ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 й. 124-сон "Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2018 й.

N 124



АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларидан самарали ва мутаносиб равишда фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2018-2019 йилларда адлия органлари ва муассасаларининг биноларини қуриш ва таъмирлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида:

буюртмачилар этиб - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари;

бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар этиб - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича ғолиблар;

молиялаштириш манбалари этиб - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг оширилган тўлов-контракт суммалари ҳисобидан тушадиган маблағлар, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг техник ёрдам маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда Дастурда кўрсатилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида, сифатли ишлаб чиқилиши, давлат экспертизасидан ўтказилиши ва объектларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини устувор равишда давлат-хусусий шерикчилик асосида таъминласин.


4. Тошкент давлат юридик университети 2017/2018 ўқув йили учун тўлов-контрактлар шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг бир қисмидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар ўтказишдан озод қилинсин.


5. Белгилансинки, 2018 йил 1 мартдан бошлаб адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплашга йўналтирилиши мумкин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига 2018 йил 1 мартдан қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 февралдаги

124-сон қарорига

1-ИЛОВА


2018-2019 йилларда адлия органлари

ва муассасаларининг биноларини

қуриш ва таъмирлаш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Қиймати

(млн. сўм)

2018 йил

2019 йил


I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ,

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР АДЛИЯ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ

БИНОЛАРИНИ ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати биносининг фасад қисмини таъмирлаш

1 450

-

2.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати биноси ички хоналарини таъмирлаш ва иситиш тизимини янгилаш (капитал таъмирлаш 2018-2019 йилларда амалга оширилади)

15 000

-

3.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги биносини капитал таъмирлаш

-

2 000

4.

Бухоро вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

1 000

3 500

5.

Навоий вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

-

6 500

6.

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси биноси қурилишини якунлаш

6 500

-

7.

Хоразм вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

8 000

-

8.

Тошкент вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

7 000

-

9.

"Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ДУКнинг биносини таъмирлаш

800


10.

Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази биносини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш

7000


11.

Юристлар коворинги маркази биносини таъмирлаш

200


Жами:

46 950

12 000

II. ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ

ҚАЙД ЭТИШ ОРГАНЛАРИ БИНОЛАРИНИ

ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ

1.

Бухоро тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

-

2 000

2.

Олмалиқ шаҳри ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000


Жами:

2 000

2000

Ҳаммаси:

48 950

14 000

       

Изоҳлар:


1. Ушбу Дастур тадбирларини амалга оширишнинг якуний қиймати объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича, шунингдек реал шаклланадиган нархдан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, зарурат бўлганда, ушбу Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан давлат-хусусий шерикчиликни жорий этиш бўйича вазифалардан келиб чиққан ҳолда, объектларни ўзгартириш ҳуқуқига эга.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 февраль








































Время: 0.1844
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск