ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 й. 117-сон "Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2018 й.

N 117




МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИНГ ЯНАДА

САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ ЮРИТИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларига услубий-амалий кўмаклашиш, ўзаро боғлиқ бўлган вазифалар ижросини тўлақонли таъминлаш тизимини шакллантириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини уларнинг ўзаро боғлиқ бўлган вазифалари ва функцияларини инобатга олган ҳолда, фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларига (кейинги ўринларда жамоатчилик тузилмалари деб аталади) бириктириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Жамоатчилик тузилмаларига бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик йўналишлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик тузилмалари фаолиятига услубий-амалий кўмаклашишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар соҳасида уларнинг ташаббускорлигини оширишда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини жалб этиш;

маҳаллаларда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вазифаларининг ижросини таъминлаш, улар томонидан ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифларни бевосита жойлардаги фуқаролардан олишда жамоатчилик тузилмалари фаолиятини кенгайтириш;

давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда жамоатчилик тузилмалари ролини ошириш;

маҳаллаларда юзага келаётган турли муаммоларни аниқлаш, уларнинг юзага келиш сабабларини таҳлил қилиш ва бартараф этишда жамоатчилик тузилмалари имкониятларини самарали рўёбга чиқариш.


4. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига жамоатчилик тузилмаларига бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда ҳар йили:

тегишли жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

жамоатчилик тузилмалари раҳбарларининг малакасини ошириш мақсадида соҳанинг тажрибали мутахассисларини жалб этган ҳолда, туманлар (шаҳарлар) кесимида алоҳида режа асосида ўқув семинарларини ташкил этиш тавсия этилсин.


5. Давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик доирасида ташаббускор ва фаол бўлган жамоатчилик тузилмалари аъзоларини тегишли фуқаролар йиғини раисининг тавсияномаси асосида улар бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига моддий ва маънавий рағбатлантириш тавсия этилсин.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.С. Жавлонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 февралдаги

117-сон қарорига

ИЛОВА



Жамоатчилик тузилмаларига бириктирилган давлат

ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро

ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ

Ҳамкорлик йўналишлари ва улардан

келиб чиқадиган вазифалар

Жамоатчилик тузилмаси

ва унга бириктирилган

давлат ва нодавлат

нотижорат

ташкилотлари


I. СОҒЛОМ ОИЛАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ЁШЛАРНИ ОИЛА

ҚУРИШГА ТАЙЁРЛАШ, МУҚАДДАС ДИНИМИЗ ПОКЛИГИНИ АСРАШ,

ТЎЙЛАР ВА БОШҚА МАРОСИМЛАРНИ ИХЧАМ ЎТКАЗИШ, ОИЛАДА

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА МУНТАЗАМ ЙЎЛ ҚЎЯДИГАН ШАХСЛАР

БИЛАН ПРОФИЛАКТИКА ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ

соғлом оилани шакллантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

йигит ва қизларни оила қуришга руҳий-маънавий жиҳатдан тайёрлашга кўмаклашиш, оилаларда ажралишларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш, оиланинг муқаддаслиги ва жамиятнинг асосий бўғини эканлигини ёшлар онгига сингдиришга қаратилган ташвиқот ишларини амалга ошириш;  эр-хотин, қайнона ва келин ўртасидаги низоларни бартараф этиш, бузилган муносабатларни тиклашга доир амалий чоралар кўришга кўмаклашиш;

оилалардаги тинчлик-тотувлик маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлиги, шунингдек, оиланинг соғломлиги жамият мустаҳкамлиги ҳамда мамлакат барқарорлиги билан узвий боғлиқлигини фуқароларга тушунтириш.


Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

оилада ва турмушда ҳуқуқбузарликларга мунтазам йўл қўядиган, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар билан профилактика ишларини олиб бориш;


Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, Ички ишлар вазирлиги

жойларда (оила, маҳаллалар, меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида) миллий-диний анъаналарни тушунтириш;

оилалар, маҳаллалар, жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётни, муқаддас динимиз поклигини асраб-авайлаш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;

тўйлар ва бошқа маросимларни фуқаролар манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда, ихчам ўтказишни аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва бу борадаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш;

оилаларда носоғлом муносабатлар, қайнона-келин, эр-хотин ўртасидаги жанжалларга барҳам бериш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш.


Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси

II. ЮРТГА САДОҚАТ, МАДАНИЙ МЕРОСИМИЗГА ҲУРМАТ

ТУЙҒУЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, УРФ-ОДАТ ВА АНЪАНАЛАРНИ

АСРАБ-АВАЙЛАШ, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ,

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ДАСТУРЛАР ИЖРОСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

маънавият ва маърифат ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, аҳолининг мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларига дахлдорлик ҳиссини оширишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш;

маънавий ҳаёт, миллий онг ва қадриятлар, эътиқод ва тафаккур, кўп асрлик урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш, маънавий оламни юксалтиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;

миллий ғоя ва унинг узвий таркибий қисмлари ҳисобланган комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик каби тамойилларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш.


Маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия, Республика Маънавият ва маърифат маркази


фуқаролар онгида юртга садоқат, маданий меросимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни "оммавий маданият"нинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

миллий байрамларни аҳоли ўртасида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул қилинган маънавий-маърифий дастурлар ижросини фуқаролар йиғини ҳудудида таъминлашга кўмаклашиш.


Маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия, Маданият вазирлиги


III. ЁЛҒИЗ КЕКСА ФУҚАРОЛАР, ПЕНСИОНЕРЛАР, НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН

ШАХСЛАРНИ МАНЗИЛЛИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ДАВОЛАШ,

АҲОЛИНИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ

ёлғиз кекса фуқаролар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий муҳофаза қилишни такомиллаштириш, даволаш, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш йўли билан уларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам даражаси ва сифатини ошириш, профилактика тадбирларини кенгайтириш;

кам таъминланган оилалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларнинг соғлигини сақлашга кўмаклашиш.


Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

кам таъминланган оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўланиши бўйича мониторингни амалга ошириш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаоллигини ошириш орқали оилани кам таъминланганликдан чиқариш юзасидан алоҳида дастурларни ишлаб чиқиш.


Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда иштирок этиш.


Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия, Молия вазирлиги


аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.


Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия, Касаба уюшмалари Федерацияси


ёлғиз кишилар ва эҳтиёжманд кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари қондирилишида ҳар томонлама ёрдам бериш.


Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси


IV. ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ,

ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ОИЛАДА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ

МУҲИТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА УЛАРНИНГ ЎРНИНИ ОШИРИШ, САЛБИЙ

ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ҲОЛАТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёш авлодни тарбиялаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳаётда, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш борасида уларнинг ўрнини ролини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

хотин-қизларнинг соғлигини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, оилавий ва аёллар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

маҳаллада, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар (хотин-қизлар ўртасида турли жиноятлар, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, гиёҳвандлик, вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш каби) юзага келишининг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш.


Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

V. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ВА ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ, УЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ

ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ, ЭКСТРЕМИСТИК ОҚИМ АЪЗОЛАРИ

ТАЪСИРИГА ТУШИБ ҚОЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ,

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ, ТУРЛИ ТЎГАРАКЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ

ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига садоқат, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик туйғуларини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш;

вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳудудларда маънавий-маърифий, тарбиявий, ижтимоий, экологик ишларни амалга оширишда ижтимоий фаоллигини янада оширишга кўмаклашиш;

вояга етмаганлар ва ёшларнинг миллий маънавиятимизга зид бўлган салбий иллатлар ҳамда турли экстремистик оқим аъзолари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш ишларига кўмаклашиш.


Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва ёшларнинг тарбиясига кўмаклашиш бўйича тегишли органлар ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш.


Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия, Ички ишлар вазирлиги


ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш, "оммавий маданият" кўринишидаги ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш;

"Оила - маҳалла - таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар мажмуасининг амалга оширилишига кўмаклашиш;

вояга етмаганлар ва ёшларни тўгаракларига жалб этиш.


Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия, Халқ таълими вазирлиги


аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар, қишлоқ аҳолиси ўртасида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммалаштириш борасида кенг кўламли ишларни ташкил этиш;

аҳолини оммавий спорт тадбирларига, миллий спорт турлари бўйича ўтказиладиган халқ ўйинлари ва мусобақаларга кенг жалб қилиш;

ваколатли давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаролар йиғинининг ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид дастурларининг амалга оширилишига кўмаклашиш.


Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

VI. ФУҚАРОЛАРГА БИЗНЕСНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ЮРИТИШ

ВА ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШДА, ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ

БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА

АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ

тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш, давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектлари хизматларидан фойдаланиш бўйича шароитлар яратиш, маслаҳат ёрдами ва ахборот таъминотини тақдим этиш;

янгидан фаолият бошлаётган тадбиркорларга бизнес-режалар тайёрлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олиш ва амалий масалаларни ҳал этишда ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш.


Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия, Савдо-саноат палатаси


тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомиллар, имтиёзлар, давлат рўйхатидан ўтказиш, меҳнат муносабатларига киришиш ва бошқа масалалар юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш ва маслаҳат марказлари фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш.


Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия, Адлия вазирлиги


фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш;

аҳоли ўртасида чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш;

"Томорқа - қўшимча даромад манбаи!" шиорини қишлоқ аҳолиси ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ер эгаларининг кундалик фаолиятига сингдириш.


Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли барча қатламларига банк ва кредит хизматларини кўрсатиш;

Тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли барча қатламларига банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва кредит турлари бўйича ахборотлар тақдим қилиш, кредит олиш тартиби тўғрисида тушунчалар бериш.


Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия, тижорат банклари


VII. ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА САНИТАРИЯ-ЭКОЛОГИЯ

САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ, ЯШИЛ ПАТРУЛЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ, АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

аҳоли ўртасида фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экология саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;

маҳаллалар ҳудудларида жойлашган умумтаълим муассасаларида экологик тўгараклар, экоклублар, яшил патруллар фаолиятини ташкил қилиш, шунингдек, ўқувчиларнинг экологик дунёқарашини шакллантиришга қаратилган турли тадбирлар ўтказиш;

чиқиндиларни назорат қилиш соҳасидаги қонун талабларининг бузилиши ҳолатлари бўйича фуқаролар йиғинларида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиш;

фуқаролар орасида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини кўпайтириш, аҳолини табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммоларини биргаликда ҳал этишга даъват қилиш.


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия, Ўзбекистон Экологик ҳаракати


VIII. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ,

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ, ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

ўз ваколати доирасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш.


Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш;

аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.


Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси


аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, бу соҳада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш;

истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш.


Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси


IX. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ҲУҚУҚИЙ

ВА МАСЛАҲАТ ЁРДАМИ КЎРСАТИШ, СОЛИҚ ВА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР

СОҲАСИДА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ, ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИ ВА АҲОЛИ БАРЧА ҚАТЛАМЛАРИГА БАНК ВА КРЕДИТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШГА КЎМАКЛАШИШ

янгидан фаолият бошлаётган тадбиркорларга бизнес-режаларни тайёрлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олиш ва амалий масалаларни ҳал этишда ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш.


Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази, Савдо-саноат палатаси


тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомиллар, имтиёзлар, давлат рўйхатидан ўтказиш, меҳнат муносабатларига киришиш ва бошқа масалалар юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш ва маслаҳат марказлари фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш.


Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази, Адлия вазирлиги


солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва солиқ тўловчиларнинг солиқ ва мажбурий тўловлар соҳасидаги ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни истаган, тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференциялар ҳақида маълумот бериш.


Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази, Давлат солиқ қўмитаси


ҳунармандларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

ҳунармандчилик фаолияти субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференциялардан фойдаланишда, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кредит олиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишда ўз устави доирасида кўмаклашиш;


Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази, "Ҳунарманд" уюшмаси


тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли барча қатламларига банк ва кредит хизматларини кўрсатиш;

тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли барча қатламларига банк томонидан кўрсатилаётган барча хизматлар ва кредит турлари бўйича ахборотлар тақдим қилиш, кредит олиш тартиби тўғрисида тушунчалар бериш.


Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази, тижорат банклари


X. ОИЛАЛАРДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ БАРҚАРОРЛИГИГА

САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ҲОЛАТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ, ОИЛАДА

СОҒЛОМ МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ ТАЪМИНЛАШ, ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ

МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ, ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ТИББИЙ

БИЛИМЛАРНИ ОШИРИШ

фарзанд тарбиясига етарлича эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш, фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш;

фарзанд тарбияси жараёнида ота-оналарга ёрдам кўрсатиш, оилада соғлом маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш.


"Ота-оналар университети", Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги маънавий-ахлоқий билимини бойитишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга кўмаклашиш.


"Ота-оналар университети", Республика Маънавият ва маърифат маркази


ёшларда ўз соғлиги ва атрофидагиларнинг соғлиги учун масъулият туйғусини шакллантириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;

оилаларнинг фарзанд тарбиясидаги тиббий билимини ошириш.


"Ота-оналар университети", Соғлиқни сақлаш вазирлиги


XI. КЕКСАЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ, ЁШЛАРНИ ВАТАНГА

МУҲАББАТ ВА ҲУРМАТ РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ

ёшдагиларни ёшларни Ватанга муҳаббат, кексаларни эъзозлаш, эзгулик ва раҳмдиллик сингари халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган ижтимоий фаолиятга ёши улуғ инсонларни жалб этиш.


Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси


XII. ОИЛАЛАРДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ

МУСТАҲКАМЛАШ, ҚАЙНОНА ВА КЕЛИН ЎРТАСИДАГИ

НИЗОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ, ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ

ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;

эр-хотин, қайнона ва келин ўртасидаги низоларни бартараф этиш, бузилган муносабатларни тиклашга доир амалий чоралар кўришга кўмаклашиш;

оилалардаги тинчлик-тотувлик маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлиги, шунингдек, оиланинг соғломлиги жамият мустаҳкамлиги ҳамда мамлакат барқарорлиги билан узвий боғлиқлигини фуқароларга тушунтириш.


Қайноналар кенгаши, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

XIII. ХАВФСИЗЛИК ВА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ,

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК, ЖИНОЯТЧИЛИК, ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ

ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШ, ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

тегишли ҳудудда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар огоҳлигини ошириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда "Маҳалла посбон" жамоатчилик тузилмаси билан ҳамкорликда ишлаш;

жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга кўмаклашиш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишда фуқаролар фаоллигини ошириш ишларида қатнашиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш.


"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси, Ички ишлар вазирлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 февраль



































Время: 0.1829
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск