ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Молия вазирлигининг 3-сон, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/29-10/02-сон "Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги 09.01.2018 й. Қарори (АВ томонидан 15.02.2018 й. 2263-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.02.2018 й.

N 2263-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.01.2018 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ

ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.01.2018 й.

N 01/29-10/02


ҚАРОРИ



"Давлат улушларини ишончли бошқариш

ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок

этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат

вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 11 августдаги 51, 01/12-18/05-сон "Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2263, 2011 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 384-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат

қўмитаси раиси

Р. Гулямов

      





Қарорга

ИЛОВА



"Давлат улушларини ишончли бошқариш

ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок

этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат

вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. Муқаддимадан ", 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) муқаддимадан ", 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом давлат улуши ишончли бошқарувга берилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига берилган ҳоллар бундан мустасно) акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларга (кейинги ўринларда хўжалик жамиятлари деб юритилади) ҳамда давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") киритилган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилади.";


в) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси" деган сўзлар "Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 4-банддаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 7-банднинг биринчи хатбошисида "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Марказ" деган сўз "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат рақобат қўмитаси келиб тушган маблағларни Марказнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бош бошқармасининг Тошкент шаҳридаги Ҳисоб-касса марказидаги субсчётига ўтказади.";

иккинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишлича учинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Молия вазирлиги томонидан Давлат рақобат қўмитасига давлат улушлари бўйича бюджетга тўланган дивидендларнинг қисми ҳисобидан ўтказилган ва Давлат рақобат қўмитаси томонидан Марказга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан Марказ субсчётига тегишли маблағлар келиб тушган пайтдан эътиборан 10 банк иш куни ичида;";

бешинчи ва ўн иккинчи хатбошилардаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 21-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 1 ва 2-иловалар мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

1-ИЛОВА



"Давлат улушларини ишончли бошқариш

ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда

иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")

бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи

тўловларини амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик

жамиятларининг устав фондларидаги давлат

улушларини ишончли бошқариш фаолияти

хизмат ҳақи тўловини белгиловчи

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Ишончли бошқарувга берилган давлат улушининг

номинал қийматдаги миқдори (млн сўм)


Коэффициент


1.

500 гача


5,0

2.

700 гача


5,5

3.

900 гача


6,5

4.

1100 гача


7,5

5.

1300 гача


8,5

6.

1500 гача


9,5

7.

1700 гача


10,5

8.

1900 гача


11,5

9.

2100 гача


12,5

10.

2300 гача


13,5

11.

2500 гача


14,0

12.

2700 гача


14,5

13.

2900 гача


15,0

14.

3100 гача


15,5

15.

3300 гача


16,0

16.

3500 гача


16,5

17.

3700 гача


17,0

18.

3900 гача


17,5

19.

4100 гача


18,0

20.

4100 дан кўп


18,5

".





Ўзгартиришлар ва қўшимчага

2-ИЛОВА



"Давлат улушларини ишончли бошқариш

ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда

иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")

бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи

тўловларини амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик

жамиятларининг устав фондларидаги давлат

улушларини ишончли бошқариш фаолияти

хизмат ҳақи тўловини белгиловчи

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Ишончли бошқарувга берилган давлат улушининг

номинал қийматдаги миқдори (млн сўм)


Коэффициент


1.

500 гача


4,5

2.

700 гача


5,0

3.

900 гача


5,5

4.

1100 гача


6,0

5.

1300 гача


6,5

6.

1500 гача


7,0

7.

1700 гача


7,5

8.

1900 гача


8,0

9.

2100 гача


8,5

10.

2300 гача


9,0

11.

2500 гача


9,5

12.

2700 гача


10,0

13.

2900 гача


10,5

14.

3100 гача


11,0

15.

3300 гача


11,5

16.

3500 гача


12,0

17.

3700 гача


12,5

18.

3900 гача


13,0

19.

4100 гача


13,5

20.

4100 дан кўп


14,0

".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 февраль, 7-сон, 130-модда
































Время: 0.2079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск