Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 22.02.2018 й. 2975-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 21.02.2018 й. 6/1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 22 февралда 2975-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2018 йил 21 февралдаги

6/1-сон қарорига

ИЛОВА



Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат

банклари томонидан микрокредитлар

ажратиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Микромолиялаш тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тавсиянома - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан туман (шаҳар)ларда ташкил этилган секторларнинг тегишли раҳбари, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисининг аҳолини муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш учун имтиёзли кредитлаш бўйича тавсияномаси;


қарз олувчи - тавсиянома берилган муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаро;


банк - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгилаб берилган, қарз олувчиларга микрокредитлар ажратадиган тижорат банки.



2-БОБ. МИКРОКРЕДИТЛАРНИ АЖРАТИШ ШАРТЛАРИ


2. Микрокредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.


3. Микрокредитлар, биринчи навбатда, ҳудудларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолини тадбиркорлик фаолияти орқали бандлик билан таъминлаш учун имтиёзли шартлар асосида берилади.


4. Микрокредитлар:

илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

савдо-воситачи ва умумий овқатланиш ташкилотлари айланма маблағларини шакллантириш;

савдо ва умумий овқатланиш объектларини қуришни молиялаш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда улар учун ускуналар сотиб олиш;

ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;

маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;

мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун берилиши мумкин эмас.


5. Микрокредитлар банклар томонидан қарз олувчиларга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 7 фоиз ставкада ажратилади.

Банклар ўз ички кредит сиёсатига асосан республикамизнинг алоҳида ҳудудларида истиқомат қилувчи қарз олувчиларга мазкур Низомда белгиланган фоиз ставкасидан камайтирилган фоиз ставкаларда микрокредитлар ажратиши мумкин.


6. Қарз олувчиларга микрокредит қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, камида 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга банк кредит қўмитасининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори асосида берилади.



3-БОБ. МИКРОКРЕДИТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


7. Микрокредит олиш учун қарз олувчи томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

тегишли мақсад бўйича микрокредит олиш учун сўралган ариза;

тавсиянома;

шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштиришни кенгайтириш мақсадлари учун микрокредит сўралган ҳолларда қарз олувчида томорқа участкаси мавжудлиги кўрсатилган ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотнома;

микрокредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат.


8. Микрокредитлар қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бири тақдим этилади:

мол-мулк гарови;

учинчи шахс кафиллиги;

қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта полиси.

Микрокредитлар қайтарилиши бўйича учинчи шахс кафиллиги тақдим этилганда, кафилнинг охирги 12 ой учун доимий иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки унинг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг унинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари тақдим этилади.

Банкларнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчиларга мазкур бандда назарда тутилган таъминот турларидан бирини талаб қилмасдан бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқига эга. Бунда банк қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарини суғурта қилиши шарт.


9. Қарз олувчи мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни топширишда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ҳамда ундан нусха тақдим этади.


10. Микрокредит сўраб, барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилган ариза банкка келиб тушган кундан бошлаб, банк кредит қўмитаси томонидан ушбу ариза бўйича қарор қабул қилиш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги лозим.


11. Микрокредит бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, банк аризачига бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда маълум қилиши шарт.



4-БОБ. МИКРОКРЕДИТЛАРНИ АЖРАТИШ

ВА УЛАРНИ ҚАЙТАРИШ


12. Микрокредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг тўлов топшириқномасига асосан, кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


13. Микрокредитлашнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда микрокредит суммасининг 30 фоизи миқдоридаги қисми нақд пул кўринишида берилиши мумкин.


14. Қарз олувчиларга берилган микрокредитлар ҳисоби алоҳида белгиланган баланс ҳисобварақларида юритилади.


15. Қарз олувчи микрокредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг омонат ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш йўли билан тўлаши мумкин.


16. Банк томонидан микрокредитдан фойдаланишнинг муддати давомида микрокредитдан мақсадли фойдаланилаётганлигини аниқлаш бўйича бевосита жойига чиқиб, доимий мониторинг ўтказилади.


17. Олинган микрокредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик аниқланган тақдирда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда микрокредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.


18. Қарз олувчи томонидан микрокредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлар тўланмаган тақдирда, банк тавсиянома берган сектор масъулларига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.


19. Ўзининг кредит портфелида тавсияномалар асосида ажратилган микрокредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик миқдори 10 фоиздан ошганда, банк филиали тавсияномалар асосида микрокредитлар ажратилишини тўхтатиши ҳамда тавсиянома берган сектор масъуллари қирқимидаги маълумотларни Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тақдим этиши шарт.


20. Банк филиаллари тавсияномалар асосида ажратилган микрокредитлар бўйича скоринг таҳлил ўтказиб, ойлик ҳисоботларни Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларига, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари эса ушбу ҳисоботларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.


21. Микрокредитлар бўйича қарздорликни ундиришда биринчи навбатда микрокредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ундирилади.


22. Микрокредит белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, банк ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда микрокредитнинг қайтарилиш таъминоти сифатида тақдим этилган таъминот турига қаратади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


23. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 150-модда














































Время: 0.1799
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск