Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1997 й. 472-I-сон "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.08.1997 й.

N 472-I



ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА

(Эски таҳрири)


Мазкур Қонуннинг янги таҳрири ЎзР 18.10.2018 й.

ЎРҚ-502-сон Қонуни билан тасдиқланган




1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун давлат божхона хизмати органлари (бундан буёнги матнда божхона органлари деб юритилади) фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.

Божхона органлари Ўзбекистон Республикасининг ягона божхона сиёсатини амалга ошириш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилади.



2-модда. Божхона назорати

Божхона назорати Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари амалга оширадиган тадбирлар мажмуидан иборат.


3-модда. Божхона органлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва божхона постлари божхона органларидир.

Божхона органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига амал қиладилар.

Божхона органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини давлат ҳокимияти маҳаллий органларидан мустақил тарзда амалга оширадилар.

Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт.

Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисобланади ва давлат бюджети маблағларидан таъминланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи битилган муҳрга эга.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси мазкур аппарат ходимларининг чекланган сони билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низом, шунингдек унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари аппаратининг, ихтисослаштирилган божхона комплекслари, божхона комплекслари ва постларининг намунавий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


4-модда. Божхона органларининг асосий вазифалари

Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;

божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;

божхона тўловларини ундириш;

божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари шундай назоратдан ўтказилишини таъминлаш;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;

ташқи иқтисодий фаолиятга доир божхона статистикасини ҳамда товар номенклатурасини юритиш;

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига оид қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.


5-модда. Божхона органларининг ҳуқуқлари

Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

товарлар ва транспорт воситаларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, жисмоний шахсларнинг ўзини кўздан кечириш;

юридик ва жисмоний шахслардан кўздан кечириш учун товарлар ва транспорт воситаларини, шунингдек зарур ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;

валюта назоратини амалга ошириш;

молия, банк ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек юридик ва жисмоний шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ахборот ва ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни олиш;

божхона назоратидан ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуна ва нусхалар олиш;

божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар сақланаётган ҳудудларга ва биноларга белгиланган тартибда кириш;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига доир материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш;

божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва транспорт воситаларини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш;

суриштирув ўтказиш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;

божхонага оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга хизмат қиладиган техникавий ва махсус воситаларни қўллаш.

Божхона органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.


6-модда. Божхона органларининг мажбуриятлари

Божхона органлари:

ягона давлат божхона сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этишга;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, божлар тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилишга;

давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, атроф муҳитни муҳофаза этиш чора-тадбирлари амалга оширилишига кўмаклашишга;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўлланиш бўйича белгиланган тартибда услубий кўрсатмалар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни нашр этишга;

юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш ҳамда божхона чегарасидан ўтиш вақтидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишга;

фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномаларни (лицензияларни) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беришга;

ўз хизмат вазифаларини бажаришлари натижасида ўзларига маълум бўлиб қолган давлат сири ва тижорат сири ҳисобланган ахборотни ошкор этмасликка мажбурдирлар.

Божхона органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар.



7-модда. Божхона органларининг бошқа органлар

ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

Божхона органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлат бошқарувининг бошқа органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари билан ҳамкорликда бажарадилар. Мазкур органлар божхона назоратини амалга ошириш ҳамда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига қарши курашда божхона органларига кўмаклашишлари шарт.

Божхона органлари аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича мавжуд материаллар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ўзга ахборотни бошқа органлар ва ташкилотлар билан алмашишни, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик қилишдан фойдаланган ҳолда алмашишни ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, қонун ҳужжатларида ва битимларда белгиланган тартибда амалга оширади.

Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида чиқарадиган ҳамма учун мажбурий тусдаги норматив ҳужжатлар тегишли вазирликлар, идоралар билан келишилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Божхона органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз ваколатларига кирадиган айрим ҳаракатларнинг бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишига йўл қўядилар.

Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари:

хўжалик юритувчи субъектлар божхона тўловлари бўйича бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бундай субъектларнинг ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисобварақларини суднинг қарорига биноан ёпадилар;

кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган, ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва бундай тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня суммаларини хўжалик юритувчи субъектлардан сўзсиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги божхона органларининг фармойишларини (инкассо топшириқларини) бажарадилар;

ушбу модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларнинг сўмлардаги маблағлари етишмаса ва валюта ҳисобварақларида маблағлари мавжуд бўлса, божхона органларининг тақдимномасига кўра валюта биржасида мазкур валюта маблағларини бюджет олдидаги қарзни тўлаш учун зарур ҳажмларда сотишни сотиш кунидаги курс бўйича амалга оширадилар .

Хўжалик юритувчи субъектларнинг айби билан божхона тўловлари ва жарима суммаларини тўлаш кечиктирилган бўлса, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ёки божхона органларининг божхона тўловларини ўтказиш ёки қайтариш тўғрисидаги топшириқлари банк ёки молия-кредит муассасаларининг айби билан бажарилмаган бўлса (бажариш кечиктирилган бўлса), хўжалик субъектларидан, банк ёки молия-кредит муассасаларидан белгиланган тартибда пеня ундирилади.



8-модда. Божхона органларининг мансабдор шахслари

Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш вақтида давлат ҳокимиятининг вакиллари ҳисобланадилар ва уларнинг божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш борасидаги талабларини барча юридик ва жисмоний шахслар бажариши шарт.

Божхона органлари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашишга ҳеч ким ҳақли эмас. Божхона органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажармаслик, уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, ўз хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳақоратлаш, уларга қаршилик кўрсатиш, таҳдид, зўрлик қилиш ёки уларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш вақтида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда табель ўқотар қуролини ҳамда махсус воситаларни сақлаш, олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқига эгадирлар.

Божхона органларида хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Божхона органларининг мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Божхона органларининг интизомий устави билан белгиланади.


9-модда. Божхона органларининг

мансабдор шахсларини тайинлаш

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона мажмуалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Божхона органларининг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда тайинланади.



10-модда. Божхона органлари мансабдор

шахсларининг махсус унвонлари

Божхона органларининг мансабдор шахсларига улар эгаллаб турган лавозимларга ҳамда неча йил ишлаганликларига қараб, қуйидаги махсус унвонлар берилади:

кичик таркиб - божхона хизматининг кичик сержанти, божхона хизматининг сержанти, божхона хизматининг катта сержанти;

ўрта бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг лейтенанти, божхона хизматининг катта лейтенанти, божхона хизматининг капитани;

катта бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг майори, божхона хизматининг подполковниги, божхона хизматининг полковниги;

олий бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг генерал-майори, божхона хизматининг генерал-лейтенанти, божхона хизматининг генерал-полковниги.

Махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.


11-модда. Божхона органлари мансабдор

шахсларининг жавобгарлиги

Божхона органларининг мансабдор шахслари ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тарзда жавобгар бўладилар.

Божхона органи мансабдор шахсининг юридик ва жисмоний шахсларга етказган зарари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қопланиши лозим.

Нотўғри ундирилган божхона тўловлари ва жарима суммалари қайтарилиши лозим, божхона органларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган зарар эса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.


12-модда. Божхона органлари мансабдор шахсларини

ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг мулкий ва шахсий

номулкий ҳуқуқларини муҳофаза этиш

Давлат божхона органлари мансабдор шахсларининг ижтимоий ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Божхона органлари мансабдор шахсларининг ҳаёти ва соғлиғи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбуран шахсий суғурта қилиниши лозим.

Ўз мансаб вазифаларини бажаришлари муносабати билан божхона органларининг мансабдор шахсларига тан жароҳати етказилган ёки улар ҳалок бўлган, шунингдек уларнинг мол-мулки йўқ қилинган ёки унга зарар етказилган тақдирда бунинг учун моддий товон тўлаш тартиби ва миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Божхона органлари ходимлари ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти ҳарбий хизматни, ички ишлар органларидаги хизматни ўтаган шахслар ва уларнинг оила аъзолари учун қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар ва нормалар бўйича амалга оширилади. Божхона органлари мансабдор шахсларига божхона органларида хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда пенсия тайинлаш учун ишлаган йилларини ҳисоблаб чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Божхона органлари мансабдор шахслари ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминотини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг пенсия хизмати зиммасига юклатилади.


13-модда. Божхона органлари мансабдор

шахсларининг моддий таъминоти

Божхона органлари ходимларининг иш ҳақи мансаб маошидан, махсус унвонлар ва ишлаган йиллари учун устамалардан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий этилган тартибда белгиланадиган бошқа қўшимча ҳақлардан иборатдир.

Божхона органларининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган намунадаги бепул формали кийим-бош билан таъминланадилар. Божхона органлари мансабдор шахсларининг фарқловчи белгилари ва кийим-кечак билан таъминланиш нормалари қонун ҳужжатларида белгиланади. Формали кийим-бошни кийиб юриш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

Божхона органларида махсус фонд ташкил этилиши мумкин. Бундай фондни ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


14-модда. Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ божхона иши, контрабандага, гиёҳванд воситалар, психотроп моддаларнинг ғайриқонуний муомаласига қарши кураш масалалари ҳамда ўз ваколати доирасидаги бошқа масалалар бўйича хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1997 йил, 9-сон, 230-модда



























Время: 0.1951
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск