ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 й. 124-сон "Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.02.2018 й.
N 124
АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИНИНГ
МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларидан самарали ва мутаносиб равишда фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2018-2019 йилларда адлия органлари ва муассасаларининг биноларини қуриш ва таъмирлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида:
буюртмачилар этиб - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари;
бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар этиб - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича ғолиблар;
молиялаштириш манбалари этиб - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг оширилган тўлов-контракт суммалари ҳисобидан тушадиган маблағлар, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг техник ёрдам маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда Дастурда кўрсатилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида, сифатли ишлаб чиқилиши, давлат экспертизасидан ўтказилиши ва объектларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини устувор равишда давлат-хусусий шерикчилик асосида таъминласин.
4. Тошкент давлат юридик университети 2017/2018 ўқув йили учун тўлов-контрактлар шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг бир қисмидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар ўтказишдан озод қилинсин.
5. Белгилансинки, 2018 йил 1 мартдан бошлаб адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплашга йўналтирилиши мумкин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига 2018 йил 1 мартдан қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 15 февралдаги
124-сон қарорига
1-ИЛОВА
2018-2019 йилларда адлия органлари
ва муассасаларининг биноларини
қуриш ва таъмирлаш
ДАСТУРИ
Изоҳлар:
1. Ушбу Дастур тадбирларини амалга оширишнинг якуний қиймати объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича, шунингдек реал шаклланадиган нархдан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, зарурат бўлганда, ушбу Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан давлат-хусусий шерикчиликни жорий этиш бўйича вазифалардан келиб чиққан ҳолда, объектларни ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 17 февраль