ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Экологик жиҳатдан хавфли маҳсулотларни олиб чиқиш ва олиб кириш /

Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.01.2018 й. 17-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 январдаги

17-сон қарорига

3-ИЛОВА



Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд

бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт

қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга

рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом ўз мақсадларида фойдаланишга, нотижорат мақсадларига мўлжалланган ва тадбиркорлик фаолиятига мўлжалланмаган маҳсулот бўлган, таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширувчи жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.


3. Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ташишлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади), Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади) томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.


4. Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти учун рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.


5. Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган, Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспорти рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган, таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотлар импорти ва экспортига рухсатнома ҳудудий бўлинма томонидан берилади.


6. Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти юзасидан назоратни Давлат экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда, белгиланган тартибда амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси томонидан озонни бузувчи моддаларни ишлатиш бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда Вена конвенцияси ва Монреал протоколи Котибиятига тақдим этиш Давлат экология қўмитаси томонидан 30 июнгача, ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схема бўйича, Давлат экология қўмитасига ҳар йили 30 майгача тақдим этиладиган:

аризачилардан - амалда Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган (Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинган) озонни бузувчи моддалар миқдори ҳақидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасидан - озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти ҳақидаги жамланма маълумотлар асосида амалга оширилади.



2-БОБ. РУХСАТ БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


8. Қуйидагилар озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширишда рухсат беришнинг талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мажбурий равишда риоя этиш;

б) рухсат этилган озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспортини Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспорти рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатига мувофиқ амалга ошириш;

в) озонни бузувчи ёки уларга боғлиқ бўлган моддалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган совутиш жиҳозлари ва ҳавони кондиционерлаш ускуналарининг:

Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспорти рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган, озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатининг А рўйхатидаги I гуруҳга ва С рўйхатидаги I гуруҳга мансуб бўлмаган;

Ўзбекистон Республикасига импорти тақиқланган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатига мансуб бўлмаганларининг импортини амалга ошириш;

г) озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ушбу моддалар учун белгиланган ва тақсимланган квотасига мувофиқ амалга ошириш;

д) экспортчи экспорт қилувчи мамлакатда, тегишли мамлакатнинг ваколатли органларидан олинган маълумотга асосан, тегишли озонни бузувчи модда билан ишлаш учун рухсатномага эга бўлган ташкилот эканлиги ҳолати тасдиқланиши, импортга рухсат этилган ҳолда;

е) озонни бузувчи модданинг импортини импорт қилувчи мамлакат қонун ҳужжатлари, шунингдек Монреал протоколи талабларини бузмаган ҳолда амалга ошириш;

ж) озонни бузувчи янги моддали (рециркуляция қилинган, тикланган озонни бузувчи моддали, уларнинг рециркуляция ёки тикланганлиги ҳолати, ушбу ишларни амалга оширган ташкилотларнинг номи ва манзиллари кўрсатилган ҳолда), таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларнинг импорт ёки экспорт қилинадиган контейнерларини, берилган рухсатнома асосида маркировкалашни амалга ошириш;

з) импорт қилинган ва сотилган озонни бузувчи моддалар миқдорларининг, харидорларнинг номлари ва манзиллари ҳамда қўлланилиши тахмин қилинган соҳалар кўрсатилган ҳолда ҳисобини юритиш, шунингдек, экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдорлари ҳисобини юритиш;

и) Давлат экология қўмитасига мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларидаги схема ва шаклга мувофиқ, амалда импорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдори ва уларнинг қўлланиш соҳалари бўйича сотилган миқдорлари ҳақидаги, шунингдек амалда экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили тақдим этиш;

к) ушбу Низомда белгиланган ҳолатлар, муддатлар ва миқдорларда йиғимлар тўлаш.


9. Мазкур Низомда кўзда тутилган рухсат бериш тартиб-тамойиллари ва шартлари рўйхати мукаммал ҳисобланади.



3-БОБ. РУХСАТНОМА ОЛИШ

УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


10. Аризачи рухсатнома олиш учун Давлат экология қўмитасига ёки унинг ҳудудий бўлинмасига, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса, Давлат хизматлари марказларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ушбу Низомга 4-иловага (озонни бузувчи моддалар учун) ва 5-иловага (таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотлар учун) мувофиқ ариза;

б) озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспорти учун битим (шартномалар, инвойслар ва ҳ.к.);

в) озонни бузувчи моддаларнинг утилизацияси ёки тикланишини амалга оширган ихтисослаштирилган ташкилотнинг етказиб берилган ҳажмлар кўрсатилган ҳолдаги маълумотномаси (аввал ишлатилган ва тикланган озонни бузувчи моддалар Ўзбекистон Республикасига импорт қилинганда тақдим этилади);

г) рухсатнома бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги ҳақидаги банк ҳужжати;

д) импорт қилинаётган озонни бузувчи моддаларнинг таркиби, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг талабига кўра, экспортни амалга ошираётган мамлакат томонидан берилган лицензиядан нусха.


11. Рухсатнома бериш ҳақидаги аризада аризачи электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси бўйича Ягона портал орқали қабул қилинган қарор ҳақидаги хабарномани олишга унинг розилиги ҳисобланади.


12. Аризачи рухсатнома беришга аризани кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгардир.


13. Аризачидан мазкур Низомнинг 10-бандида кўзда тутилмаган ҳужжат ва маълумотларни тақдим этишини талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


14. Зарурат бўлганда Давлат экология қўмитаси:

экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органларидан, аризачининг иштирокисиз, озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг аризачи томонидан тақдим этилган ариза ва битимдаги (шартномада, инвойсда ва ҳ.к.) маълумотларга мослиги ҳақида қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимлари, шунингдек, тегишли соҳанинг юқори малакали мутахассислари билан биргаликда, озонни бузувчи моддалар, таркибида улар бўлган маҳсулотларни ташқи кўздан кечиришни, уларнинг рухсатномага мувофиқлигини аниқлаш учун асбоб-ускуналар ёрдамида ўлчовлар, ўрганишлар, тадқиқотлар, кўздан кечиришлар ва бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказади.


15. Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига рухсатнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва у ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда дарҳол аризачига берилади (юборилади).


16. Келиш тартибида мурожаат қилинганда Давлат хизматлари маркази ходими аризани тўлдиришнинг тўлиқлигини Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган давлат паспортига мувофиқ текширади.

Аризани рўйхатга олганидан сўнг, Давлат хизматлари маркази ходими аризачига ариза олинганлиги тўғрисида тилхат беради ёки ариза нусхасига аризанинг рўйхатга олинган рақами кўрсатилган ҳолда тегишли белги қўяди.

17. Келиш тартибида ариза олинган кунда Давлат хизматлари маркази ходими аризада кўрсатилган маълумотларни Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасига Ягона портал орқали юбориладиган махсус шаклга киритади.

18. Келиш тартибида Давлат хизматлари марказига аризачи жойлашмаган жойидан мурожаат қилганда, ариза Давлат хизматлари маркази томонидан, Ягона портал орқали Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасига юборилади.

Аризачи Давлат хизматлари марказига келиш тартибида, аризани электрон шаклда тақдим этса, Давлат хизматлари маркази ходими зарурат бўлганда, ўзига ўзи хизмат кўрсатиши учун мўлжалланган, Давлат хизматлари марказида ажратилган хонада аризани Ягона портал орқали юборишда унга ёрдам кўрсатади.

19. Ягона портал орқали юборилган ариза, автоматик равишда, рўйхатга олиш ID рақами берилган ҳолда рўйхатга олинади.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА РУХСАТНОМА

БЕРИШ ЁКИ УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


20. Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси рухсат олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатурасига мувофиқ, товар номенклатураси кодлари бўйича, унда озонни бузувчи моддалар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида кўриб чиқади.

Озонни бузувчи модда ёки таркибида озонни бузувчи модда бўлган маҳсулот импорт ёки экспорт қилинган ҳолатларда, битим (шартнома, инвойс ва ҳ.к.лар)нинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг ҳар бир кодига рухсатнома берилади.

Озонни бузувчи бўлмаган ёки таркибида озонни бузувчи модда бўлмаган маҳсулотга, импорт ёки экспорт қилинадиган моддаларга рухсатнома талаб этилмаслиги ҳақидаги хулоса берилади (кейинги ўринларда хулоса деб аталади).

Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлмаган ва мамлакат корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган, экспорт қилинадиган совутиш жиҳозларига, ҳавони кондиционерлаш ускуналарига ушбу Низомда белгиланган тартибда, барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турларига Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодларига мувофиқ бир йилда бир маротаба хулоса берилади.


21. Аризани кўриб чиқиш учун ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минимал миқдорида йиғим ундирилади.

Рухсатнома олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

22. Рухсатнома бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) аризачи рухсатнома олиш ҳақидаги аризани Ягона портал орқали берганда йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади;

б) давлат хизматлари марказларига келиш тартибида мурожаат қилинганда тўланадиган йиғим суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Аризачи рухсатнома бериш ҳақидаги аризасидан воз кечганда - йиғим суммаси қайтарилмайди.

23. Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси аризачининг аризасини мазкур Низомнинг 10-бандида кўзда тутилган, шу жумладан рухсатнома Давлат хизматлари марказидан бериладиган ҳолатларда, ҳужжатлар берилган санадан бошлаб етти иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади ва рухсатномани беради ёки беришни рад этади.

24. Зарурат бўлганда, Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси аризачининг аризасини мазкур Низомнинг 14-бандида кўзда тутилган, шу жумладан рухсатнома Давлат хизматлари марказидан бериладиган ҳолатларда, ҳужжатлар берилган санадан бошлаб йигирма иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади ва рухсатномани беради ёки беришни рад этади.

25. Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси аризачига рухсатномани беради (юборади) ёки уни ёзма равишда хабардор қилади, 2018 йилнинг 1 июлидан эса, тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, бундай рухсатнома беришнинг рад жавоби тўғрисида Давлат хизматлари маркази ёки Ягона портал орқали хабардор қилади.

26. Рухсатнома расмийлаштирилаётганда:

Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан рўйхатга олинаётган ариза рақами ёки Ягона портал орқали юборилган аризанинг рўйхатга олиш ID рақамидан;

товарнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг тегишли кодидан иборат бўлган рақам қўйилади.

Рухсатнома аризачига Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан, ушбу Низомнинг 6, 7, 8 ва 9-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича берилади.


27. Хулоса Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг белгиланган намунадаги бланкасида расмийлаштирилади.

Рухсатнома ва хулосани бериш учун йиғим ундирилмайди.


28. Рухсатнома озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспортини амалга ошириш учун зарур бўлган муддатга, бироқ ҳар жорий йилнинг 31 декабридан ошмаган муддатга берилади.


29. Рухсатнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

рухсатнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг аризачи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

аризачининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ушбу Низомнинг 14-банди иккинчи хатбошида кўзда тутилган асбоб-ускуналар ёрдамидаги ўлчашлар, ўрганишлар, тадқиқотлар, кўздан кечиришлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар натижаларига кўра асосланган салбий хулоса.

Рухсатнома беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.


30. Рухсатнома берилишини рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, рад ҳақидаги хабарнома аризачига юборилади (тақдим этилади), 2018 йилнинг 1 июлидан эса, Давлат хизматлари маркази ёки Ягона портал орқали, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари, аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларнинг такроран кўриб чиқилиши учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

Аризачи рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиш учун зарур бўлган муддат, рухсатнома берилиши рад этилганлиги ҳақида ёзма ёки электрон хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.


31. Рухсатномани беришда рад учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки унинг берилишини рад этиш Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан, аризачининг рад этилганлик сабабларини бартараф этганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Аризачининг аризаси такроран кўриб чиқилиши учун йиғим ундирилмайди.


32. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан аризачига, аввал баён этилган рад этиш сабабларини келтиришига, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини келтиришидан ташқари, йўл қўйилмайди.


33. Рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин аризачи томонидан берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади ва Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


34. Аризачи рухсатнома бериш рад этилганлиги, шунингдек, Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.



5-БОБ. РУХСАТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ, УНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ


35. Рухсатноманинг амал қилиш муддати, рухсатнома амал қилиш муддати тугагунча, бироқ ҳар бир кейинги йилнинг 31 декабридан ошмайдиган муддатгача бериладиган аризачининг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш рухсатнома бериш учун кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.

Рухсатноманинг узайтирилганлиги ёзма равишда, рухсатноманинг асл нусхасига ёзув билан қайд қилиш орқали тасдиқланади, ваколатли шахс томонидан имзоланади ва Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг муҳри билан тасдиқланади.


36. Аризачи ўзгартирилган тақдирда, берилган рухсатнома қайта расмийлаштирилиши лозим.

Рухсатномани қайта расмийлаштиришда Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси берилган рухсатномалар рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Рухсатномани қайта расмийлаштирганлик учун, қайта расмийлаштириш ҳақидаги ариза бериш санасига рухсатнома бериш ҳақидаги аризачининг аризасини Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан кўриб чиқилиши учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.


37. Рухсатнома йўқолган ёки бузилган тақдирда, аризачининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.

Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси рухсатноманинг дубликатини бериш(юбориш)га мажбур, 2018 йилнинг 1 июлидан эса, Давлат хизматлари маркази ёки Ягона портал орқали, ариза, рухсатноманинг асл нусхаси олинган кундан эътиборан, у бузилган тақдирда, шунингдек, дубликат берилганлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи маълумотлар беш иш кунидан ошмаган муддатда бериш(юбориш)га мажбур.

Рухсатноманинг дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

38. Аризачи томонидан рухсатномани қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш ҳақидаги ариза берилган тақдирда, қайта расмийлаштириш ёки дубликат бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси:

а) Ягона портал орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади;

б) давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади.


6-БОБ. РУХСАТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


39. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини вақтинчалик тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.


40. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини белгиланган тартибда бекор қилинишига асос бўладиган, рухсат бериш тартиб ва тамойиллари талаблари ва шартларининг бир марталик қўпол бузилишига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига тақиқланган озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорт қилинганлик ҳолати аниқланганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун белгиланган ва тақсимланган квотадан ортиқ импорт қилинганлик ҳолати аниқланганлиги;

экспортчи экспорт қилинадиган мамлакатда тегишли озон бузувчи модда билан ишлаш учун рухсатномага эга бўлмаган ташкилот эканлиги ҳолати, импорт учун рухсат бўлган ҳолда, тегишли мамлакатнинг ваколатли органларидан олинган маълумот асосида аниқланганлиги;

озонни бузувчи модданинг импорти ноқонуний муомала ҳолатини ташкил этганлиги ёхуд импортчи мамлакатда импортчи мамлакатнинг Монреал протоколи бўйича мажбуриятларини бажариш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши назоратига ноқулай таъсир кўрсатганлиги ёхуд экспортга рухсат этилган ҳолатда - ушбу мамлакат учун мазкур Протоколда назарда тутилган миқдор чекловларининг ошишига олиб келганлиги аниқланганлиги;

ушбу Низомнинг 14-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган асбоб-ускуна ёрдамидаги ўлчовлар, ўрганишлар, тадқиқотлар, кўздан кечиришлар ва бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни бўйича рухсат бериш тартиб-тамойиллари талаб ва шартлари бузилганлик ҳолати аниқланганлиги.


41. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келиб тушган, озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотлар импорти учун рухсатнома бекор қилинганда, улар импортини амалга оширган аризачининг маблағлари ҳисобидан қайта ташиб кетилади.



7-БОБ. БЕРИЛГАН РУХСАТНОМАЛАР РЕЕСТРИ


42. Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уларни ўз веб-сайтида жойлаштиради.

Берилган рухсатномалар реестрида аризачи ҳақидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши лозим:

аризачи - юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

аризачи - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспорт маълумотлари, почта манзили, телефони;

рухсатнома берилган сана ва рақами, рухсатноманинг амал қилиш муддати;

рухсатноманинг қайта расмийлаштирилишига асослар, амал қилиш муддатини узайтириш, вақтинча тўхтатиш ва амал қилишини қайта бошлаш саналари;

рухсатноманинг бекор қилиниши асослари ва саналари;

рухсатнома дубликатини бериш асослари ва саналари;


43. Берилган рухсатномалар реестрларидаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишишлари учун очиқ ҳисобланади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


44. Рухсат бериш тартиб-тамойиллари соҳасида пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган

маҳсулотларнинг импорти ёки экспортига рухсатномалар,

модда ёки маҳсулотлар таркибида озонни бузувчи моддалар

мавжуд эмаслиги ҳақида хулосалар бериш

СХЕМАСИ

        



Босқичлар

Ижрочи

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Аризачи - юридик ёки жисмоний шахс

            

1. Моддалар ёки маҳсулот таркибида, рўйхатларга мувофиқ, озонни бузувчи моддалар мавжуд эмаслиги тўғрисида рухсатнома ёки хулоса олиш учун зарур бўлган ариза ва ҳужжатларни тайёрлайди.

           

Аризачининг хоҳишига кўра

2. Ариза ва ҳужжатларни Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасига ёхуд бевосита почта алоқа воситалари орқали тақдим этади, 2018 йилнинг 1 июлидан эса келиш тартибида "ягона дарча" маркази ёки Ягона портал орқали тақдим этади.

              

2-босқич

      

Ягона портал

          

Ягона портал орқали электрон шаклда тақдим этилган ариза Ягона порталда автоматик тарзда, рўйхатга олиш ID рақами берилган ҳолда рҳйхатга олинади.

        

Ҳужжатлар қабул

қилинган кунда

Давлат хизматлари маркази

Давлат хизматлари маркази орқали юборилган ариза белгиланган тартибда Ягона портал орқали қабул қилинади ва Давлат экология қумитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасига берилади.

             

Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳўдудий бўлинмаси (2018-йилнинг 1 июлгача)

Рухсатнома олиш ёки рўйхат бўйича моддалар ёки маҳсулотлар таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар дарҳол аризачига, ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда берилади (юборилади).

          

3-босқич

    

Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси

          

1. Ариза, ҳужжатларни кўриб чиқади ва рухсатнома расмийлаштиради.


         

1) ҳужжатлар берилган кундан эътиборан етти иш кунидан ошмайдиган муддтда


Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси

Давлат божхона қўмитаси ходимлари билан биргаликда

2. Зарурат бўлганда:

аризачининг иштирокисиз тегишли мамлакатнинг ваколатли органларидан озонни бузувчи модда ва таркибида у бўлган маҳсулотнинг аризачи томонидан аризасида келтрилган маълумотларга мувофиқлиги ҳақида қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олади;

озонни бузувчи модда, таркибида у бўлган маҳсулотни кўздан кечиришни, асбоб-ускуна ёрдамида ўлчаш, ўрганиш, бошқа баҳолашларни ўтказади.

      

2) ҳужжатлар берилган кундан эътиборан йигирма иш кунидан ошмайдиган муддатда



3. Ариза, ҳужжатларни кўриб чиқади ва моддалар ёки маҳсулот таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд эмаслиги ва рухсатнома талаб этилмаслиги ҳақидаги хулосани расмийлаштиради.

         







4-босқич

            

Давлат экология кўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси

             

Аризачига рухсатнома беради, моддалар ёки маҳсулот таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд эмаслиги ва рухсатнома талаб этилмаслиги ҳақида хулоса беради ёки ёзма шаклда хабардор қилади, 2018 йилнинг 1 июлидан Давлат хизматлари маркази ёки Ягона портал орқали.

          

             

Қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир иш кунидан ошмайдиган муддатда


Реестрга тегишли ёзувни киритади.

          

Қарор қабул қилинган кунда

            

5-босқич

              

Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси белгиланган тартибда

          

Рухсатнома бериш рад этилиши ҳақида қабул қилинганда хабарнома аризачига ёзма шаклда юборилади (тақдим этилади), 2018 йилнинг 1 июлидан эса Давлат хизматлари маркази ёки Ягона портал орқали қонун ҳужжатининг аниқ нормалари ва аризачи рад этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда.

           

            

Қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир иш кунидан ошмайдиган муддатда

    

Реестрга тегишли ёзувни киритади.

                

Қарор қабул қилинган кунда


6-босқич

         

Аризачи - юридик ёки жисмоний шахс

          

              

Рухсатнома беришда рад жавоби учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда рухсатнома берилиши учун ҳужжатларни такроран кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга.

          

       

Рухсатнома бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддатда

          

7-босқич

         

Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси

         

             

Рухсатнома беришда рад жавоби учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда рухсатнома берилиши учун ҳужжатларни такроран кўриб чиқади.

         

        

Ариза олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда

         

       





Низомга

2-ИЛОВА



Озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикаси

томонидан ишлатилганлиги тўғрисидаги ҳисоботларни

тайёрлаш ва тақдим этиш

СХЕМАСИ

            

Босқич

Ижрочи

Тадбир

Ижро муддати

1-босқич

Давлат экология қўмитаси

        

Ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда моддалар ёки маҳсулотлар таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд эмаслиги ва рухсатнома талаб этилмаслиги ҳақидаги хулосани бериш.

       

   

Келиб тушишига кўра, 20 иш кунида

2-босқич

        

1) Аризачи

       

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига имзоланган рухсатномалар тақдим этиш ёхуд моддалар ёки маҳсулотлар таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд эмаслиги ва рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш.

      

          

1) Олинишига кўра

2) Давлат экология қўмитаси

2) реал вақт режимида "ягона дарча" маркази орқали

3-босқич

Давлат божхона қўмитаси

        

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг амалдаги импорт/экспорти ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этиш.

           

      

ҳар йили 30 майгача бўлган муддатда, реал вақт "ягона дарча" маркази орқали

      


4-босқич

Аризачи

         

Белгиланган шаклга мувофиқ Ўзбекистон Республикасига амалда импорт қилинган ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдори ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш.

           

Ҳар йили 30 майгача

бўлган муддатда

5-босқич

Давлат экология қўмитаси

         

1. Тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш.

       

Ҳар йили 30 майгача

бўлган муддатда

2. Ўтган йилда озонни бузувчи моддалар ишлатилганлиги ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш.

          

3. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Атроф муҳит муҳофазаси дастури (ЮНЕП)нинг озон бўйича Котибиятига ҳисобот тақдим этиш.

              


      

         




Низомга

3-ИЛОВА


      

20


йил даврида


бўйича Ўзбекистон Республикасига



(аризачининг номи)





амалда импорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдори ҳақидаги

МАЪЛУМОТЛАР

                        

N


     

Берилган рухсатнома рақами

     

Шартнома (битим), инвойс рақами

     

ОБМ номи,

импорт қилинган модданинг амалдаги миқдори, кг

      

Экспортчи мамлакат/ишлаб чиқарган завод

Ўз эҳтиёжлари учун сифатида* фойдаланиш кўрсатилсин, кг

       

Ташкилотга сотилди

    

ташкилот номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.

      

манзили

     

миқдори,

кг

    

қўллашнинг мақсадлари кўрсатилсин*


   











   











   











   











   











   











   











   











   











   











   











      



20


йил

"


"



Масъул шахс имзоси

М.Ў.



             







Орқа томони


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

       

20


йил даврида


бўйича Ўзбекистон Республикасига



(аризачининг номи)





амалда экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдори ҳақидаги

МАЪЛУМОТЛАР

                          

N

      

Берилган рухсатнома рақами

     

шартнома (битим), инвойс рақами

       

ОБМ номи, экспорт қилинган модданинг

амалдаги миқдори, кг

      

Импортчи мамлакат

      

қайси мақсадлар учун

қўлланилиши кўрсатилсин*

       

       







         







    







         







        

                



20


йил

"


"



Масъул шахс имзоси

М.Ў.



             



         

*) Қўллаш/фойдаланишнинг тахминий мақсадлари:

бошқа кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш учун дастлабки хом ашё сифатида;

совутиш ускуналари ва ҳавони кондиционерлаш тизимларида хладагент сифатида;

ёнғин ўчириш воситаси сифатида;

эритувчи сифатида;

аэрозолли қадоқлашлар учун газ сақлагич (пропеллент) сифатида;

моддаларни ёпиқ тизимларда стериллаш учун газ сақлагич сифатида;

турли изоляциявий пенопластларни ишлаб чиқариш учун кўпиртиргич модда сифатида;

лабораторияларда фойдаланиладиган реагент ва материаллар сифатида;

Монреал протоколи билан тасдиқланган техология ёрдамида йў? қилиш учун мўлжалланган ОБМлар;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари сифатида;

карантинли ишлов бериш учун (фақат бромли метил учун);

ташишдан олдин ишлов бериш учун (фақат бромли метил учун);

қўллашнинг бошқа турлари учун;

утиллаштирилган ва рециркуляцияланган ОБМлар.






Низомга

4-ИЛОВА



Ариза рўйхатга олинган сана 20____йил "____" ________

Рўйхатга олиш рақами________________

         


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф

муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

       

Озонни бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига импорт

қилиш (Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш)га

рухсатнома бериш учун

АРИЗА

             

       

(аризачи - юридик шахс учун - аризачининг номи ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;

аризачи - жисмоний шахс учун Ф.И.О., фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)

             

       

(аризачи ташкилотнинг юридик манзили ёки жисмоний шахснинг яшаш жойи манзили)

                    

алоқа телефонлари, факс


                   

Ўзбекистон Республикасига импорт:


q


Ўзбекистон Республикасидан экспорт


q қилиш ниятини билдирмоқда (кераклисини белгилаш)


                  

1. ОБМ



(ОБМнинг номи ва миқдори)

            


                  


(битим (шартнома, инвойс ва ҳ.к.) га мувофиқ, импорт/экспорт қилинадиган ОБМларни етказиб бериш тартиби, партиялари сони кўрсатилсин)

                  

Моддаларнинг хусусияти ва вазифаси (кераклиги белгилансин):

q озонни бузувчи моддаларга мансуб бўлмаган бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқариш учун дастлабки хомашё сифатида фойдаланиш учун янги моддалар;

q реагент сифатида қўлланиладиган янги моддалар;

q тасдиқланган технологиялар ёрдамида, йўқ қилиниши амалга ошириладиган ташкилотнинг номи ва манзили кўрсатилган ҳолда, йўқ қилишга мўлжалланган янги моддалар;

q карантинли ишлов беришга мўлжалланган янги моддалар (Е рўйхатидаги моддалар учун);

q ташишдан олдин ишлов беришга мўлжалланган янги моддалар (Е рўйхатидаги моддалар учун);

q қўллашнинг бошқа турлари учун янги моддалар;

q утиллаштирилган*, рециркуляцияланган**, тикланган*** моддалар

20


"


"

даги


-сон битим(лар) (шартнома, инвойс) бўйича



умумий суммадаги

           

ТИФ ТН бўйича КОДи


              

Ишлаб чиқарувчи мамлакат, фирма


       

Ўзбекистон Республикасига


импортни амалга ошираётган мамлакат;

         

Ўзбекистон Республикасидан


экспортни амалга ошираётган мамлакат;

(кераклисининг тагига чизилсин)



         

Импорт(экспорт)нинг мўлжалланган пункти (кераклисининг тагига чизилсин)


             

Ушбу билан шуни тасдиқлаймизки, импорт/экспорт қилинадиган (кераклисининг тагига чизилсин) моддалар мазкур аризада баён этилганларга мос бўлади.


Маълумотларнингҳаққонийлиги учун аризачи тўлиқ жавобгардир.

Аризада кўрсатилган тегишли маълумотлар ўзгарган тақдирда берилган рухсатнома қайта расмийлаштирилиши лозим.

       

        

Орқа томони

         

2. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

    

        

     

        

     

        

     

        

Ташкилот раҳбари






(шахсий имзоси)


(Ф.И.Ш)

М.Ў.



   

*) Утилизациялаштирилган моддалар, механизм, ускуна, контейнерлардаги, уларга техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш пайтида ёки ҳисобдан чиқаришдан олдин бўлган, тўпланган ва сақланаётган озонни бузувчи моддаларни англатади.

**) Рециркулацияланган моддалар дастлабки тозалаш  фильтрлаш ва қуритиш амалга оширилгандан сўнг утиллаштирилган озонни бузувчи моддалардан такроран фойдаланишни англатади.

***) Тикланган моддалар, стандартлар билан белгиланган, модданинг ҳолатини муайян кўрсаткичларгача тиклаш мақсадида, фильтрлаш, қуритиш, дистиллаш ва кимёвий ишлов бериш каби жараёнларни амалга ошириш ҳисобига утиллаштирилган озонни бузувчи моддаларга иккиламчи ишлов бериш ва улар хоссаларининг яхшиланишини англатади.






Низомга

5-ИЛОВА


           

Ариза рўйхатга олинган сана 20____йил "____" ________

Рўйхатга олиш рақами________________

         


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф

муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Таркибида озон бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни

Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш

(Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш)га

рухсатнома бериш учун

АРИЗА

           

(аризачи - юридик шахс учун - аризачининг номи ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;

аризачи - жисмоний шахс учун Ф.И.О., фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)

             

      

(аризачи ташкилотнинг юридик манзили ёки жисмоний шахснинг яшаш жойи манзили)

                    

алоқа телефонлари, факс


                   

Ўзбекистон Республикасига импорт


q


Ўзбекистон Республикасидан экспорт


q қилиш ниятини билдирмоқда (кераклисини белгилаш)


                  

1. Маҳсулотлар

       


(маҳсулотнинг номи, белгиси, шу жумладан маҳсулот ва ускунанинг тури ва класси)

            

          

                  

     

(ҳар бир озонни бузувчи модданинг доналари (бирликлари) сони, номи ва миқдори)

                  

         

           

        

      

         

(маҳсулотнинг умумий миқдори, ҳар бир озонни бузувчи модданинг номи ва жами тоза миқдори (килограммларда),

санаб бўлмайдиган бирликлар бўлган тақдирда)

        

        

      

        

(маҳсулотнинг умумий миқдори, маҳсулот ёки ускунанинг бирлигига тўғри келадиган ҳар бир озонни бузувчи модданинг

номи ва жами тоза миқдори (килограммларда), санаш мумкин бўлган бирликлар бўлганда)

          

       

                  

    

(таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулот ёки ускунанинг келиб чиқиши:

утиллаштирилган*, рециркуляцияланган** ёки тикланган***)

                  

          

                  

       

(таркибида озонни бузувчи моддалари бўлган, йўқ қилиниши амалга ошириладиган, ташкилотнинг

номи ва манзили кўрсатилган ҳолдаги маҳсулот ва ускунанинг миқдори)

            

          

                  

       

(таркибида ОБМлар бўлган, импорт/экспорт қилинадиган маҳсулотларни битимга мувофиқ етказиб бериш тартиби, партиялари сони кўрсатилсин)

            


*) Утиллаштирилган моддалар, механизм, ускуна, контейнерлардаги, уларга техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш

пайтида ёки ҳисобдан чиқаришдан олдин бўлган, тўпланган ва сақланаётган озонни бузувчи моддаларни англатади.

**) Рециркуляцияланган моддалар дастлабки тозалаш  фильтрлаш ва қуритиш амалга оширилгандан сўнг

утиллаштирилган озонни бузувчи моддалардан такроран фойдаланишни англатади.

***) Тикланган моддалар, стандартлар билан белгиланган, модданинг қолатини муайян кўрсаткичларгача тиклаш

мақсадида, фильтрлаш, қуритиш, дистиллаш ва кимёвий ишлов бериш каби жараёнларни амалга ошириш ҳисобига

утиллаштирилган озонни бузувчи моддаларга иккиламчи ишлов бериш ва улар хоссаларининг яхшиланишини англатади.

                   


Орқа томони

      


миқдорда (ҳажмда),


           

таркибида ОБМлар бўлган


           

20


"


"

даги


  

-сон битим(лар) (шартнома, инвойс) бўйича



умумий суммадаги

           

ТИФ ТН бўйича КОДи


              

Ишлаб чиқарувчи мамлакат, фирма


       

Ўзбекистон Республикасига импортни амалга ошираётган мамлакат

;

         

Ўзбекистон Республикасидан экспортни амалга ошираётган мамлакат

;

(кераклисининг тагига чизилсин)



         

Импорт(экспорт)нинг мўлжалланган пункти (кераклисининг тагига чизилсин)


        


Ушбу билан шуни тасдиқлаймизки, импорт/экспорт қилинадиган (кераклисининг тагига чизилсин) моддалар мазкур аризада баён этилганларга мос бўлади.


Маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун аризачи тўлиқ жавобгардир.

Аризада кўрсатилган тегишли маълумотлар ўзгарган тақдирда берилган рухсатнома қайта расмийлаштирилиши лозим.


2. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

          

        

     

        

     

        

     

         

Ташкилот раҳбари





(Ф.И.Ш.)

(шахсий имзоси)



М.Ў.



        

        




Низомга

6-ИЛОВА



Озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон

Республикасига импорт қилиш учун

РУХСАТНОМА

       

20__йил "__" ______________________

N ______


       

Ушбу рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилган.

      


манзилида жойлашган (яшайдиган):

      


,

(аризачининг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

         

ТИФ ТН бўйича КОДи


бўлган,

              

20


"


"

даги


-сон битим(лар) (шартнома, инвойс) бўйича

қиймати


бўлган

(импорти давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ОБМларнинг

фақатгина қиймати кўрсатилади)

          


миқдорда

(ОБМлар метрик тонналарда)

           


ларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун

(ОБМлар номлари)

           

Ишлаб чиқарувчи мамлакат, фирма:


       

Экспортни амалга ошираётган мамлакат:


         

Ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати:


дан


гача

            

Лавозими, имзо

М.Ў..


           

            

Эслатма.

Аризачи мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ рухсат бериш тартиб ва тамойилларининг талаб ва шартларига риоя қилишга мажбур.






Низомга

7-ИЛОВА



Озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон

Республикасидан экспорт қилиш учун

РУХСАТНОМА

       

20__йил "__" ______________________

N ______


  

Ушбу рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилган.

       


манзилида жойлашган (яшайдиган):

      


,

(аризачининг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

   

ТИФ ТН бўйича КОДи


бўлган,

       

20


"


"

даги


-сон битим(лар) (шартнома, инвойс) бўйича

қиймати


бўлган

(экспорти давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ОБМларнинг

фақатгина қиймати кўрсатилади)

     


миқдорда

(ОБМлар метрик тонналарда)

      


ларнинг Ўзбекистон Республикасидан экспорти учун

(ОБМлар номлари)

      

Ишлаб чиқарувчи мамлакат, фирма:


       

Экспортни амалга ошираётган мамлакат:


         

Ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати:


дан


гача

            

Лавозими, имзо

М.Ў..


      

        

Эслатма.

Аризачи мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ рухсат бериш тартиб ва тамойилларининг талаб ва шартларига риоя қилишга мажбур.






Низомга

8-ИЛОВА



Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни

Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш учун

РУХСАТНОМА

       

20__йил "__" ______________________

N ______


   

Ушбу рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилган.

   


манзилида жойлашган (яшайдиган):

     


,

(аризачининг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

    

ТИФ ТН бўйича КОДи


бўлган,

       

20


"


"

даги


 

-сон битим(лар) (шартнома, инвойс) бўйича

қиймати


бўлган

(импорти давлат рўйхатидан тартибга солинадиган, таркибида ОБМлар бўлган маҳсулотларнинг фаўатгина ўиймати кўрсатилади)

     

таркибида ОБМлар бўлган


миқдорда ҳажмда)

(ОБМларнинг номи, белгиси (маркаси))

     


ларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун

(ОБМлар номлари ва миқдори)

       

Ишлаб чиқарувчи мамлакат, фирма:


       

Экспортни амалга ошираётган мамлакат:


         

Ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати:


дан


гача

            

Лавозими, имзо

М.Ў..


        

        

Эслатма.

Аризачи мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ рухсат бериш тартиб ва тамойилларининг талаб ва шартларига риоя қилишга мажбур.






Низомга

9-ИЛОВА



Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни

Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш учун

РУХСАТНОМА

       

20__йил "__" ______________________

N ______


   

Ушбу рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилган.

   


манзилида жойлашган (яшайдиган):

     


,

(аризачининг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

    

ТИФ ТН бўйича КОДи


бўлган,

       

20


"


"

даги


  

-сон битим(лар) (шартнома, инвойс) бўйича

қиймати


бўлган

(экспорти давлат рўйхатидан тартибга солинадиган, таркибида ОБМлар бўлган маҳсулотларнинг фаўатгина ўиймати кўрсатилади)

     

таркибида ОБМлар бўлган


миқдорда ҳажмда)

(ОБМларнинг номи, белгиси (маркаси))

     


ларнинг Ўзбекистон Республикасидан экспорти учун

(ОБМлар номлари ва миқдори)

       

Ишлаб чиқарувчи мамлакат, фирма:


       

Экспортни амалга ошираётган мамлакат:


         

Ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати:


дан


гача

            

Лавозими, имзо

М.Ў..


        

        

Эслатма.

Аризачи мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ рухсат бериш тартиб ва тамойилларининг талаб ва шартларига риоя қилишга мажбур.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 январь




















































































Время: 0.1743
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск