Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2018 й. 73-сон "2018 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2018 й.

N 73



2018 ЙИЛДА ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА

КИРИТИШ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ижодкорлиги фаолиятини самарали режалаштириш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларида назарда тутилган қонун лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилишини таъминлаш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2018 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастурга киритилган қонун лойиҳаларини (кейинги ўринларда қонун лойиҳалари деб аталади) ишлаб чиқиш бўйича асосий ижрочи сифатида белгиланган вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари:

2018 йилнинг 10 февралига қадар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режа-графикларининг белгиланган тартибда тасдиқланишини;

2018 йилнинг 15 февралига қадар режа-графиклар нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилишини;

қонун лойиҳаларининг сифатли тайёрланишини, жамоатчилик ва мутахассислар иштирокида муҳокама этилишини, ҳар томонлама экспертизадан ўтказилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

қонун лойиҳаларининг тайёрланиши, келишилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши юзасидан мувофиқлаштириш ишларини;

қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизадан сифатли ўтказилиши, шунингдек, Дастурнинг ижросини мониторинг қилиб борилишини;

Дастур ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини белгиланган тартибда таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 февраль































Время: 0.1632
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск