Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.04.1998 й. ПФ-1987-сон "Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.04.1998 й.

N ПФ-1987


ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК, КИЧИК БИЗНЕСНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни жадал ривожлантириш асосида мулкдорлар синфини шакллантириш, тегишли институтлар тизимини ташкил этиш, кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолияти соҳасига кредит ресурсларини кенг жалб қилиш ва хорижий сармояларни бевосита олиб кириш учун мақбул шароит яратиш мақсадида:

1. Белгилаб қўйилсинки, 2014 йилнинг 1 июлидан қуйидагилар кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига киритилади:

якка тадбиркорлар;

ишлаб чиқариш соҳасида йилига ўрта ҳисобда йигирма нафардан, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида - ўн нафардан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида - беш нафардан ошмайдиган ишчи ходимларга эга бўлган микрофирмалар;

қуйидаги соҳаларда йилига ўрта ҳисобда иш билан банд бўлган:

енгил, озиқ-овқат ҳамда қурилиш материаллари саноатида - икки юз нафардан;

металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик ҳамда мебель саноатида - юз нафардан;

машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ва бошқа ишлаб чиқариш - саноат соҳасида - эллик нафардан;

илм-фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида - йигирма беш нафардан ошмайдиган ходимга эга бўлган кичик корхоналар.

7. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларининг кичик бизнес корхоналари учун, деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳам қўшган ҳолда, сармоя лойиҳаларига ажратилган хорижий кредитларни қайта тақсимлашдан тушадиган воситачилик йиғимларининг умумий миқдори субкредит суммасидан олинадиган йиллик фойданинг 0,15 фоизидан ошмаслиги лозим;

хорижий кредит йўналишлари бўйича олинган кредитларни тўлаш муддати улар субзаёмга қайта тақсимланаётганида 3 ойдан ортиқ муддатга қисқартирилиши мумкин эмас.


8. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан ташқари фондларнинг кичик бизнес корхоналарига кредит бериш бўйича барча операциялари тижорат банклари, жумладан, "Микрокредитбанк" АТБ" орқали, бюджетдан ташқари фондлар ва тижорат банклари ўртасида тузиладиган бош битимлар асосида кредит йўллари очиш орқали амалга оширилади.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ҳудудий бўлимлари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, маҳаллий солиқ ва статистика хизматлари билан биргаликда 1998 йил 1 июлига қадар барпо этилган ва ишлаб турган кичик ва ўрта бизнесга мансуб барча корхоналарнинг сонини аниқлаш мақсадида, уларнинг рўйхатини инвентаризациядан ўтказсинлар;

хусусий кичик корхоналарнинг Савдо-саноат палатасига ёки Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига белгиланган тартибда аъзо бўлиб киришига кўмаклашиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсинлар;

Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаларини, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасини барпо этилаётган ва тугатилаётган кичик бизнес корхоналари ҳақидаги ахборот билан ҳар ойда таъминлаб турсинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида:

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида;

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида;

кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилсин.

12. Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддат ичида амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни мазкур Фармон қоидаларига мувофиқлаштириш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


13. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов


































Время: 0.1519
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск