ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.02.2018 й. ПФ-5354-сон "2019 йилнинг 1 январигача, божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари, божхона тўловларидан озод қилинадиган озиқ-овқат товарлари ва хомашёларнинг айрим турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
20.02.2018 й.
N ПФ-5354
2019 ЙИЛНИНГ 1 ЯНВАРИГАЧА, БОЖХОНА
РАСМИЙЛАШТИРУВИ ЙИҒИМЛАРИДАН ТАШҚАРИ,
БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН
ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ ВА ХОМАШЁЛАРНИНГ
АЙРИМ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ички бозорни картошка билан янада таъминлаш хамда нарх-наво ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сонли Фармони билан тасдиқланган, 2019 йилнинг 1 январигача. божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари, божхона тўловларидан озод қилинадиган озиқ-овқат товарлари ва хомашёларнинг айрим турлари Рўйхати қуйидаги мазмундаги 4-1 позиция билан тўлдирилсин:
" |
4-1. |
Янги ва совитилган картошка |
0701 |
". |
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси импорт бўйича олиб келинаётган картошкани белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўз вақтида ва эркин ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 20 февраль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 26 февраль, 8-сон, 137-модда