ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Пахтани қайта ишлаш саноати /

Пахта толасини сертификатлаш ва оғирлигини тортиб кўриш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.02.2018 й. 106-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 февралдаги

106-сон қарорига

3-ИЛОВА



Пахта толасини сертификатлаш ва оғирлигини

тортиб кўриш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом пахта толасини республиканинг пахта толасини қайта ишловчи корхоналарига (кейинги ўринларда харидорлар деб аталади) етказиб беришда аккредитациядан ўтган сертификатлаш идоралари (кейинги ўринларда бажарувчи деб аталади) томонидан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари ва бошқа корхоналар (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) буюртманомаларига мувофиқ пахта тозалаш корхоналарида пахта толаси сифатини тойлари бўйича баҳолаш, уни сертификатлаш ҳамда пахта тозалаш корхоналарида (кейинги ўринларда етказиб берувчи деб аталади) унинг оғирлигини тортиб кўриш тартибини белгилайди.

2. Пахта толаси мажбурий тартибда сертификатлаштирилади, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари доирасида ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилаётган пахта толаси бундан мустасно.

3. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:


SITC (НVI - Нigh Volume Instrument) - пахта толасини узунлиги, узунлиги бўйича бирхилдалиги, пишиқлиги, узилиш бўйича узунлиги, микронейр, ранги ва ифлосланганлиги кўрсаткичларини ўлчайдиган Standardized Instruments for Testing of Cotton бўйича пахта толаси синовларининг стандартлаштирилган ўлчов тизими номининг қисқача ифодаланиши;


классер усули - белгиланган тартибда тасдиқланган ташқи кўриниши намуналарини таққослаш йўли билан нави ва класси бўйича пахта толасини органолептик баҳолаш, қўлда штапель қўйиш йўли билан штапель узунлигини аниқлаш;


ташқи кўриниши намуналари - белгиланган тартибда тасдиқланган пахта толасининг ранги, доғлар мавжудлиги, таркиби ва муайян нав ва классдаги пахта толаси учун хос бўлган ифлосланганлиги бўйича сифат тавсифларининг йиғиндисидан иборат бўлган намуналар.


4. O`z DSt 604 "Пахта толаси. Техник шартлар" (кейинги ўринларда O`z DSt 604 деб аталади) мувофиқлик талабларига сертификатлаш бўйича хизматларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бажарувчи унинг томонидан аккредитация соҳасида кўрсатилганга мувофиқ амалга оширади.


5. Бажарувчи қуйидаги ишларни амалга оширади:

пахта тозалаш заводларида унинг прессдан чиқишида ҳар қайси пахта толаси тойидан синаб кўриш учун намуналар олиш;

танлаб олинган намуналарни идентификациялаш;

намуналарни синаб кўриш учун минтақавий лабораторияга етказиб бериш;

намунани синаб кўриш;

пахта терминалларига (кейинги ўринларда терминаллар деб аталади) етказиб бериладиган пахта толаси партиясининг сифати (типи, нави) бўйича бирхилдалиги юзасидан мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, сертификатни пахта толасини етказиб берувчига бериш;

сифати (типи, нави) бўйича бир хил пахта толаси партиясига мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва уни буюртмачига бериш;

етказиб берувчи билан биргаликда пахта толаси партиясидаги тойнинг оғирлигини тортиб кўриш ва тойнинг оғирлиги юзасидан далолатномани расмийлаштириш;

терминалларда пахта толаси тойининг сифати ва оғирлиги юзасидан харидор, етказиб берувчи ва буюртмачи вакиллари билан келишмовчиликларни ҳал этиш.


6. Пахта толасини сертификатлаш ва тойнинг оғирлигини тортиб кўриш бўйича хизматлар учун тўловни буюртмачи бажарувчи билан икки томонлама шартномалар асосида пахта толаси ҳажмини (партиясини) бажарилган ишлар далолатномалари ва бажарувчи томонидан берилган ҳисоб-китоб асосида мувофиқлик сертификатини (инспекция далолатномасини) ва тойлар оғирлигини тортиб кўриш далолатномасини бериш факти бўйича амалга оширади.

Пахта толасини сертификатлаштириш ва пахта толаси тойларининг оғирлигини тортиб кўриш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўрнатилган тартибда тасдиқланган нархлар бўйича амалга оширилади.


2-БОБ. ТОЙДАГИ ПАХТА ТОЛАСИНИ СИНАБ КЎРИШ

УЧУН ТАНЛАБ ОЛИШ, УЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА МИНТАҚАВИЙ ЛАБОРАТОРИЯГА

ЕТКАЗИБ БЕРИШ


7. Пахта толасини пахта тозалаш корхонасида пресслаш жараёнида тойнинг қавариқ томонида пресс плитасига ўрнатилган махсус пичоқ билан кертиклар ҳосил қилинади.


8. Тойнинг кертиклар ҳосил қилинган қисмидан синаб кўриш учун намуна олиш бажарувчининг вакили томонидан амалга оширилади.


9. Синаб кўриш учун намуна олиш O`z DSt 614 "Пахта толаси. Намуна олиш усуллари"га (кейинги ўринларда O`z DSt 614 деб аталади) мувофиқ амалга оширилади. Ҳар қайси намунага той тартиб рақамининг штрихли коди билан биркадан қирқиб олинадиган купон қўйилади, у минтақа коди, пахта тозалаш корхонасининг коди, пахта корхонасидаги тойнинг изчил тартиб рақамидан иборат бўлади.

Олинган намуналарни бажарувчининг вакили полиэтилен пакетга жойлайди ёхуд қоғозга ёки плёнкага ўрайди, сўнгра бажарувчининг минтақа лабораториясига ташиш учун ўралган намуналарни тартиб билан ва зич қилиб жойлайди.

Қоп намуналарнинг ташиш жараёнида бир-бири билан аралашиб кетмаслиги учун зич ҳолда жойланган бўлиши керак.

Қопга ёрлиқ қўйилади, унда пахта тозалаш корхонасининг тартиб рақами, ундан пахта толаси ишлаб чиқарилган саноат ва селекция нави ва пахта хом ашёси класси, пахта толаси партиясининг тартиб рақами (изчил рақамлаш тизимига ўтгунга қадар), намуналар олинган тойнинг тартиб рақамлари, намуна олинган сана, бажарувчининг имзоси қўйилган ҳолда унинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

Пахта толаси ишлаб чиқарилган пахта хом ашёси партиясининг тартиб рақами, саноат ва селекция нави ва пахта хом ашёси класси тўғрисидаги маълумотларни бажарувчига етказиб берувчи тақдим этади.

Ушбу Низомга 1-иловага* мувофиқ шакл бўйича бажарувчи вакиллари томонидан расмийлаштирилган пахта толаси намунасини олиш далолатномаси бажарувчининг вакиллари томонидан имзоланади.


10. Штрихли код қўйилган биркаларни бажарувчи ёки етказиб берувчи тайёрлайди. Изчил штрих кодлар акс этган биркалар O`z DSt 841 "Пахта толаси, пахта линти, пахта тозалаш заводларининг таркибида ўлик пахта ва калта момиқ мавжуд бўлган чиқиндилари. Жойлаш, маркировкалаш, ташиш ва сақлаш"га (кейинги ўринларда O`z DSt 841 деб аталади) мувофиқ кипга маҳкамланади.


11. Олинган намунани синовлар учун минтақавий лабораторияларга етказиб беришни бажарувчи амалга оширади. Намуналар жойланган қопларни минтақавий лабораторияга етказиб бергунгача уларни етказиб берувчи белгиланган тартибда пахта тозалаш корхонасида сақлайди.


12. Пахта толаси намуналари синовлардан кейин бажарувчининг лабораторияларида пахта толасининг партияси харидор томонидан узил-кесил қабул қилиб олинган ва юклаб жўнатилган вақтгача бажарувчининг лабораторияларида сақланади, лекин бу муддат мувофиқлик сертификати амал қиладиган муддатдан кўп бўлмаслиги керак. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугагач намуна олиш такроран амалга оширилади. Харидор томонидан пахта толаси партиясини узил-кесил қабул қилиш ва уни юклаб жўнатишдан кейин пахта толаси намуналари бажарувчи томонидан етказиб берувчига қайтарилади.



3-БОБ. ПАХТА ТОЗАЛАШ ЗАВОДЛАРИДА ПАХТА

ТОЛАСИ ТОЙИНИНГ ОҒИРЛИГИНИ ТОРТИБ КЎРИШ


13. Пахта толасининг ҳар бир тойи оғирлигини тортиб кўриш пахта тозалаш корхонасининг пресслаш цехида етказиб берувчининг тарозиларида бажарувчи ва етказиб берувчининг вакиллари томонидан амалга оширилади.

Тойлар бўйича тортиб кўриш натижалари бўйича ушбу Низомга 2-иловага* мувофиқ шакл бўйича пахта толаси тойларининг оғирлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади, у бажарувчи ва етказиб берувчининг ҳақиқий муҳри билан тасдиқланади. Унинг бир нусхаси буюртмачининг вакилига берилади, етказиб берувчи тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномаси асосида счёт-сертификатни расмийлаштиради. Тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномасининг амал қилиш муддати мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугагач тамом бўлади.


14. O`z DSt 841га мувофиқ етказиб берувчининг пресслаш цехида фойдаланиладиган тарозилари тортиб кўришда йўл қўйиладиган кўпи билан ±0,5 кг. нуқсонли бўлиши керак (синаш шкаласининг бўлиниш бирлиги - кўпи билан 0,2 кг). Тортиб кўриш натижаси вергулдан кейин биринчи белгигача бўлган аниқлик билан ёзиб қўйилиши керак.


15. Терминалда тола партиясини назорат бўйича тортиб кўришда тойнинг ўртача массаси ±1,0 кг. дан ортиқ миқдорда фарқ қилмаса, той бўйича тортиб кўриш далолатномасида кўрсатилган тойнинг ўртача массасидан тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномаси маълумотлари тўғри деб ҳисобланади. Бунда бажарувчи ва етказиб берувчининг тойлар бўйича тортиб кўриш натижалари ўзгартирилмайди.


16. Терминалда бажарувчи ва етказиб берувчининг тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномасида кўрсатилган маълумотлар билан тойнинг ўртача массаси бўйича ±1,0 кг. дан ортиқлиги аниқланган тақдирда буюртмачи бу ҳақда маълум қилади, шундан сўнг бажарувчи ва етказиб берувчининг вакиллари харидор ёки буюртмачи вакили билан биргаликда қайта тортиб кўриш учун икки кун муддатда етиб келиши керак. Етказиб берувчи қайта тортиб кўриш далолатномалари асосида счёт-сертификатга ўзгартиришлар киритади.

Масса бўйича тафовут тасдиқланган тақдирда бажарувчи ўз ҳисобидан такрорий тортиб кўришни амалга оширади. Етказиб берувчи ва буюртмачи бажарувчининг пахта толасининг 100 фоиз баҳсли ҳажмини такрорий тортиб кўриш асосида тузилган далолатномалари асосида ҳақиқий массани ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Масса бўйича тафовутлар тасдиқланмаган тақдирда тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномаларининг маълумотлари ўзгаришсиз қолади, қўшимча харажатлар эса буюртмачи ҳисобига киритилади, кейинчалик харидорнинг харажатларига ўтказилади.


17. Бажарувчининг вакили 100 фоиз қайта тортиб кўришни ўтказиш учун икки кун муддатда терминалга келмаган тақдирда, бажарувчи ушбу Низомнинг 6-бобига мувофиқ жавобгар бўлади, харидор томонидан жалб этилган бетараф назорат қилувчи ташкилотнинг пахта толаси тойи массаси бўйича маълумотлари эса етказиб берувчи ва буюртмачи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар учун якуний ҳисобланади.


18. Бажарувчи пахта тозалаш корхонасида ва терминалда пахта толаси тойнинг сифати ва массасини танлаб назорат қилиш ҳамда натижалар қониқарсиз бўлган тақдирда синовлар протоколининг дастлабки ҳужжатларини ёки бажарувчи ва етказиб берувчи томонидан тузилган тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. ПАХТА ТОЛАСИНИ СИНАШ


19. Пахта толаси ҳар бир тўдаси намлигининг массавий улушини аниқлаш учун бажарувчининг вакили томонидан пахта толасини пресслашдан олдин олинган намуналарни О`z DSt 634 "Пахта толаси. Намликнинг массовий улушини аниқлаш усуллари"га кўра бажарувчининг пахта тозалаш корхоналарида жойлашган синов лабораториясида ушбу Низомнинг 3-иловасига* мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади.

Пахта толасининг ҳар бир тойидан олинган намуналарни синаб кўришни мутахассислар O`z DSt 604 га мувофиқ НVI усули ва классер усули билан бажарувчининг минтақавий лабораториясида амалга оширадилар. Синашлар натижасида пахта толасининг юқори ўртача узунлиги (типи), нави ва класси, микронейр кўрсаткичи, солиштирма узилиши кучи ва узунлиги бўйича бирхиллик индекси, шунингдек, пахта толаси намуналаридаги сифат нуқсонлари (чигит, линт, ёғ, ҳид ва шу кабилар) ва бошқа аралашмалар мавжудлиги аниқланади.

"Биринчи" (I) ва "Иккинчи" (II) ўрта толали навлар пахта толаси учун микронейр кўрсаткичи, солиштирма узилиш кучи ва узунлиги бўйича бирхиллик индекси синаб кўрилган партиядаги барча тойларнинг ўртача кўрсаткичлар маълумотлари бўйича аниқланади.

SITC (НVI) усули ва классер усули бўйича барча маълумотлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва бажарувчининг маълумотлари миллий базасида сақланади.

Лабораторияда пахта толасининг нави ва классини баҳолашнинг классер усулида етказиб берувчининг вакиллари иштирок этиши мумкин.


20. Пахта толаси сифатини тойлар бўйича синов натижалари ушбу Низомга 4-иловага* мувофиқ шакл бўйича синовлар далолатномаси билан расмийлаштирилади. Синовлар далолатномасида, шунингдек, пахта толасининг O`z DSt 604 талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади. Синовлар далолатномасида номувофиқлик бўлган тақдирда ушбу Низомга 5-илова* бўйича пахта толаси сифати нуқсонлари кодлари кўрсатилади.

Бажарувчи буюртмачининг буюртманомаси бўйича унга SITC НVI тизими бўйича синалган тола партияси натижаларининг электрон кўчирмасини бериш мумкин.

Синовлар далолатномасини НVI, классер тизимида сифат назорати бўйича бўлим бошлиғи имзолайди ва бажарувчининг минтақавий лабораторияси бошлиғи тасдиқлайди.

Синовлар далолатномасининг бир нусхасини бажарувчи етказиб берувчининг вакилига беради.



5-БОБ. МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


21. Синовлар далолатномасида кўрсатилган тойлар бўйича синовлар натижалари асосида, пахта тозалаш корхонасида етказиб берувчи ёхуд терминалда етказиб берувчи ёки буюртмачи пахта толаси партиясининг учта классигача қатнашишга қўйилган саноат ва селекция нави типи бўйича бир хил толаларни комплектлайди, комплектланган партиянинг брутто массасини ва кондицион массасини аниқлайди.

Минтақавий лаборатория комплектланган партия учун ушбу Низомга 6-иловага* мувофиқ шакл бўйича пахта толаси синовлари протоколини расмийлаштиради. Синовлар протоколини бажарувчининг вакиллари имзолайдилар.

Бажарувчининг минтақавий лабораториядаги ваколатли вакили (сертификатлаш бўйича мутахассис) синовлар протоколи асосида пахта толасининг синалган партиясига учта дубликат нусхаси билан бирга мувофиқлик сертификатларини расмийлаштиради, уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади ва минтақавий лаборатория муҳри (хизмат кўрсатиш белгиси) билан тасдиқлайди. Дубликатнинг асл нусхаси ва бир нусхаси етказиб берувчининг вакилига берилади. Дубликат нусхаларининг биттаси буюртмачига юборилади, биттаси минтақавий лабораторияда қолади.

Мувофиқлик сертификати давлат тилида, рус ёхуд инглиз тилларида тўлдирилади.

Сертификат рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб кучга киради. Сертификатнинг амал қилиш муддати O`z DSt 841 бўйича пахта толасини ташиш ва сақлаш шартларига риоя қилинган тақдирда 6 ойни ташкил этади.

Мувофиқлик сертификатининг ушбу амал қилиш муддати ўтгач бажарувчи сертификатлаш тартибини белгиланган тартибда амалга оширади.


22. Мувофиқлик сертификати ҳар бир комплектланган пахта толаси партиясига алоҳида берилади. Бунда пахта толаси партиясининг сифати ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 7-иловага* мувофиқ шакл бўйича мувофиқлик сертификатига иловада келтирилади. Буюртмачи билан келишув бўйича мувофиқлик сертификати бир неча партия учун берилиши мумкин.


23. Пахта толаси терминалга юклаб жўнатилаётганда етказиб берувчи юклаб жўнатиш ҳужжатлари орасига мувофиқлик сертификатининг асл нусхасини ва унга иловани жойлаши шарт.

Изчил тартибда рақамлаш тизимига ўтилганда пахта толаси тойини терминалларга мувофиқлик сертификатисиз (инспекция далолатномасисиз) етказиб беришга йўл қўйилмайди.


24. Пахта толасининг бир нечта класси (кўпи билан учта) мавжуд бўлган партиясига мувофиқлик сертификатлари нусхалари ҳар қайси класс учун алоҳида берилиши мумкин.


25. Мувофиқлик сертификати қуйидаги ҳолатларда берилмайди:

пахта толаси намуналарида чигит, линт, пахтани қайта ишлаш чиқитлари, ёғли тола, ортиқча нам тола, чиринди ҳиди ёки толанинг нави ва классини баҳолаш классер усули бўйича ўтказилаётган пахта толаси расмий намуналарида мавжуд бўлмаган бошқа аралашмалар бор бўлганда;

пахта толаси тегишли саноат навининг чекланган "Ифлос" классидагидан ортиқча ифлос бўлган тақдирда;

тола ёки унинг ташқи кўриниши пахта толасининг эталон намунасига мувофиқ бўлмаган рангда бўлганда;

ўртача ва узун толали пахта толаси аралаш бўлганда;

тола партиясида турли саноат навларидаги мансуб тойлар мавжуд бўлганда;

той зарур даражада маркировка қилинмаганда, жойлаштирилмаганда, ифлос бўлганда, той сиртига сув текканда, шунингдек, ушбу пахта толаси партияси учун ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда.


26. Пахта толасининг O`z DSt 604 талабларига жавоб бермаслиги, ушбу Низомнинг 25-бандида санаб ўтилган белгилар бўйича мувофиқлик сертификати берилиши мумкин бўлмаганда бажарувчи ушбу Низомга 8-иловага* мувофиқ шакл бўйича номувофиқлик ҳақидаги билдиришномани икки нусхада расмийлаштиради.

Билдиришномани бажарувчининг вакиллари имзолайди, минтақавий лаборатория муҳри (хизмат кўрсатиш белгиси) билан тасдиқлайди.

Билдиришноманинг бир нусхаси пахта тозалаш корхонаси вакилига берилади, иккинчи нусхаси минтақавий лабораторияда қолади.

Пахта толаси намуналарида калта момиқ ва пахтани қайта ишлаш аралашган чиқитлари мавжуд бўлганда маҳсулот сертификатланмайди, инспекция далолатномаси расмийлаштирилмайди ва бу ҳақда буюртмачига асосланган хабарнома берилади.

27. O`z DSt 604 талабларига жавоб бермайдиган ҳар бир пахта толаси партияси синовлари натижалари юзасидан ушбу Низомга 9-иловага* мувофиқ шакл бўйича пахта толасининг инспекция далолатномаси расмийлаштирилади. Уни бажарувчининг вакиллари имзолайдилар, минтақавий лаборатория бошлиғи тасдиқлайди, унга бажарувчининг минтақавий лабораторияси ҳақиқий муҳри (хизмат кўрсатиш белгиси) қўйилади.

Ташқи кўриниши (ранги ва ифлосланганлиги) бўйича тасдиқланган стандарт намуналарга мувофиқ бўлмаган пахта толаси партиясига инспекция далолатномасини расмийлаштиришда ушбу партиянинг нави ва класси уни қабул қилиб олишда харидор билан келишган ҳолда бажарувчи ва етказиб берувчи томонидан аниқланади.

Инспекция далолатномаси мувофиқлик сертификати ўрнига пахта толаси сифати тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланади.

O`z DSt 604 талабларига мувофиқ бўлмаган тола учун берилган инспекция далолатномалари бажарувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинади ва рўйхатдан ўтказилади.


28. Ўтказилган текширишлар натижаларига кўра харидор томонидан терминалда сифати ва миқдори бўйича қабул қилиб олиш далолатномаси имзоланади. Харидорлар томонидан имзоланган сифати ва миқдори бўйича қабул қилиб олиш далолатномалари нусхалари буюртмачилар томонидан ҳар куни бажарувчи ва етказиб берувчининг минтақавий лабораториясига берилади.


29. Буюртмачи, етказиб берувчи ёки харидор пахта толасини сертификатлаш ва тортиб кўриш натижаларидан норози бўлган тақдирда уларнинг апелляциялари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилади.



6-БОБ. БАЖАРУВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


30. Бажарувчи ўзи синаб кўрган пахта толаси тўдаси ҳажмининг нави, класси, узунлиги ва микронейрини, намликнинг масса нисбати, солиштирма узилиш кучи ва узунлик бўйича бирхиллик индексини (той ичидаги бракдан ташқари) аниқлаш бўйича хизматлар кўрсатишда шартномавий мажбуриятларини зарур даражада бажарилиши учун қуйидагилар бўйича мулкий жавоб беради:

пахта толасини сақлаш, етказиб бериш, терминалдан пахта тозалаш заводига қайтариш;

рекламацияларни, даъволарни қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий судда кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно.


31. Харидорнинг терминалларда тойнинг ўртача массасининг ҳақиқий тафовути ±1,0 кг. дан ортиқлиги юзасидан эътирозлари тасдиқланган тақдирда, бажарувчи буюртмачига унинг тойни қайтадан тортиб кўриш бўйича хизматлари ва уларнинг нормативдан ортиқча сақлангани учун, той массасидаги тафовут қийматидан ташқари харажатларини тўлайди, шунингдек, айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур чоралар кўради.

Агар бажарувчи Ўзбекистон Республикаси терминалларида қайтадан тортиб кўришда:

тортиб кўришдаги хатолик йўл қўйиладиган ±0,5 кг. миқдоридаги нормадан ортиқча бўлган тарозилардан фойдаланилганлигини ёки той массаси, вергулдан кейинги дастлабки ўнинчи белгини ҳисобга олмасдан, килограммлардаги бутун миқдоргача яхлитлаб ёзилганлигини;

тарозилар ваколатли органларнинг текшириш тўғрисидаги гувоҳномаларига эга бўлмаганлигини;

тойлар O`z DSt 841 стандарти бузилган ҳолда тарозида тортилганлиги, ташилганлиги ва сақланганлигини исботлаб берган тақдирда той массаси бўйича эътирозлар қондирилмайди.


32. Харидорнинг сертификатлаш ва тортиб кўришлар натижалари юзасидан эътирозлари тасдиқланмаган тақдирда, эътирозларни кўриб чиқиш бўйича барча харажатларни буюртмачи тўлайди, кейинчалик улар харидорларнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


33. Харажатларни тўлаш бўйича буюртмачи ва бажарувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



7-БОБ. БУЮРТМАЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


34. Буюртмачи пахта толасини терминаллардан белгиланган тартибда расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатисиз (инспекция далолатномасисиз) терминалда тойлар бўйича тортиб кўриб далолатномасисиз ҳамда сифати ва массаси бўйича қабул қилиб олиш далолатномасисиз юклаб жўнатишга ҳақли эмас.


35. Буюртмачи харидорлар билан ўзи тузадиган контрактларда фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги терминалларда пахта толасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харидорнинг вакиллари томонидан қабул қилиб олинган пахта толаси партиялари бўйича, той ичидаги бракдан ташқари, сифат ва массаси юзасидан эътироз билдиришга ҳақли эмаслиги шарти билан сифати ва массаси бўйича қабул қилиб олинишини назарда тутади.


36. Пахта толасининг той ичидаги браки бўйича бирон-бир баҳсли масалани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида кўриб чиқиш зарурати пайдо бўлган тақдирда, буюртмачи етказиб берувчининг мутахассисларига виза олишда кўмаклашиши керак.


37. Буюртмачи бажарувчига терминалларда доимий ваколатхона учун бино бериши керак. Пахта толасини экспорт қилиш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ва дарҳол ҳал этиш мақсадида буюртмачи терминалларда бажарувчининг вакилларига терминалларга тушадиган, харидорлар қабул қилиб оладиган, терминаллардан юклаб жўнатиладиган пахта толаси партиялари ҳақида ахборот тақдим этиши керак.


38. Буюртмачи той массасини бажарувчи ва етказиб берувчи тортиб кўргандан кейин той массасини қайта текшириш учун буюртмачи томонидан жалб этиладиган инспекция компанияларидан улар қўллайдиган тарозилардаги нуқсонлар ва ваколатли органлар томонидан тарозиларнинг текширилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни талаб қилишига ҳақли.



8-БОБ. ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


39. Етказиб берувчи:

пахта толаси тойини тортиб кўриш учун пресслаш цехида, шунингдек, O`z DSt 841 стандарти талабларига мувофиқ бўлган пахта толаси тойини назорат тартибида тортиб кўриш учун пахта тозалаш заводининг тайёр маҳсулотларини сақлаш майдончаларида тарозилар ўрнатилишини;

тарозиларнинг тўғри ишлашини назорат қилиш учун стандарт тарози тошлари билан;

терминалларга типи ва нави бўйича бир хил, бошқа аралашмаларсиз, нохуш ҳидсиз, ортиқча намсиз ва шу каби вагон нормаси пахта толаси етказиб берилишини таъминлашга доир барча чора-тадбирлар кўрилишини;

пичоқли қурилмалар билан намуналар қирқилган жойларда тойлар идишлари қайта тикланишини;

пахта тозалаш заводлари прессларидаги пичоқ қурилмаларининг мақбул ҳолатда бўлишини ва уларнинг ўз вақтида алмаштириб турилишини;

пахта толаси намуналарини сақлаш ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун бажарувчини пахта тозалаш заводида жой билан;

O`z DSt 841 стандартига мувофиқ бўлган пахта толаси идишга жойлаштирилишини, тойлар маркировка қилинишини, ташилиши ва сақланишини таъминлаши керак.


40. Етказиб берувчи пахта толасини терминалларга белгиланган тартибда расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатисиз (инспекция далолатномасисиз) ва тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномасисиз юклаб жўнатишга ҳақли эмас.

Изчил рақамлаш тизимига ўтилганда пахта толаси тойларини терминалларга мувофиқлик сертификатисиз (инспекция далолатномасисиз) етказиб беришга йўл қўйилади.


41. Тойлар ичида брак аниқланган тақдирда етказиб берувчи ушбу ҳажмларни сотиш ва қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар бўйича мулкий жавобгар бўлади.


42. Тойнинг ўртача массасидаги тафовутнинг ±1,0 кг. дан ортиқчалиги юзасидан харидорнинг буюртмачига эътирозлари тасдиқланган тақдирда, етказиб берувчи ва буюртмачи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар пахта толаси партиясининг ҳақиқий массаси бўйича амалга оширилади.



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 февраль






















































Время: 0.1811
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск