Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик /

Давлат солиқ қўмитасининг 2018-02-сон, Молия вазирлигининг 4-сон "Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 09.01.2018 й. Қарори (АВ томонидан 08.02.2018 й. 2110-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2018 й.

N 2110-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.01.2018 й.

N 2018-02


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.01.2018 й.

N 4


ҚАРОРИ



Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари

йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга

ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак

бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини

аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2010 йил 1 майдаги 2010-16 ва 36-сон қарори (рўйхат рақами 2110, 2010 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 178-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Молия вазири

Д. Кучкаров

       





Қарорга

ИЛОВА



Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари

йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга

ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак

бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини

аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, солиқ тўловчи солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг навбатдаги муддати келгунга қадар 10 кундан кечиктирмай рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органига мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш тўғрисида ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади) бериши шарт. Ариза ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда берилади.".


2. Низом иловасининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. ИФУТ









".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 февраль, 6-сон, 112-модда
































Время: 0.2154
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск