ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсини муҳофазаси қилиш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш /

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитария сертификатларини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.01.2018 й. 65-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 январдаги

65-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар

учун фитосанитария сертификатларини бериш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар экспорти учун фитосанитар, реэкспорт фитосанитария ва ички фитосанитария сертификатларини бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар - ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулотлари, ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларни олиб ўтувчиси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган маҳсулотлар ва юклар;


фитосанитар сертификат - экспорт қилаётган мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг ҳар бир транспорт бирлигига бериладиган ва ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг ўсимликлар карантинидаги объектлар билан зарарланмаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


реэкспорт фитосанитар сертификати - республикага импорт қилингандан сўнг бошқа давлатга экспорт қилинадиган, шунингдек, республика ҳудудида сақланадиган, қисмларга бўлинадиган, бирлаштириладиган ва қайта қадоқланадиган карантин остидаги маҳсулотларнинг ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланмаганлигини тасдиқловчи халқаро намунадаги ҳужжат;

ички фитосанитария сертификати - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юклаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилинадиган карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат.

3. Фитосанитария ва реэкспорт фитосанитария сертификатлари (кейинги ўринларда - фитосанитария сертификатлари) Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан берилади.

4. Фитосанитар сертификатида белгиланган талабларга юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ва ҳудудий бошқармалар томонидан назорат қилинади.

5. Фитосанитар сертификати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни экспорт қилишда ушбу юкларни карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар билан зарарланмаганлигини тасдиқлаш мақсадида берилади.


6. Фитосанитар сертификати талаб этиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


7. Агентлик юридик ва жисмоний шахслар томонидан фитосанитар сертификатини олиш учун зарур бўлган маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

8. Фитосанитар сертификатини бериш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ФИТОСАНИТАРИЯ СЕРТИФИКАТЛАРИНИ

БЕРИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР

9. Қуйидагилар фитосанитар сертификати бериш учун риоя этилиши мажбурий талаблар ва шартлар ҳисобланади:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, жумладан карантин қоидаларига, шунингдек фитосанитар талабларга риоя этилиши;

ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан ўз ваколати доирасида юборилган зарур фитосанитар талаблар бажарилиши бўйича тақдимномаларни бажариш, ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ ўрнатилган чеклашлар ва кўрсатмаларга риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар халқаро фитосанитар талабларга, савдо шартномаларида (битимларида) назарда тутилган фитосанитар шартларга жавоб бериши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхатига кирмаган бўлиши;

Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар етиштирилган ҳудудда карантин ҳолати эълон қилинмаган бўлиши;

Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни импорт қилувчи мамлакат ҳудудига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан карантиндаги зарарли организмлар кириб бориш хавфи мавжуд бўлмаслиги;

фитосанитар сертификатини бериш натижасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ёки ўсимлик дунёси объектларига ҳамда уларнинг яшаш муҳитига ҳақиқатда хавф солмаслиги;

фитосанитар сертификатини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар аризани ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш режалаштирилган кундан олдин исталган вақтда тегишли ҳудудий бошқармага тақдим қилиши.

10. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни фумигация қилиш талаб этилган ҳолларда юридик ва жисмоний шахслар фумигация ишларини ўтказиш учун зарур бино ва иншоотлар билан таъминлайдилар.



3-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ФИТОСАНИТАРИЯ

СЕРТИФИКАТЛАРИНИ БЕРИШ ЁКИ ФИТОСАНИТАРИЯ

СЕРТИФИКАТЛАРИНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

11. Фитоснитар сертификатини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) тегишли ҳудудий бошқармага қуйидаги электрон ҳужжатларни тақдим этади:

фитоснитар сертификатини бериш тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича электрон ариза;

фитоснитар сертификатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи электрон банк ҳужжати.

Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ариза ҳудудий бошқармага ариза берувчилар томонидан бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ариза ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

13. Фитоснитар сертификатини олиш учун ҳудудий бошқармага тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат ҳудудий бошқармалар томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига топширилади (юборилади).

14. Ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ариза барча ҳолларда, токи ваколатли орган уларнинг ишончсизлигини исботламагунгача ишончли ҳисобланади.


15. Ариза кўриб чиқилганлиги учун:

40 кг гача бўлган бир дона жўнатмага (қўл юки) фитосанитария сертификатини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи миқдорида;

500 кг гача юк ортилган бир транспорт бирлигига фитосанитария сертификати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизи миқдорида;

1000 кг гача юк ортилган бир транспорт бирлигига фитосанитария сертификати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш фоизи миқдорида;

1000 кг дан ортиқ юк ортилган бир транспорт бирлигига фитосанитария сертификати олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида йиғим ундирилади;

1000 кг дан ортиқ юк ортилган бир транспорт бирлигига реэкспорт фитосанитария сертификати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Агентликнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Ариза берувчи берилган аризасидан воз кечган ёки ариза кўриб чиқилгандан сўнг фитосанитар сертификатини бериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

16. Ҳудудий бошқармалар аризани кўриб чиқишда фитосанитар сертификатини бериши учун бошқа ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиши талаб қилинган ҳолларда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш соддалаштирилган тартибда "бир дарча" орқали амалга оширилади, бунда ҳудудий бошқармалар мазкур ҳужжатларни юридик ва жисмоний шахсларнинг иштирокисиз мустақил равишда олади.

17. Фитосанитар сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида қабул қилинади ва бу ҳақидаги тегишли ҳужжатни ариза берувчиларга бериш (юбориш) ёки бундай ҳужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисида ҳудудий бошқарма уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши шарт.

17-1. 500 кг дан ортиқ юк ортилган бир транспорт бирлигига ички фитосанитария сертификати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

18. Фитосанитария сертификати махсус рақамланган, ҳимояланган ҳолатда мазкур Низомга 3-иловага, реэкспорт фитосанитария сертификати 3а-иловага ва ички фитосанитария сертификати 3б-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.

19. Қуйидагилар фитосанитар сертификатини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

фитосанитар сертификати берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг ариза берувчилар томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

ариза берувчиларнинг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

ариза берувчилар томонидан тақдим этилган аризада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.

Ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда фитосанитар сертификати беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


20. Фитосанитар сертификатини беришнинг рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома ариза берувчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат фитосанитар сертификатини бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


21. Ариза берувчи фитосанитар сертификатини беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш, фитосанитар сертификати бериш ёки уни беришни рад этиш ариза берувчидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида тегишли ҳудудий бошқарма томонидан такроран кўриб чиқилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

22. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ариза берувчига илгари ёзма хабарномада баён қилинмаган рад этиш сабабларининг тегишли ҳудудий бошқарма томонидан келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.

23. Фитосанитар сертификатини бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва тегишли ҳудудий бошқарма томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

24. Ариза берувчи фитосанитар сертификатини беришнинг рад этилганлиги, шунингдек тегишли ҳудудий бошқарма мансабдор (ваколатли) шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


4-БОБ. ФИТОСАНИТАРИЯ СЕРТИФИКАТЛАРИНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА

ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ

25. Фитосанитар сертификатини олган юридик шахс қайта рўйхатдан ўтганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, етти иш куни давомида тегишли ҳудудий бошқармага фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.

26. Фитосанитар сертификатини олган жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда етти иш куни давомида тегишли ҳудудий бошқармага фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.

27. Фитосанитар сертификати қайта расмийлаштирилгунига қадар, уни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида тегишли ҳудудий бошқарманинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни амалга оширади.

28. Фитосанитар сертификати қайта расмийлаштирилганда тегишли ҳудудий бошқарма томонидан фитосанитар сертификатлари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириш аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ҳудудий бошқарма томонидан қабул қилиб олинган иш куни давомида амалга оширилади.

29. Фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириш учун ариза берувчиларнинг фитосанитар сертификатини бериш тўғрисидаги аризаси ҳудудий бошқарма томонидан кўриб чиқилганда ва фитосанитар сертификати қайта расмийлаштириб берилганда мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган сумманинг ярим миқдорида йиғим ундирилади.

30. Ҳудудий бошқармалар фитосанитар сертификати йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан эътиборан бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда фитосанитар сертификатининг дубликатини бериши шарт. Ҳудудий бошқармалар томонидан фитосанитар сертификатининг дубликатини берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


5-БОБ. ФИТОСАНИТАРИЯ СЕРТИФИКАТЛАРИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ,

ТУГАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ

31. Фитосанитар сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда уни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. ФИТОСАНИТАР СЕРТИФИКАТЛАРИ РЕЕСТРИ


32. Ҳудудий бошқармалар Фитосанитар сертификатлари реестрини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради.

33. Фитосанитар сертификатлар реестрида юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фитосанитар сертификати берилган юридик шахслар тўғрисидаги асосий маълумотлар: номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами;

фитосанитар сертификати берилган жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами;

фитосанитар сертификатининг берилган санаси ва рақами;

фитосанитар сертификатининг амал қилиш муддати;

фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштиришнинг асоси ва санаси, амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тиклаш;

фитосанитар сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ва сана;

фитосанитар сертификатини бекор қилишнинг асоси ва санаси;

фитосанитар сертификатини тўхтатиб туриш, тугатиш, қайта расмийлаштириш ҳамда бекор қилишнинг асослари ва санаси;

фитосанитар сертификати дубликатини беришнинг асослари ва санаси.


34. Фитосанитар сертификатлар реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг "Рухсатнома ҳужжатлари автоматлаштирилган ахборот тизими"га "реал вақт" режимида икки иш кунидан кечиктирилмаган муддатда жойлаштириб борилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни

республикадан олиб чиқишда рухсат бериш

тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби

СХЕМАСИ

        



Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи - юридик ёки жисмоний шахс

            

Фитосанитар сертификатини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҳудудий бошқармага ёзма ёки "бир дарча" тамойили асосида белгиланган шаклга мувофиқ аризани тақдим этиш.

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш режалаштирилган кундан олдин исталган вақтда

2-босқич

Ҳудудий бошқарма

          

1) Юридик ва жисмоний шахсларнинг фитосанитар сертификатини бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш.

        

Беш иш кун давомида

2) Юридик ва жисмоний шахсларга фитосанитар сертификатини бериш.

             

3) Фитосанитар сертификатини бериш рад этилган ҳолатларда юридик жисмоний шахсларга бу ҳақидаги маълумотни ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориш.

          






Низомга

2-ИЛОВА




Фитосанитар сертификатини бериш тўғрисида

АРИЗА


1. Юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳақидаги маълумотлар (кераклисини белгиланг q):

q юридик шахс;

q жисмоний шахс;

q якка тартибдаги тадбиркор;

Рақами


берилган:


кун

ой

йил

Гувоҳнома берган орган номи:

2. Маҳсулотнинг номи ва миқдори:

Т/р

Маҳсулот

Ўлчов бирлиги (кг., тонна, литр, дона, метр/куб...)

Миқдори

ботаник (лотинча) номи

ишлаб чиқарилган ҳудуд

1.




2.




...








Олиб кирилаётган маҳсулот тўғрисидаги қўшимча маълумотлар

б) Маҳсулотнинг экспорт шартномаси тўғрисидаги маълумотлар:

рақами

Санаси:

кун

ой

йил

в) Юкнинг қадоқланиш тури: ___________________________;

г) Юк қадоқланган идишларнинг сони: _______________дона;

д) Юкнинг маркировкаси (кераклисини белгиланг q):

q Бор

q _____________________________________________________;

q Йўқ.

3. Маҳсулот импорт қилувчи тўғрисидаги маълумотлар:

а)импорт қилувчининг юридик манзили:

Кўча

Уй N:

Шаҳар (ҳудуд):

Давлат:

Почта индекси:

Электрон почта манзили:


4. Транспорт воситасининг тури (кераклисини белгиланг ва тўлдиринг q):

q Автомобиль транспорти____________________________________________________;

q Темир йўл транспорти _____________________________________________________;

q Дарё транспорти (кема ва шу кабилар) _______________________________________;

q Ҳаво транспорти __________________________________________________________;

q Бошқа ___________________________________________________________________;

5. Ички фитосанитария сертификатининг рақами______________________________;


6. Юкни олиб чиқиш чегара масканининг номи:_______________________________ .


7. Юкни импортёр мамлакатида карантин кўригидан ўтказиш жойининг манзили:______________________________________________________________ .


8. Юкни жўнатиш санаси:

Кун

ой

йил















Муҳр

имзо

Ф.И.О.




















         





Низомга

3-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ

ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИ

AGENCY OF PLANT QUARANTINE

AND PROTECTION OF TНE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN

1. Экспортёр ва унинг манзили:

Экспортёр и его адрес:

Name and address of exporter:


2. ФИТОСАНИТАРИЯ СЕРТИФИКАТИ

ФИТОСАНИТАРНЫЙ СЕРТИФИКАТ

PНYTOSANITARY CERTIFICATE UZ-EX N ________________________



3. Юк қабул қилувчи ва унинг манзили:

Получатель и его адрес:

Declared name and address of consignee:


4. Кимга: Ўсимликлар карантини ташкилотига (давлат):

Кому: Организация по карантинну растений

To: Quarantine organization of (country):


5. Олиб кирилиши қайд этилган пункт:

Заявленный пункт ввоза:

Declared point of entry:


6. Ишлаб чиқарилган жойи:

Место присхождения:

Place of origin:


7. Транспортда ташишнинг қайд этилган усули:

Заявленный способ транспортировки:

Declared means of conveyance:


8. Маҳсулотнинг номи, ўсимликнинг қайд этилган ботаник номи ва миқдори:

Наименование продукции и ботаническое названий растений, заявленное количество:

Name of produce, declared botanical name of plant and quantity:


9. Жой сони ва қадоқнинг тавсифи (алоҳида белгиси):

Количество мест и описание упаковки:

Number and description of packages, (distinguishing marks):


10. Ушбу сертификат билан юқорида қайд этилган ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ёки бошқа ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар, тегишли расмий тартиб асосида текширилиб ва/ёки таҳлил қилиниб, импорт қилувчи томоннинг рўйхатидаги карантин остидаги зарарли организмлардан холи деб топилиб, импорт қилинаётган давлатнинг амалдаги фитосанитария талабларига жавоб бериши тасдиқланади.

Настояшим удостоверается, что растения, растительниые продукты или другие подкарантинные запретные материалы, описанные выше, были обследованы и или проанализированы согласно существующем процедурам и принятые свободные от карантинных вредных организмов, пересичленных импортирующей договаривающейся стороной и отвечают действующем фитосанитарным правилам импортирующей договаривающейся стороны, включая таковые и для регулируемых не карантинных вредных организмов.

This is to certify that the plants, plant products or other subject to quarantine products described herein have been inspected and/or tested to according appropriate official procedures and considered to be free from quarantine pests, specified by the importing party and to conform with current phytosanitary requirements of the importing country.


11. Қўшимча декларация/ Дополнительная информация/ Additional declaration:


Зарарсизлантириш / Обезвреживание/ Disinfection treatment:


Берилган (расмийлаштирилган) жойи:

Место выдачи:

Place of issuance :


12. Ишлов усули:

Способ обработки:

Treatment method:


Сана:

Дата:

Date:


13. Кимёвий восита (таъсир этувчи модда):

Химикат (действующее вещество)

Chemical (active ingredient):


14. Давомийлиги ва ҳарорати:

Экпозиция и температура:

Duration and temperature:


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги инспектори.

Agency of Plant Quarantine and Protection of the Republic of Uzbekistan


15. Концентрацияси:

Концентрация:

Concentration:


16.Сана:

Дата:

Date:


17. Қўшимча маълумотлар:

Дополнительная информация:

Additional information:


           

Изоҳ. Ушбу фитосанитария сертификати берилган юкка тегишли бўлган ҳар қандай молиявий жавобгарлик Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ёки унинг ходими ҳамда вакиллари зиммасига юклатилмайди.

Примечание. Никаких финансовых обязательств в отношении настоящего сертификата и груза не налагается на службу по карантину растений или на кого-либо из ее инспекторов или представителей.

Note. No financial liability with respect to any cargo for which this phytosanitary certificate is issued shall attach to Agency of Plant Quarantine and Protection of the Republic of Uzbekistan or to any its officers and representatives.






Низомга

3а-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ

ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИ

AGENCY OF PLANT QUARANTINE

AND PROTECTION OF TНE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN

    

1. Экспортёр ва унинг манзили:

Экспортёр и его адрес:

Name and address of exporter:


2. ФИТОСАНИТАРИЯ СЕРТИФИКАТИ

ФИТОСАНИТАРНЫЙ СЕРТИФИКАТ

PНYTOSANITARY CERTIFICATE UZ-RE ________________________



3. Юк қабул қилувчи ва унинг манзили:

Получатель и его адрес:

Declared name and address of consignee:


4. Кимга: Ўсимликлар карантини ташкилотига:

Кому: Организация по карантинну растений:

To: Quarantine organization of (country):


5. Олиб кирилиши қайд этилган пункт:

Заявленный пункт ввоза:

Declared point of entry:


6. Ишлаб чиқарилган жойи:

Место присхождения:

Place of origin:


7. Транспортда ташишнинг қайд этилган усули:

Заявленный способ транспортировки:

Declared means of conveyance:


8. Маҳсулотнинг номи, ўсимликнинг қайд этилган ботаник номи ва миқдори:

Наименование продукции и ботаническое названий растений, заявленное количество:

Name of produce, declared botanical name of plant and quantity:


9. Жой сони ва қадоқнинг тавсифи (алоҳида белгиси):

Количество мест и описание упаковки:

Number and description of packages, (distinguishing marks):


10. Ушбу билан тасдикланадики/ Настоящим удостоверяется, что/ This is to certify that - юқорида кўрсатилган ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ёки бошка карантин остидаги юкларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган (реэкспорт давлати) дан/ растения, растительные продукты или другие регулируемые изделия, описанные выше, были импортированы в Республику Узбекистан (страна реэкспорта) из/ the plants, plant products or other regulated articles described above were imported into the Republic of Uzbekistan (country of re-export) from .................................................................................................................................... давлати томонидан берилган фитосанитария сертификати/ (страна происхождения), на основании Фитосанитарного сертификата/ (country of origin) covered by Phytosanitary Certificate No.................................................... хакикий фитосанитария сертификати/ Оригинал/ original q аслига тўғри нусхаси/ заверенная подлинная копия/ certified true сору О ҳақиқий сертификатга қўшимча/ которого прилагается к этому сертификату/ of which is attached to this certificate q , кадокланган/ что они упакованы/ that they are packed q кайта кадокланган/ переупакованы/ repacked q в оригинальных/ in original q новых/ new q контейнерлар фитосанитария талабларига жавоб беради/ контейнерах на основе оригинального фитосанитарного сертификата/ containers based on the original Phytosanitary Certificate q қўшимча текширувлар асосида/ и дополнительной проверки/ and additional inspection LJ, импорт қилувчи ҳамда келишувчи томонларнинг фитосанитар талабларига жавоб беради/ они считаются соответствующими действующим фитосанитарным требования страны-импортера и/ they are considered to conform with the current phytosanitary requirements of the importing country, and/ ҳамда Ўзбекистонда (реэкспорт давлати) саклаш вактида юкнинг зарарли организмлар билан зарарланиш хавфи мавжуд эмас/ при хранении в Республике Узбекистан (страна реэкспорта) груз не подвергался риску перезаражения или заражения/ during storage in the Republic of Uzbekistan (country of re-export), the consignment has not been subjected to the risk of infestation or infection. (*) Мавжуд бўлган квадратни белгиланг/ Вставить галочку в соответствующие поля/ Insert tick in appropriate boxes


11. Қўшимча декларация/Дополнительная информация/Additional declaration:


Зарарсизлантириш / Disinfection treatment:

Берилган (расмийлаштирилган) жойи:

Место выдачи:

Place of issuance :


12. Ишлов усули:

Способ обработки:

Treatment method:


Сана Дата: Date:

13. Кимёвий восита (таъсир этувчи модда):

Химикат (действующее вещество)

Chemical (active ingredient):


14. Давомийлиги ва ҳарорати:

Экспозиция и температура:

Duration and temperature:


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги инспектори.

Agency of Plant Quarantine and Protection of the Republic of Uzbekistan


15. Концентрацияси:

Концентрация

Concentration:


16.Сана:

Дата:

Date:


17. Қўшимча маълумотлар:

Additional information:


           

Изоҳ. Ушбу фитосанитария сертификати берилган юкка тегишли бўлган ҳар қандай молиявий жавобгарлик Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ёки унинг ходими ҳамда вакиллари зиммасига юклатилмайди.

Примечание. Никаких финансовых обязательств в отношении настоящего сертификата и груза не налагается на службу по карантину растений или на кого-либо из ее инспекторов или представителей.

Note. No financial liability with respect to any cargo for which this phytosanitary certificate is issued shall attach to Agency of Plant Protection and Quarantine of the Republic of Uzbekistan or to any its officers and representatives.





Низомга

3б-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИ

0000000 - СОНЛИ ИЧКИ ФИТОСАНИТАРИЯ СЕРТИФИКАТИ

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Маҳсулот етиштирган юридик ёки жисмоний шахс номи, манзилива телефон рақами:

СТИР:

Карантин остидаги маҳсулот номи ва миқдори:

Маҳсулот етиштирилган манзил:

Ушбу карантин остидаги маҳсулотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига асосан карантин назоратидан ўтказилди ҳамда ўсимликлар карантини объектларидан холи эканлиги аниқланди.

Ўсимликлар карантини давлат инспектори: _____________________ Имзоси:________

Берилган вақти:______________ ___________________

QR Code

ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ:

(фумигация қилиш)

Зарарсизлантириш далолатномаси N: ______ Берилган санаси: ______

Қўшимча маълумотлар:

  

  

Давлат инспектори: _____________ Имзоси: ________ Берилган вақти: __________

  

QR Code



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 февраль













































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск