ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Пахтани қайта ишлаш саноати /

Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.02.2018 й. 106-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 февралдаги

106-сон қарорига

2-ИЛОВА


Пахта толасини биржа савдоларида

сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом пахта толасини биржа савдоларида маҳаллий истеъмолчиларга сотиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


сотувчи - пахта толасини ишлаб чиқарувчи, шунингдек, чет элдан импорт ҳисобидан сотиш учун олиб келувчи ва биржа савдолари орқали сотувчи ташкилотлар;


харидор - қайта ишлаш қувватларига эга бўлган республика тўқимачилик корхоналари, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобга олинган ҳолда, ўз маҳсулотини қайта ишлашда пахта толасидан фойдаланиш зарурлиги муносабати билан юридик шахс ташкил этган бошқа ташкилотлар;


биржа битими - биржа савдоларининг натижаси бўйича тузилган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган биржа товари олди-сотди шартномаси;


биржа аъзолари - биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;


дилер - биржа битимларини ўз номидан ва ҳисобидан тузувчи юридик шахс, биржа аъзоси;


брокер - мижознинг (сотувчи ёки харидорнинг) топшириғига асосан ва унинг ҳисобидан биржа битимларини тузувчи юридик шахс, биржа аъзоси;


трейдер - биржа аъзоси номидан биржа савдоларида иштирок этувчи ва биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга биржа аъзоси ходими;


биржа савдоларининг электрон тизими (кейинги ўринларда - БСЭТ) - биржа аъзоларига аниқ вақт режимида биржа савдоларида иштирок этиш имкониятини берадиган, дастурий-аппарат воситалари мажмуини ўз ичига олган ахборот тизими;


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда - ҲККП) - клиринг электрон тизими орқали биржа битимлари (кейинги ўринларда - битим) бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси;


аванс - сотувчи ва харидор томонидан киритиладиган, биржа воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини ўз ичига оладиган сумма.


3. Биржа савдоларида пахта толаси уни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек, пахта толасини ички бозорда сотиш учун чет элдан импорт ҳисобига олиб келадиган ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари) томонидан сотилади.


4. Қайта ишлаш қувватларига эга бўлган республика корхоналари биржа савдоларида пахта толаси харидорлари ҳисобланади. Ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобга олинган ҳолда, ўз маҳсулотини қайта ишлашда пахта толасидан фойдаланиш зарурлиги муносабати билан юридик шахс ташкил этган бошқа ташкилотлар ҳам харидор сифатида иштирок этишлари мумкин.

Пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида биржага туман (шаҳар) ҳокимликларининг тавсияларини тақдим этган харидорлар савдоларга қўйилади.

Тавсиялар мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ўрганиш йўли билан мурожаат қилинган пайтдан бошлаб мажбурий тартибда ўн кун мобайнида берилади ва бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

Тавсияларни олгандан сўнг корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ўзгарган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимликларига беш иш куни ичида хабар берилиши шарт.

Тавсияларни бериш муддати тамом бўлгандан кейин улар олингунга қадар харидорнинг туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қабул қилинган сана ҳақида белги қўйилган мурожаати ва ҳокимликка юборилган ёзма билдиришнома аризада қайд этилган ишлаб чиқариш қувватлари доирасида савдоларда иштирок этиш учун асос ҳисобланади.

Бунда тавсиялар ўз вақтида берилмаганлиги ёки нохолисона берилганлиги оқибатлари учун тегишли ҳокимлик жавоб беради.


5. Пахта толаси биржа савдоларида ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича сотилади.


6. Харидорлар томонидан биржа савдоларида сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланилади.



2-БОБ. ПАХТА ТОЛАСИ ҲАЖМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,

БИРЖА САВДОЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


7. Пахта толасини сотувчи ташкилотлар ўз эҳтиёжидан ортган пахта толасини биржа савдоларига ўзлари мустақил равишда қўяди.


8. Пахта толасининг биржа савдолари намунавий биржа контрактлари асосида амалга оширилади, унда пахта толасининг жойлашуви, лот миқдори, нави, типи, класси мажбурий тарзда акс эттирилади.


9. Биржа савдолари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг операциялари қоидалари биржа, биржа аъзолари, сотувчи ва харидорлар учун мажбурий ҳисобланади.


10. Сотувчи ва харидорлар биржа савдоларида мустақил равишда биржа билан тузилган шартномага мувофиқ дилер сифатида ёки брокер номидан трейдерлар орқали мустақил иштирок этадилар.


11. Тўланган аванс суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича сотувчи ва харидорларни савдоларга қўйиш ва улардан четлатиш, биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва биржа битимларини рўйхатдан ўтказиш БСЭТ томонидан амалга оширилади.

Пахта толасини сотувга қўйиш, шу жумладан, ушбу маҳсулотга кичик ҳажмларда эҳтиёжи бўлган корхоналарга ҳам сотиб олиш имкониятини яратиш керак.

Бунда лотлар 1 тоннадан бўлиши керак.



3-БОБ. МАҲСУЛОТНИНГ БОШЛАНҒИЧ НАРХЛАРИНИ ҲАМДА

БИРЖА САВДОЛАРИ ҚАТНАШЧИЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО

ҲИСОБ-КИТОБЛАР ВА МАҲСУЛОТНИ ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ

МЕХАНИЗМИНИ БЕЛГИЛАШ


12. Базавий сифатли ("Биринчи" нав, "Ўрта" классли, 4 тип) пахта толаси учун бошланғич нарх ҳар куни сотувчи томонидан Нью-Йорк товар биржасининг биржада навбатдаги савдолардан олдинги кундаги энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси қийматидан ошмайдиган нархда белгиланади.

Бошқа навлар, класслар, типлар ва кодлар учун бошланғич нарх Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ коэффициентлар қўлланган ҳолда аниқланади.

Бунда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳар биржа савдолари ўтказиладиган кунда соат 9-15 га қадар биржа савдоларидан олдинги кундаги Нью-Йорк товар биржасининг энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда, пахта толасининг 1 тоннаси учун миллий валютада ҳисобланган нархлари тўғрисидаги маълумотни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.


13. Сотувчи ва харидор ҲККПдаги ўзларининг шахсий ҳисобварақларига аванс сифатида қуйидаги закалат пулларини киритадилар:

сотувчи - савдоларга қўйиладиган маҳсулот қийматининг 1 фоизи миқдорида;

харидор - биржа битимининг мўлжалланаётган суммасининг 1 фоизи миқдорида.


14. Харидорлар:

биржада аванс билан таъминланган ҳажмлардаги маҳсулотни сотиб олишга битимлар тузиш;

пахта толасини текшириш ва маҳсулотни харид қилиш бўйича битим шартларига мувофиқ миқдорда ва сифатда танлаш;

товарни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангунига қадар (биржа битимида келишилган уни етказиб бериш шартларини бажариш) пахта толаси сақланадиган жойларда уни текшириш (танлаш) далолатномасини тузишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


15. Биржа савдолари қоидаларига мувофиқ олди-сотди шартномаси биржа томонидан биржа битимини электрон рўйхатга олиш кунида уни бажариш учун биржа аъзоларига тақдим этилади.


16. Харидор беш иш куни мобайнида биржанинг иккиламчи талаб қилиб олгунча депозит ҳисобрақамига тузилган биржа битимига мувофиқ молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағлар ўтказиши шарт.


17. ҲККП олди-сотди шартномасига мувофиқ зарур маблағлар тушгандан кейин бир иш кунида ушбу Низом талабларига мувофиқ сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимлар тўғрисидаги реестрни юбориши шарт.


18. Сотувчи ҲККПдан сотиб олувчи томонидан олдиндан тўлов тўлангани тўғрисидаги маълумотни олгандан кейин маҳсулотни харидорга етказиб беришнинг биржа битимида келишилган шартларида етказиб беради.

Сотувчи товарни етказиб бериш бўйича биржа битимида келишилган шартларни бажаргандан сўнг сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузадилар.


20. Харидорга маҳсулотни топшириш-қабул қилиш (юклаб жўнатиш) биржа битимларида назарда тутилган ҳажм ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу Низомда назарда тутилган маблағларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сотувчи банкида - сотувчи томонидан, харидор банкида - харидор томонидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Биржа савдосини ташкил этиш, шартнома мажбуриятларини бажариш ва ҲККП хизмат кўрсатиш жараёнида пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


22. Ушбу Низомдан келиб чиқиб, сотувчилар ёки харидорлар томонидан уларга юклатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, айбдор томондан иккинчи тараф фойдасига жарима сифатида закалат пуллари ушлаб қолинади. Бунда сотувчи томонидан харидор фойдасига ундириладиган жарима миқдори шартноманинг умумий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


23. Мазкур Низом талаблари бузилишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Пахта толасини биржа савдоларида сотиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари


Харидор мурожаатига асосан пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида тавсия беради.


Ўн кун мобайнида



 

2-босқич

Харидор


Пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисидаги тавсияни биржага тақдим этади.


Заруриятга кўра



 

3-босқич

Сотувчи, харидор, биржа


Сотувчи (харидор) билан биржа ўртасида мустақил шартнома тузади.


Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал



 

4-босқич

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


Пахта толасининг 1 тоннаси учун миллий валютада ҳисобланган нархлар тўғрисидаги маълумотни расмий веб-сайтга жойлаштиради.


Ҳар биржа савдолари ўтказиладиган кунда соат 9-15 га қадар



 

5-босқич

Сотувчи


Ўз эҳтиёжидан ортган пахта толасини биржа савдоларига мустақил равишда қўйади.


Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал



 


6-босқич

Сотувчи, харидор


Ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварақларига аванс сифатида закалат пулларини киритади.


Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал



 

7-босқич

Сотувчи, харидор


Биржада аванс билан таъминланган ҳажмлардаги маҳсулотни сотиб олишга битимлар тузади.


Биржа савдолари вақтида



 


8-босқич

Харидор


Биржанинг депозит ҳисоб-рақамига тузилган биржа битимига мувофиқ молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағлар ўтказади.


Беш иш куни мобайнида



 

9-босқич

Биржа


Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси олди-сотди шартномасига мувофиқ зарур маблағлар тушгандан кейин сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимлар тўғрисидаги реестрни юборади.


Бир иш куни



 

10-босқич

Сотувчи


Ҳисоб-китоб-клиринг палатасидан сотиб олувчи томонидан олдиндан тўлов тўлангани тўғрисидаги маълумотни олгандан кейин маҳсулотни харидорга етказиб беради.


Биржа битими шартлари асосида




 

11-босқич

Сотувчи, харидор


Сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузади.


Биржа битими шартлари бажарилгандан сўнг



 

 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 февраль


































Время: 0.1921
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск