Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича Намунавий шартнома (АВ томонидан 29.01.2018 й. 2966-сон билан рўйхатга олинган 04.01.2018 й. Ички ишлар вазирлигининг 1-сон, Молия вазирлигининг 1-сон, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/15-1-10/01-сон қарори билан тасдиқдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 29 январда 2966-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги, Молия

вазирлиги, Хусусийлаштирилган

корхоналарга кўмаклашиш ва

рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2018 йил 4 январдаги

1, 1, 01/15-1-10/01-сон қарорига

ИЛОВА



Қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

_________ ш. ______-сон

20__ йил "___" ___________



қўриқлаш бошқармаси номидан Низом


(тўлиқ номи)


асосида фаолият юритувчи



(Ф.И.О.)

(кейинги ўринларда "Ижрочи" деб юритилади) бир томондан



(тўлиқ номи)

номидан ____________ асосида фаолият юритувчи



(лавозими, Ф.И.О.)

(кейинги ўринларда "Буюртмачи" деб юритилади) иккинчи томондан, биргаликда "Томонлар" деб юритилади, мазкур Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:



1-БОБ. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ


1. Ижрочи ички ишлар органи, ҳарбийлаштирилган ва соқчилик қўриқлаши кўринишида техник қўриқлаш пунктидан (кейинги ўринларда ТҚП деб юритилади) фойдаланган ҳолда Буюртмачининг мулкини қўриқлаш хизматини кўрсатиш мажбуриятини, Буюртмачи эса мазкур Шартнома шартларига асосан ўз вақтида кўрсатилган хизмат учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олади.



2-БОБ. УМУМИЙ ШАРТЛАР

2. Буюртмачи



(қўриқлаш тури кўрсатилади (ички ишлар органи, соқчилик, ҳарбийлаштирилган)

             

(постлар сони, чегаралари, алоҳида хона, қўриқлаш вақти)

        

(объектнинг тўлиқ номи, жойлашган манзили)

(кейинги ўринларда объект деб юритилади) Ижрочига топширади, Ижрочи қабул қилади.


3. Объектнинг қўриқлаш чегаралари (иморатлари, қурилмалари), постларининг (йўналишлари) жойлашуви чизма-режада кўрсатилади ва мазкур Шартномага илова қилинади ҳамда унинг ажралмас қисми ҳисобланади.


4. Объектдаги кириш-чиқиш, ички объект режими Буюртмачи томонидан тасдиқланадиган кириш-чиқиш ва ички объект режимини ташкил этиш йўриқномасига мувофиқ амалга оширилади ҳамда мазкур Шартномага илова қилиниб унинг ажралмас қисми ҳисобланади.


5. Объектни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва таъмирлаш Буюртмачи томонидан амалга оширилади, техник қўриқлаш воситалари Ижрочининг айби билан ишдан чиққан ҳоллар бундан мустасно. Объектни ёнғиндан қўриқлаш ва хавф-хатар сигнализацияси билан жиҳозлаш чизмаси мазкур Шартномага илова қилинади ҳамда унинг ажралмас қисми ҳисобланади.


6. Объектни қўриқлашда Буюртмачи билан келишилган ҳолда соқчи итлардан фойдаланиш мумкин.


7. Мазкур Шартнома кучга кирган кундан бошлаб, объектда ___ иш куни ичида ички ишлар органи қўриқлаш тури йўлга қўйилади.

Объектда соқчилик қўриқлаш тури ва ҳарбийлаштирилган қўриқлаш объектга ___ иш куни ичида йўлга қўйилади.


8. Буюртмачи кўздан кечириш далолатномасида кўрсатилган талабларни бажармаганда Ижрочи қўйилмайди, қўйилган Ижрочи эса чақириб олинади.



3-БОБ. ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


9. Мазкур Шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар нархи белгиланган тарифларга мос ҳолда қуйидагича ҳисобланади:

пост-соат ҳисобида қўриқлаш хизмати ойига ____________________ сўм, 12 ойга ________________________ сўм;

Ижрочи балансида турган соқчи итни сақлаш учун ойига _________ сўм, 12 ойга ___________ сўм.


10. Ижрочи хизматлари учун тўловларга ўзгартиришлар киритиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу хизматлар турига янги тарифлар тасдиқланган ҳолларда қайта кўриб чиқилади.


11. Буюртмачи мазкур Шартнома имзоланган кундан бошлаб, _______ кун ичида мазкур Шартнома баҳосининг 15 фоизи миқдорида аванс тўловини амалга оширади.

Ижрочи томонидан Буюртмачига бажарилган ишлар тўғрисида далолатнома тақдим қилингандан сўнг Буюртмачи беш кун ичида аванс тўловини чиқариб ташлаган ҳолда ойлик тўловни амалга оширади.

Буюртмачи бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи бўлса, ойлик тўловнинг 100 фоизи миқдорида аванс тўловини кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин амалга оширади.


12. Хўжалик юритувчи субъект ҳисобланган Буюртмачи мазкур Шартноманинг 11-бандида кўрсатилган ойлик тўловни (аванс тўловини) ўз вақтида тўламаса, Ижрочи Буюртмачига акцептсиз тўлов талабномасини тақдим қилишга ҳақлидир.

Мазкур Шартнома бекор қилинган ҳолларда Ижрочи Буюртмачи билан тўланган тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китобни амалга ошириши зарур.



4-БОБ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ижрочидан белгиланган қўриқлаш тартибига риоя этишини талаб қилиш;

хизмат кўрсатиш жараёнида Ижрочининг ходимлари томонидан интизомни бузиш ҳолатларини тўхтатиш ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш бўйича керакли чоралар кўрилишини Ижрочидан талаб қилиш;

Ижрочининг хизматни ташкил қилиши ва амалга оширишини, қўриқлаш турларига мос бўлган кийим-бош, кийим-бош анжомлари (экипировкаси), қурол-аслаҳаларининг мавжудлигини назорат қилиш;

Ижрочи томонидан мазкур Шартнома шартлари бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича Ижрочининг вакили иштирокида икки нусхада далолатнома тузиш;

Ижрочининг айби билан йўл қўйилган камчиликлар аниқланган тақдирда Ижрочидан уларни бартараф этишни талаб қилиш;

Ижрочи томонидан мазкур Шартнома талаблари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарни ундириш.


14. Буюртмачининг мажбуриятлари:

мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 20___ йил "___" ___________даги кўздан кечириш далолатномасига асосан қўриқлашга топшириладиган объектни, алоҳида хоналарни техник мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни бажариш, ўз ҳисобидан техник қўриқлаш воситалари (объектнинг турига қараб пост қурилмалари ва уни иситиш ускуналари, постлараро алоқа, ички ва шаҳар телефонлари, ёнғиндан қўриқлаш сигнализацияси, объект периметри бўйлаб керакли ёритиш воситалари, қулфлар, турникет, кузатиш майдончаси, шахсий текшириш хоналари, ишчи ва хизматчиларнинг шахсий буюмларини сақлаш хоналари, ёнғин ўчирувчи воситалар ва бошқалар) билан жиҳозлаш ва зарур ҳолларда уларни таъмирлаш;

ҳар қандай моддий қимматликларни объект ҳудудининг девор тўсиғидан __________ метр узоқликда (объект жойлашувини ҳисобга олган ҳолда) жойлаштириш;

Ижрочи билан биргаликда ҳар чоракда камида бир марта объектнинг техник мустаҳкамлигини, қўриқлашнинг техник воситалари билан таъминланганини, шу жумладан ёнғиндан қўриқлаш сигнализацияси ҳолатини текшириш кўригини ўтказиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддатлари, Ижрочини бу ҳақда хабардор қилиш муддати ва тартибини кўрсатган ҳолда Томонларнинг вакиллари иштирокида далолатнома тузиш;

белгиланган қўриқлаш режими талабларини бажариш ва техник қўриқлаш воситаларининг тегишли ҳолатини таъминлаш;

бинода режалаштирилаётган капитал таъмирлаш ишлари, объектларни қайта жиҳозлаш, иш режимини ва ишлар профилини ўзгартириш, моддий қимматликларни сақлаш жойини ўзгартириш ёки янгиларини очиш, объект ёки унинг бир қисмини бошқа шахсларга ижарага бериш ёки мулк ҳуқуқини ўтказиш, қўриқлаш турини, постлар дислокациясини ўзгартириш ёки қўшимча қўриқлаш сигнализацияси воситаларини ўрнатиш бўйича тадбирларнинг ўтказилиши ҳақида Ижрочини бундай ишларнинг бошланишидан камида ___________ кун олдин огоҳлантириш;

объектда иш куни якунида қўриқлаш сигнализациясини ёқиш, унинг носозлиги ҳолатида бу ҳақда Ижрочини огоҳлантириш ва носозлик бартараф этилмагунга қадар объектни ташлаб кетмаслик ва белгиланган тартибда қўриқлашга топшириш. Объектни қўриқлашга топширганлик ҳақида ТҚПни хабардор қилиб, 5 дақиқадан сўнг объектнинг қўриқлашга қабул қилинганлиги ҳақида ишонч ҳосил қилиш;

объектни, ёнғиндан қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланган ҳар бир алоҳида хонани кундалик қўриқлашга топшириш, эшиклар қулфи, деразалар, дарчалар, люклар, вентиляция тешиклари ёпилганлигини ҳамда автоном қўриқлаш сигнализациясини ва ҳудуднинг ёритилиш ҳолатини текшириш, қўриқланадиган биноларда электр жиҳозларининг, бошқа ёнғин манбаларининг ёқилган ҳолда қолиб кетишининг олдини олиш ва бегона шахсларнинг объектда қолишига йўл қўймаслик;

қўриқланаётган ҳудудда бинодан ташқарида жойлашган моддий қимматликларнинг миқдори, ассортименти, ўралган ёки қадоқланган ҳолатда қайта ҳисоб-китоб асосида қабул қилиш-топшириш журналида рўйхатдан ўтказган ҳолда ҳамда Ижрочи ва Буюртмачи вакиллари томонидан имзоланган ҳолда қўриқлашга топшириш;

махсус журналда ўз вакили томонидан имзо қўйиш йўли билан объектларни, алоҳида хоналарни қўриқлашга топшириш, қўриқлаш тугагандан сўнг қўриқлашдан чиқариш;

қўриқланадиган хоналарнинг бутунлиги бузилганлиги ҳақида ёки объектга бегона шахсларнинг кириши натижасида зарар етказилганлиги аломатлари мавжуд бўлганда зудлик билан Ижрочини хабардор қилиш ва объектга Ижрочи вакили етиб келгунига қадар кўрсатилган жойларнинг дахлсизлигини таъминлаш;

бегона шахсларга қўриқлаш ва сигнализация тамойиллари ва тизимини, шунингдек берилган пульт рақамларини ошкор қилмаслик;

Ижрочи вакилларини объектдаги ички тартиб ва техника хавфсизлиги қоидалари билан уларнинг ўз вазифаларини бажаришига оид қисми билан таништириш.


15. Ижрочининг ҳуқуқлари:

Буюртмачидан объектда ўрнатилган кириш-чиқиш ва ички тартибга риоя қилинишини талаб қилиш;

мазкур шартномани тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш муносабати билан зарур бўлган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

кўздан кечириш далолатномасида кўрсатилган қўриқлаш-техника воситаларини жорий қилиш бўйича Буюртмачига тавсиялар бериш.


16. Ижрочининг мажбуриятлари:

объектда постлар дислокациясига (патрул йўналишига) мувофиқ қўриқлаш нарядини жорий этиш;

мазкур Шартномада ва унинг иловаларига мувофиқ объектни ҳамда қўриқлашга топширилган моддий қимматликларни қўриқлашни ташкил этиш ва таъминлаш;

қўриқланаётган ҳудуддаги, лекин бинодан ташқарида жойлашган моддий қимматликларнинг миқдори, ассортименти, ўралган ёки қадоқланган ҳолатини текшириб, қайта ҳисоб-китоб асосида қабул қилиш-топшириш журналида рўйхатдан ўтказган ҳолда ҳамда Ижрочи ва Буюртмачи вакиллари томонидан имзоланган ҳолда қабул қилиб олиш;

объектда кириш-чиқиш ва объект ички тартибига риоя этиш, объект ҳудудига белгиланган тартибда моддий қимматликлар олиб кирилиши ва чиқилишини назорат қилиш;

пропуск режими мавжуд бўлган объектларда кун давомида назоратдан ўтказиш пунктидан бир марталик кириш рухсатномаси билан объектга киритилган ташриф буюрувчиларнинг чиқиб кетишини таъминлаш;

объектни қўриқлаш вақтида жойдаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бажарилишини таъминлаш;

объектда ёнғин чиқиши ёки ёнғиндан қўриқлаш сигнализациясининг ишлаб кетиши ҳолатида зудлик билан ёнғин бўлимига ёки Буюртмачига хабар бериш;

объектга бегона шахсларнинг кириб кетганлиги аниқланганда зудлик билан Буюртмачининг вакилини чақириш ва объектнинг дахлсизлигини таъминлаш;

ёнғиндан қўриқлаш сигнализацияси ишлаб кетган ҳолатларда сигнализациянинг ишлаб кетиш сабабларини аниқлаш ва объектни қайта топшириш учун Буюртмачи вакилини чақиртириш, текшириш натижалари ва объектни қайта топшириш бўйича икки нусхада далолатнома тузиш;

Ижрочининг ходимлари томонидан хизматни ташкил қилиш ва амалга ошириш, қўриқлаш турларига мос бўлган кийим-бош, кийим-бош анжомлари (экипировкаси), қурол-аслаҳаларининг мавжудлигини таъминлаш;

объектни қўриқлашга қабул қилганда ва топширганда объектдаги техник мустаҳкамлик бўйича ва қўриқлашнинг техник воситалари билан боғлиқ аниқланган барча камчиликлар ҳақида Буюртмачини хабардор қилиш;

Буюртмачи билан биргаликда ҳар чоракда камида бир марта объектнинг техникавий жиҳатдан мустаҳкамлигини, қўриқлашнинг техник воситалари билан таъминланишини, жумладан ёнғиндан қўриқлаш сигнализациясини текшириш кўригини ўтказиш, Буюртмачи томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддатлари ҳамда Ижрочини бу ҳақда хабардор қилиш муддати ва тартибини кўрсатган ҳолда томонларнинг вакиллари иштирокида икки нусхада далолатнома тузиш;

Ижрочи томонидан мазкур Шартнома талабларининг ҳар бир бузилиши бўйича Ижрочи ва Буюртмачининг вакиллари иштирокида икки нусхада далолатнома тузиш ва бир нусхасини Ижрочининг раҳбарига тегишли чоралар кўриш учун бериш;

қўриқланаётган хоналар бузилганлиги ёки мулкка етказилган зарар тўғрисида ички ишлар органининг навбатчи қисмига ва Буюртмачига зудлик билан хабар бериш, ички ишлар органи вакили етиб келгунга қадар ҳодиса юз берган жойнинг дахлсизлигини таъминлаш.



5-БОБ. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


17. Мазкур Шартноманинг 11-бандида кўрсатилган сумманинг Буюртмачи томонидан ўз вақтида тўламаганлиги учун Буюртмачи Ижрочига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.


18. Ижрочининг ходими постда ва патрул йўналишларида бўлмаганида Ижрочи Буюртмачига ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорда пеня тўлайди, бироқ бунда кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоиздан ошиб кетмаслиги лозим.


19. Пеняни тўлаш Буюртмачи ва Ижрочини ўз мажбуриятларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.


20. Ижрочи мазкур Шартномада кўрсатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида Буюртмачига етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.

Ижрочининг айби билан зарар етказилганлиги аниқланган ҳолларда зарар тўлиқ миқдорда қопланади.


21. Ижрочининг айби билан етказилган зарарнинг миқдорини аниқлаш учун томонлар вакилларидан иборат комиссия тузилиши мумкин. Бунда, зарар миқдори тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилиб, комиссия аъзолари томонидан тасдиқланади. Низо мавжуд бўлган тақдирда зарар миқдори суднинг қарори билан аниқланади.


22. Қуйидаги ҳолларда Ижрочи зарарни қопламайди:

ижрочи шартномада кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ бажарган бўлишига қарамасдан зарар учинчи шахсларнинг жиноий ҳаракатлари натижасида етказилган бўлса ва бу суднинг қонуний кучга кирган қарори билан тасдиқланса;

қабул қилиш-топшириш журналида қайд этилмаган мулкка зарар етказилганда;

буюртмачининг ходимлари томонидан ёки уларнинг айби билан зарар етказилганда.


23. Мазкур Шартномада кўрсатилган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлик учун белгиланган неустойка (жарима, пеня) тўлаш ҳамда зарарни қоплаш Томонларни Шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.



6-БОБ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


24. Мазкур шартномани тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар, шунингдек етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.



7-БОБ. ФОРС-МАЖОР


25. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар ушбу бажармаслик Шартнома тузилгандан кейин пайдо бўлган, енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинади.


26. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатига ҳавола қилувчи Томон бошқа Томонни бундай ҳолатлар бошланганлиги ва тамом бўлганлиги тўғрисида икки кун ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Ушбу муддат ичида хабар бермаган Томон мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгарликдан озод қилиш асоси сифатида кўрсатишга ҳақли эмас.

Форс-мажор ҳолатларига сув тошқинлари, ер қимирлаши ва бошқа табиий ҳалокатлар, шунингдек эпидемиялар, ёнғинлар, портлашлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мазкур Шартнома ижросига бевосита таъсир кўрсатган қарорлари киради.


27. Мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмас куч ҳолатлари амал қилган даврга мутаносиб равишда кечиктирилади. Агарда форс-мажор уч ой давом этса Томонлар мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли.



8-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Мазкур Шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Мазкур Шартнома бюджет ташкилотлари ёки бюджет маблағлари олувчилари билан тузилганда ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга киради.


29. Мазкур Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда тузилганда ҳамда Буюртмачи ва Ижрочининг вакиллари томонидан имзоланган тақдирда ҳақиқийдир.

Томонлар мазкур шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.


30. Шартноманинг амал қилиш муддати қуйидагича белгиланади:

хўжалик юритувчи субъектлар бўйича - Томонлар тарафидан имзоланган кундан бошлаб Томонлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунига қадар;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари бўйича - белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб йилнинг 31 декабрь куни охиригача.

Буюртмачи хўжалик юритувчи субъект бўлган тақдирда Буюртмачи мазкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Ижрочига Шартнома муддати тугашидан ____ кун олдин маълум қилмаса, мазкур Шартноманинг амал қилиш муддати худди шу муддатга ва худди шу шартларда узайтирилган ҳисобланади.


31. Агар техник қўриқлаш воситалари Буюртмачининг айби билан ишдан чиққан, капитал ёки жорий таъмирлашни талаб қилса, бироқ Буюртмачи буни рад этса, Ижрочи Буюртмачига етти кун олдин ёзма маълум қилган ҳолда алоҳида объектларни қўриқлашни рад этиши мумкин.


32. Буюртмачи кетма-кет уч марта мазкур Шартноманинг 11-бандида кўрсатилган тўловни белгиланган муддатда тўламаса, Ижрочи мазкур шартномани Буюртмачини ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда бир томонлама бекор қилишга ҳақли.


33. Ижрочи кетма-кет уч марта пост ва патрул йўналишларида қўриқлаш тартибини бузса, Буюртмачи мазкур шартномани Ижрочини ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда бир томонлама бекор қилишга ҳақли.


34. Томонлар мазкур Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида ___ кун олдин ёзма равишда маълум қилади.


35. Объектнинг хусусиятидан келиб чиқиб Томонлар мазкур Шартномага қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи қўшимча бандлар киритишлари мумкин.



9-БОБ. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК

МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ

Ижрочи ___________________________

                                        (тўлиқ номи)


Буюртмачи ________________________

                                           (тўлиқ номи)


Юридик манзили: __________________



Юридик манзили: __________________

__________________________________



___________________________________

Банк реквизитлари: _________________



Банк реквизитлари: ________________

__________________________________



__________________________________

МФО: _____________________________



МФО: _____________________________

СТИР: _____________________________



СТИР: ____________________________

ИФУТ: ____________________________



ИФУТ: ____________________________

___________________________________


___________________________________

                          (лавозими, Ф.И.О.)



                          (лавозими, Ф.И.О.)

__________________________________


___________________________________

                                (имзо, муҳр)


    (имзо, мур (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 февраль, 5-сон, 86-модда



































Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск