Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.01.2018 й. 70-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 январдаги

70-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Давлат хизматлари

агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил асосларини, шунингдек унинг раҳбарларининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Агентлик жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради.

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик ва назорат қилиш, Агентлик ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш Вазирлик томонидан амалга оширилади.


4. Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширади.

5. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.


6. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шу жумладан, Вазирликнинг қарорларига амал қилади.


7. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


8. Агентлик ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютада банк ҳисоб рақамларига эга бўладилар.


9. Давлат хизматлари марказлари юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди.

Давлат хизматлари марказлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўладилар.


9-1. Туман ва шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда ФҲДЁ деб аталади) бўлимлари ва никоҳ уйлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) ҳамда ҳудудий ФҲДЁ архивлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади) юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди.

ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўладилар.

9-2. Давлат хизматлари марказлари филиаллари (кейинги ўринларда филиаллар деб аталади) юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди.

Филиаллар Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўладилар.

10. Агентликнинг расмий номи:

1) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, қисқартирилган номи - "Давхизмат" агентлиги;

2) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство государственных услуг при Министерстве юстиции Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Агентство госуслуг;

3) инглиз тилида:

тўлиқ - Public services agency under the Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - Public services agency.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

Агентликнинг марказий аппарати;

ҳудудий бошқармалар;

Давлат хизматлари марказлари;

ФҲДЁ органлари;

"Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази" давлат муассасаси;

филиаллар.


3-БОБ. АГЕНТЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. Агентликнинг вазифалари ва функциялари:


12. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

2) ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш;

3) Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш, ушбу соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

4) давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграция қилишга ягона ёндашувларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

5) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;

6) давлат хизматлари кўрсатишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этишни ташкил қилиш, ушбу соҳада қонунчилик ва ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.


13. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга методик раҳбарлик қилади;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни, шунингдек ФҲДЁ соҳасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирликнинг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

давлат хизмати кўрсатиш ҳолати тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилади;

давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва унинг самарадорлигини оширишга кўмаклашади, давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ва ҳамкорликни йўлга қўяди;

юридик шахсларни, шунингдек, жисмоний шахсларни тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатига олишни ташкил этади;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ташкилотларни тугатишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлайди, ташкилотларни тугатишда ваколатли органлар ва ташкилотларнинг фаолияти устидан назорат олиб боради;

2) ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:

давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини, уларнинг масъулияти ва ижро интизоми кучайтирилишини, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан қайта алоқани таъминлаш бўйича қўшимча механизмлар яратилишини таъминлайди;

идоралараро ахборот алмашуви инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида электрон ҳужжат айланиши тартибини жорий қилади ва такомиллаштиради;

давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ўртасида ахборот алмашиш фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади ва мувофиқлаштиради;

давлат хизматлари кўрсатишда фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар ва маълумотларни қисқартириш бўйича зарур чораларни кўради;

кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тизимли равишда сўровлар олиб боради;

3) Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш, ушбу соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

Давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантиради, шунингдек, унинг лозим даражадаги (долзарб) ҳолатини таъминлайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

давлат хизматларини Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш ва (ёки) чиқариб ташлаш бўйича таклифлар киритади;

4) давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграция қилишга ягона ёндашувларни ишлаб чиқишда иштирок этиш соҳасида:

давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва давлат хизматлари марказларининг давлат хизматларини кўрсатишнинг сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган ҳамкорлигини кенгайтириш учун зарур бўлган ташкилий-техник ва молиявий-иқтисодий шарт-шароитларни ишлаб чиқишга кўмаклашади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграция қилишга ягона ёндашувларни ишлаб чиқади;

давлат хизматлари марказларига мурожаат қилаётган жисмоний ва юридик шахслар учун давлат хизматлари кўрсатишда ишлатиладиган электрон рақамли имзони олиш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;

қоғоз сансалорлиги ва бюрократизмдан воз кечиш йўли билан тўлиқ электрон шаклда давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш учун зарур чораларни кўради;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан, тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш ва интеграция қилиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва самарадорлигини баҳолайди;

ҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритилишини таъминлайди;

5) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш соҳасида:

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартиби бажарилиши бўйича ишини назорат қилади;

маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш, шу жумладан, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини таҳлил қилади;

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан текширишларни амалга оширади;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантиради;

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан хўжалик бошқарув органлари, уй-жой коммунал ва фойдаланиш хўжалиги ташкилотлари раҳбарларига аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан хўжалик бошқарув органлари, уй-жой коммунал ва фойдаланиш хўжалиги ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо кўллайди;

лицензиялаш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан риоя этилиши мониторинги амалга оширади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти ҳақида ва ушбу соҳада қонун бузилишлари ва унга йўл қўйган айбдор шахслар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ўз ичига олган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун бир йилда икки марта батафсил ахборот тайёрлайди;

6) давлат хизматлари кўрсатишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этишни ташкил қилиш, ушбу соҳада қонунчилик ва ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг замонавий ютуқларини инобатга олган ҳолда маъмурий тартиб-таомиллар, шу жумладан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини соддалаштириш ва оптималлаштиришни, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини оширишни таъминлайдиган давлат бошқаруви инновацион шаклларини жорий этишни ташкил этади;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида илғор ахборот-алоқа технологияларини, шу жумладан, Интернет тармоғи ва электрон рақамли имзолар кенг қўлланилиши орқали фаол жорий этишни ташкил этади;

давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан мурожаат этувчилар ўртасида бевосита мулоқотсиз ҳамкорликни таъминлаш чораларини амалга оширади;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали ахборот ва маслаҳат ёрдами беради;

давлат хизматлари тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ очиқлиги ва ундан фойдаланиш имконияти устидан назорат қилади;


14. Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



§ 2. Агентлик марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


15. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;

2) ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштиришни ташкил этиш ва уларни кўрсатиш сифати мониторингини олиб бориш;

3) Агентлик, шу жумладан, бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

3-1) ҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини техник таъминлаш ва юритиш;

4) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари кадрлар билан таъминланишини мувофиқлаштириш;

5) давлат хизматлари марказларини ривожлантиришга кўмаклашиш, давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш концепцияси ва истиқболларини аниқлаш;

6) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантиради;

7) давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади.


16. Агентлик марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ҳамда ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ва фармойишлари ижроси юзасидан мунтазам назоратни таъминлайди;

2) Агентлик ва унинг раҳбариятининг фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий таъминлашни амалга оширади;

3) ўз ваколатлари доирасида Агентлик директори (кейинги ўринларда Директор деб аталади) ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари амалга оширилишини таъминлайди;

4) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари фаолияти мониторинги олиб борилишини ташкил этади;

5) давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга кўмаклашади;

6) Агентлик фаолиятини ҳуқуқий таъминлашни, шу жумладан, норма ижодкорлигини ташкил қилади;

7) Агентлик раҳбарияти учун бошқарув қарорларни қабул қилиш мақсадида давлат хизматларини кўрсатиш тенденциялари ҳақидаги ахборотни йиғади, умумлаштиради ва таҳлил қилади;

8) давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларга ахборот ва маслаҳат ёрдами беради;

9) Агентлик ваколатига кирадиган тезкор, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади;

10) ҳудудий бошқармалар‚ давлат хизматлари марказлари, филиаллар ҳамда ФҲДЁ органлари фаолиятини назорат ва таҳлил қилади;

11) ҳудудий бошқармалар билан биргаликда давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органларига юкланган вазифалар самарали бажарилишини таъминлайди;

12) давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорлик қилади;

13) давлат хизматлари кўрсатиш сифати мониторингини олиб боради;

14) давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

15) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан, Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳудудий бошқармаларда молиялаштиришни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил қилади;

16) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

18) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.



§ 3. Ҳудудий бошқармаларнинг

вазифалари ва функциялари


17. Қуйидагилар ҳудудий бошқармаларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар, давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари деб аталади) билан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш;

3) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш;

4) давлат хизматлари марказлари, филиаллар ҳамда ФҲДЁ органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

5) давлат хизматлари кўрсатишнинг муқобил шаклларини ривожлантиришда давлат хизматлари марказларини қўллаб қувватлаш;

5-1) ФҲДЁ органларига раҳбарлик қилиш;

6) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;

7) давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш.


18. Ҳудудий бошқармалар уларга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) ҳудудий бошқармалар фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

2) Давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишлари ҳамда Агентликнинг буйруқлари ижроси юзасидан мунтазам назоратни таъминлайди;

3) давлат хизматлари марказлари, филиаллар ҳамда ФҲДЁ органлари фаолияти устидан раҳбарлик ва назорат қилади;

4) давлат хизматлари кўрсатиш тизимини, шунингдек ФҲДЁ органлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорлик қилади;

5) давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари харажатларини молиялаштиришни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни ташкил қилади;

6) давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари моддий-техник таъминланишини, шу жумладан, мобиль (сайёр) давлат хизматларини кўрсатишни ташкил этади;

7) юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил қилади;

8) ваколатига кирадиган тезкор, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади.



4-БОБ. АГЕНТЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


§ 1. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


19. Агентлик юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан текшириш;

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

давлат хизматлари марказлари орқали уларнинг бинолари ва туташ ҳудудларида реклама фаолиятини, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг муҳр ва штампларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш;

давлат органлари ва мансабдор шахслардан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шу жумладан, статистик маълумотларни сўраш ва текин олиш;

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирликка киритиш;

талаб этилиши ва давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш зарурлиги асосида Вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига "ягона дарча" тамойили асосида фақатгина давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;

тегишли маълумотлар базаларидан, давлат ахборот тизимларидан ва ваколатли органлар ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланган пуллик хизматлар рўйхати ва тарифларига мувофиқ пулли хизматлар кўрсатиш;

юқори малакали чет эллик ҳамда мамлакатимиз мутахассисларини контракт асосида консультант ва эксперт сифатида ишга таклиф қилиш;

Вазирлик билан келишган ҳолда Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, идоралараро хусусиятига эга бўлган халқаро шартномаларни тузиш.

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро даражада белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;

Вазирлик билан келишилган ҳолда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан Агентликнинг ваколати доирасида ҳамкорлик қилиш;

Агентлик фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар, шунингдек,ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш;

ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича мажлисларда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб ва истиқболли муаммоларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Агентлик:

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг ҳудудий бошқармалар ва таркибий бўлинмалар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлари бўйича Агентликнинг бўлинмалари ишини ташкил қилиш;

ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун жавобгардир.


§ 2. Агентлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


21. Агентлик марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан текшириш;

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

давлат хизматлари марказлари орқали уларнинг бинолари ва туташ ҳудудларида реклама фаолиятини, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг муҳр ва штампларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш;

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни давлат бошқаруви органларидан ва давлат хизматини кўрсатиш доирасида мутахассислардан, фуқаролардан ва мансабдор шахслардан бепул сўраш ва олишга;

давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш зарурлиги асосида Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига "ягона дарча" тамойили бўйича фақат давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритиш;

тегишли маълумотлар базаларидан, давлат ахборот тизимларидан ва ваколатли органлар ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

юқори малакали хорижий ва мамлакатимиз мутахассисларини контракт асосида консультант ва эксперт сифатида ишга таклиф қилиш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирокида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Агентликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат ва инвестиция дастурлари бажарилиши масалалари бўйича ҳудудий бошқармалар фаолиятини ўрганиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш.

Агентлик марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


22. Агентликнинг марказий аппарати:

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилишини таъминлаш;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича Агентлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;

Агентлик томонидан Вазирликка кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида буйруқлар сифатли тайёрланиши ва экспертизадан ўтказилиши;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш;

Агентликка юкланган бошқа вазифаларни самарали амалга ошириш учун жавоб беради.


§ 3. Ҳудудий бошқармаларнинг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


23. Ҳудудий бошқармалар ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан текшириш;

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

давлат хизматлари марказлари орқали уларнинг бинолари ва туташ ҳудудларида реклама фаолиятини, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг муҳр ва штампларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш;

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни давлат органлари ҳудудий бўлинмалари ва уларнинг мансабдор шахсларидан сўраш ва текин олиш;

Агентликка "ягона дарча" тамойили бўйича фақат давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча давлат хизматларини киритиш, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф киритиш;

тегишли маълумотлар базаларидан, давлат ахборот тизимларидан ва ваколатли органлар ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

юқори малакали хорижий ва мамлакатимиз мутахассисларини контракт асосида консультант ва эксперт сифатида ишга таклиф қилиш;

давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органларининг давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини ўрганиш;

сифатли давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш.

Ҳудудий бошқармалар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


24. Ҳудудий бошқармалар:

тегишли ҳудудларда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилишини таъминлаш;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил қилиш;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ҳудудий бошқармаларнинг Агентликка кўриб чиқиш учун киритилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича таклифлари, шунингдек, бошқа ҳужжатлари сифатли тайёрланиши;

жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматини кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун жавоб беради.



5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


25. Қуйидагилар Директорнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари фаолияти билан боғлиқ давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича Вазирлик, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг топшириқларини бажариш;

7) ўз ўринбосарлари ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

8) Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш тенденциясидан келиб чиқиб Агентлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун ҳудудий бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

10) Агентлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

11) Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

13) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси Раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

14) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

15) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш) учун ўз вақтида Вазирликка киритиш;

16) Агентлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

17) ўз ўринбосарлари, ҳудудий бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари раҳбарларининг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

18) Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

19) Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) талабларига риоя этилишини таъминлаш;

20) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

21) Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ҳамда ФҲДЁ органлари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

22) "ягона дарча" принципи орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

23) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

24) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

25) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

26) Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

27) Агентлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

27-1) Давлат хизматлари марказлари директорлари ва ФҲДЁ органлари мудирларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишни келишиш;

28) Агентлик, ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;

29) Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари тузилмаси ва штат жадвалини ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида тасдиқлаш.

26. Қуйидагилар Директор ўринбосарларининг умумий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Директор вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Агентликнинг таркибий бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

8) Вазирлик ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ва Директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, кадрлар захирасини шакллантириш;

10) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Директор томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш ва ўз вақтида Вазирликка киритилишини таъминлаш;

11) Агентликка тақдим этилган давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) Агентлик тизими раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш;

14) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига тегишли масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, давлат хизматлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Директорга киритиш;

15) таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Директорга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

16) Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

17) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

18) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Директорга киритиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

22) "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

26-1. Агентлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишларидан келиб чиқиб, қуйидагилар директор ўринбосарларининг мақсадли вазифалари ҳисобланади:

1) Директорнинг биринчи ўринбосари:

аҳолига давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган янги давлат хизматлари турларини ошириш;

давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари ўз вақтида ҳамда сифатли кўрсатилишини таъминлаш;

Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

Давлат хизматлари марказларининг филиаллари сонини купайтириш;

кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини ошириш;

2) Директор ўринбосари:

давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграция қилишга ягона ёндашувларни ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш;

давлат хизматларини кўрсатишда рақамлаштириш ишлари ҳолатини доимий таҳлил қилиб бориш;

идоралараро ахборот алмашиш инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида электрон ҳужжат айланиш тартибини жорий қилиш ва такомиллаштиришга раҳбарлик қилиш;

электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини ошириш;

автоматлаштирилган ижтимоий аҳамиятга эга хизматлар сонини ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматларидан қониқиш даражасини ошириш;

давлат хизматлари республиканинг барча ҳудудларига кириб бориш ҳолатини таҳлил қилиш ва ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг давлат хизматларига бўлган талабини ўрганиш.

27. Қуйидагилар Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) тегишли ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

4) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Директор ўринбосарларига киритиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

6) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш, ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

9) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Директор ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Агентлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш), учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун Вазирликка келишиш (виза қўйиш) учун ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбарларининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

14) Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

15) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

16) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Агентлик раҳбариятига таклифлар киритиш;

17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

19) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;


28. Қуйидагилар ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари, адлия вазири буйруқлари ва Директор буйруқлари билан уларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

5) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ва Директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига тааллуқли масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

7) ўз ўринбосари ва ҳудудий бошқармалар бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, ҳудудий бўлинмалар фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

8) ҳудудий бошқармалар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бўлинмалар ва ўз ўринбосарининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

9) ҳудудий бошқармаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқармалар кадрлар захирасини шакллантириш;

9-1) белгиланган тартибда ФҲДЁ органларида кадрлар масалаларини ҳал этишда иштирок этиш;

10) Агентлик номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек ҳудудий бошқармаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

11) ҳудудий бошқармалар ходимларини, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

12) ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;

13) ҳудудий бошқарма тизимида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

14) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Директор ўринбосарларига киритиш;

15) ҳудудий бошқармалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

16) ҳудудий бошқармалар фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

17) ҳудудий бошқармалар таркибига кирадиган давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари фаолиятини назорат қилиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) ҳудудий бошқармалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Агентликка киритиш;

21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.



6-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


29. Директор:

1) Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;

2) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган функционал мажбуриятларнинг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


30. Директор ўринбосарлари:

1) Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун (тегишли буйруқ асосида директор бўлмаган тақдирда);

2) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган Агентлик жавобгарлик соҳалари бўйича (тегишли буйруқ асосида директор бўлмаган тақдирда);

3) ушбу Низомнинг 26 ва 26-1-бандларида кўрсатилган функционал мажбуриятларнинг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

31. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

1) тегишли таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширилиши учун;

2) ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган Агентлик марказий аппаратининг жавобгарлиги соҳаларида;

3) ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган функционал мажбуриятларнинг сифатли бажарилиши учун.


32. Ҳудудий бошқармалар раҳбарлари:

1) ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун;

2) ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳудудий бошқармаларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган функционал мажбуриятларнинг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. Агентлик раҳбарияти


33. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор бошчилик қилади.


34. Директор:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларига эга бўлади;

мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосарига тенглаштирилади;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига бўйсунади ва ҳисобот беради.


35. Директор юкланган вазифаларни бажариш учун:

1) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

2) Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади;

3) ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг ҳисоботларини эшитади;

4) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига:

Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органларининг ташкилий-кадрлар тузилмаларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни;

ушбу Низомнинг 38-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган шахсларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш юзасидан тақдимномаларни;

Агентлик ходимларига мартаба даражаларини бериш бўйича таклифларни;

Агентлик ходимларини рағбатлантириш бўйича таклифларни, уларга давлат мукофотлари бериш юзасидан тақдимномаларни;

Агентлик фаолиятининг якунлари бўйича ҳисоботни киритади (тақдим этади);

5) ўз ваколатлари доирасида Агентликнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради;

6) қонун ҳужжатларига мувофиқ Агентлик ходимларига тўланадиган устамалар, мукофотлар ва бошқа тақдирлаш пуллари тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди;

7) Агентликка юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

8) Агентликнинг куч ва воситаларини самарали тақсимлашни ташкил этади;

9) Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича тезкор йиғилишларни ўтказади;

10) қонун ҳужжатларига ҳамда ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


36. Директор бўлмаганда, унинг ваколатларини директорнинг биринчи ўринбосари бажаради, у бўлмаган вақтда эса директор буйруғига асосан ўринбосар бажаради.

37. Директор Вазирлик ҳайъати таркибига киритилади.


38. Агентлик тизими ходимларини ишга қабул қилиш ва вазифасидан озод қилиш;

бошқарма бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва Агентлик марказий аппарати бўлим бошлиқлари, шунингдек, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан;

Агентлик марказий аппарати бошқарув ходимлари ва техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари - Директор томонидан;

ҳудудий бошқармаларнинг бошқарув ходимлари, шунингдек давлат хизматлари марказларининг директорлари ва ФҲДЁ органлари мудирлари - Агентлик билан келишилган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан;

ҳудудий бошқармаларнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органларининг бошқа ходимлари - ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан амалга оширилади.


§ 2. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг

ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар

ва ФҲДЁ органлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

39. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари билан ўзаро ҳамкорлиги Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:

1) топшириқларни ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органларига етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

2) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

3) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

4) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

5) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;

6) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари иштирокини ташкил этади, давлат хизматлари кўрсатиш ва ФҲДЁ соҳаларида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.

40. Ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва филиаллар Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

1) Агентлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;

2) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Агентлик марказий аппаратига ахборот тақдим этади;

3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қонун бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;

4) ўз иши натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Агентликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

5) давлат хизматлари марказлари ва филиаллар фаолияти тўғрисида Агентликнинг марказий аппаратига маълумот тақдим этади;

6) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни Агентликнинг марказий аппаратига юборади;

7) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.


40-1. ФҲДЁ органлари Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалар билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

1) Агентлик раҳбарияти ва ҳудудий бошқармалар топшириклари ижроси ҳақида ахборот беради;

2) ФҲДЁ соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида ҳудудий бошқармаларга ахборот тақдим этади;

3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қонун бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;

4) ўз иши натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда ҳудудий бошқармаларга тақдим этади;

5) ФҲДЁ соҳасидаги муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларга юборади;

6) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.

41. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Директор ўринбосарларининг топшириғига кўра кўриб чиқилади.

Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Директор томонидан қабул қилинади.



§ 3. Агентликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви

органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги


42. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Ҳудудий бошқармалар ўз ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар тегишли маблағларни кўчириш учун банк реквизитлари ва ғазна ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан ушбу ҳисоб рақамларидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши лозим.


43. Ҳудудий бошқармалар тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.



8-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


44. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.


45. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Вазирлик томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


46. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатларига кўра белгиланади.



9-БОБ. АГЕНТЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШ, МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА

УЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


47. Агентлик қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:

1) Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига:

Агентлик марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш;

Агентлик марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлаш, қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш, шу жумладан ФҲДЁ органларининг қўшимча штат бирликлари ва Агентлик ҳудудий бошқармаларининг архивариус штат бирликларини сақлаб туриш, архив ҳужжатларини рақамлаштириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш;

Агентлик марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органларининг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, уларни жорий сақлаш;

гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими ҳамда "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига - ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш;

3) маҳаллий бюджетлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига - давлат хизматлари марказлари филиаллари учун алоҳида биноларни мебель, ташкилий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш.

48. Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантиради:

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар;

давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар;

ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар;

ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммасининг 16 фоизи миқдоридаги маблағлар;

гербли гувоҳномалар берганлик учун ундириладиган герб йиғими маблағларининг 85 фоизи миқдоридаги маблағлар;

мансабдор шахслар томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби бузилганлиги учун қўлланиладиган маъмурий жарима суммалари;

ушбу Низомнинг 51 ва 51-1-бандларига биноан пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланадиган қисми;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


49. Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан:

Агентликни, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органларини моддий-техник таъминлаш;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органларининг биноларини қуриш ҳамда бинолар ва ускуналарни таъмирлаш;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органларининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш (ходимлар учун уй-жой қуриш, санаторий-курортда даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва бошқалар);

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарлари харажатлари, шу жумладан, хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатлари;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари ходимларига устамалар, мартаба даражалари ва кўп йиллик хизмати учун қўшимча ҳақ тўлаш;

белгиланган тартибда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларни компенсация қилиш;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари ходимларининг малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва стажировка ўташига, шу жумладан, уларнинг хорижий мамлакатларга ташрифларини ташкил этиш, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиши;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органларининг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органларининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш;

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимини юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади.

49-1. Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига келиб тушган ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммасининг 16 фоизи, гербли гувоҳномалар берганлик учун ундириладиган герб йиғими маблағларининг 85 фоизи ва ушбу Низомнинг 51-1-бандига биноан пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланадиган қисми, биринчи навбатда, гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, ФҲДЁ органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни жорий сақлаш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, ходимларига мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлаш, ФҲДЁ органларининг қўшимча штат бирликлари ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларининг архивариуслар штат бирликларини сақлаб туриш, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш ва архив ҳужжатларини рақамлаштириш ҳамда ФҲДЁ органларини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштириш учун сарфланади.

50. Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


51. Давлат хизматлари марказларига пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар (техник хизматлар, шу жумладан, давлат хизматлари кўрсатишда зарур бўлган хизматлар, консалтинг хизматлари, бизнес режа тузиш, реклама хизматлари, муҳр ва штамп тайёрлаш фаолияти, бошқа қўшимча (тегишли) хизматлар) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлар марказларини моддий-техник таъминлашга, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади.

Пуллик хизматларнинг рўйхати ва тарифлари, уларни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланади.


51-1. ФҲДЁ органларида пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ФҲДЁ органларини моддий-техник таъминлашга, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади.

Пулли хизматларнинг рўйхати ва тарифлари, уларни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланади.

52. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ушбу Низомнинг 48, 51 ва 51-1-бандларида кўрсатилган манбалар бўйича тушадиган пул маблағлари етарли бўлмаганда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларини мазкур Низомнинг 49 ва 49-1-бандларида кўрсатилган харажатларга йўналтириш ҳуқуқига эга.

53. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра тегишли равишда Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига тенглаштирилади.

Агентликнинг марказий аппарат ходимлари учун Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган тиббий даволаш шартлари сақланиб қолади.

Давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ходимлари лавозим маошлари, лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) миқдори, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилади;

ФҲДЁ органлари ходимлари лавозим маошлари, лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) миқдори, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига, жумладан ФҲДЁ органи мудири - бўлим бошлиғига, 1-тоифали инспектор - бош мутахассисга, 2-тоифали инспектор - етакчи мутахассисга тенглаштирилади.


10-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИРЛИККА

ҲИСОБОТ БЕРИШИ


54. Директор мунтазам равишда Агентликнинг фаолияти тўғрисида Вазирликка ҳисобот беради.


55. Вазирлик Агентлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун уларнинг фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.


56. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


57. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


58. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 февраль






















































Время: 0.1806
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск