Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 й. 123-сон "Давлат божи ставкаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2018 й.

N 123



ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Нотариал идораларига мурожаат қилиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан давлат божи ставкаларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига 2018 йил 1 мартдан эътиборан иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2018 йил 1 мартга қадар:

нотариуслар ва нотариал идораларнинг бошқа ходимлари ўртасида мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида ҳудудий семинарларни ташкил этсин;

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда аҳоли ўртасида мазкур қарорнинг мазмун ва моҳияти тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 февралдаги

123-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат божи ставкаларининг 4-бандига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун қуйидаги миқдорларда давлат божи ундиради:


а) кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади, ушбу банднинг "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно:

Кўчмас мол-мулк

жойлашган жой

Кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб:


100 кв.м гача

бўлганда


100 кв.м дан 200 кв.м.

гача бўлганда


200 кв.м ва ундан

ортиқ бўлганда


Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари


энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида


бошқа аҳоли пунктлари


энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида


Изоҳ. Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига кўчмас мол-мулкни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади;


б) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мол-мулк сотиб олинганда - шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 600 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда - шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида;


в) ушбу банднинг "б" кичик бандига мувофиқ давлат божи тўлаб сотиб олинган кўчмас мол-мулкни харид қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида давлат божи ундирилади;


г) мол-мулкни ижарага бериш билан боғлиқ шартномаларни:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

бошқа жисмоний шахсларга тасдиқлаганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

юридик шахсларга тасдиқлаганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;


д) мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг "р" кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно, - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;


е) гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

Битим иштирокчилари

(тарафлари)

Шартнома суммасига қараб:


Энг кам ойлик иш

ҳақининг 1000

бараваригача


Энг кам ойлик иш

ҳақининг 1000

бараваридан 5000

бараваригача


Энг кам ойлик иш

ҳақининг 5000

баравари ва ундан

ортиқ бўлганда


жисмоний шахслар учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида


юридик шахслар учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида


Изоҳ. Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги битимлар расмийлаштирилаётганда, давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади;


ж) банклар билан қарз олувчиларнинг кредит бўйича қарздорликни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ёзма битимларини (шартномаларини) тасдиқлаганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;


з) қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

Шартнома суммасига қараб:


Энг кам ойлик иш ҳақининг

100 бараваригача


Энг кам ойлик иш ҳақининг

100 бараваридан 300

бараваригача


Энг кам ойлик иш ҳақининг

300 баравари ва ундан

ортиқ бўлганда


энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида


и) кафиллик шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

жисмоний шахслар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;

юридик шахслар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;


к) никоҳ шартномасини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки унинг амал қилишини тугатганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;


л) алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни тасдиқлаганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;


м) васиятномаларни тасдиқлаганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;


н) меросга эгалик ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учун:

биринчи навбатдаги ворисларга - мерос суммасининг 0,1 фоизи миқдорида;

иккинчи навбатдаги ворисларга - мерос суммасининг 0,5 фоизи миқдорида;

қолган ворисларга - мерос суммасининг 2 фоизи миқдорида.


Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга мерос ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома беришда мерос тартибида ўтаётган мерос қилинаётган мол-мулк суммаси меросхўрлик тайинланган кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади;


о) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;


п) автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

Транспорт

воситасининг

двигатель қуввати

бўйича


Ишлаб чиқарилган муддатига қараб:


3 йилгача бўлганда


3 йилдан 7 йилгача

бўлганда


7 йил ва ундан ортиқ

бўлганда


60 от кучигача бўлганда


энг кам ойлик иш ҳақининг

4 баравари миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида


энг кам ойлик

иш ҳақининг 2 баравари миқдорида


60 от кучидан

110 от кучигача бўлганда


энг кам ойлик иш ҳақининг

6 баравари миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида


энг кам ойлик

иш ҳақининг 3 баравари миқдорида


110 от кучидан юқори бўлганда


энг кам ойлик иш ҳақининг

10 баравари миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баравари миқдорида


энг кам ойлик

иш ҳақининг 5 баравари миқдорида


битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқ учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида


энг кам ойлик

иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида


Изоҳ. Айирбошлаш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир автомототранспорт воситасидан ундирилади.


Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига автомототранспорт воситаларини ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади;

банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун давлат божи белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ҳамда унинг миқдори битим тарафларининг хоҳишига кўра ва нотариуснинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган ҳудудларда эса - "Ўзавтотеххизмат" масъулияти чекланган жамияти ташкилотлари томонидан белгиланади;


р) автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни ва автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

бошқа шахсларга - энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;


с) кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига - энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;

бошқа шахсларга - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;


т) бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;


у) мерос мулкни муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;


ф) ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимасининг тўғрилигини шаҳодатлаш учун - ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;


х) ижро хатлари ёзиб берганлик учун - ундириладиган сумманинг 1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда;


Изоҳ. Лизинг объектининг лизинг берувчи талаби бўйича ижро хатлари ёзиб беришда, лизинг шартномасида белгиланган тўланмаган тўловлар суммасидан лизинг шартномаси муддати тугашигача қолган даврга лизинг берувчи даромадини чегирган ҳолда давлат божи ундирилади.


ч) ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш учун:

жисмоний шахслар учун - ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

юридик шахслар учун - ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

шу ишларни чет мамлакатда бажарганлик учун - ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;


ш) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан таржимон имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш учун:

жисмоний шахслар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

юридик шахслар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;


э) нотариал идораларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини ва дубликатларини берганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;


ю) банкларда ҳисоб рақамлари очишда имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;


я) юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилганлиги ҳамда бошқа нотариал ҳаракатлар бажарилганлиги учун, мазкур банднинг "а" - "ю" кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасно, - энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;


я-1) бошқа турдаги шартномаларни тасдиқлаганлик учун, мазкур банднинг "а" - "ю" кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасно:

жисмоний шахслар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

юридик шахслар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;


Изоҳ. Нотариал идоралар биносидан ташқарида бажариладиган нотариал ишлар учун давлат божи икки баравар миқдорида ундирилади, озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ёки қамоқдаги шахсларнинг ишончномаларини нотариал тасдиқлаш бундан мустасно, шунингдек ушбу ишларни бажариш учун жойга бориш билан боғлиқ амалда сарфланган харажатлар тўланади.


Мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилишда давлат божи ундирилмайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 февраль, 7-сон, 120-модда








































Время: 0.1946
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск