Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 5-Б-сон, Молия вазирлигининг 19-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 12.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 21.02.2018 й. 2974-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.02.2018 й.

N 2974

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.02.2018 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.02.2018 й.

N 5-Б


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.02.2018 й.

N 19


ҚАРОРИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2017 йил 1 декабрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 23 сентябрдаги 7, 30-қ/қ ва 72-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2827, 2016 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2016 й., 39-сон, 466-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Инновацион ривожланиш вазири

И. Абдурахманов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири



А. Хаитов

Молия вазири

Д. Кучкаров

      





Қарорга

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Лавозимларнинг номи


Базавий лавозим

маошларининг

миқдори, сўм


1.

Институт директори



профессор


2 662 535

фан доктори


2 554 364

фан номзоди


2 446 785

2.

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори



профессор


2 446 785

фан доктори


2 359 853

фан номзоди


2 254 278

3.

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири



фан доктори ёки профессор


2 359 853

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


2 254 278

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


2 167 935

4.

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари



фан доктори ёки профессор


2 254 278

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


2 167 935

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


2 081 104

5.

Бош илмий ходим



профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори


2 254 278

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори


2 167 935

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


2 081 104

6.

Етакчи илмий ходим



илмий унвонга эга бўлган фан доктори


2 167 935

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


2 081 104

илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


1 978 397

7.

Катта илмий ходим



илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


1 978 397

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


1 876 860

илмий даражага эга бўлмаган


1 777 584

8.

Кичик илмий ходим



фан номзоди


1 876 860

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


1 777 584

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


1 679 133

9.

Тажриба орттирувчи тадқиқотчи


1 481 517

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 147-модда










































Время: 0.2111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск