Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона режимлари /

"Божхона омбори" божхона режими тўғрисида Низом (АВ томонидан 27.07.1999 й. 780-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитаси томонидан 15.06.1999 й. 02/12-59-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.07.1999 й.

N 780




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

15.06.1999 й.

N 02/12-59



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



"Божхона омбори" божхона режими тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 25-моддасига биноан ишлаб чиқилган.


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. РЕЖИМНИНГ МАЗМУНИ


Божхона омбори шундай режимки, бунда олиб кирилган товарлар сақлаш даврида импорт божи, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан божхона назорати остида сақланади, эксперт режимида олиб чиқишга мўлжалланган товарлар эса божхона назорати остида Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 26-моддасида назарда тутилган имтиёзлар берилган ҳолда сақланади.

Очиқ ёки ёпиқ турдаги божхона омборлари божхона органлари Ўзбекистон Республикасининг божхона қонунчилигига мувофиқ маъқуллаган ҳар қандай жойларда ташкил этилиши мумкин.


1.1. Очиқ ёки ёпиқ турдаги божхона омборлари халқаро алоқалар учун очилган аэропортлар, аэродромлар ва портларда, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиладиган товарларни қабул қилиб оладиган, ортиб туширадиган ва берадиган темир йўлларнинг юк ҳовлилари, станция омборлари ва станция майдончаларида, халқаро автомобиль алоқаси амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикасининг давлат ёки божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида бўлиши шарт.



1.2. Атамалар ва таърифлар


а) товарлар - олди-сотди ёки айирбошлаш объекти ҳисобланувчи ҳар қандай кўчма мол-мулк, шу жумладан, валюта ва валюта бойликлари, транспорт воситалари, ақлий мулк бойликлари;


б) иқтисодий сиёсат чоралари - товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб келишга ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга доир чекловлар бўлиб, улар квота белгилашни, лицензиялашни, шунингдек, республика иқтисодиётининг жаҳон хўжалиги билан ҳамкорлигини тартибга солиб турувчи бошқа чораларни ўз ичига олади;


в) ташувчи - товарларни ҳақиқатда олиб ўтувчи ёки транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъулиятли бўлган шахс;


г) божхона расмийлаштируви - товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш мақсадида божхона органларининг мансабдор шахслари амалга оширадиган операциялар мажмуи;


д) божхона режими - Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг мақомини божхона мақсадлари учун белгиловчи қоидалар мажмуи;


е) божхона назорати - қонунчилик ва халқаро шартномаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари амалга оширадиган чора-тадбирлар мажмуи;


ж) чиқариш - божхона органларининг божхона расмийлаштирувидан ўтган товарлар ёки транспорт воситаларини шахснинг тўлиқ тасарруфига бериши.


1.3. Очиқ ёки ёпиқ турдаги божхона омборлари Ўзбекистон Республикасининг юридик ва/ёки жисмоний шахслари томонидан ёхуд қуйидаги талабларга жавоб берувчи божхона органи томонидан таъсис этилиши мумкин:

- юридик шахс мақоми бўлганда;

- қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олинган, юридик шахсни ташкил этмасдан туриб тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи шахс;

- жойлашган манзили Ўзбекистон Республикаси бўлганда;

- Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилганда;

- очиқ ёки ёпиқ турдаги божхона омборини таъсис этиш учун божхона органининг рухсатномаси бўлганда.


1.4. Товарлар ва транспорт воситаларини сақлаш учун божхона омборига топширгунга қадар ана шу барча товарлар ва транспорт воситалари учун, шунингдек, божхона тўловларининг тўланиши учун жавобгарлик ташувчи зиммасига тушади.


1.5. Очиқ ёки ёпиқ турдаги божхона омбори ва унга ёндош ҳудуд божхона назорати зонаси ҳисобланади.



2. БОЖХОНА ОМБОРЛАРИНИ ҚУРИШ

ВА ЖИҲОЗЛАШГА НИСБАТАН ТАЛАБЛАР


2.1. Очиқ ёки ёпиқ турдаги божхона омборини қуриш божхона назоратидан ташқарида бўлган омбордан товарлар ва транспорт воситалари тушиши ва у ердан олиб чиқилиши имкониятини истисно этиши, омборда сақлаш учун турган товарлар ва транспорт воситаларининг бусбутунлигини ва уларга бегона шахсларнинг кириши мумкин эмаслигини таъминлаши керак.


2.2. Юклар тушириладиган ёндош майдонларни ҳам ўз ичига олган омбор ҳудуди белгилаб қўйилган бўлиши, божхона органининг талаби билан эса тўсиб ўраб қўйилиши лозим. Агар бино, иморат ёки иншоотнинг бир қисми, уларга кириладиган йўл ускуналари ва ёндош юк тушириш майдонлари божхона омбори ҳисобланса, у ҳолда божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларига бегона шахсларнинг тегиши истисно этилиши керак.

Агар бинодан вақтинчалик сақлашда турган товарлар ва транспорт воситаларини ҳамда божхона омборининг божхона режимида турган товарларни жойлаштириш учун бир вақтнинг ўзида фойдаланилса, бинонинг товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун фойдаланиладиган қисми ажратиб қўйилган бўлиши, божхона органининг талабига кўра эса алоҳида кириш йўллари билан жиҳозланган бўлиши керак.


2.3. Очиқ ёки ёпиқ турдаги божхона омборига қулай кириш йўллари бўлиши керак.


2.4. Божхона органи божхона омборининг конструкциясига, қурилишига ва жойлашиш жойига нисбатан аниқ талабларни, шу жумладан, уни икки ёқлама ёпиш қурилмалари билан жиҳозлаш, улардан бири божхона органининг ихтиёрида бўлиши талабини ва омборда сақланаётган транспорт воситаларини ҳисоб-китоб қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш заруратини белгилашга ҳақлидир.


2.5. Божхона омборининг эгаси омборнинг меъёрий ишлаши учун етарли бўлган моддий-техника жиҳозлари билан таъминлаши, шу жумладан:

- ортиш-тушириш ва транспорт воситалари;

- омборхона ускуналари;

- алоқа воситалари;

- ташкилий техника;

- мебель билан таъминлаши керак.

Божхона органининг ходимлари

...
Время: 0.2003
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск