ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Экологик жиҳатдан хавфли маҳсулотларни олиб чиқиш ва олиб кириш /

Озон бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш учун квоталарни тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.01.2018 й. 17-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 январдаги

17-сон қарорига

5-ИЛОВА



Озон бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига импорт

қилиш учун квоталарни тақсимлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ



1. Ушбу Низом озонни бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш учун квоталарни аризачилар ўртасида тақсимлаш тартибини белгилайди.

Озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун квоталарни аризачилар ўртасида тақсимлаш сўнгги уч йиллик вақт даври учун, озонни бузувчи моддаларнинг импортига рухсат этилган умумий ҳажм улушига асосланган.


2. Қуйидагилар квотанланмайди:

бошқа кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида фойдаланиладиган моддалар;

рухсатномалар бериладиган, импорт қилинадиган рециркуляцияланган, тикланган озонни бузувчи моддалар.


3. Мазкур Низом квоталарни аризачилар ўртасида 2018 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган давр учун ва 2030 йилгача, кейинги ҳар бир 12 ойлик давр учун тақсимотига чекловлар миқдорини белгилайди.


4. Озонни бузувчи моддаларнинг жорий 12 ойлик давр учун Ўзбекистон Республикасига импортига квоталар, ушбу қарор билан тасдиқланган озонни бузувчи моддаларнинг 2018-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасига импорти учун квоталарга мувофиқ белгиланади, улар аризачилар ўртасида мазкур Низомга мувофиқ қуйидаги фоиз нисбатида тақсимланади: 80 фоизи - озонни бузувчи моддаларнинг амалдаги импортини сўнгги уч йиллик давр мобайнида амалга оширган аризачилар (кейинги ўринларда аризачилар деб аталади), 10 фоизи - янги аризачилар учун, 10 фоизи - захирада қолдирилади.


5. Озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун квоталарнинг барча аризачилар ўртасидаги тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) раиси томонидан тасдиқланади ва квоталанадиган озонни бузувчи моддалар импорти юзасидан назоратни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тақдим этилади.

Озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун квоталарнинг барча аризачилар ўртасидаги тақсимоти ҳақидаги маълумот Давлат экология қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.


6. Озонни бузувчи моддалар ҳажмларининг тақсимоти Давлат экология қўмитасига озонни бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига импортига рухсатнома бериш учун 12 ойлик даврнинг 1 апрелигача белгиланган тартибда ариза берган барча аризачилар ўртасида мутаносиб равишда:

аризачилар учун - вақтнинг сўнгги уч йиллик даврида ушбу аризачилар томонидан озонни бузувчи моддалар импортининг амалдаги ҳажмлари бўйича;

янги аризачилар учун - озонни бузувчи моддаларнинг жорий 12 ойлик давр учун импортининг ариза берилган ҳажмлари бўйича.


7. Жорий йилда ҳар қандай аризачига импорт учун рухсат этилган озонни бузувчи модданинг ҳажми, ҳар қандай аризачи томонидан белгиланган тартибда берилган аризада кўрсатилган ҳажмдан қатъи назар, ушбу Низомга мувофиқ ҳисобланган (Vi(j)) ҳажмдан ошиши мумкин эмас.


8. Жорий йилда, ушбу усулга мувофиқ ҳисобланган озонни бузувчи моддалар импорти учун, белгиланган тартибда жорий 12 ойлик даврнинг 1 апрелигача ариза берган барча аризачиларнинг импортлари учун рухсат этилган озонни бузувчи моддаларнинг

          

        

умумий ҳажми 2018-2030 йилларда озон бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун ҳар йиллик Квотанинг миқдор чеклови билан белгиланган Vумум (j) ҳажмидан ошиши мумкин эмас.

   

       

бунда:

       

         

бунда:

n - жорий йилда озонни бузувчи моддаларнинг импорти учун белгиланган тартибда ариза берган аризачилар сони;

m - жорий йилда озонни бузувчи моддаларнинг импорти учун белгиланган тартибда ариза берган янги аризачилар сони;

0,1*Vумум (j) - жорий йилга захирада қолдириладиган озон бузувчи моддаларнинг 10 фоизи.


9. Жорий йилда импорт учун рухсат этилган озонни бузувчи модда ҳажмининг ҳисоб-китоби (Vа/я.а i(j)), ушбу озонни бузувчи модда импорти учун жорий йилнинг 1 апрелигача ариза берган ҳар қандай аризачи учун қуйидаги формулалар бўйича амалга оширилади:

       

       

бунда:

Vа умум (j) - ушбу Низомга мувофиқ, квотанинг миқдор чеклови билан белгиланган ва аризачиларга жорий йилда импорт учун рухсат этилган озонни бузувчи моддаларнинг умумий ҳажми, тонна;

Vя.а умум (j) - ушбу Низомга мувофиқ, квотанинг миқдор чеклови билан белгиланган ва янги аризачиларга жорий йилда импорт учун рухсат этилган озонни бузувчи моддаларнинг умумий ҳажми, тонна;

Kа i - аризачи учун қуйидаги формула бўйича ҳисобланган коэффициент:

   

        



Kя.а i - янги аризачи учун қуйидаги формула бўйича ҳисобланган коэффициент:

      

         

бунда:

Vа i(j1) - i-чи аризачи томонидан уч йиллик даврнинг биринчи йилида импорт қилинган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;

Vа i(j2) - i-чи аризачи томонидан уч йиллик даврнинг иккинчи йилида импорт қилинган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;

Vа i(j3) - i-чи аризачи томонидан уч йиллик даврнинг учинчи йилида импорт қилинган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;

Vа умум(j1) - аризачилар томонидан уч йиллик даврнинг биринчи йилида импорт қилинган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;

Vа умум(j2) - аризачилар томонидан уч йиллик даврнинг иккинчи йилида импорт қилинган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;

Vа умум(j3) - аризачилар томонидан уч йиллик даврнинг учинчи йилида импорт қилинган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;

Vя.а 1(j) - жорий йилда биринчи i-чи янги аризачи томонидан ариза этилган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;

Vя.а 2(j) - жорий йилда иккинчи i-чи янги аризачи томонидан ариза этилган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;

Vя.а 3(j) - жорий йилда учинчи i-чи янги аризачи томонидан ариза этилган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;

Vя.а m(j) - жорий йилда m-чи янги аризачи томонидан ариза этилган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна.


10. Квоталарни аризачилар ўртасида тақсимлашда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

совутиш жиҳозлари, ҳавони кондиционерлаш ва иқлимга оид жиҳозларни ишлаб чиқариш фаолияти;

совутиш жиҳозлари, ҳавони кондиционерлаш ва иқлимга оид жиҳозларга хизмат кўрсатиш фаолияти;

озонни бузувчи моддалардан истисно тариқасида лаборатория ва таҳлилий мақсадларда фойдаланиш фаолияти;

аризачилар томонидан рухсат бериш тартиб-тамойиллари ва шартларига риоя қилиниши, шу жумладан амалда импорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдори ҳақидаги, шунингдек, Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган озонни бузувчи моддаларнинг амалда экспорт қилинган миқдори ҳақидаги маълумотларни Давлат экология қўмитасига тақдим этилиши;

ўз жиҳозларига хизмат кўрсатадиган, мулкчиликнинг турли шаклларидаги аризачиларнинг фаолияти.


11. Олинмай қолган ҳажм:

озонни бузувчи моддалар импортини сўнгги уч йил даврда амалга оширмаган ва бозорга етказиб бермаган ёки озонни бузувчи моддаларни ўз эҳтиёжлари учун ёки муҳим лаборатория ва таҳлилий мақсадлар учун ишлатмаган аризачилар ўртасида;

мамлакатга яширинча олиб кирилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқланган ва у бўйича Вена конвенцияси ва Монреал протоколига ҳисобот топшириладиган озонни бузувчи моддалар ҳажмига тақсимланиши мумкин.


12. Озонни бузувчи моддаларнинг импорти, уларни бозорга етказиб бериш учун ёки улардан ўз эҳтиёжларида фойдаланиш учун квотани олган ҳар бир аризачи ушбу Низомга мувофиқ қайд этилган тегишли озонни бузувчи моддаларнинг бутун ҳажмининг ёки бир қисмининг импортидан воз кечишга ҳақли.

Аризачи бу каби ҳар бир воз кечиш ҳақида бир ой ичида, олдиндан Давлат экология қўмитасини хабардор қилиши лозим.


13. Давлат экология қўмитаси тегишли озонни бузувчи моддаларнинг барча ҳажмини ёки бир қисмини аризачилар ўртасида ушбу Низомнинг 6, 9, 10-бандларига мувофиқ қайта тақсимотини амалга оширади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини хабардор қилади.

Тегишли озонни бузувчи моддаларнинг барча ҳажми ёки бир қисми қайта тақсимланган тақдирда рухсатномани расмийлаштириш Давлат экология қўмитасида умумий асосларда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 январь


























































Время: 0.1422
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск