Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2004 й. 81-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси тузилмасини, штатлар жадвалини ва бошқарма тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2004 й.

N 81



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-

ТАҲЛИЛ БОШҚАРМАСИ ТУЗИЛМАСИНИ,

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИНИ ВА БОШҚАРМА

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Иқтисодиётни бошқаришнинг функционал тизимини янада такомиллаштириш ва республика Ҳукумати аппаратида ахборот-таҳлил ишлари даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси тузилмаси, штатлар жадвали ва бошқарма тўғрисидаги низом 1-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 февралдаги

81-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Ахборот-таҳлил бошқармаси

ТУЗИЛМАСИ

Бошқарма бошлиғи

Ёрдамчи - 1 киши

Котиба-иш юритувчи -

1 киши

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари - ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари бўлими бошлиғи

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари - макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлими бошлиғи

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари шўъбаси

(7 киши)

Бюджет-солиқ, кредит сиёсати ва пул муомаласи шўъбаси

(6 киши)

Тармоқларни ва микроиқтисодий ривожлантириш дастурлари шўъбаси

(6 киши)

Хусусийлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси

(3 киши)


Аҳоли турмуш даражаси шўъбаси

(3 киши)


Ҳаммаси - 30 штат бирлиги.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 февралдаги

81-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Ахборот-таҳлил бошқармасининг

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозим номи


Штат бирлиги

сони


Тариф сеткаси

бўйича разряд


Бошқарма бошлиғи


1

19

Бошқарма бошлиғи ёрдамчиси


1

16

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари - бўлим бошлиғи


2

18

Шўъба мудири


5

17

Бош мутахассис


11

16

Етакчи мутахассис


9

15

Котиба-иш юритувчи


1

9

Жами:


30






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 февралдаги

81-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасини

ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банддаги "32" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин.


2. 2-банд ҳамда 1, 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Қуйидагилар Ахборот-таҳлил бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни барча йўналишлар бўйича макро даражада, шунингдек тармоқ ва ҳудудлар бўйича, марказий иқтисодиёт идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шу жумладан жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш асосида тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

макроиқтисодий ҳолат ва ижтимоий вазият мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини таъминлаш, маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш, иқтисодиётнинг сифат жиҳатидан ўзгаришларини ва унинг ривожланиш тенденцияларини баҳолаш;

макроиқтисодий ва ижтимоий вазият, иқтисодий ислоҳотларнинг макро даражада, шунингдек тармоқлар ва ҳудудлар бўйича бориши, хусусийлаштириш, таркибий ва институционал қайта ўзгартиришлар, давлат бошқаруви ва корпоратив бошқарув, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, товарлар, сармоя, меҳнат бозорини шакллантириш, фонд бозори фаолияти масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва бўлимлари, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилиш ва иқтисодиёт тармоқлари, секторлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шунингдек жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тайёрланадиган энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича мақсадли дастурлар ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;

оммавий ахборот воситаларида ёритиш, халқаро молиявий ва бошқа ташкилотлар билан биргаликдаги ишлар орқали макроиқтисодий ва ижтимоий вазиятдан жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва оммалаштиришни ташкил этиш.

4. Ахборот-таҳлил бошқармасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, Марказий банк ва тижорат банклари, Фанлар академиясидан, бозор инфратузилмасининг бошқа институтларидан, шунингдек жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларидан Бошқармага юкланган вазифалар доирасида зарур статистик ва таҳлилий ахборотларни, бюджет статистикаси ва социологик сўровлар маълумотларини сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, департаментлари ва котибиятларидан, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларидан Бошқармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур ахборотларни сўраш;

Вазирлар Маҳкамасининг департаментлари ва котибиятларининг, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини, секторларини ҳамда минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

марказий иқтисодиёт идоралари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда махсус социологик, бюджет текширувлари, таҳлилий ва ахборот тадқиқотлари ўтказиш бўйича вақтинчалик эксперт таҳлилий гуруҳлар тузиш;

ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Марказий банк ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини ва бошқаларни жалб этиш;

қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси бўйича таклифларни, шунингдек қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни, макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ва ахборот-таҳлилий тадқиқотлар бўйича халқаро лойиҳаларда қатнашиш;

Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, хорижий мамлакатларнинг тадқиқот ва статистика ташкилотлари билан мустақил равишда ёзишмалар олиб бориш".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 8-сон, 94-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 2, 13-модда.






























Время: 0.2220
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск