Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2000 й. 11-сон "Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлишининг қўшимча шартлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2000 й.

N 11



ХОРИЖИЙ АВТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ҲУДУДИДА

БЎЛИШИНИНГ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Хорижий давлатларнинг божхона чегарасидан ўтишда Ўзбекистон Республикаси автотранспорт воситаларидан йиғим ундирилганлиги учун тенгликни таъминловчи муқобил чора-тадбирлар ҳамда хорижий давлатлар автотранспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтишининг қўшимча шартларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Чегарадош мамлакатлар томонидан бир томонлама тусда қуйидаги чора-тадбирлар жорий қилинганлиги:

Қозоғистон Республикасида - ташувчининг йўловчи олдидаги фуқаролик, ҳуқуқий жавобгарлиги учун турли автотранспорт воситаларидан суғурта йиғимлари, автотранспортнинг қайтариб олиб чиқиб кетилиши тўғрисидаги мажбурият учун йиғимлар, карантин ва автомобилда ўтганлик учун йиғимлар қўлланилаётганлиги;

Туркманистонда - хорижий давлатлар автотранспорт воситалари учун мотор ёқилғиси қиймати тафовутини қоплаш бўйича йиғим жорий этилганлиги, Туркманистон ҳудудига кириб келаётган автотранспорт воситалари эгаларидан Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган йиғимларга тенг бўлмаган йиғимлар, белгиланганлиги;

турли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлиги суғурта йиғимларининг (суғурта мукофотларининг) Қозоғистон Республикаси ва Туркманистонда амал қилувчи миқдорлари Ўзбекистон Республикасида белгиланган тегишли ставкалардан юқори эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистоннинг транспорт воситалари, бошқа ўзиюрар машина ва механизмларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келишига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг мазкур турини амалга оширувчи суғурталовчининг 1-иловага мувофиқ ставкалар бўйича ҳайдовчиларнинг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик мажбурияти суғурталанганлиги тўғрисидаги полиси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг суғурта ташкилотлари билан биргаликда божхона постларида транспорт воситалари, бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдидаги жавобгарлигини суғурта қилиш ишларини белгиланган тартибда ташкил этсин.


3. Белгилансинки:

Қозоғистон Республикаси ва Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлари эгаларининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси 2-иловага мувофиқ намунавий қоидаларга биноан амалга оширилади;

Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган мотор ёқилғиси тафовутини қоплаш бўйича муқобил йиғимлар миқдори 3-иловага мувофиқ белгиланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига Ўзбекистон Республикасининг автотранспорт воситаларига нисбатан шунга ўхшаш йиғимларни қўлловчи хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтаётганда тенглик асосида бир хил миқдордаги ставкаларни назарда тутган ҳолда муқобил йиғимлар жорий этиш ва уларни бекор қилиш ҳуқуқи берилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 12 январдаги

11-сон қарорига

1-ИЛОВА


Транспорт воситалари эгаларининг учинчи

шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш

шартномалари бўйича бир ойгача муддатга Ўзбекистон

Республикаси ҳудудига кирадиган битта автотранспорт

воситасидан ундириладиган суғурта

мукофотлари ставкалари

N

Транспорт турлари


Суғурта жавобгарлиги миқдоридан суғурта

мукофотлари ставкалари (фоизларда)


ЭКОИҲ 54 баравари

(Қозоғистон

Республикаси)


ЭКОИҲ 162 баравари

(Туркманистон)

1.

Юк автомобиллари


1,0

2,5

2.

Автобуслар


0,8

2,0

3.

Енгил автомобиллар


0,5

1,5

4.

Тракторлар, комбайнлар ва бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлар


0,4

1,0

5.

Мототранспорт


0,2

0,7


Суғурта суммаси миқдори:





Қозоғистон Республикаси автотранспорти учун


- мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун -ЭКОИҲ 20 баравари;




- ўлим ҳолатига олиб келган зарарни қоплаш учун - ЭКОИҲ 30 баравари;



Туркманистон автотранспорти учун


- мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун - ЭКОИҲ 50 баравари;




- ўлим ҳолатига олиб келган зарарни қоплаш учун - ЭКОИҲ 100 баравари.


Изоҳ: йиғимларни ундириш миллий валюта "сўм"да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, маблағлар кейинчалик шартнома асосида суғурта ташкилотларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 12 январдаги

11-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган

хорижий транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина

ва механизмлар ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдидаги

фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишнинг

НАМУНАВИЙ ҚОИДАЛАРИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Қоидаларда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган хорижий транспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби белгиланади.



2. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


2.1. "Суғурталанувчилар" - жисмоний шахслар - тўлиқ фуқаролик лаёқатига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида турган, суғурта тўловлари тўлайдиган ва суғурталовчилар билан аниқ суғурта муносабатларига киришадиган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган хорижий транспорт воситаларининг ҳайдовчилари.


2.2. "Суғурталовчи" - суғурта шартномасига мувофиқ суғурта қопламаси (суғурта суммаси) тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи, тегишли турдаги суғуртани амалга оширишга лицензияга эга бўлган юридик шахс.

2.3. "Суғурта полиси" - суғурталовчи томонидан суғурталанувчига бериладиган белгиланган намунадаги ҳужжат. У тузилган суғурта шартномасини тасдиқлайди ва унинг барча шартларини ўз ичига олади.


2.4. "Суғурта шартномаси" - суғурта тўлови тўланган ва суғурта полиси берилган вақтдан бошлаб кучга киради.


2.5. "Суғурта ҳодисаси" - суғурта ҳодисаси бошланганда суғурталовчининг учинчи шахсга (жабрланувчига) суғурта товонини тўлаш мажбуриятини олишига сабаб бўладиган воқеа ёки бахтсиз ҳодиса.


2.6. "Суғурта товони" - учинчи шахсларга тўланадиган сумма.


2.7. "Суғурта мукофоти" - суғурта шартномаси тузишда суғурталанувчи томонидан суғурталовчига тўланадиган тўлов.

2.8. "Транспорт воситалари" - транспорт воситалари деганда барча механик транспорт воситалари, шунингдек тракторлар, ўзиюрар машиналар ва тиркамалар, ярим тиркамалар ҳамда ёйилма тиркамалар тушунилади.


2.9. Механик транспорт воситаларига двигателли транспорт воситалари киради.



3. СУҒУРТА ҚИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ


3.1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган хорижий транспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахсларнинг соглиғига ва мол-мулкига етказилган зарар учун фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилиш объекти ҳисобланади.



4. СУҒУРТА ҚИЛИШ СУБЪЕКТЛАРИ


4.1. Жисмоний шахслар - тўлиқ фуқаролик лаёқатига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида турган, суғурта мукофотлари тўлайдиган ва суғурталовчилар билан аниқ суғурта муносабатларига киришадиган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган хорижий транспорт воситаларининг ҳайдовчилари суғурталанувчилар ҳисобланади.


5. СУҒУРТА ҲОДИСАЛАРИ


5.1. Хорижий транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан учинчи шахсга етказилган зарарнинг суғурталовчи томонидан тўланишини назарда тутувчи воқеа ёки тасодиф суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

Уларга қуйидагилар киради:

фуқароларнинг соғлиғига, ҳаётига зарар етказилиши;

транспорт воситасининг, шунингдек мол-мулкнинг шикастланиши, нобуд бўлиши.


5.2. Зарар миқдорига шикастланган транспорт воситасини энг яқин жойдаги техник хизмат кўрсатиш станциясигача етказиш ва уни тузатиш харажатлари ҳам киритилади.



6. СУҒУРТА ШАРТНОМАСИ


6.1. Суғурталанувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси хорижий транспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўладиган даврда, бироқ кўпи билан бир йил амал қилади.


6.2. Агар суғурта шартномасининг амал қилиши мобайнида хорижий транспорт воситасидан фойдаланиш белгиланган тартибда тақиқланган бўлса ёки у келгусида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келган бўлса, у ҳолда шартноманинг амал қилиши суғурталанувчининг хоҳишига кўра тўхтатилади, суғурта тўлови эса суғурта шартномасининг ўтган даврига мутаносиб равишда суғурталанувчига қайтарилади.


6.3. Хорижий транспорт воситаси бошқа ҳайдовчига ўтганда, суғурта ўз-ўзидан бекор қилинади ва суғурта мукофоти транспорт воситаси суғурталовчининг жавобгарлигида турган кунлар сонига мутаносиб суммада қайтарилади.


7. СУҒУРТА СУММАЛАРИ


7.1. Фуқароларнинг соғлиғига ёки ҳаётига, уларнинг мол-мулкига, юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарар учун суғурталанувчининг фуқаролик жавобгарлиги йўл-транспорт ҳодисасининг (кейинги ўринларда йўл-транспорт ҳодисаси деб аталади) ҳар бир ҳолати бўйича тўғридан-тўғри етказилган зарар миқдорида, бироқ транспорт воситасини рўйхатдан ўтказган мамлакатнинг ана шундай суғурта суммаси миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда суғурта қилинган ҳисобланади.



8. СУҒУРТА МУКОФОТЛАРИ

8.1. Суғурта мукофотлари суғурта компанияси томонидан транспорт воситасини рўйхатдан ўтказган мамлакатнинг суғурта мукофотлари ставкаларига тенг миқдорда белгиланган суғурта суммасидан ҳисоблаб чиқилади.

8.2. Суғурталанувчилар суғурта мукофотларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётганда тўлайдилар.

8.3. Суғурта мукофотлари миллий валюта "сўм"да тўланади, кейинчалик бу маблағлар шартнома асосида суғурталовчининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Суғурта мукофотлари нақд пул билан ҳам, пул ўтказиш шаклида ҳам тўланиши мумкин.

8.4. Ҳисоблаб чиқилган суғурта мукофоти тўлангандан кейин суғурталовчи суғурталанувчига белгиланган намунадаги полис беради.


9. СУҒУРТА ТОВОНИ


9.1. Суғурта товони агар йўл-транспорт ҳодисаси ёки бахтсиз воқеа оқибатида:

жабрланувчи майиб бўлса ёки унинг соғлиғига бошқа шикаст етказилса;

жабрланувчи вафот этса;

учинчи шахсларнинг мол-мулки нобуд бўлса, йўқ қилинса ёки шикастланса суғурталовчи томонидан тўланади.


9.2. Транспорт воситасининг ҳаракатланиши натижасида етказилган зарарларга шунингдек:

транспорт воситасига йўловчилар чиқариш ёки тушириш пайтида;

транспорт воситаси йўлда тўхтаб турган ёки тузатилаётган вақтда келиб чиққан зарарлар ҳам киритилади.


9.3. Суғурталовчи:

айбдор шахснинг транспорт воситасида бўлган юкка;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида атроф-муҳитга;

ёнғин келиб чиқиши туфайли ўрмонларга, дарахтзорларга ва боғларга етказилган зарур учун;

нақд пул, қимматли қоғозлар, ҳар қандай турдаги ҳужжатлар, шунингдек филателистик, нумизматик ва бошқа коллекциялар ва бойликлар йўқолганлиги учун жавоб бермайди.


9.4. Агар жабрланувчи томонидан қасддан жиноят содир этилган бўлса, суғурта товони тўланмайди.



10. СУҒУРТА ТОВОНИ МИҚДОРИ


10.1. Зарар учун товон мазкур Намунавий қоидаларда белгиланган фуқаролик жавобгарлиги доирасида белгиланади ва тўланади.


10.2. Зарар миқдори айбдор, жабрланувчи ёки унинг ишончли вакили иштирокида суғурталовчи томонидан белгиланади.

Суғурталовчи зарарнинг миқдорини аниқлаш учун мустақил экспертни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Келишмовчиликлар пайдо бўлган ҳолларда зарар миқдори суд тартибида белгиланади.


10.3. Шахсга етказилган зарар учун суғурта суммаси жабрланувчига, унга бошқа суғурта шартномалари бўйича тўланадиган суммалардан қатъи назар, тўланади.

Жабрланувчининг соғлиғига етказилган зарар учун товон миқдори даволаш-профилактика муассасасининг тегишли ҳужжатида кўрсатиб ўтилган зарар даражасига қараб ёки вафот этганлик тўғрисидаги далолатнома асосида белгиланади.

Саломатликка етказилган зарар учун товон суғурта суммасига мутаносиб равишда, бироқ унинг жами миқдорининг 60 фоизидан (ўлган тақдирда) кўп бўлмаган миқдорда тўланади.

Учинчи шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилганлиги ёки нобуд бўлганлиги учун суғурта товони суғурта суммасига мутаносиб равишда, бироқ унинг жами миқдорининг 40 фоизидан (мол-мулк тўлиқ нобуд бўлган тақдирда) кўп бўлмаган миқдорда тўланади.

Мол-мулкка етказилган зарар учун ёки жабрланувчиларнинг соғлиғига зиён етказганлик учун суғурта тўлови ҳар бир аниқ суғурта ҳодисаси бўйича бир вақтда тўланади.


10.4. Суғурта тўловини суғурталовчи барча зарур ҳужжатлар олингандан сўнг 72 соат мобайнида тўлайди. Тўлов суғурталовчининг айби билан кечиктирилган ҳар бир кун учун ҳисоблаб чиқилган суғурта товони суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўланади.



11. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ БОШЛАНГАН ТАҚДИРДА

СУҒУРТАЛАНУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


11.1. Йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) келиб чиққан тақдирда суғурталанувчи:

йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) юз берган жойда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўришга, воқеа оқибатларини енгиллаштириш, шунингдек мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўришга;

имкони борича зарарнинг кўпайишини бартараф этишга;

жабр кўрган шахсларга фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномасини тузган суғурталовчи тўғрисида зарур маълумотлар беришга;

воқеа рўй берган жойдаги суғурталовчини дарҳол хабардор қилишга ёки суғурта тузишга ва воқеа рўй бергандан кейинги иш кунидан кечиктирмай суғурталовчига зарур ахборот ва тушунтириш хати тақдим этишга мажбурдир.


11.2. Транспорт воситаси эгаси, ҳайдовчи ёки даъво қилувчи шахс суғурта ташкилотига йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса)га тааллуқли мавжуд далилларни тақдим этиши ҳамда суғурталовчининг юз берган воқеа тафсилотлари ва етказилган зарар миқдорини аниқлашини таъминлаши, шунингдек суғурталовчи томонидан йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) айбдорларига қарши даъволарни текширишда ёрдам кўрсатиши шарт.



12. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ БОШЛАНГАН ТАҚДИРДА

СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


12.1. Йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) тўғрисида хабар олингандан сўнг суғурталовчи зарар миқдорини, ҳодисанинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш мақсадида ҳаракат қилади ҳамда суғурта далолатномасини ва манфаатдор шахслар иштирокида белгиланган намунадаги ҳисоб-китоб сметасини тузади.


12.2. Суғурталовчи транспорт воситаси эгасини ва даъво қилувчи шахсни тўланадиган зарар миқдорини аниқлаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади.



13. ЖАБРЛАНГАН ШАХСНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


13.1 Жабрланувчи ёки унинг топшириғига кўра ваколатли шахс транспорт воситаси томонидан етказилган зарар тўғрисида суғурталовчини хабардор қилади.


13.2. Агар зарар номаълум транспорт воситаси томонидан етказилган бўлса, у ҳолда жабрланувчи ички ишлар органларига, суғурталовчига дарҳол хабар бериши ва зарар номаълум транспорт воситаси томонидан етказилганлиги тўғрисида тергов органларининг тасдиқномасини олиши шарт.

13.3. Жабрланувчи томонидан ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда суғурталовчи воқеанинг муҳим ҳолатлари аниқланмай қолганлиги учун товон тўлашга мажбур эмас.



14. РЕГРЕСС


14.1. Қуйидаги ҳайдовчи:

учинчи шахсга зарар етказилишини атайлаб юзага келтирган;

транспорт воситасини алкогол ичимлик ичиш ёки гиёҳванд модда истеъмол қилиш натижасида маст ҳолатда бошқарган ва бу билан суғурта воқеасини юзага келтирган;

транспорт воситасини бошқаришга рухсатномаси бўлмаган;

транспорт воситасидан унинг эгасининг раъйига қарши фойдаланган ва ушбу транспорт воситаси билан зарар етказган ҳайдовчи тўланган суғурта товонини суғурталовчига қайтаришга мажбурдир.


14.2. Агар суғурталанувчи суғурталовчига зарар етказилганлиги тўғрисида хабар бермаса ёки ўз вақтида хабар бермаса, у ҳолда суғурталовчи бундай хабар бермаслик ёки ўз вақтида хабар бермаслик оқибатида келиб чиққан қўшимча харажатлар ва суд чиқимларини қоплаш юзасидан суғурталанган шахсга нисбатан даъво қўзғаши мумкин.



15. СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ

УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ


15.1. Жабрланувчилар ва суғурталанувчиларнинг аризалари ва шикоятлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.


15.2. Суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низолар даъво муддати доираларида амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 12 январдаги

11-сон қарорига

3-ИЛОВА


Туркманистон автотранспорт воситаларидан

ундириладиган муқобил йиғимлар

(1 километр учун ЭКОИҲ миқдорининг % да)



бензин


дизель ёқилғиси


а) юк автотранспорт воситалари - юк кўтариш имконияти:


10 тоннагача


0,64

0,48

10 тоннадан 20 тоннагача


-

0,7

20 тоннадан ортиқ


-

0,86

б) автобуслар - ўриндиқлар сони:




12 тадан кам


0,3

0,2

13 тадан 30 тагача


0,64

0,48

30 тадан ортиқ


0,86

0,86

в) енгил автомобиллар


0,3

0,2

г) мотоцикллар


0,2

-

 

Изоҳ: йиғимларни ундириш миллий валюта "сўм"да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағлар давлат божхона хизмати органларининг шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 1, 3-модда.

















































Время: 0.1964
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск