ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2018 й. 70-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2018 й.

N 70



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИ  АГЕНТЛИГИ  ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони билан тасдиқланган 2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, "ягона дарча" тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини амалга оширишга доир чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар, Давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи, ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи, ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммасининг 16 фоизи ҳамда гербли гувоҳномалар берганлик учун ундириладиган герб йиғими суммасининг 85 фоизи миқдоридаги маблағлар, мансабдор шахслар томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби бузилганлиги учун қўлланиладиган маъмурий жарималар суммаси белгиланган тартибда Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

2-1. Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантиради:

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар;

давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар;

ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар;

ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммасининг 16 фоизи миқдоридаги маблағлар.

гербли гувоҳномалар берганлик учун ундириладиган герб йиғими маблағларининг 85 фоизи миқдоридаги маблағлар;

мансабдор шахслар томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби бузилганлиги учун қўлланиладиган маъмурий жарима суммалари;

2-3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларига биноан пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланадиган қисми;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

2-2. Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

2-3. Белгилансинки:

Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммасининг

16 фоизи, гербли гувоҳномалар берганлик учун ундириладиган герб йиғими маблағларининг 85 фоизи ва ушбу банднинг тўртинчи хатбошисига биноан пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланадиган қисми, биринчи навбатда, гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, ФҲДЁ органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни жорий сақлаш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, ходимларига мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлаш, ФҲДЁ органларининг қўшимча штат бирликлари ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларининг архивариуслар штат бирликларини сақлаб туриш, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш ва архив ҳужжатларини рақамлаштириш ҳамда ФҲДЁ органларини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштириш учун сарфланади;

давлат хизматлари марказларига пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар (техник хизматлар, шу жумладан, давлат хизматлари кўрсатишда зарур бўлган хизматлар, консалтинг хизматлари, бизнес режа тузиш, реклама хизматлари, муҳр ва штамп тайёрлаш фаолияти, бошқа қўшимча (тегишли) хизматлар) Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда давлат хизматлар марказларини моддий-техник таъминлашга, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади ҳамда пуллик хизматларнинг рўйхати ва тарифлари, уларни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланади;

ФҲДЁ органларида пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ФҲДЁ органларини моддий-техник таъминлашга, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади ҳамда пулли хизматларнинг рўйхати ва тарифлари, уларни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланади;

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири мазкур қарорнинг 2-1-банди ҳамда ушбу банднинг ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган манбалар бўйича тушадиган пул маблағлари етарли бўлмаганда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларини мазкур қарорнинг 2-1-банди ва ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган харажатларга йўналтириш ҳуқуқига эга;

давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ходимлари лавозим маошлари, лавозим маошларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устамалар (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) миқдори, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари бўйича Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилади;

ФҲДЁ органлари ходимлари лавозим маошлари, лавозим маошларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устамалар (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) миқдори, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари бўйича Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига, жумладан ФҲДЁ органи мудири - бўлим бошлиғига, 1-тоифали инспектор - бош мутахассисга, 2-тоифали инспектор - етакчи мутахассисга тенглаштирилади;

давлат хизматлари марказлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган пул маблағлари тушишини алоҳида ҳисобга олиш учун даромадлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари очилишини таъминласин;

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг моддий-техник базасини шакллантириш, уларнинг самарали ишини ташкил қилиш учун зарур бўлган компьютер ва нусха кўчириш техникаси, алоқа воситалари, дастурий воситалар, идора мебели билан жиҳозлаш, шунингдек, хизмат автотранспорт воситалари сотиб олиш ва уларни сақлаш учун бир ҳафта муддатда "ягона дарча" марказларининг фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг номига махсус очилган шахсий ҳисоб рақамидан маблағ ажратсин;

Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига "ягона дарча" тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини молиялаштириш учун мўлжалланган маблағлар қолдиқлари, шу жумладан, тижорат банклари депозитларига жойлаштирилган маблағлар ўтказилишини таъминласин;

"ягона дарча" тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларининг бино ва иншоотлари, шунингдек, уларга тегишли бўлган транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, ҳужжатлар ва бошқа мол-мулк Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига белгиланган тартибда текин берилишини таъминласин.


4. Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва ташкилотлари тегишли маблағларни ўтказиш учун банк ва ғазначилик ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ушбу ҳисобварақларда мавжуд бўлган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда маълумотларни ўз вақтида тақдим этсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мобиль (сайёр) давлат хизматларини кўрсатиш учун 210 та автотранспорт воситаларини Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан сақлашга лимит ажратсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божи ва барча бошқа турдаги йиғимлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар ўз вақтида ўтказилиши механизмини ишлаб чиқиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 февраль



































Время: 0.1895
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск