Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2018 й. ПҚ-3541-сон "Мулкдорлар томонидан фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона, мақсадли ва самарали фойдаланиши юзасидан назоратни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2018 й.

N ПҚ-3541



МУЛКДОРЛАР ТОМОНИДАН

ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МАЙДОНЛАРИДАН ОҚИЛОНА, МАҚСАДЛИ

ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШИ ЮЗАСИДАН

НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021-йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида республикада хусусийлаштирилган корхоналарнинг ишлаб чиқаришини янада кенгайтиришни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини чуқур модернизация қилиш, улар томонидан тайёрланаётган маҳсулотларнинг ички ва ташки бозорларда рақобатдошлигини ошириш имконини берадиган кулай шарт-шароитлар яратиш орқали улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аввал хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш услуби ва ёндашувлари тубдан ўзгартирилди. Ишлаб чиқаришни, шу жумладан ишламаётган корхоналарда тиклаш ва ривожлантириш бўйича фаолият самарадорлигини ошириш "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сонли қарорини ҳаётга татбиқ этиш борасидаги аниқ чора-тадбирлар 2017 йилда илгари фаолият кўрсатмаган ва тўла қувват билан ишламаган 1137 та корхонада тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаш, 10 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини берди.

Шу билан бирга, ҳудудларда ўтказилган хатловлар бу борада чоралар кўрилгани ва давлат томонидан ёрдам кўрсатилаётганига қарамасдан, аввал хусусийлаштирилган 3 мингга яқин корхона ва объектлар мулкдорлари томонидан ўзларига тегишли бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан нооқилона фойдаланаётганидан далолат беради.

Идоралараро комиссиялар қарорларига мувофиқ инвестиция мажбуриятларини бажармаган 444 мулкдор мулкига нисбатан молиявий жарималар қўлланилиб, қиймати қарийб 12 млрд. сўмлик ставкалари оширилган ер ва мулк солиқлари ҳисобланди. Шунга қарамай, бўш турган ишлаб чиқариш майдонларнинг мулкдорларига таъсир кўрсатишнинг амалдаги механизми аввал хусусийлаштирилган ва қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига тезкор жалб этиш бўйича кутилган натижани бермаяпти.

Мулкдорларнинг ўзларига тегишли бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш юзасидан масъулиятни кучайтириш, зарур инвестицияларни киритиш ва янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида:


1. Мунтазам равишда ўтказиладиган ялпи хатловлар асосида қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлашда ҳамда биринчи навбатда, улар негизида тадбиркорлик фаолиятини тиклаш орқали улардан самарали фойдаланиш бўйича "йўл хариталарини" ишлаб чиқиш ишларини давом эттириш Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг муҳим вазифалари ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарор 2018 йил 1 майдан бошлаб кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов, Бош вазир ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Ғуломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 19 февралдаги

ПҚ-3541-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан

фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сонли қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвестиция лойиҳасининг мақоми тўғрисида, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасини мулкдор (унинг розилиги билан, бошқа ташаббус кўрсатувчилар, шу жумладан, ижарага олувчилар) томонидан тақдим этилганлиги ёки тақдим этилмаганлиги тўғрисида, шунингдек, лойиҳани амалга оширилганлиги ёки амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулосалар бериш".


2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилансинки, инвестиция лойиҳасини мулкдор (бошқа ташаббус кўрсатувчилар) томонидан тақдим этилмаганлиги ёки амалга оширилганлиги тўғрисида Идоралараро комиссия томонидан хулоса чиқарилгандан сўнг кейинги ойдан бошлаб:

юридик шахслар - қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг соддалаштирилган солиққа тортиш тартибини кўллаётган мулкдорлари умумўрнатилган тартибдаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтадилар;

юридик ва жисмоний шахслар - мулкдорлар ўзларига тегишли қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари учун мулк ва ер солиқларини икки баравар миқдорда, 6 ой ўтгандан кейин - беш баравар миқдорда, 12 ой ўтгандан кейин ва кейинчалик - ўн баравар миқдорда тўлайдилар;

юридик ва жисмоний шахсларга - қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мулкдорларига нисбатан қонун ҳужжатлари билан бериладиган солиқлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар қўлланилмайди".


3. 6-банднинг:

а) иккинчи хатбошидаги "2" рақами "1" рақами билан алмаштирилсин;

б) тўртинчи хатбошидаги "12" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин;

в) олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвестиция лойиҳасини тақдим этганларга ёки уни амалга оширишни бошлаганларга - қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасини мулкдор (унинг розилиги билан, бошқа ташаббус кўрсатувчилар, шу жумладан, ижарага олувчилар) томонидан тақдим этилганлиги тўғрисида, шунингдек, уни амалга оширилаётганлиги тўғрисида хулоса Идоралараро комиссия томонидан берилган санадан кейинги календарь чорагидан бошлаб".


4. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган оширилган ставкали ва ошириб бориладиган коэффициентли солиқлар Идоралараро комиссиянинг қарори билан фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришга жалб этилмаган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларига нисбатан қўлланилади;

хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари тармоқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда уларнинг тармоғига кирадиган олдин хусусийлаштирилган корхонани тиклашни ҳисобга олишлари керак".


5. Янги таҳрирда баён этилган 1-илованинг 3-бўлими рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 февраль













































Время: 0.1461
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск