қисқа телефон рақамига мурожаат қилиш имкони тўғрисида, шунингдек, қисқа матнли бепул хабарлар юбориш орқали Хавфсиз туризм дастурининг акция ва фаолияти тўғрисида ҳамда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризмни ривожлантириш дастури ахборот механизмини жорий қилиш.


2018 йил,

февраль


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ИИВ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, мобил алоқалар операторлари, вазирликлар ва идоралар


20.

Ўзбекистонга энг кўп туристлар оқимини таъминловчи, хорижий мамлакатларда кейинчалик трансляция қилиш мақсадида хорижий ҳамкорларга Ўзбекистон тарихини, маданиятини ва урф-одатларини, шу жумладан, туризм салоҳиятни намоён этувчи материаллар (қисқа метражли видеороликлар, кинофильмлар ва бошқа аудиовизуал маҳсулотлар)ни бепул тақдим этиш амалиётини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2018 йил,

март


Миллий телерадиокомпания, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


21.

Ўзбекистон Республикасига хорижий жамоат арбоблари, машҳур спорчилар, илм-фан, маданият ва санъат вакиллари, мусиқачиларини уларга республиканинг туризм марказлари билан таништирув сафарларини ўтказган ҳолда, уларнинг ташрифини хорижий ОАВларида, шу жумладан, машҳур ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминлаган ҳолда уларнинг ташрифини мунтазам ташкиллаштиришни амалиётга жорий этиш.


доимий

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Спорт давлат қўмитаси, Бадиий академия


22.

Хорижий делегацияларни ҳар жиҳатдан қулай келиши ва опертив ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси буюртмалари бўйича республиканинг расмий делегациялар ва "Business Lounge" халқаро аэропортлар залларида ойига 10 тагача хорижий делегацияларини, йирик хорижий ОАВ, инвестиция ва туризм компаниялар вакилларининг учрашувлари ва кузатувларини беғараз ташкиллаштириш.


доимий

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


23.

Хорижий кинокомпаниялар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сруатга олиш ишларини ўтказишлари учун керакли ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини тубдан соддалаштиришни назарда тутувчи, шунингдек, теле- ва кино суратга олиш ускуналарини, реквизити ва материалларни суратга олиш учун бошқа зарур ускуналарни тақдим этишда уларни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида эълон қилиш қилган ҳолда ижара пулининг мақбул қатъий ставкаларини белгиловчи ҳукумат қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил,

апрель


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


24.

Маҳсулотлар ва хизматларни, шу жумладан, "Halal", "Kosher" ва "Vegan"ни ихтиёрий сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш чора-тадбирлари режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2018 йил,

апрель


"Ўзстандарт" агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси


25.

Республиканинг тарихий шаҳарларида божсиз савдо дўконлар (Duty Free) фаолиятини ташкил этиш ҳамда халқаро аэропортларда сотиб олинган "Tax Free" тизими истеъмол товарларига қўшилган қийматсолиғи суммаси қайтариш механизмини (зарур ҳолларда ихтисослаштирилган хорижий компанияларни жалб қилиш билан бирга) жорий этиш.


2018 йил,

апрель


Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


26.

Хорижий мамлакатларнинг сиёсий, маданий, спорт, ишбилармонлар доирасидан кўзга кўринган салоҳиятли номзодлар рўйхатини аниқлашни назарда тутувчи хорижий мамлакатларда Ўзбекистон туризм бренди элчиси институтини ташкил этиш;

Хорижда Ўзбекистон туризм бренди элчиларининг функционал вазифалари ва ҳамкорлик қилиш механизмларини, шу жумладан, Ўзбекистонга йилига икки маротаба келишларини белгилаш;

Ўзбекистон туризм бренди элчилари иштирокида реклама акцияларини, шу жумладан шартнома тузиш асосида ўтказишни ишлаб чиқиш.


2018 йил,

март

доимий

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

27.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси буюртманомасига кўра Ўзбекистон Республикаси вакилларига халқаро туризм кўргазмаларида қатнашиш ва "Ўзбекистон" ягона миллий брендини тақдим этиш мақсадида халқаро авиарейсларга авиабилетлар ва нормадан ортиқ юкни бепул олиб ўтишни таъминлашда:

бештадан кўп бўлмаган, чегирма миқдори 75 фоиздаги авиабилетлар ва 500 кг гача нормадан ортиқ юкни (реклама ва бошқа материаллар) - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бўлинмалари ва ташкилотлари вакилларига, шунингдек, учта авиабилетдан кўп бўлмаган ва 50 кг гача нормадан ортиқ юкни (реклама материаллари ва сувенирлар) - барча туризм компания-иштирокчиларга;

иккитадан кўп бўлмаган, чегирма миқдори 25 фоиздаги авиабилетлар ва 20 кг гача нормадан ортиқ юкни (реклама материаллари ва сувенирлар) - барча туризм компания-ташриф қилувчига;

ўнтадан кўп бўлмаган, чегирма миқдори 90 фоиздаги авиабилетлар ва 500 кг гача нормадан ортиқ юкни (мусиқа асбоблари ва аппаратуралари) - фольклор ва рақс гуруҳлари аъзоларига;

5 тадан кўп бўлмаган, чегирма миқдори 75 фоиздаги авиабилетлар ва 100 кг гача нормадан ортиқ юкни (суратга олиш ускуналари) - оммавий ахборот воситалари вакилларига.


2018-2019

йиллар


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


28.

Халқаро тўлов тизими билан ишловчи банкоматлар ва терминаллар ўрнатилиши зарур бўлган туристлар томоша қиладиган ва туристик объектлар инфратузилмаси (меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари, савдо ва кўнгилочар комплекслар, аэро- ва темир йўл вокзаллари, тарихий комплекслар ва бошқа туристлар бориб кўрадиган жойлар) рўйхатини шакллантириш.

Халқаро тўлов тизимлари билан ишловчи банкоматлар ва терминаллар шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ ўрнатиш.


2018 йил,

февраль

кейинчалик

ҳар чоракда


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар, туризм нмойиши объектлари ва туризм инфратузилмалари эгалари, Марказий банк, тижорат банклари


29.

Ўзбекистон ягона брендини ташқи бозорларда фойдаланиш механизмини жорий этиш, бунда қуйидагилар назарда тутиш:

Ташқи савдо вазирлиги, Маджаният вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва бошқа давлат йирик компаниялари ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа реклама маҳсулотларини чет элда юксалтиришда манфаатдор бўлган ташкилотларнинг реклама бюжетини консолидация қилиш;

Ўзбекистон ягона туризм брендини яратишга техник топшириқларни ишлаб чиқиш учун консалтинг компанияларини белгиланган тартибда жалб қилиш ва республиканинг ягона туризм брендини ишлаб чиқишга халқаро танлов (тендер) ўтказиш;

Ўзбекистон ягона туризм брендини тасдиқлаш ва уни хорижда юксалтиришда консолидар реклама бюджетидан фойдаланиш;

Ўзбекистон ягона туризм брендини жаҳоннинг етакчи телеканалларида ва Интернет тармоқларида юксалтириш, шунингдек, босма ва бошқа аудиовизуал маҳсулотлар, шу жумладан, мамлакатнинг давлат ва нодавлат телеканалларини жалб қилган ҳолда тайёрлаш учун ҳар йили зарур бюджет маблағларини ажратиш.


2018 йил

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, вазирликлар ва идоралар

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига)

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаши

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаши, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ,"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК


30.

Хорижда дўстлик жамиятлари ва ўзбек диаспораси, шу жумладан тарихи, маданияти, миллий урф-одатларини тарғиб қилиш ишларини фаоллаштириш, чора-тадбирлари режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил,

март

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқалар қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


31.

Геостанционар спутниклар орқали чет тилларида намойиш этиладиган халқаро телевизион каналларни яратиш ва йўлга қўйишда давлат ва нодавлат Ўзбекистон телерадиокомпанияларига кўмаклашиш.

Халқаро телерадиокомпаниялар маблағлари, инвестор ва донорлар маблағлари, шунингдек, қонунчиликда таъқиқланмаган манбалар ҳисобига бошқачет эл халқаро телеканалларини таклиф қилган ҳолда Ўзбекистоннинг ноёб тарихи, ўтмишнинг буюк арбоблари ва олимлари, диққатга сазовор жойлари, миллий ошхонаси, маданий урф-одатлари тўғрисида ҳужжатли фильмлар ва телеэшиттиришлар фильмлар ишлаб чиқариш.


2018 йил

давомида


Ўз Матбуот ва Ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, телерадиокомпаниялар


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 февралдаги

ПҚ-3509-сон қарорига

3-ИЛОВА



Туризмни ривожлантириш масалаларида ўзаро

ҳамкорликни фаоллаштиришни таъминлаш бўйича

масъуллар бириктириладиган мамлакатлар ва ҳудудлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Мамлакат


Масъул

ижрочилар


Лавозими


1.

Америка Қўшма штатлари, Канада


С.С. Сафоев


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари


2.

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Ирландия


А.А. Курманов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати қўмита раиси


3.

Саудия Арабистони Қироллиги ва Форс кўрфази мамлакатлари


Р.С. Қосимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори

4.

Хитой Халқ Республикаси


А.Ж. Раматов

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси


5.

Туркия Республикаси


Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири


6.

Индонезия Республикаси


З.Т. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

7.

Франция Республикаси


Р.Т. Маматов

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири


8.

Россия Федерацияси, Эрон Ислом Республикаси


А.С. Султонов

Бош вазир ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси


9.

Латвия Республикаси, Литва Республикаси, Эстония Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Австрия Республикаси, Швейцария Конфедерацияси


С.У. Умурзаков

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири


10.

Исроил давлати


Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири


11.

Скандинавия мамлакатлари ва Дания Қироллиги


Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б.


12.

Япония, Сингапур Республикаси, Австралия Иттифоқи


А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


13.

Беларусия Республикаси, Молдова Республикаси, Украина


Б.Т. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


15.

Тожикистон Республикаси


Р.Д. Қурбонов

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси


16.

Қозоғистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Туркманистон


С.Х. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


17.

Польша Республикаси, Болгария Республикаси ва Шарқий Европанинг бошқа мамлакатлари


Э.М. Мухитдинов

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари


18.

Испания Қироллиги, Италия Республикаси, Португалия Республикаси


Р.А. Усманов

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


19.

Грузия, Арманистон Республикаси


С.П. Ниязходжаев

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


20.

Ҳиндистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси


Ш.Ш. Шарахметов

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


21.

Малайзия


О.О. Юсупов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси раиси


22.

Таиланд Қироллиги, Вьетнам Социалистик Республикаси ва Жанубий-Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатлари


Б.И. Хакимов

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бош директори


23.

Корея Республикаси


У.З. Салимов

"Ўзавтосаноат" АЖ раиси


24.

Қирғизистон Республикаси


А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси


25.

Афғонистон Ислом Республикаси


И.Р. Иргашев

Афғонистон бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус вакили


26.

Бельгия Қироллиги, Нидерладия Қироллиги, Люксембург Буюк Герцоглиги


В.И. Норов

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори


         

Изоҳ: туризмни ривожлантириш масалаларида мамлакатлар ва минтақалар билан ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришни таъминлаш учун масъуллар бошқа ишга ўтганда Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштириш кенгаши томонидан мазкур масалаларр ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 февраль


"Халқ сўзи", 2018 йил 7 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 февраль, 6-сон, 98-модда





























































Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск