Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.02.2004 й. 81-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 февралдаги

81-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Ахборот-таҳлил бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси (кейинги ўринларда матнда "Бошқарма" деб юритилади) Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.


2. Бошқарма фаолияти бозор ислоҳотларининг ахборот-таҳлил таъминотини амалга оширишга, марказий иқтисодиёт идоралари ва тармоқ бошқарув органларининг макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш дастурлари стратегиясини ишлаб чиқишдаги ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштиришга, қисқа муддатли даврда макроиқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ҳамда ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларда иқтисодий ислоҳотлар стратегиясининг вариантлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишга, маъмурий ислоҳотларни амалга оширишга, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитларни такомиллаштиришга, унинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши ва аҳамиятини оширишга йўналтирилган.


3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлиснинг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


4. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппарати тузилмасига киради. Бошқарма ижро интизоми масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ҳисобот беради.



II. БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни барча йўналишлар бўйича макро даражада, шунингдек тармоқ ва ҳудудлар бўйича, марказий иқтисодиёт идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш асосида тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

макроиқтисодий ҳолат ва ижтимоий вазият мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини таъминлаш, маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш, иқтисодиётнинг сифат жиҳатидан ўзгаришларини ва унинг ривожланиш тенденцияларини баҳолаш;

макроиқтисодий ва ижтимоий вазият, иқтисодий ислоҳотларнинг макро даражада, шунингдек тармоқлар ва ҳудудлар бўйича бориши, хусусийлаштириш, таркибий ва институционал қайта ўзгартиришлар, давлат бошқаруви ва корпоратив бошқарув, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, товарлар, сармоя, меҳнат бозорини шакллантириш, фонд бозори фаолияти масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва бўлимлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилиш ва иқтисодиёт тармоқлари, секторлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тайёрланадиган энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича мақсадли дастурлар ва ҳукумат қарорлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;

оммавий ахборот воситаларида ёритиш, халқаро молиявий ва бошқа ташкилотлар билан биргаликдаги ишлар орқали макроиқтисодий ва ижтимоий вазиятдан жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва оммалаштиришни ташкил этиш.



III. БОШҚАРМАНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


6. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, Марказий банк ва тижорат банклари, Фанлар академиясидан, бозор инфратузилмасининг бошқа институтларидан, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Бошқармага юкланган вазифалар доирасида зарур статистик ва таҳлилий ахборотларни, бюджет статистикаси ва социологик сўровлар маълумотларини сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, департаментлари ва котибиятларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Бошқармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур ахборотларни сўраш;

Вазирлар Маҳкамасининг департаментлари ва котибиятларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини, секторларини ҳамда минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

марказий иқтисодиёт идоралари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда махсус социологик, бюджет текширувлари, таҳлилий ва ахборот тадқиқотлари ўтказиш бўйича вақтинчалик эксперт таҳлилий гуруҳлар тузиш;

ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Марказий банк ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини ва бошқаларни жалб этиш;

қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси бўйича таклифларни, шунингдек қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни, макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ва ахборот-таҳлилий тадқиқотлар бўйича халқаро лойиҳаларда қатнашиш;

Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, хорижий мамлакатларнинг тадқиқот ва статистика ташкилотлари билан мустақил равишда ёзишмалар олиб бориш.


7. Бошқарма қуйидагиларга мажбур:

мамлакат тармоқлари ва минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги тенденцияларни тавсифловчи таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг кўриб чиқиши учун тақдим этиш;

Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириғига биноан Ҳукуматнинг айрим қарорлари ва республикани ижтиомий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, шунингдек мақсадли ва комплекс дастурлар бажарилиши мониторингини иқтисодиёт тармоқлари, секторларини ва ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда амалга ошириш;

ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга ошириш;

энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича Ҳукумат қарорлари, тармоқ дастурлари ва минтақавий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш.



IV. БОШҚАРМАНИНГ ТУЗИЛМАСИ


8. Бошқарма тузилмасига қуйидагилар киради:

Бошқарма бошлиғи;

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари макроиқтисодий ривожлантириш таҳлили ва стратегияси бўлими бошлиғи;

бюджет-солиқ, кредит сиёсати ва пул муомаласи шўъбаси;

хусусийлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси;

аҳоли турмуш даражаси шўъбаси;

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари - ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари бўлими бошлиғи;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари шўъбаси;

тармоқлар ва микроиқтисодий ривожлантириш дастурлари шўъбаси;

Бошқарма бошлиғининг ёрдамчиси.


9. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил гуруҳлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси тегишли равишда вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларига ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, шунингдек Бошқармага ҳисобот беради.


10. Ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозимга Бошқарма бошлиғи билан келишган ҳолда тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан тайинланадилар.



V. БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Бошқарма ўз ишини Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти билан келишилган ва Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик ва чораклик иш режалари асосида ташкил этади.


12. Бошқарма ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Марказий банк ва тижорат банклари ҳамда бошқа бозор инфратузилмаси институтлари томонидан тақдим этиладиган статистик ва бошқа материаллар, муаммоларни мустақил равишда ўрганиш, шунингдек халқаро молиявий ва бошқа ташкилотлар билан узвий алоқа асосида амалга оширади.


13. Бошқармага Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.


14. Бошқарма бошлиғи:

Бошқармага юкланган вазифаларнинг ҳал этилиши учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига Бошқарманинг ахборот-таҳлилий фаолияти давомида эришилган натижалар тўғрисида ахборот беради;

Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари - бўлимлар бошлиқлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг бажарилишини назорат қилади.

Бошқарма бошлиғи ўзига ва Бошқармага юкланган вазифалар доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бошқарма фаолиятининг жорий масалалари, шу жумладан Бошқарма мутахассисларининг халқаро ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаларида ва ахборот-таҳлилий тадқиқотларда қатнашиши учун рухсатномалар бериш бўйича қарорлар қабул қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан тармоқларда ва минтақаларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича қабул қилинган қарорларнинг сифатли бажарилишини талаб қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши бўйича тезкор ва статистик ахборотларни сўраш;

Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига бошқармада ишлашга тавсия этилаётган номзодлар тўғрисида ва Бошқарма ходимларининг лавозим маошига шахсий устамалар миқдорларини белгилаш тўғрисида таклифлар киритиш.

Бошқарма бошлиғи шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга ҳам эга.


15. Бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 8-сон, 94-модда.
























Время: 0.1600
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск