ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2018 й. 79-сон "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2018 й.

N 79



ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАЛАР

БЎЙИЧА ЯККА ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ

ДОИРАСИДА ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИНИНГ ЖАЛБ

ЭТИЛГАН МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ,

УЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТАРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ислом тараққиёт банкининг қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар ва тегишли инфратузилма қурилишини молиялаштириш учун жалб этилган маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатиш ва уларни қайтаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Бош вазир ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 февралдаги

79-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича

якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом

тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан

фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дастлабки бадал - банкда қарз олувчининг номига очилган жамғарма омонат ҳисобварағига қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) ёки юридик шахс - қарз олувчи иш берувчисининг пул маблағлари ёхуд бошқа шахсларнинг пул маблағлари шаклида киритилган қарз олувчининг икки, уч қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2, 3 хонали уйлар смета қийматининг камида 15 фоизи ёки майдони 0,04 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағлари";


2. 24-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "бош битимда" сўзлари тегишли равишда "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳаси бўйича Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги битимда" сўзлари билан алмаштирилсин;


3. 25-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси билан банк ўртасидаги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, банк ва инжиниринг компанияси ўртасидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Кредит линиясининг жами суммаси банкка тақдим этилгандан сўнг якка тартибдаги уй қурувчиларнинг 20202-сон "Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича Ҳукуматнинг талаб қилиб олинадиган депозитлари" депозит ҳисобрақамидаги умумий бадал маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари ҳисобрақамига белгиланган тартибда ўтказилади".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 февраль
















































Время: 0.1947
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск