ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини ўтказиш бўйича Намунавий регламент (АВ томонидан 21.02.2018 й. 2973-сон билан рўйхатга олинган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 29.12.2017 й. 57-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 21 февралда 2973-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2017 йил 29 декабрдаги

57-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Касб-ҳунар коллежлари базасида

бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга

кўмаклашиш ярмаркаларини ўтказиш бўйича

НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТ


Мазкур Намунавий регламент Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини (бундан буён матнда ярмарка деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ярмарка ташкилотчиси - ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олган ташкилот (ташкилотлар);


ярмарка иштирокчилари - касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, ишсизлар, бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилотлар, мини технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи ва бошқа ташкилотлар, тижорат банклари, шунингдек ярмаркада иштирок этиш истагини билдирган бошқа жисмоний ва юридик шахслар.


2. Ярмарка Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ ташкил этилади.


3. Ярмаркалар мазкур Намунавий регламент асосида ярмарка ташкилотчиси томонидан тасдиқланадиган ярмарка ўтказиш регламенти асосида ўтказилади.

Ярмарка ташкилотчиси томонидан тасдиқланадиган ярмарка ўтказиш регламенти қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Намунавий регламентга зид бўлмаслиги лозим.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари томонидан ҳар йили 15 январга қадар тегишли ҳудуддаги туманлар кесимида ярмаркаларни ўтказиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилади. Режа-жадвал тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади ҳамда 20 январга қадар тегишли туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) юборилади.


5. Ярмаркаларни ўтказиш бўйича режа-жадвал асосида Марказ томонидан тегишли маҳаллий ижроия ҳокимияти органи билан биргаликда ярмарка ташкил этилишидан камида бир ой олдин ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Дастурда ярмарка ташкилотчиси, ярмарка ўтказиладиган жойнинг манзили, ярмарка ўтказиш санаси, вақти, ярмарка иштирокчилари ҳақидаги маълумот кўрсатилади.



2-БОБ. ЯРМАРКА ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Ярмарка ташкилотчиси ярмарка ташкил этилишидан камида 15 кун олдин тегишли ҳудуддаги бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилотлар, турли мини технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи (агар мавжуд бўлса) ва бошқа ташкилотлар ҳамда тижорат банкларига ярмаркада иштирок этишлари юзасидан расмий хат орқали таклифнома юборади.


7. Ярмаркада қатнашиш истагини билдирган ташкилотлар ярмарка бошланишидан камида 5 кун олдин ярмарка ташкилотчисига тегишлича бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотни, мавжуд мини технологиялар, тижорат кредити турлари шунингдек ўз бизнесини бошламоқчи бўлган шахсларни қизиқтирадиган бошқа маълумотларни тақдим қилади.

Ярмарка ташкилотчиси тақдим этилган маълумотларга асосан ярмаркада иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар бўйича уларнинг фаолият соҳасини кўрсатган ҳолда рўйхат шакллантиради.


8. Ярмарка ўтказиладиган кундан камида 10 кун олдин ярмарка ташкилотчиси томонидан оммавий ахборот воситаларида ярмарка ўтказиладиган жойнинг манзили, ярмарка ўтказиладиган сана ва вақт ҳамда мурожаат этиш учун телефон рақамлари кўрсатилган хабар эълон қилинади.


9. Ярмаркани ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни (ярмарка ўтказиладиган бинони тозалаш, зарур мебель ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш) ҳал қилиш ярмарка ташкилотчиси зиммасига юклатилади.


10. Ярмарка ташкилотчиси ярмарка ўтказилаётган жойда барча иштирокчилар танишишлари учун қулай бўлган жойларда ярмаркада иштирок этаётган ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ярмаркани ўтказиш регламенти жойлаштирилишини таъминлайди.



3-БОБ. ЯРМАРКАНИ ЎТКАЗИШ


11. Ярмарка туман (шаҳар) марказларидаги тадбирларни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган биноларда ўтказилади.


12. Ярмарка соат 9.00 дан 18.00 гача бўлган вақт оралиғида ўтказилади. Ҳафтанинг якшанба кунида ярмарка ўтказилмайди.


13. Ярмарка иштирокчиларининг ярмаркага кириши - бепул ҳисобланади.


14. Ярмарка ўтказиш вақтида ярмарка иштирокчиларига:

жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи, ярмаркани ташкил қилиш ва ўтказишнинг белгиланган тартибини бузувчи ёки бундай хатти-ҳаракатларни содир қилишга ундовчи ҳаракатларни бажариш;

ярмарка ўтказилаётган жойга совуқ, ўқотар, газли ёки бошқа қуроллар, пиротехника буюмлари, ўқ-дорилар, осон алангаланадиган ва заҳарли моддалар, санчувчи, кесувчи ва бошқа предметларни, шунингдек фойдаланилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши ёки фуқаролар ва ташкилотларга моддий зарар етказиши мумкин бўлган махсус тайёрланган ёки мослаштирилган предметларни олиб кириш;

ярмарка ўтказилаётган жойга ҳайвонлар билан келиш;

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган нодавлат нотижорат ташкилотларининг эмблемалари, рамзлари, байроқлари ва вимпелларидан, шунингдек мазмуни жамиятнинг ахлоқий асосларини, умуминсоний қадриятларни бузишга қаратилган, шунингдек конституциявий тузумни ноқонуний ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини бузиш, уруш, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, ижтимоий, ирқий, миллатчилик ва диний адоватни қўзғатиш, қонун ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадидаги эмблемалар, рамзлар, байроқлар, вимпеллар, плакатлар, транспарантлар ва бошқа воситалардан фойдаланиш;

маст ҳолатда ёки гиёҳванд воситалар, психотроп ёки бошқа моддаларни истеъмол қилиш оқибатида инсоннинг интеллектуал-ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи ҳолатда бўлиш тақиқланади.


15. Ярмарка ташкилотчиси томонидан ярмарка иштирокчилари (бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилотлар, мини технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тижорат банкларининг вакиллари) ҳисоби юритилади.


16. Ярмаркада иштирок этаётган ташкилотлар ярмаркада ўзларининг тарқатма материаллари (флаерлар, буклетлар, баннерлар ва бошқалар) билан иштирок этишлари мумкин.


17. Марказ ярмарка иштирокчиларига меҳнат қонунчилиги соҳасида тегишли маслаҳатлар бериш, ишга жойлашишлари учун йўлланмалар расмийлаштириш ҳамда меҳнат шартномалари тузишда амалий ёрдам кўрсатиш учун мутахассислар ажратилишини таъминлайди.


18. Ярмаркада иштирок этаётган:

тижорат банкларининг вакиллари - ярмарка иштирокчиларига тижорат кредитини ажратиш билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ва зарур маълумотларни;

бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилотлар - ўзида мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ҳақида, ишнинг хусусияти ва тахминий ойлик маоши тўғрисидаги маълумотларни;

мини технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи ва бошқа ташкилотлар - бизнес лойиҳалар, лизинг орқали берилиши мумкин бўлган техника ва асбоб ускуналар, ишлаб чиқариш соҳасининг афзалликлари, шунингдек ўз бизнесини бошламоқчи бўлган шахсларни қизиқтирадиган бошқа маълумотларни берадилар.


19. Марказ томонидан ярмарка иштирокчиларига Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таклифлар берилади.


20. Ярмаркага келувчилар ярмаркада ўзлари учун мақбул келадиган иш ўринларига эга ташкилотлар билан меҳнат шартномаларини тузиши, тижорат банклари билан кредит олиш масаласида ҳужжатларни расмийлаштириши, шунингдек мини технологиялар олиш учун ярмаркада иштирок этаётган корхоналар билан тегишли шартномалар расмийлаштириши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


21. Ушбу намунавий регламент Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Савдо-саноат палатаси ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 146-модда































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск