Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2018 й. 108-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2018 й.

N 108



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ

МИЛЛИЙ БАНКИ УСТАВИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3383-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Устави 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ушбу қарор билан тасдиқланган Уставнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси А.К. Мирсоатов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 февралдаги

108-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий

фаолият миллий банки кенгаши

ТАРКИБИ

Холмурадов С.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси


Бекенов С.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари


Хайдаров А.Я.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Вафаев Ш.А.

-

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори


Аминов Р.А.

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


       

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 февралдаги

108-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тўғрисида" 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарорининг 1-банди, шунингдек, қарорга илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг устав сармоясини кўпайтириш тўғрисида" 1996 йил 31 декабрдаги 471-сон қарорининг 3-банди, шунингдек, қарорга илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган тижорат банклари кенгашлари раисларини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 1-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 3 ноябрдаги 480-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 1-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 41-модда) 1-илованинг 1-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарори)" 2006 йил 9 ноябрдаги 234-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 85-модда) илованинг 1-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон қарори)" 2009 йил 28 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 44-сон, 469-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1227-сон қарори)" 2009 йил 28 декабрдаги 336-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 574-модда) илованинг 1-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда хизмат енгил автомобилларидан фойдаланишни янада тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига 2-илованинг 61-позицияси.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2012 йил 13 январдаги ПҚ-1686-сон қарорлари)" 2012 йил 23 февралдаги 48-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 11-модда) 1-илованинг 1-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2013 йил 23 январдаги 15-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда) 4 ва 5-бандлари, шунингдек, қарорга 2-илова.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 6 сентябрдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 483-модда).


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва унинг шуъба тузилмалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги 44-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 15-модда) илованинг 1-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва унинг шуъба тузилмалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 26 мартдаги 70-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 140-модда) илованинг 1-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон ҳамда "Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида" 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сон қонунлари)" 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 84-модда) илованинг 1-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2015 йил 18 декабрдаги 367-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 634-модда).


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 4-банди.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 68-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 30 сентябрдаги 776-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 февраль








































Время: 0.1551
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск