ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 й. 110-сон "Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси тўғрисидаги намунавий низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.02.2018 й.
N 110
ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ ЯРАШТИРИШ
КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ
НИЗОМГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШ
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига тўсқинлик қилувчи, қадриятларимизга зид бўлган оилаларнинг никоҳдан ажралиш ҳолатларининг олдини олишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси тўғрисидаги намунавий низомнинг 5-бандига қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
"суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан никоҳдан ажрашишга ариза билан мурожаат қилган эр-хотинларни яраштириш учун тегишли чоралар кўриш бўйича хабар олингандан сўнг ярашиш учун белгиланган муддат тугашидан ўн кун аввал уларни яраштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида тегишли равишда суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органини хабардор қилиш";
бешинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 15 февраль