ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2018 й. 105-сон "Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2018 й.

N 105




РЕСПУБЛИКАДА СОЯ ЕТИШТИРИШ

ҲАЖМЛАРИНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республикада ноанъанавий қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2017 йилда республикада биринчи марта 12 минг гектардан ортиқ майдонга соя экилиб, 14 минг тонна соя дони етиштирилди ва ушбу хомашёни қайта ишлаш ҳисобига аҳолига 2 минг тоннадан ортиқ соя ёғи, паррандачилик корхоналарига 10 минг тонна юқори озиқали соя шроти етказиб берилди.

Шу билан бирга, 2017 йилда соя етиштиришда бир қатор камчиликларга йўл қўйилди. Хусусан:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан соянинг янги навларини яратиш, бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, илмий тавсияларни ишлаб чиқишда селекционерлар, уруғчи-олимлар ва соҳа мутахассисларини кенг жалб қилиш ишлари қониқарсиз тарзда амалга оширилган. Шунингдек, соя етиштирувчи фермер хўжаликлари билан илмий муассасалар ва олимлар ўртасида узвий ҳамкорлик йўлга қўйилмаган;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан соя экинини илмий асосланган ҳолда жойлаштиришга эътибор берилмаган, соя экиш учун ер унумдорлиги паст, сув билан етарли даражада таъминланмаган майдонлар ажратилган, агротехника тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш ташкил этилмаган;

"Ўзпахтаёғ" АЖ ва унинг таркибидаги ёғ-мой корхоналари томонидан соя етиштирувчи хўжаликлар билан ёғ-мой корхоналари ўртасида контрактация шартномаларини тузиш ишлари тўлиқ ташкил этилмаган ҳамда зарур миқдорда уруғлик етказиб берилмаган. Шунингдек, айрим ёғ-мой корхоналари томонидан соя етиштириш ва агротехника тадбирларини ўтказиш учун аванс маблағлари ўз вақтида ажратилмаган ҳамда соя уруғи фермер хўжаликларига етарли ҳажмда етказиб берилмаган. Натижада, 2017 йилда республикада асосий майдонларда экилган соянинг ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 16 центнерни, такрорий майдонларда эса гектаридан атиги 5,9 центнерни ташкил этган.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда республикада соя экини майдонларини янада кенгайтириш, серҳосил ва эртапишар соя навларини яратиш, бирламчи уруғчиликни ташкил этиш, соя етиштиришда янги замонавий агротехнологияларни қўллаш, аҳолининг соя ёғига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, паррандачилик корхоналарига соя шроти маҳсулотини етказиб бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда республикада соя экишни кўпайтириш ва соя дуккакли экинларини ўстиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2017 йилда соя етиштиришда камчиликларга йўл қўйган:

а) соя экинини илмий асосланган ҳолда жойлаштиришга эътибор берилмаганлиги, соянинг янги навларини яратиш, бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, уни етиштириш бўйича илмий тавсияларни ишлаб чиқиш йўналишида илмий муассасалар фаолияти қониқарсиз ташкил этилганлиги учун Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази директори Б. Холиқовга ҳамда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти директори Р. Сиддиқовга "ҳайфсан" эълон қилинсин;

б) "Ўзпахтаёғ" АЖ (Салихов) томонидан ёғ-мой корхоналарида соя етиштирувчи хўжаликлар билан контрактация шартномаларини тузиш ишлари тўлиқ ташкил этилмаганлиги, хўжаликларга зарур миқдорда уруғлик етказиб берилмаганлиги, соя етиштириш ва агротехника тадбирларини ўтказиш учун аванс маблағлари ўз вақтида ажратилмаганлиги ва бу борада тизимли назорат ўрнатилмаганлиги учун "Ўзпахтаёғ" АЖнинг Ишлаб чиқариш ва инвестициялар бўйича директори Ғ. Пардаевга ҳамда тизимдаги ёғ-мой корхоналари - "Сурхонозиқовқатсаноати" АЖ (Нурматов), "Гулистон ёғ экстракт" АЖ (Алланазаров), "Агрохизмат Шиндонг" МЧЖ (Раджабов), "Тошкент ёғ-мой комбинати" АЖ (Розиқов) раҳбарларига "ҳайфсан" интизомий жазо чораси эълон қилиш масаласи кўриб чиқилсин;

в) ер унумдорлиги паст, сув билан етарли даражада таъминланмаган майдонларда соя экини жойлаштирилиши натижасида белгиланган ҳосил олинмаганлиги, сояни етиштиришда агротехника тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш таъминланмаганлиги бўйича камчиликларга йўл қўйилганлиги Андижон (Абдурахмонов), Бухоро (Барноев), Навоий (Турсунов), Наманган (Бозоров), Сирдарё (Мирзаев), Тошкент (Ибрагимов), Хоразм (Собиров) вилоятлари ҳокимларига, Қўрғонтепа (Эргашев), Шофиркон (Турсунов), Хатирчи (Алиев), Гулистон (Ибодуллаев), Бекобод (Исроилов), Шовот (Атахонов), Зарбдор (Анқаев), Узун (Норматов), Поп (Султонов), Данғара (Абдусаломов) туманлари ҳокимларига кўрсатиб ўтилсин;

2018 йилда соя етиштириш прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таъминланмаган тақдирда юқорида қайд этилган раҳбарлар уларга нисбатан вазифасидан озод қилишгача бўлган интизомий жазо чоралари кўрилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.


2. Қуйидагилар:

2018 йил ҳосили учун асосий майдонларда соя экинини навлар бўйича жойлаштириш 1-иловага мувофиқ;

2018 йилда соя дони етиштириш учун талаб этиладиган аванс маблағлари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва минерал ўғитлар ҳажми 2-иловага мувофиқ;

соя уруғлиги етиштиришга ихтисослаштирилган уруғчилик фермер хўжаликлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига:

бир ой муддатда мазкур қарорга 1-иловада келтирилган соя экини экиладиган майдонларни фермер хўжаликлари ва контурлар (энг камида 5 гектар ва сув билан таъминланган майдон) бўйича жойлаштириш;

"Ўзпахтаёғ" АЖ тизимидаги ёғ-мой корхоналари билан соя етиштирувчи фермер хўжаликлари ўртасида контрактация шартномалари тузилишини ташкил этиш;

сояни оптимал муддатларда экиш, парвариш қилиш, соя ҳосилини ташкилий равишда ўриб-йиғиб олиш тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш вазифалари юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига соя экинини тўлиқ ҳажмларда экиш, ўз вақтида ва сифатли парвариш қилиш ҳамда мўлжалланган ҳосилни йиғиб олиш масалаларининг назорат қилиниши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


4. 2018 йил ҳосили учун асосий майдонларда соя экинини жойлаштириш, етиштириш ва доимий мониторинг олиб бориш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби (кейинги ўринда Республика ишчи гуруҳи деб аталади) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳи (З.Т. Мирзаев):

ҳудудларнинг тупроққлим шароитларига мос равишда сув таъминоти яхши бўлган, унумдор ер майдонларига соя экинини жойлаштиришда;

фермер хўжаликларига ёғ-мой корхоналари томонидан аванс маблағларини ўз вақтида ажратиш, уруғлик, минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш материаллари, кимёвий воситаларни етказиб бериш, агротехника тадбирлари муддатида, сифатли ўтказилишини ташкил этиш, етиштирилган маҳсулотларни белгиланган нархларда харид қилиш ва якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда;

соя етиштирувчи ривожланган давлатлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги замонавий технологияларни жорий этиш, соя етиштирувчи фермер хўжаликлари ва соҳа мутахассислари малакасини доимий равишда ошириб боришни ташкил этишда амалий ёрдам берилишини таъминласин.


5. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳудудларнинг иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли соя уруғлигини хорижий мамлакатлардан олиб келиш юзасидан соя навлари ва талаб этиладиган ҳажми бўйича "Ўзпахтаёғ" АЖга ўз таклифларини 20 кун муддатда киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Микробиология институти бир ой муддатда маҳаллий тупроққлим шароитида соя уруғларига ишлов берадиган биопрепаратлар ишлаб чиқаришни ташкил этсин.


7. "Ўзпахтаёғ" АЖ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар ҳокимликларининг:

2018 йил 1 апрелгача соя етиштирувчи фермер хўжаликлари ва буюртмачилар ўртасида тузилган контрактация шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва соя етиштирувчи хўжаликларга юқори сифатли уруғликларни сертификатланган ҳолда аванс маблағи ҳисобидан етказиб берилишини таъминлаш;

соя етиштирувчи фермер хўжаликлари "Ўзпахтаёғ" АЖ тизимидаги ёғ-мой корхоналари ўртасида тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ маҳсулот етиштирувчиларга агротехника тадбирларини ўтказиш учун бериладиган соя уруғлигини ҳисобга олган ҳолда шартнома қийматининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс маблағларини босқичма-босқич тўлаб бериш чораларини кўриш;

"Ўзпахтаёғ" АЖнинг ижро этувчи аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида ёғ-мой корхоналари илмий-техника марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда хомашё базасини ривожлантириш бўлимини, шунингдек, тизимдаги барча ёғ-мой корхоналарида мутахассис агроном лавозимини жорий этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.


8. Тижорат банкларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига бир ой муддатда "Ўзпахтаёғ" АЖ тизимидаги ёғ-мой корхоналарига соя етиштирувчиларни аванс бериш учун зарур бўладиган кредитларни белгиланган тартибда ажратиш тавсия этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, сояни экиш ва парвариш қилиш ишлари фермер хўжаликларига ушбу мақсадлар учун очилган махсус ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 2018 йил 15 майгача, ҳудудий бошқармаларни жалб этган ҳолда, соя экилган майдонларни назорат ўлчовидан ўтказсин ва амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 февралдаги

105-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018 йил ҳосили учун асосий майдонларда

соя экинини навлар бўйича жойлаштириш

Т/р

Ҳудудлар ва ёғ-мой

корхоналарининг номи


Экин

майдони,

га


Селекция навлари,

га


Селекта

302


Нафис


Ўзбек-6


Барака



Қорақалпоғистон Республикаси


1500

1500

-

-

-


"Турон Хўжайли" АЖ


800

800

-

-

-

1.

Нукус


400

400

-

-

-

2.

Хўжайли


400

400

-

-

-


ғгар" Беруний АЖ


700

700

-

-

-

1.

Тўрткўл


150

150

-

-

-

2.

Амударё


150

150

-

-

-

3.

Беруний


200

200

-

-

-

4.

Элликқаъла


200

200

-

-

-


Андижон вилояти


1600

1439

59

59

44


"Андижон ёғ-мой" АЖ


800

720

29

29

22

1.

Андижон


300

274

10

10

7

2.

Жалақудуқ


250

223

10

10

7

3.

Пахтаобод


250

223

10

10

7


"Асака ёғ" АЖ


800

720

29

29

22

1.

Қўрғонтепа


300

274

10

10

7

2.

Асака


500

446

20

20

15


Бухоро вилояти


2000

2000

-

-

-


"Когон ёғ экстракция" АЖ


1200

1200

-

-

-

1.

Бухоро


300

300

-

-

-

2.

Вобкент


300

300

-

-

-

3.

Шофиркон


300

300

-

-

-

4

Ғиждувон


300

300

-

-

-


"Евроснар" МЧЖ


800

800

-

-

-

1.

Пешку


400

400

-

-

-

2.

Ромитон


400

400

-

-

-


Жиззах вилояти


1500

1366

49

49

36


"Бўстон Олами" МЧЖ


700

633

24

24

18

1.

Зомин


700

633

24

24

18


"Нурли Дон" МЧЖ


800

733

24

24

18

1.

Зарбдор


800

733

24

24

18


Қашқадарё вилояти


2200

1951

90

90

68


"Қарши ёғ экстракция" АЖ


1000

885

42

42

31

1.

Шаҳрисабз


600

519

29

29

22

2.

Яккабоғ


400

366

12

12

9


"Косон ёғ экстракция" АЖ


1200

1065

49

49

36

1.

Шаҳрисабз


200

173

10

10

7

2.

Китоб


600

546

20

20

15

3.

Яккабоғ


400

346

20

20

15


Навоий вилояти


700

700

-

-

-


"Ванғози Агро Экспорт" МЧЖ


500

500

-

-

-

1.

Кармана


150

150

-

-

-

2.

Қизилтепа


250

250

-

-

-

3.

Хатирчи


100

100

-

-

-


"Континент-Н ёғ-мой" МЧЖ


200

200

-

-

-

1.

Навбаҳор


200

200

-

-

-


Наманган вилояти


1900

1699

73

73

55


"Учқўрғон ёғ" АЖ


1200

1066

49

49

36

1.

Косонсой


400

346

20

20

15

2.

Чуст


300

260

15

15

11

3.

Чортоқ


500

460

15

15

11


"Наманган тола текстиль" МЧЖ


700

633

24

24

18

1.

Янгиқўрғон


400

373

10

10

7

2.

Поп


300

260

15

15

11


Самарқанд вилояти


1000

893

39

39

29


"Каттақўрғон ёғ-мой" АЖ


1000

893

39

39

29

1.

Тайлоқ


300

273

10

10

7

2.

Булунғур


200

180

7

7

5

3.

Жомбой


200

180

7

7

5

4.

Оқдарё


150

130

7

7

5

5.

Пайариқ


150

130

7

7

5


Сирдарё вилояти


800

800

-

-

-


"Гулистон ёғ экстракт" АЖ


800

800

-

-

-

1.

Сирдарё


150

150

-

-

-

2.

Гулистон


200

200

-

-

-

3.

Сайхунобод


150

150

-

-

-

4.

Оқолтин


150

150

-

-

-

5.

Боёвут


150

150

-

-

-


Сурхондарё вилояти


1200

1039

59

59

44


"Сурхонозиқовқатсаноати" АЖ


800

693

39

39

29

1.

Сариосиё


300

260

15

15

11

2.

Денов


400

346

20

20

15

3.

Шўрчи


100

87

5

5

4


"Агрохизмат Шиндонг" МЧЖ


400

346

20

20

15

1.

Шўрчи


150

130

7

7

5

2.

Олтинсой


250

216

12

12

9


Тошкент вилояти


2000

1785

78

78

58


"Янгийўл ёғ-мой" АЖ


1000

893

39

39

29

1.

Қуйичирчиқ


300

273

10

10

7

2.

Оққўрғон


400

360

15

15

11

3.

Чиноз


300

260

15

15

11


"Тошкент ёғ-мой комбинати" АЖ


1000

893

39

39

29

1.

Ўртачирчиқ


500

446

20

20

15

2.

Юқоричирчиқ


500

446

20

20

15


Фарғона вилояти


1500

1353

54

54

40


"Қўқон ёғ-мой" АЖ


700

633

24

24

18

1.

Бешариқ


300

273

10

10

7

2.

Бувайда


200

180

7

7

5

3.

Ўзбекистон


200

180

7

7

5


"Фарғона ёғ-мой" АЖ


800

720

29

29

22

1.

Олтиариқ


200

180

7

7

5

2.

Қўштепа


200

180

7

7

5

3.

Қува


200

180

7

7

5

4.

Фарғона


200

180

7

7

5


Хоразм вилояти


600

600

-

-

-


"Урганч ёғ" АЖ


600

600

-

-

-

1.

Урганч


600

600

-

-

-

0

Жами


18500

17125

501

501

374

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 февралдаги

105-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018 йилда соя дони етиштириш учун талаб

этиладиган аванс маблағлари, ёқилғи-мойлаш

маҳсулотлари ва минерал ўғитлар ҳажми

Ҳудудлар ва ёғ-мой

корхоналарининг номи


Экин

майдони

(га)


Бўнак

маблағи,

млн сўм


Ёқилғи

ҳажми

(тн)


Минерал ўғит

ҳажми (тн)


азотли


фосфорли


Қорақалпоғистон Республикаси


1500

3060

165

75

150

"Турон-Ходжейли" АЖ


800

1632

88

40

80

ғгар" АЖ


700

1428

77

35

70

Андижон вилояти


1600

3264

176

80

160

"Андижон ёғ-мой" АЖ


800

1632

88

40

80

"Асака ёғ" АЖ


800

1632

88

40

80

Бухоро вилояти


2000

4080

220

100

200

"Когон ёғ экстракция" АЖ


1200

2448

132

60

120

"Евроснар" МЧЖ ҚК


800

1632

88

40

80

Жиззах вилояти


1500

3060

165

75

150

"Бўстон Олами" МЧЖ


700

1428

77

35

70

"Нурли Дон" МЧЖ


800

1632

88

40

80

Қашқадарё вилояти


2200

4488

242

110

220

"Косон ёғ экстракция" АЖ


1200

2448

132

60

120

"Қарши ёғ экстракция" АЖ


1000

2040

110

50

100

Навоий вилояти


700

1428

77

35

70

"Ванғози агроэкспорт" МЧЖ


500

1020

55

25

50

"Континент-Н ёғ-мой" МЧЖ


200

408

22

10

20

Наманган вилояти


1900

3876

209

95

190

"Учқўрғон ёғ" АЖ


1200

2448

132

60

120

"Наманган тола текстиль" МЧЖ


700

1428

77

35

70

Самарқанд вилояти


1000

2040

110

50

100

"Каттақўрғон ёғ-мой" АЖ


1000

2040

110

50

100

Сирдарё вилояти


800

1632

88

40

80

"Гулистон ёғ экстракт" АЖ


800

1632

88

40

80

Сурхондарё вилояти


1200

2448

132

60

120

"Сурхонозиқовқатсаноати" АЖ


800

1632

88

40

80

"Агрохизмат Шиндонг" МЧЖ ҚК


400

816

44

20

40

Тошкент вилояти


2000

4080

220

100

200

"Тошкент ёғ-мой комбинати" АЖ


1000

2040

110

50

100

"Янгийўл ёғ-мой" АЖ


1000

2040

110

50

100

Фарғона вилояти


1500

3060

165

75

150

"Қўқон ёғ-мой" АЖ


800

1632

88

40

80

"Фарғона ёғ-мой" АЖ


700

1428

77

35

70

Хоразм вилояти


600

1224

66

30

60

"Урганч ёғ" АЖ


600

1224

66

30

60

Жами


18500

37740

2035

925

1850

             





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 февралдаги

105-сон қарорига

3-ИЛОВА



Соя уруғлиги етиштиришга ихтисослаштирилган

уруғчилик фермер хўжаликлари

Т/р

Ҳудудлар ва фермер хўжалиги номи


Хўжалик

раҳбари,

Ф.И.Ш.


Ер майдони,

га


Жами


Соя

уруғчилиги

учун



Андижон вилояти


746

150

1

"Asaka oil plant seeds" ф/х (Асака тумани)


Абидов А.

74

30

2

қсув" илмий экс. ф/х (Қўрғонтепа тумани)


Ахмедов А.

600

100

3

"Андижон замин Сардори" ф/х (Избоскан тумани)


Обидов А.

72

20


Қашқадарё вилояти


291

100

4

"Суюнов М.Н." ф/х (Яккабоғ тумани)


Суюнов Ф.

106

35

5

"Абдураззақов Аслиддин" ф/х (Яккабоғ тумани)


Бўриев. А.

90

35

6

"Бойжигит бобо" ф/х (Яккабоғ тумани)


Бойжигитов Ш.

95

30


Наманган вилояти


127

55

7

"Қўрғонча нурли истиқболи" ФХ (Учқўрғон тумани)


Нуритдинов Р.

57

25

8

"Шухрат Бахром Козим" ф/х (Чортоқ тумани)


Хаитов С.

70

30


Самарқанд вилояти


128

50

9

"Пахтакор" ф/х (Нарпай тумани)


Хакбердиев С.

77

30

10

"Элбек Илгор Пахтакор" ф/х (Нарпай тумани)


Исмоилов Б.

51

20


Тошкент вилояти


1168

321

11

"Мадониз" ф/х (Ўртачирчиқ тумани)


Ахмедова М.

155

50

12

"Гео агро бизнес" ф/х (Ўртачирчиқ тумани)


Ахмедов Н.

111

55

13

"Шон Шароф Бизнес" ф/х (Ўртачирчиқ тумани)


Ахмедов Ш.

185

46

14

"Рахимжон Асалхон" агрофирмаққўрғон тумани)


Саидахмедов О.

316

100

15

"Ултув" ф/х (Қуйичирчиқ тумани)


Уразбаев М.

400

70

Жами:


2459

676

    





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 февралдаги

105-сон қарорига

4-ИЛОВА



2018 йил ҳосили учун асосий майдонларда

соя экинини жойлаштириш, етиштириш

ва доимий мониторинг олиб бориш

бўйича республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ


1.

З. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари


2.

Ш. Тешаев

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


3.

М. Салихов

-

"Ўзпахтаёғ" АЖ бош директори, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


Ишчи гуруҳ аъзолари:


4.

А. Абдуллаев

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


5.

Б. Юсупов

-

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


6.

Б. Мирусманов

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


7 .

Ю. Холияров

-

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари


8.

М. Саримсоков

-

"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


9.

Р. Очилов

-

"Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари


10.

Р. Ахмедов

-

"Ўзагросервис" акциядорлик жамияти раиси


11.

Т. Мейлиев

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Пахтачилик ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 февраль



















































Время: 0.1967
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск