ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.02.2018 й. 2972-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 14.01.2018 й. 13-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 16 февралда 2972-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2018 йил 14 январдаги

13-сон буйруғига

ИЛОВА



Хорижий давлатлар таълим муассасаларида

ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги, "Таълим тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон "Ички ишлар органларининг ходимларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон "Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ хорижий давлатлар таълим муассасаларида (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) ўқиш учун танлов ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Таълим муассасаларига номзодларни ўқишга юбориш хорижий давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ажратилган қабул ўринларига мувофиқ амалга оширилади.


2. Зарур ҳолларда хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун ўтказиладиган танлов харажатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан харажатлар сметаси доирасида амалга оширилади.


3. Таълим муассасаларига ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал ёки ўрта махсус профессионал маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимида камида олти ой иш стажига эга бўлган шахслар танлов асосида ўқишга юборилади.

4. Таълим муассасаларига ўқишга юбориш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.


5. Таълим муассасаларида ўқиш учун танлов тенг ҳуқуқлилик, адолатлилик, ошкоралик ва ўқишга қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

дастлабки танлов;

махсус касбий танлов;

якка тартибдаги якуний суҳбат.

Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.


6. Номзодлар синовларни таълим муассасасида ўқитиладиган тилда топширадилар.


7. Ишчи гуруҳлар томонидан хорижий давлатлар таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида мурожаат қилган номзод (унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқишга қабул қилингандан сўнг тузиладиган шартнома шартлари ҳамда унинг бажарилмаслиги натижасида келиб чиқадиган моддий жавобгарлик ҳақида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.

Таълим муассасаларида ўқиш учун ўтказилган танловлардан муваффақиятли ўтган номзод билан ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари ҳақида белгиланган тартибда шартнома тузилади.

Шартнома тузишни рад этган фуқаролар таълим муассасаларига ўқишга юборилмайди.



2-БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ

ТАНЛАШ ВА ЎҚИШГА ЮБОРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Таълим муассасаларига ўқишга юбориш бўйича тарғибот ва дастлабки танлов босқичи тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) тегишли таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида (бундан буён матнда Вазирликнинг тегишли бўлинмалари деб юритилади) ишчи гуруҳлар тузилади.

Ишчи гуруҳлар Вазирликнинг тегишли бўлинмалари бошлиқларининг буйруғи билан унинг ўринбосари (кадрлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи) раҳбарлигида тузилади. Бунда Вазирликнинг тегишли бўлинмалари Кадрлар бошқармаси (бўлими) бошлиғининг ўринбосари ва психологлари, Ўз хавфсизлиги бошқармаси (бўлими) бошлиғи ҳамда Ҳарбий-тиббий комиссия раиси ишчи гуруҳ таркибига киритилиши лозим.


9. Ишчи гуруҳларни тузиш бўйича буйруқларда уларнинг вазифалари аниқ кўрсатилиши шарт.


10. Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини қабул йилидан олдинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунидан қабул йилининг сентябрь ойи биринчи иш кунига қадар амалга оширади.


11. Таълим муассасаларига ўқишга юборишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан номзодларни танлаш ва ўқишга юбориш бўйича қабул комиссияси (бундан буён матнда Қабул комиссияси деб юритилади) ташкил этилади. Қабул комиссиясига Вазир ўринбосари - Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилади.


12. Қабул комиссияси таркибига Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва психологлари, Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ҳамда Ҳарбий-тиббий комиссияси раиси киритилади.


13. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 1 февралидан 31 августига қадар олиб боради.


14. Қуйидагилар Қабул комиссиясининг вазифалари ҳисобланади:

номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш;

ёзма иш (диктант) ўтказиш;

психофизиологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш;

якка тартибда якуний суҳбат ўтказиш;

якуний қарор қабул қилиш.


15. Қабул комиссияси раиси:

қабул комиссиясининг ишини ташкиллаштиради;

қабул комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

қабул комиссияси зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқ қабул қилади.


16. Таълим муассасаларига ўқишга юбориш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 15 февралига қадар қабул қилинади.


17. Таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўз хизмат жойи ва ҳарбий қисмларга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.


18. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета (сўровнома);

ўқиш ёки иш жойидан тавсифнома (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса);

ариза берувчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг баҳолари кўрсатилган иловаси нусхаси;

ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

доимий рўйхатда турган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома;

меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки меҳнат стажини тасдиқловчи "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма (агар мавжуд бўлса);

таълим муассасасига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) розилик хати.

Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин. Номзодлар томонидан ариза, таржимаи ҳол ва анкета (сўровнома) таълим муассасасида ўқитиладиган тилда ёзилади.


19. Ички ишлар органлари ходимларининг билдиргисига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета (сўровнома).

Ходимлар томонидан билдирги, таржимаи ҳол ва анкета (сўровнома) таълим муассасасида ўқитиладиган тилда ёзилади.

20. Таълим муассасаларида ўқиш учун ўтказиладиган танлов бўйича тарғибот ишлари амалга оширилиши учун ички ишлар органлари масъулдир. Бунда Вазирликнинг тегишли бўлинмалари бошлиғи вазифалар, уларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочиларини кўрсатган ҳолда қабул йили учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши ҳамда унинг ижросини назорат қилиб бориши шарт.



3-БОБ. ДАСТЛАБКИ ВА МАХСУС КАСБИЙ

ТАНЛОВЛАРНИ ЎТКАЗИШ


21. Дастлабки танлов тадбирлари Вазирликнинг тегишли бўлинмалари ишчи гуруҳлари томонидан қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 1 апрель кунига қадар ўтказилади.


22. Дастлабки танловнинг асосий мақсади таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни тавсифловчи маълумотларнинг улар келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиши учун мослигини ва номзодларнинг соғлиғи ҳолатини аниқлашдан иборат.


23. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

якка тартибда суҳбатлашиш;

номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;

номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ички ишлар органларидаги хизматга муносабати ва шу кабилар);

индивидуал-психологик ўрганиш;

номзоднинг соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқлилигини аниқлаш.

Номзодлар билан якка тартибда суҳбатлашиш таълим муассасасида ўқитиладиган тилда ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.


24. Дастлабки танлов босқичида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.


25. Дастлабки танлов:

Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари ҳамда фуқаролар учун - уларнинг доимий яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида;

ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун - уларнинг хизмат жойи ва ҳарбий қисмларда (муассасаларда) ўтказилади.


26. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирлари якунлангунга қадар амалга оширилади.


27. Якка тартибдаги суҳбат фуқаролар билан - ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари билан - ҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари, тегишли ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.


28. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодлар билан якка тартибдаги суҳбат ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида ишчи гуруҳи таркибига киритилган психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.


29. Психологик тест синови натижалари бўйича таълим муассасасига кириш учун тавсия этиш ёки тавсия этилмаслик тўғрисидаги хулосалардан бири қабул қилинади.


30. Психологик тест синовларини бир маротаба қайта топширишга рухсат берилади.


31. Психологик тест синови натижалари бўйича таълим муассасасига кириш учун тавсия этилган номзодларга улар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни тўлиқ топширганларидан сўнг, тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.


32. Номзодлар тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ ўтказилади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида номзоднинг соғлиғига кўра Таълим муассасаларида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чиқарилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра таълим муассасаларида ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


33. Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда хулоса қабул қилинади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади.


34. Дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари Вазирликнинг тегишли бўлинмалари томонидан қабул йилининг 20 майига қадар Вазирлик Кадрлар бош бошқармасига юборилади.


35. Махсус касбий танловнинг асосий мақсади номзодларнинг ички ишлар органларида хизматни ўташи учун уларнинг соғлиғи ва психофизиологик хусусиятларининг мос келишини ҳамда номзодларнинг жисмонан соғломлиги ва интеллектуал салоҳиятини аниқлашдан иборат.


36. Қуйидагилар махсус касбий танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тақдим этилган ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи материалларни ўрганиш;

номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини, соғлиғини ўрганиш;

номзоднинг умумжисмоний тайёргарлиги, чет тиллари бўйича ўқув дастурларини ўзлаштирганлик ва билим даражасини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;

номзодларни якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш (махсус касбий танлов натижалари бўйича).


37. Махсус касбий танлов Вазирлик Кадрлар бош бошқармасида ўтказилади ва қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

ҳужжатларни ўрганиш;

ёзма иш (диктант);

психофизиологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.


38. Вазирлик Кадрлар бош бошқармасида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили 20 майга қадар махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилади ва тегишли ички ишлар органларига юборилади.


39. Ишчи гуруҳлар номзодларга режа-жадвалга мувофиқ махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш жойи ва муддатлари ҳақида маълум қилади ҳамда уларнинг ҳужжатларини Вазирлик Кадрлар бош бошқармасига белгиланган муддатларда тўлиқ етказилишини таъминлайди.


40. Ҳужжатларни ўрганиш номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш орқали амалга оширилади.


41. Ёзма иш номзодга таълим муассасасида ўқитиладиган тилда диктант ёздириш орқали Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади. Ёзма иш ўтказиш бўйича Вазирлик ҳамда республика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.

Ёзма иш (диктант) натижалари қониқарсиз баҳоланган номзодлар махсус касбий танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


42. Психофизиологик ўрганиш мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган методикага мувофиқ Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси психологлари томонидан ўтказилади. Психофизиологик ўрганиш бўйича Вазирлик соҳавий хизматларида фаолият юритаётган психолог ходимлар жалб қилиниши мумкин.


43. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.


44. Номзодларнинг чет (инглиз, немис, француз) тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.


45. Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўрнига мазкур низомнинг 11-иловасида назарда тутилган методикага мувофиқ ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.

Чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларга Вазирлик ҳамда республика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.


46. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 610-сон "Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида чет тилларини билиш даражаси ҳақида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан ўтказиладиган синовдан озод этилади.


47. Номзодларга махсус касбий танловнинг ёзма иш, психофизиологик ўрганиш, умумжисмоний тайёргарлигини ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш тадбирлари бўйича синовларни қайта топширишга рухсат берилмайди.


48. Психофизиологик ўрганиш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кўп балл тўплаган номзодлар қабул комиссиясининг қарорига кўра тиббий кўрикка қўйилади. Қабул комиссиясининг қарори мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шаклда баённома билан расмийлаштирилади.


49. Махсус касбий танлов тадбирлари натижаларига кўра тиббий кўрикка қўйилган номзодлар сони камида бир қабул ўрнига иккита номзодни ташкил этмаган ҳолларда тиббий кўрикка қўйилмаган, бироқ махсус касбий танлов тадбирларидан энг юқори балл тўплаган номзодлар истисно тариқасида тиббий кўрикка қўйилади.


50. Номзодлар тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ ўтказилади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида номзоднинг соғлиғига кўра таълим муассасаларида ўқишга яроқлилик даражаси тўғрисида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чиқарилади. Соғлиғининг ҳолатига кўра таълим муассасаларида ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилмайди.



4-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ

СУҲБАТНИ ЎТКАЗИШ


51. Якка тартибдаги якуний суҳбатнинг асосий мақсади ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.

52. Якка тартибдаги якуний суҳбат Қабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида бир нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.

Номзодларга бериладиган саволлар умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

53. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзодни баҳолашда унинг савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқий кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда уни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиши инобатга олинади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.


54. Қабул комиссияси томонидан махсус касбий танлов натижалари ва якка тартибдаги якуний суҳбат бўйича номзодни таълим муассасаларига ўқишга юбориш ёки юбормаслик тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.


55. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.


56. Номзодлар танловлар пайтида синовлар ўтказиладиган жой ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.

Номзод томонидан синовларга калькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади. Бунда Қабул комиссияси раиси номзодни танловнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.


57. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), умумжисмоний тайёргарлик, чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.


58. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), умумжисмоний тайёргарлик, чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.



5-БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ЮБОРИШ


59. Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари асосида таълим муассасаларига ўқишга юборилади.


60. Қабул комиссияси ҳар йили 15 июнга қадар номзодларни ўқишга юбориш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради.


61. Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш ва уларни таълим муассасаларига ўқишга юбориш тўғрисидаги Ички ишлар вазирининг буйруқларини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


62. Таълим муассасаларига ўқишга юборилаётган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларни таълим муассасаларига ўқишга юбориш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма берилади.


63. Таълим муассасаларига ўқишга юборилаётган номзодлар билан ўқиш жойига юборилгунга қадар алоҳида тасдиқланган дастурга асосан ўқув машғулотлари ўтказилади.


64. Таълим муассасаларига ўқишга юбориш учун ўтказилган танловлардан ўта олмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари қабул комиссиясининг қарори эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ички ишлар органларига қайтариб юборилади.


65. Номзодни ўқишга юбориш учун асос бўлган ҳужжатлар Вазирлик Кадрлар бош бошқармасида сақланади.


66. Таълим муассасаларига ўқишга юбориш учун ўтказилган танловлардан ўта олмаган номзодлар ўз хоҳишига кўра Вазирлик олий таълим муассасаларида ўтказиладиган танловларда иштирок этишлари мумкин. Бунда номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари Вазирликнинг тегишли олий таълим муассасаларига юборилади.


67. Таълим муассасаларига ўқишга юбориш учун ўтказилган танловлардан ўтган номзодлар ўқиш жойларига юборилгунга қадар хизмат ёки ўқув интизомини бузган ёхуд ўз хоҳишига биноан номзодлар сафидан четлаштирилган тақдирда, Қабул комиссияси унинг ўрнига тўпланган баллар миқдорига кўра ўтиш балидан кейинги ўринда турган номзодни ўқишга юбориш ҳуқуқига эга.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


68. Таълим муассасаларига ўқишга юбориладиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимининг қасамёдини қабул қиладилар.


69. Таълим муассасаларида ўқиш даври ходимнинг умумий хизмат ўташ муддатига киритилади ва ички ишлар органлари ходимларига белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.


70. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА

Мен,



га

ўқишга киришга номзод


, ўқишга

қабул қилинсам ва ўқишни тамомлагандан сўнг мен билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлигим сабабли, захирага бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим.

  

   




(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________

Биз,



га ўқишга киришга номзоднинг

ота-онаси, фарзандимиз


ўқишга

қабул қилинса ва ўқишни тамомлагандан сўнг у билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлиги сабабли, захирага бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, моддий масъуллигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.

   




(имзо)


(Ф.И.О.)

   




(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________






Низомга

2-ИЛОВА


_____________________________га

(ички ишлар органи бошлиғининг Ф.И.О.)


_____________________________да

(номзоднинг яшаш жойи)


яшовчи _____________________ дан

(номзоднинг Ф.И.О.)


АРИЗА

Менга



(таълим муассасаси номи)

_______________________________________________________ га ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим.

Чет тили бўйича синовларни (имтиҳонни) _______________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган ерда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, белгиланган муддатда бошлиқларимга ва кадрлар бошқармаси (бўлими)га ёзма равишда хабар бераман.


   




(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________






Низомга

3-ИЛОВА


_____________________________ га

(ички ишлар органи бошлиғининг

унвони ва Ф.И.О.)


БИЛДИРГИ

Менга



(таълим муассасаси номи)

________________________________________________________________га ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.

Чет тили бўйича синовларни (имтиҳонни) _________________ тилида топшираман.


   




(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________






Низомга

4-ИЛОВА



Якка тартибдаги суҳбат

ВАРАҚАСИ

Номзоднинг Ф.И.О.:


Номзоднинг оилавий аҳволи:


Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати:

           

          

Ички ишлар органларида хизматни танлашининг сабаблари ва асослари:

         

          

Номзоднинг таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражаси:

     

Номзоднинг хорижий тилни эгаллаганлик даражаси:

       

Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар:

      

       

таълим муассасаларига ўқишга юбориш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтирилди.

   




(якка тартибдаги суҳбат ўтказган (имзо)

шахснинг унвони, лавозими ва Ф.И.О.)


(имзо)

20___ йил "____" _____________






Низомга

5-ИЛОВА



Индивидуал-психологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.


2. Дастлаб номзодларга индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.


3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ҳар йили тегишли қабул йили учун Қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда психологик тест синовлари бошлангунга қадар ишчи гуруҳ раисига юборилади.


4. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ишчи гуруҳ таркибидаги психолог ходимнинг сейфида сақланади ва у тестларнинг ошкор бўлиб кетмаслиги учун масъул ҳисобланади.



2-БОБ. ИНДИВИДУАЛ-ПСИХОЛОГИК

ЎРГАНИШНИ ЎТКАЗИШ


5. Индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.


6. Индивидуал-психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада номзодлар 20 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.


7. Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга олтита вазифа бўйича бир юз йигирмата психологик тест берилади.


8. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:

ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;

мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;

шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;

касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.


9. Биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи вазифалар - ўнтадан савол (жами қирқта), бешинчи вазифанинг тўртта шкаласи - ўн тўрттадан савол (жами эллик олтита), олтинчи вазифа - ўн тўртта саволдан иборат бўлади. Бунда ҳар бир тўғри жавобга бир баллдан қўйилади.


10. Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.


11. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар. Жавоблар варақасидаги тегишли катакчаларни нотўғри белгилаган номзоднинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.


12. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.


13. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.


14. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар бланкаларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.


15. Вазифаларнинг барчасини (бешинчи вазифадаги барча шкалани) муваффақиятли топширган номзод таълим муассасасига кириш учун тавсия этилади ҳамда унга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.


16. Индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган индивидуал-психологик ўрганиш тадбирида психологик тестларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


18. Қайднома ишчи гуруҳ раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади. Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.






Методикага

ИЛОВА



Номзоднинг индивидуал-психологик

ўрганиш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМАСИ

Номзод



(Ф.И.О.)

Топшириш жойи:


Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________.


Натижалар:

1-вазифа


2-вазифа


3-вазифа


4-вазифа


5-вазифа


6-вазифа


Хулоса


1

2


3


4


0 - 4

0 - 4

0 - 4

0 - 5

0 - 3

0 - 5

0 - 6

0 - 4

0 - 4

Тавсия

этилмайди


5 - 10

5 - 10

5 - 10

6 - 10

4 - 14

6 - 14

7 - 14

5 - 14

5 - 14

Тавсия

этилади


Хулоса:


          

Ишчи гуруҳи раиси:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Ишчи гуруҳи аъзолари:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

    

    




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

   

   




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

    

   




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

      





Низомга

6-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

   

_______________________________

(ички ишлар органи бошлиғининг

унвони, Ф.И.О. ва имзоси)


20___ йил "___" _____________



Номзодни __________________________________ га махсус

касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисида

ХУЛОСА



ни


(номзоднинг Ф.И.О., ҳарбий хизматчилар ва ходимлар учун - махсус ёки ҳарбий унвони, лавозими)


             


га

махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисида.


1. Номзодни дастлабки ўрганиш натижалари:

     

      

2. Махсус текшириш натижалари:

       

      

3. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси:

       

      

4. Номзодни ўрганиш натижалари бўйича хулоса:

     

      

     


     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(Ф.И.О.)

    


     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(Ф.И.О.)

        


     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___" _____________






Низомга

7-ИЛОВА



Ёзма иш (диктант) ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёзма иш диктант ёздириш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.


2. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари Қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича масъул ходимлар томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади, Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва зарур миқдорда кўпайтирилади.


3. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари муҳрланган ҳолда Қабул комиссияси масъул котибининг сейфида сақланади, у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


4. Номзодларга дастлаб мазкур Методикада назарда тутилган ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби тушунтирилади.


5. Номзодларга ёзма ишни қайта топширишга рухсат берилмайди.


6. Диктантлар текшириб чиқилиб, баҳолангандан сўнг Қабул комиссияси масъул котибига топширилади.


7. Диктант ўтказиладиган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.



2-БОБ. ДИКТАНТГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР


8. Диктант учун умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фан дастурлари доирасида ўтилган мавзуларга мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.

9. Диктант матнининг ҳажми 170 - 200 та сўздан иборат бўлади.


10. Диктант ёзишдан олдин номзодларга диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилади.

Диктант ёзиш вақтида ҳар бир гап ўқиб эшиттирилгандан сўнг, ушбу гапни ёзишга киришилади. Ушбу гап ёзиб бўлингандан сўнг, гап яна бир бор ўқиб эшиттирилади.


11. Номзодларнинг диктанти "5" баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

мутлақо хатосиз ёзилган ёки битта орфографик ёхуд битта пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 5 балл қўйилади;

иккитагача орфографик ва иккитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 4 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги керак;

тўрттагача орфографик ва тўрттагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 3 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори саккизтадан, бироқ орфографик хатолар миқдори олтитадан ошмаслиги керак;

диктантдаги хатолар "3" балл учун белгиланган мезонлардан ортиқ бўлса, диктантга - 0 балл қўйилади ва "қониқарсиз" деб баҳоланади.


12. Кириш сўзларнинг ёзилишида олтитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган бўлса, битта хато деб топилади.


13. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:

тасодифий хатолар;

такрорий хатолар;

сўз кўчиришдаги хатолар;

айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар.


14. Диктантдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Текширилган ҳар бир диктантга Қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича масъул ходимлар ва ёзма ишни текширган аъзоси томонидан имзо қўйилади.


16. Ёзма иш натижалари бўйича иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома ёзма иш (диктант)ни ўтказишга масъул шахслар томонидан имзоланади ва қабул комиссияси раисига топширилади.






Методикага

ИЛОВА



Ёзма иш (диктант) натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


Сана: 20__ йил ___ ____________

Гуруҳ рақами: ___

Т/р

Номзодларнинг

Ф.И.О.

Тўпланган

балл


Текширувчининг

Ф.И.О.


Дафтар

рақами


1.






2.






3.






4.






...









     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Низомга

8-ИЛОВА



Психофизиологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик хислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида ўтказилади.


2. Номзодларни психофизиологик ўрганиш махсус комплекс ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили - номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.


3. Номзодларга психофизиологик ўрганиш ўтказишдан олдин мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.



2-БОБ. ПСИХОФИЗИОЛОГИК ЎРГАНИШНИ

ЎТКАЗИШ ВА УНИНГ ХУЛОСАСИ


4. Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида ўтказилади.


5. Психофизиологик ўрганиш махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.


6. Ушбу хона:

етарли даражада табиий ва сунъий ёритилган бўлиши;

шовқиндан ҳимояланган бўлиши;

номзодга ажратилган жой қулай бўлиши лозим.


7. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага фақат бир нафар номзод қўйилади.


8. Мутахассис номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини шахсан текшириб, уни жойига ўтқизади.


9. Психофизиологик ўрганишда номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади ва мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.


10. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.


11. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.


12. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур тадбирга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.


13. Психофизиологик ўрганиш вақтида уни ўтказаётган шахс номзодни узлуксиз равишда кузатиб туради.


14. Номзоднинг психофизиологик ўрганиш натижаси махсус комплекснинг автоматик равишда чиқариб берадиган хулоса (баҳо)си ҳисобланади.


15. Номзодларнинг психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича якуний балл 30 баллик тизимда баҳоланиб, якуний балл - D, қуйидаги формула D = E * 6, яъни аппарат хулосаси бўйича олинган баҳо - Е, 6 (олти)га кўпайтириб чиқарилади ва якуний балл - D қайдномага қўйилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


16. Психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома психофизиологик ўрганиш бўйича масъул шахслар томонидан имзоланади ва қабул комиссияси раисига топширилади.






Методикага

ИЛОВА



Психофизиологик ўрганиш натижаларини баҳолаш

ҚАЙДНОМАСИ


Сана: 20__ йил ___ ____________

Гуруҳ рақами: ___

Т/р

Номзодларнинг

Ф.И.О.


Тўпланган

якуний балл


1.




2.




3.




4.




...







     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Низомга

9-ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.


2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.


3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига спорт кийимида келиши лозим.


4. Номзод йигитлар қуйидаги машқларни бажаради:

тўсин(турник)да тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.


5. Номзод қизлар қуйидаги машқларни бажаради:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.


6. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.


7. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра бажармаган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.


8. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек машқларни бажаришда қониқарсиз баҳоланган номзодларга умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича синовларни қайта топширишга рухсат берилмайди.



2-БОБ. МАШҚЛАРНИ БАЖАРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР


9. Турник(тўсин)да тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Номзодларнинг турникда тортилиш машқи қуйидагича баҳоланади:

13 маротаба ва ундан кўп тортилганда - 10,0 балл;

11-12 маротаба тортилганда - 7,0 балл;

9-10 маротаба тортилганда - 5,0 балл;

1 - 8 маротаба тортилганда ёхуд умуман тортила олмаганда - 0 балл билан баҳоланади.


10. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.


11. Номзодларнинг 100 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:

Эркаклар учун:

14,2 сония ичида бажарганда - 10,0 балл;

14,3 - 14,6 сонияда бажарганда - 7,0 балл;

14,7 - 15,4 сонияда бажарганда - 5,0 балл;

15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарганда - 0 балл билан баҳоланади.

Қизлар учун:

17,0 сония ичида бажарганда - 10,0 балл;

17,1 - 17,8 сонияда бажарганда - 7,0 балл;

17,9 - 18,4 сонияда бажарганда - 5,0 балл;

18,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарганда - 0 балл билан баҳоланади.


12. 3000 (1000) метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.


13. Номзодларнинг 3000 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:

12,50 дақиқа ичида бажарганда - 10,0 балл;

12,50 дақиқадан кўп, бироқ 13,10 дақиқагача бажарганда - 7,0 балл;

13,10 дақиқадан кўп, бироқ 13,45 дақиқагача бажарганда - 5,0 балл;

13,45 дақиқадан кўп вақтда бажарганда - 0 балл билан баҳоланади.


14. Номзодларнинг 1000 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:

4,30 дақиқа ичида бажарганда - 10,0 балл;

4,30 дақиқадан кўп, бироқ 4,50 дақиқагача бажарганда - 7,0 балл;

4,50 дақиқадан кўп, бироқ 5,20 дақиқагача бажарганда - 5,0 балл;

5,20 дақиқадан кўп вақтда бажарганда - 0 балл билан баҳоланади.


15. Куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда бир дақиқада иккита машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сония вақт ажратилади.


16. Биринчи машқни бажаришда:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.


17. Биринчи машқ учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилингандан сўнг, дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришилади.


18. Иккинчи машқни бажаришда:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.


19. Номзодларнинг куч ишлатиш машқлари комплексини бажариш машқи қуйидагича баҳоланади:

34 маротаба ва ундан кўп бажарилганда - 10,0 балл;

32-33 маротаба бажарилганда - 7,0 балл;

28 - 31 маротаба бажарилганда - 5,0 балл;

1 - 27 маротаба бажарилганда ёхуд умуман бажарилмаганда - 0 балл билан баҳоланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


20. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича масъул шахслар томонидан имзоланади ҳамда қабул комиссияси раисига топширилади.






Методикага

ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

ҚАЙДНОМАСИ

ғил болалар учун)


Топшириш жойи: ______________________________________________

Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________

Гуруҳ рақами: ___

Т/р

Номзодларнинг

Ф.И.О

Машқларнинг номи ва баллари


Умумий

балл


тўсин

(турник)да

тортилиш


100 метрга

югуриш


3000 метрга

югуриш


1.







2.







3.







4.







...







     




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

     



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

ҚАЙДНОМАСИ

(қизлар учун)


Топшириш жойи: ______________________________________________

Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________

Гуруҳ рақами: ___

Т/р

Номзодларнинг

Ф.И.О

Машқларнинг номи ва баллари


Умумий

балл


куч ишлатиш

машқлари

комплекси


100 метрга

югуриш


1000 метрга

югуриш


1.







2.







3.







4.







...










     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

      





Низомга

10-ИЛОВА



Чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзод умумтаълим муассасаларида чет тили сифатида инглиз, немис ёки француз тилларини ўрганган тақдирда чет тилларини ўзлаштирганлик даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади.


2. Номзодларнинг чет (инглиз, немис, француз) тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича синов бошланишидан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган баҳолаш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.


3. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари Қабул комиссияси таркибидаги чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича масъул ходимлар томонидан 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади, Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.


4. Ҳар бир саволга 4 тадан ("А", "B", "C", "D") жавоблар варианти берилган бўлиб, ҳар бир тест саволига фақат битта тўғри жавоб белгиланиши лозим.


5. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун Қабул комиссияси масъул котиби жавобгар ҳисобланади.


6. Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўрнига мазкур низомнинг 11-иловасида назарда тутилган методикага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.


7. Номзод ўқишга кириш учун берилган ариза (билдирги)да қайси чет тилидан имтиҳон топширишини кўрсатиши лозим.



2-БОБ. ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРГАНЛИК

ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ


8. Номзодга тест топшириқларини бажариш учун ўттизта саволга бир соат вақт меъёри белгиланади. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.


9. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


10. Тест саволларини шакллантиришда чет тилларига ихтисослашмаган умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.

11. Тест синовлари натижаси "30" баллик тизимда, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл, ҳар бир нотўғри жавоб учун 0 балл билан баҳоланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


12. Чет тиллари (инглиз, немис, француз)ни ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома синовни қабул қилган масъул шахслар томонидан имзоланади ҳамда Қабул комиссияси раисига топширилади.






Методикага

ИЛОВА



Номзодларнинг чет тилларини

ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш

ҚАЙДНОМАСИ


Топшириш жойи _______________________

Топшириш санаси ______________________

Гуруҳ рақами: ___

Т/р

Номзоднинг

Ф.И.О


Тўғри

жавоблар

сони


Нотўғри

жавоблар

сони


Тўпланган

балл


1.






2.






3.






4.






...









     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Низомга

11-ИЛОВА



Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича

чет тилидан имтиҳон ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларни қабул қилиш учун тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкил этилади. Бунда фанлар бўйича тажрибали ва малакали ўқитувчилар жалб этилади.


2. Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади ҳамда имтиҳон ўтказилишидан уч кун олдин номзодлар билан маслаҳатлар ташкил этилади.


3. Имтиҳон чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича ўтказиладиган тест синовлари учун ажратилган баллни ҳисобга олган ҳолда ягона кўп балли тизим бўйича максимал балл 30,0 балл билан баҳоланади.


4. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.


5. Ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларга узрли сабабларсиз келмаган номзодларга имтиҳонлар қайта ташкил этилмайди.



2-БОБ. БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


6. Номзодларнинг имтиҳонда саволларга берган жавоблари мазкур бобда белгиланган мезонлар бўйича баҳоланади.


7. Чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши текширилади ва қуйидагича баҳоланади:

а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 30,0 балл қўйилади:

матнни ўқишда хато қилмаса - 8,5 балл;

матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса - 8,5 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини тўлиқ гапириб берса - 8,0 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса - 5 балл;

б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 25 балл қўйилади:

матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса - 7,5 балл;

матннинг 90 фоизини таржима қилса - 7,5 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб берса - 7 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса - 3 балл;

в) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 20 балл қўйилади:

матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса - 7 балл;

матннинг 80 фоизини таржима қилса - 7 балл;

матннинг (мақоланинг) фақат умумий мазмунини гапириб берса - 6 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади;

г) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 12 балл қўйилади:

матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса - 6 балл;

матннинг 70 фоизини таржима қилса - 6 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади;

д) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 5 балл қўйилади:

матннинг 60 фоизини таржима қилса - 5 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади;

е) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 4 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизини таржима қилса - 4 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади.

ж) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 0 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизидан камини таржима қилса - 0 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса ёки узрли сабабларсиз имтиҳонга келмаса - 0 балл қўйилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Номзоднинг жавоблари қабул қилингандан сўнг, имтиҳонни қабул қилувчи ҳар бир мутахассис номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Мутахассислар томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга имтиҳон натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.


9. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади. Қайднома масъул шахслар томонидан имзоланади ҳамда Қабул комиссияси раисига топширилади.


10. Қабул қилинган имтиҳон бўйича эътирозлар шу куннинг ўзида Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.






Методикага

ИЛОВА



Чет тилидан имтиҳон натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

Номзод




Топшириш жойи:


Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________.


Имтиҳон топширилган тил: ________________.


Номзодга қўйилган балл ______.




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)




     

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

      





Низомга

12-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_______________________________

_______________________________

(қабул комиссияси раисининг

унвони, Ф.И.О. ва имзоси)


20___ йил "___" _____________


Хорижий давлатлар таълим муассасаларида

ўқиш учун танлов ўтказиш бўйича қабул

комиссияси йиғилишининг

БАЁННОМАСИ

____-сон

20__ йил "___" __________

Тошкент шаҳри

Раислик қилувчи:



(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:



(қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(номзодларни тиббий кўрикка қўйиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)


Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш бўйича қабул комиссияси номзодларнинг махсус касбий танлов натижаларини кўриб чиқиб ҳамда мазкур Низомнинг 48-бандига асосан, қарор қилади:

Т/р

Номзоднинг

Ф.И.О.


Махсус касбий танлов

натижалари


Умумий

балл


Тиббий

кўрикка

қўйилганлиги

ёки қўйилма-

ганлиги

ҳақида ёзув


психо-

физио-

логик

ўрганиш


умум-

жисмоний

тайёр-

гарлик

даража-

сини

баҳолаш


чет

тилларини

ўзлаштир-

ганлик

даражасини

баҳолаш


1.








2.








3.








4.








...








Қабул комиссияси масъул котиби:



(унвони, Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари:



(унвони, Ф.И.О.)


(унвони, Ф.И.О.)

    





Низомга

13-ИЛОВА


Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Якка тартибдаги якуний суҳбат ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш мақсадида оғзаки савол- жавоб тарзида ўтказилади.


2. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиаллик принципи асосида Қабул комиссияси томонидан ўтказилади.


3. Номзодларга бериладиган саволлар Қабул комиссияси аъзолари, шунингдек ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича малакали мутахассислар томонидан тузилади ва саволлар бўйича билет вариантлари 1 июнь кунига қадар тайёрланади ҳамда Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

Билетларда саволларнинг такрорланишига йўл қўйилмайди.


4. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодни баҳолашда унинг савол мазмуни ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилиши инобатга олинади.


5. Қабул комиссия раиси томонидан тасдиқланган саволлар рўйхати ва билет вариантлари комиссия масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволлар рўйхати ва билет вариантлари ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.


6. Номзод якка тартибдаги якуний суҳбатга паспорти (идентификация ID-картаси) билан келиши шарт.



2-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ

СУҲБАТНИ ЎТКАЗИШ


7. Номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтиш учун аудиторияга Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича кетма-кетликда шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.


8. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзод ихтиёрий равишда танлаб олган 3 та саволдан иборат билетдаги саволларга жавоб беради.

Билетдаги:

биринчи савол - ҳуқуқшунослик фани;

иккинчи савол - Ўзбекистон тарихи фани;

учинчи савол - тарбия фанларидан иборат бўлади.


9. Номзодларга ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанларидан бериладиган саволлар мазмуни умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.


10. Номзод билетлардан бирини танлаб олгач, саволларга тайёргарлик кўриши учун 20 дақиқа вақт берилади. Агар номзод хоҳласа тайёргарлик кўрмасдан жавоб беришига рухсат берилади.


11. Номзодларга тайёргарлик кўришлари учун Қабул комиссияси хонасига туташ бўлган алоҳида аудитория ажратилади. Унга 5 нафар номзод киритилиб, тайёргарлик кўриш жараёни комиссия котиби томонидан назорат қилинади.



3-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ

СУҲБАТ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


12. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг комиссиянинг ҳар бир аъзоси унга ўз баҳосини қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик балли аниқланади.


13. Номзоднинг саволларга берган жавоблари қуйидаги 4 та мезонлар бўйича баҳоланади:

саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериши;

саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши;

саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаши;

саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга ҳавола қилиши.


14. Ҳар бир мезон 5 та баҳолаш даражасига эга:

максимал;

яхши;

ўрта;

паст;

қониқарсиз.

Т/р

Баҳолаш мезонлари


Мезонларни баҳолаш даражаси

(фоизда)


Максимал


Яхши


Ўрта


Паст


Қониқарсиз


1.

Саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш


100

75

50

25

0

2.

Саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаш


100

75

50

25

0

3.

Саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш


100

75

50

25

0

4.

Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш


100

75

50

25

0

Номзоднинг ҳар бир саволга берган жавоби тўртта мезон бўйича бешта баҳолаш даражасига кўра фоиз ҳисобида баҳоланади ва арифметик ҳисоблаш орқали савол учун ўртача балл қўйилади.


15. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаси 100 баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

биринчи савол учун - максимал 40 балл;

иккинчи савол учун - максимал 30 балл;

учинчи савол учун - максимал 30 балл.


16. Номзоднинг ҳар бир савол бўйича берган жавоби қуйидаги формулага мувофик ҳисобланади:


A = (B - 100) x C


A - савол бўйича тўпланган балл;

B - савол бўйича максимал балл;

C - савол бўйича тўпланган фоиз.


17. Қабул комиссияси аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача арифметик балл қўйилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Якка тартибдаги суҳбатга белгиланган сана ва вақтда келмаган номзодларга бошқа сана ва вақтда якка тартибдаги суҳбатда иштирок этиш учун рухсат берилмайди.


19. Ҳар бир номзоднинг якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари мазкур методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома билан расмийлаштирилади.


20. Мазкур қайднома кабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва масъул котибга топширилади.






Методикага

ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

Сана: ______________

Тошкент шаҳри

Гуруҳ рақами:

Т/р

Номзоднинг

Ф.И.О.


Саволларга қўйилган баллар


Тўплаган балл


1-савол


2-савол


3-савол


1.







2.







3.







4.













Қабул комиссия раиси (ўринбосари)





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси масъул котиби





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)


(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)





Низомга

14-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_______________________________

_______________________________

_______________________________

(қабул комиссияси раисининг

унвони, Ф.И.О. ва имзоси)


20___ йил "___" _____________


Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун

танлов ўтказиш бўйича қабул комиссияси йиғилишининг

БАЁННОМАСИ

____-сон

20__ йил "___" __________

Тошкент шаҳри

Раислик қилувчи:



(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:



(қабул комиссияси аъзолари)


(қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(номзодларни ______________________________________________га

ўқишга юбориш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)


Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш бўйича қабул комиссияси номзодларнинг махсус касбий танлов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларини кўриб чиқиб ҳамда мазкур Низомнинг 60-бандига асосан, қарор қилади:

Т/р

Номзоднинг

Ф.И.О.


Махсус

касбий

танловда

тўплаган

бали


Якка

тартибдаги

якуний

суҳбатда

тўплаган

бали


Умумий

балл


Ўқишга

юборили-

ши ёки

юборилмас-

лиги ҳақида

ёзув


1.







2.







3.







4.







...







Қабул комиссияси масъул котиби





(имзо)


(унвони, Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари





(имзо)


(унвони, Ф.И.О.)



(имзо)


(унвони, Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 февраль, 7-сон, 132-модда








































Время: 0.1987
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск