ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Пахтани қайта ишлаш саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2018 й. 106-сон "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2018 й.

N 106



"ЎЗПАХТАСАНОАТ" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ КОРХОНАЛАРИДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛГАН ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ

ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон ҳамда "2018 йилнинг январь-августида 2017 йил пахта ҳосилидан пахта толасини ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида" 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3483-сон қарорлари ижросини таъминлаш, пахта толасини сотиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига мувофиқ пахта толасини сотишнинг қуйидаги тартиби белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

пахта толаси уни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган маҳаллий тўқимачилик корхоналарига - биржа савдолари орқали;

"Давлат белгиси" ДИЧБ, "Ўзпахтасаноат" АЖ, Ўзбекистон кўрлар жамияти корхоналарига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти муассасаларига - технологик эҳтиёж ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари доирасида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилади.

2. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзпахтасаноат" АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толаси экспортга хорижий валютада норезидентларга биржа савдолари орқали ва тўғридан-тўғри контрактлар бўйича сотилади;

"Ўзпахтасаноат" АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сақлаш ҳамда экспортга ва республика ташкилотларига етказиб бериш фақат пахта терминаллари орқали амалга оширилади;

хорижий харидорлар ҳамда республика ташкилотлари томонидан пахта толасини сифати ва оғирлиги бўйича якуний қабул қилиб олиш пахта терминалларида амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин;

Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарор кучга киргунгача "Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан пахта толасини экспортга ва республика ташкилотларига сотиш бўйича тузилган контрактлар (шартномалар) улар тузилган вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига ва контрактлар (шартномалар) мажбуриятларига мувофиқ бажарилиши шарт;

Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киргунгача пахта толаси уни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган маҳаллий тўқимачилик корхоналарига "Ўзпахтасаноат" АЖ билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича етказиб берилади.


5. Пахта толасини биржа савдоларида миллий валютага сотиш маҳаллий тўқимачилик корхоналари томонидан юз фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Тижорат банкларига биржа савдоларида пахта толаси сотиб олишни молиялаштириш учун тўқимачилик корхоналарига револьвер асосида қайта тикланадиган кредит линиялари очиш тавсия этилсин.

Бунда маҳаллий тўқимачилик корхоналарига пахта толаси биржа савдоларида қуйидагилар асосида миллий валютада сотилади:

2017 йилги ҳосил учун - нархининг 15 фоизини олдиндан тўлаш ва якуний ҳисоб-китобни 90 кун мобайнида амалга ошириш;

2018-2020 йиллардаги ҳосил учун - нархининг 35 фоизини олдиндан тўлаш ва якуний ҳисоб-китобни 90 кун мобайнида амалга ошириш.

Бунда мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, шу жумладан банк кафолати, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси, "Ўзпахтасаноат" АЖ, пахта толасини сотишда ва ҳисоб-китобларда ушбу қарорда белгиланган талабларга ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилсинлар.

7. "Ўзпахтасаноат" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ пахта тозалаш саноати корхоналарида, пахта терминалларида, шунингдек, пахта толасини темир йўл орқали ташишда ёнғин хавфсизлиги ҳолати юзасидан қатъий назоратни таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.С. Отажонов ва З.Т. Мирзаев, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжларини етарли ҳажмдаги сифатли хом ашё билан таъминлаш мақсадида пахта хом ашёсини етиштириш, шу жумладан, уни йиғиб-териб олиш ва тозалаш жараёнида пахта тозалаш корхоналари ва ёғ-мой корхоналарининг манфаатдорлигини янада ошириш бўйича тизимли чоралар кўрсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва "Ўзпахтасаноат" АЖ бошқаруви раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 февралдаги

106-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2018 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 30 августдаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 82-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб эътироф этиш тўғрисида" 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига 1-илованинг 31-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб эътироф этиш тўғрисида" 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 37-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 февраль




















































Время: 0.1964
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск