ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2017 й. ПҚ-3280-сон "Олмалиқ КМК" АЖнинг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2017 й.

N ПҚ-3280



"ОЛМАЛИҚ КМК" АЖНИНГ БОШҚАРУВ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


"Олмалиқ КМК" АЖнинг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва шунинг асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, минерал-хом ашё базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ривожлантириш, руда қазиб чиқариш, рангли, қимматбаҳо ва нодир металлар, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда талаб доим катта бўлган бошқа рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, корпоратив бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар "Олмалиқ КМК" АЖнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

биринчи, кончилик ишлаб чиқаришини юритиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва уларни кейинчалик қайта ишлаш борасидаги ишларни ташкил қилишнинг замонавий усулларини жорий этишни таъминлашга, рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган минерал-хом ашё базасини кенгайтириш ҳамда рангли ва нодир металларнинг янги руда конларини ўзлаштириш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш;

иккинчи, юқори қўшилган қийматли саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни, шу жумладан, янги сотиш бозорларини ўзлаштириш ҳисобига шундай маҳсулот экспорти ҳажмларини кўпайтиришнинг барқарор юксак суръатларини таъминлаш мақсадида таркибий ўзгартиришларни, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялашни янада чуқурлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтириш ва унинг сифатини яхшилаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни амалга ошириш;

учинчи, янги юқори технологияли ишлаб чиқаришларни қуриш ва фойдаланишга топширишни, янги иш жойлари яратилишини, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларининг самарадорлиги ҳамда шаффофлигини оширишга қаратилган лойиҳа бошқарувининг замонавий усулларини жорий этишни назарда тутувчи йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестицияларни барқарор жалб этишни таъминлайдиган фаол инвестиция сиёсатини юритиш;

тўртинчи, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини тобора чуқурлаштириш, зарур товарлар ва бутловчи буюмлар импорти ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ички бозорни улар билан тўлдириш, товарлар ва хизматларнинг айрим турлари импортини босқичма- босқич қисқартириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотидан устувор даражада фойдаланиш асосида тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш;

бешинчи, илмий-тадқиқот ишларини, жумладан рангли, қимматбаҳо, нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар соҳасидаги амалий тадқиқотлар дастурини бажариш доирасида ташкиллаштириш, янги технологиялар ва инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этишда қатнашиш;

олтинчи, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни кенг татбиқ этиш, бунинг асосида ишлаб чиқаришни бошқариш самарадорлигини ошириш, сарф-харажатларни камайтириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтириш, унинг рақобатдошлигини ошириш, шунингдек, комбинатнинг молия-хўжалик фаолияти шаффофлигини таъминлаш;

еттинчи, комбинатнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, муҳандис-техник ва бошқарув ходимлари малакасини ошириш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий муассасалар билан кооперацияни кучайтириш орқали уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш, қаттиқ рақобат шароитида тармоқнинг самарали ишлашини таъминлашга қодир ёш ва истеъдодли мутахассисларни жалб этиш.

"Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раиси зиммасига "Олмалиқ КМК" АЖга юклатилаётган асосий вазифалар ва фаолият йўналишлари бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

4. 2017-2019 йилларда "Олмалиқ КМК" АЖнинг асосий ишлаб чиқариш бўлинмалари бўйича ишлаб чиқариш таннархи ва чиқимларини қисқартириш борасидаги Аниқ чора-тадбирлар режаси - "йўл харитаси" 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раиси А.Қ. Фармонов, Мис-бойитиш фабрикаси директори О.В. Староверов, 2-сонли Мис-бойитиш фабрикаси директори Х.Т. Мирахмедов, Мис эритиш заводи директори Б.А. Ваққосов, Рух заводи директори К.Ф. Ким, Жиззах цемент заводи директори И.И. Абдуллаев ва Ангрен қувур заводи директори Э.Ю. Сулаймонов зиммасига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтириш ҳамда табиий газ, электр энергияси ва бошқа моддий ресурслар истеъмолини оптималлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасида белгиланган параметрлар сўзсиз бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига 4-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 5-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва "Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раиси А.Қ. Фармонов, қарорнинг 4-банди ва 3-иловаси* қисмида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икромов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 сентябрь

























































































Время: 0.1362
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск