Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1999 й. 204-сон "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1999 й.

N 204



БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йил 1 майдан бошлаб божхона йиғимлари ставкалари иловага мувофиқ белгилансин.

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида божхона йиғимлари миллий валюта - "сўм"да, эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудларида - эркин алмаштириладиган валютада ундирилади.

Эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудида йиғимлар ундиришдан валюта тушумлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган Жаҳон божхона ташкилотига ҳар йилги аъзолик бадали суммаси чиқариб ташланган ҳолда, белгиланган тартибда республика бюджети даромадига ўтказилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кўрсатилган хизматлар учун бож йиғимлари олишни тартибга солиш тўгрисида" 1992 йил 7 августдаги 366-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 30 апрелдаги

204-сон қарорига

ИЛОВА



Божхона йиғимлари

СТАВКАЛАРИ

Т/р

Божхона йиғими тури


Йиғим ставкаси


1.

Қуйидагиларни божхонада расмийлаштирганлик учун:



товарлар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимида расмийлаштирганлик учун, "экспорт", транзит, "давлат фойдасига воз кечиш", "вақтинчалик сақлаш", "божхона ҳудудида қайта ишлаш", "божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш" божхона режимлари бундан мустасно


божхона қийматининг 0,2 фоизи, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3000 АҚШ долларидан ортиқ эмас

товарлар ва транспорт воситаларини "экспорт" божхона режимида расмийлаштирганлик учун


божхона қийматининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кам эмас

товарларни "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимида расмийлаштирганлик учун


товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар қийматининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кам эмас

товарларни "божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш" божхона режимида расмийлаштирганлик учун


товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам эмас

олиб кирилаётган буғдой (ТИФ ТН коди 1001), қанд-шакар (ТИФ ТН коди 1701), қурилаётган ишлаб чиқариш объектлари учун туркумланган асбоб-ускуналарни

божхона қийматининг 0,05 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам эмас

2.

Транзит божхона режимида божхонада расмийлаштирганлик учун:



юкнинг божхона декларациясининг асосий варағи учун


10 еврога тенг миқдорда


ҳар бир қўшимча варақ учун


5 еврога тенг микдорда


3.

Эгаси божхона органи бўлган товарларни божхона омборида сақлаганлик учун, суткалар учун:



дастлабки ўн сутка мобайнида (тўлик, тўлиқ бўлмаган)


божхона қийматининг 0,1 фоизи миқдорида


ҳар бир кейинги суткалар учун (тўлик, тўлик бўлмаган)


божхона кийматининг 0,2 фоизи микдорида


4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта транспорт воситасини божхона томонидан қуйидаги масофаларга кузатиб борганлик учун:

200 км. гача

200 км. дан ортиқ


50 еврога тенг миқдорда

120 еврога тенг миқдорда


5.

Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилганлик учун*


50 еврога тенг миқдорда

6.

Божхона расмийлаштируви бўйича мута- хассисга малака аттестати берганлик учун


150 еврога тенг миқдорда


7.

Божхона расмийлаштируви бўйича мута- хассис малака аттестатининг амал килишини қайта рўйхатдан ўтказганлик (амал қилиш муддатини узайтирганлик) учун

150 еврога тенг миқдорда


8.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатининг амал қилишини тиклаганлик учун


300 еврога тенг миқдорда


15.

Товарларни божхонада қайта ишлашга рухсатнома берганлик учун


150 еврога тенг миқдорда


17.

Товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга рухсатнома берганлик учун


150 еврога тенг миқдорда


25.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитганлик учун

100 еврога тенг миқдорда


26.

Ходим томонидан товарни белгиланган жойдан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун, битта ходимнинг бир соатлик иши учун, "экспорт" божхона режими бундан мустасно:



кундузги (соат 9.00  18.00) иш вақтида

5 еврога тенг миқдорда


иш вақтидан ташқари пайтларда (соат 18.00 - 9.00), дам олиш, байрам кунлари

10 еврога тенг миқдорда


26-1

Ходим томонидан "экспорт" божхона режимига жойлаштирилаётган товарни белгиланган жойдан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун, битта ходимнинг бир соатлик иши ҳисобидан


базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида

28.

Юридик шахслар томонидан олиб келинаётган нақд чет эл валютасини божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлар

нақд чет эл валютасининг бир туркуми учун 50 еврога тенг миқдорда


29.

Интеллектуал мулк объектлари божхона реестрига интеллектуал мулк объектларини киритганлик учун


15 еврога тенг миқдорда

30.

Транспорт воситасини бир календарь йил мобайнида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун


муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун транспорт воситаси двигатели ҳажмининг бир куб см учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида


                 

             

*) Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор бекор қилинганда, ўзгартирилганда ёки чақириб олинганда уни қабул қилганлик учун тўлов қайтарилмайди.
















































Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск