ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2018 й. 107-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2018 й.

N 107



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ИЖРО ЭТУВЧИ

ТУЗИЛМАСИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ       БИЛАН       ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3403-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 февралдаги

107-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Устави 10-бандининг тўққизинчи хатбошидаги ва 16-бандининг олтинчи хатбошидаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 4 августдаги 186-сон қарорига илованинг 3-бандидагиқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар" сўзлари "Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) 8-бандининг биринчи хатбошидаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 мартдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-банди иккинчи хатбошидаги "маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари" сўзлари "ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 103-модда) билан тасдиқланган "Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонасининг Кузатувчи кенгаши тўғрисидаги низомнинг 1.5-бандидаги "машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш" сўзлари "Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори "Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 41-модда) 7-бандининг биринчи хатбошидаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Енгил саноат маҳсулотларининг ярмарка савдосини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 28 январдаги 25-сон қарорига илованинг рус тилидаги матнида олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"по должности - ведущий специалист Информационно-аналитического департамента по вопросам сельского и водного хозяйства, переработки сельскохозяйственной и продовольственной продукции Кабинета Министров".

17. Вазирлар Маҳкамасининг "Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 23 июндаги 175-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 298-модда) илованинг иккинчи хатбошидаги "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари "Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши ҳамда илмий-методик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 20 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 48-модда):


а) 1-илованинг 15-бандидаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси".


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 14 апрелдаги 91-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 179-модда) 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 декабрдаги 354-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 621-модда) билан тасдиқланган Наслчиликни ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:


а) 15-банддаги "продукции и потребительских товаров" сўзлари "и продовольственной продукции" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илова "11-й этап" позициясининг "Мероприятия" устунидаги "продукции и потребительских товаров" сўзлари "и продовольственной продукции" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 йил 17-сон, 206-модда) 1-илованинг йигирма тўққизинчи хатбошидаги "Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 441-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги янгиланган низомнинг 12-бандидаги "Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида" 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 45-сон, 575-модда) 2-иловада:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш ахборот-таҳлил департаменти мудири, Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари";


б) ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозимига кўра - Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг шуъба мудири, Жамоатчилик кенгаши котиби".


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 46-сон, 584-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга сертификат олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 9-бандининг рус тилидаги матнида "здравоохранения, экологии и охраны окружающей среды" сўзлари "образования, здравоохранения, экологии, охраны окружающей среды, физической культуры и спорта" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳар йиллик "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида" 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда) 3-илованинг йигирма тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси".

33. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда) 5-бандининг учинчи хатбошидаги "Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар" сўзлари "Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги 602-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 816-модда) 11-бандининг учинчи хатбошидагиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш" сўзлари "Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 февралдаги

107-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 5 мартдаги 112-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й.,3-сон, 16-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 48-49-сон, 494-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 18-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 31-модда) 1-илованинг 7-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 41-модда) 1-илованинг 6-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 18-модда) 1-илованинг 8-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори)" 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда) 1-илованинг 24-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорлари)" 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 26-модда) 1-илованинг 8-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарори)" 2008 йил 20 майдаги 100-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 19-модда) илованинг 3 ва 6-бандлари.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори)" 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 394-модда) илованинг 7-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 октябрдаги ПҚ-1211-сон қарори)" 2009 йил 10 ноябрдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 11-сон, 72-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1227-сон қарори)" 2009 йил 28 декабрдаги 336-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 82-модда) илованинг 11-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2012 йил 13 январдаги ПҚ-1686-сон қарорлари)" 2012 йил 23 февралдаги 48-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 11-модда) 1-илованинг 15-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1798-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1799-сон қарорлари)" 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 64-модда) илованинг 7-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва эҳм учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 6 декабрдаги 344-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 50-сон, 558-модда).


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)" 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 22-модда) илованинг 6-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 декабрдаги 698-ф-сон фармойиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 февраль















































Время: 0.1278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск