Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.01.2018 й. 68-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 январдаги

68-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар

карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини

шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тузилади.


3. Жамғарма фаолияти Жамғарманинг 7 кишидан иборат таркибдаги Кенгаши томонидан ташкил этилади, назорат қилинади ва бошқарилади. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркибини Инспекция бошлиғи тасдиқлайди.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш учун карантин рухсатномаларини расмийлаштиришдан олинадиган тўловлар;

таркибида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган юкларга карантин рухсатномасини расмийлаштиришдан олинадиган тўловлар;

уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишда фитосанитар сертификатларни расмийлаштиришдан олинадиган тўловлар;

экспорт ва импорт қилинадиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар намуналарини лаборатория экспертизасидан ўтказишдан олинадиган тўловлар;

экспорт ва импорт қилинадиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш бўйича фумигация ишларини ўтказишдан олинадиган тўловлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги карантиндаги юкларга ички фитосанитар сертификатни расмийлаштириш ва тақдим этишдан олинадиган тўловлар;

ҳар бир транспорт бирлигига (самолёт, вагон, контейнер, автотранспорт, баржа ва бошқа турдаги транспортлар) бериладиган ўсимликлар карантини кўриги ва транспорт бирлигини очиш далолатномаларини тақдим этиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришдан олинадиган тўловлар;

ўсимликлар карантини соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликка мувофиқ ундириладиган жарималар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Жамғармага келиб тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган махсус ҳисобрақамларда жамғарилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғарма маблағларидан:

ўсимликлар карантини чегара масканлари, махсус фумигация отрядлари, шунингдек, ҳудудий карантин лабораториялари инспекторлари ва уларга тенглаштирилган бошқа шахслар меҳнатига ҳақ тўлашни молиялаштириш;

ўсимликлар карантини соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш;

кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг хорижда малакасини ошириш ишларини ташкил қилиш;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини махсус кийим билан таъминлаш;

ўсимликлар карантини назоратидаги материалларни зарарсизлантириш учун фумигантлар харид қилиш;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларнинг хизмат сафарлари харажатларини молиялаштириш;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.

Жамғарма маблағларидан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.


7. Айрим ҳолларда, Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати топшириқларига мувофиқ давлат тадбирларини ўтказиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ҳамда бошқа ишларда фойдаланилади.


8. Буюртманомаларни умумлаштириш ва қабул қилиш ишлари Жамғарма Кенгашининг қарори асосида ташкил этилади, мутахассислар харажатлар ва даромадлар сметасининг тегишли лойиҳаларини тайёрлайди, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда уларни самарали бошқариш бўйича мониторинг олиб борилади.


9. Жамғарма Кенгаши:

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманомаларни қабул қилади, кўриб чиқади ва умумлаштиради;

маблағлар ажратиш бўйича устувор йўналишларни белгилайди ва асосли қарорлар қабул қилади;

ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган ҳолатлар аниқланганда, молиялаштиришни тўхтатиш ва Жамғарма маблағларини қайтариш чораларини кўради;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан ҳам қарорлар қабул қилади.


10. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Инспекция раҳбари томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаларига асосан фойдаланилади. Харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


11. Харажатлар ва даромадлар сметалари келгуси йил учун Жамғармага келиб тушиши кутилаётган маблағлар прогнози ҳисобга олинган ҳолда ва амалга ошириладиган тадбирлар асосида тузилади.


12. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманомалар Инспекциянинг марказий аппарати, бўлимлари, Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази ва ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилади. Бунда зарур харажатларни молиялаштириш учун маблағларга бўлган эҳтиёж, уларнинг миқдори ва бошқа манбалар йўқлиги тўғрисида асос кўрсатилади.

Келгуси йилга зарур маблағларни олиш учун буюртманомалар Инспекцияга ҳар йили 1 июнга қадар электрон шаклда почта ёки ахборот узатишнинг бошқа воситалари орқали тақдим этилади.

Буюртманомада қуйидагилар кўрсатилади:

Инспекция бўлинмасининг тўлиқ номи ва реквизитлари;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш мақсадлари ва кутиладиган натижа, мавжуд муаммолар моҳияти ва уларни ҳал этиш йўллари (тўлиқ ёки қисман, белгиланган муддатда) тўғрисидаги таклифларни ўз ичига олган тушунтириш хати;

сўраладиган маблағлар ҳисоб-китоби.

Зарур бўлганда, маблағларга бўлган эҳтиёж асослаб берилган ҳужжатлар буюртманомага илова қилинади.


13. Тақдим этилган буюртманомалар Жамғарма Кенгаши томонидан жорий йилнинг 1 июлигача кўриб чиқилади, устувор йўналишлар белгиланиб, бунинг асосида Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


14. Инспекция тасдиқланган сметаларга мувофиқ Жамғарма маблағларидан фойдаланувчи ҳисобланади.


15. Жамғарманинг жорий молиявий йилда фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва Инспекциянинг ҳисобрақамида қолади ҳамда кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мақсадларда белгиланган тартибда фойдаланилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН МАҚСАДЛИ

ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ,

УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ҲАМДА БУ БОРАДАГИ ЖАВОБГАРЛИК


16. Жамғарма Кенгаши Жамғарма маблағларидан мақсадли ва тежаб фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилади.


17. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва бу борадаги ҳисобот қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.


18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 февраль











































Время: 0.2202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск