язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.10.2017 й. ПҚ-3314-сон "Тўқимачилик саноати хом ашё базасини диверсификация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2017 й.

N ПҚ-3314



ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ ХОМ АШЁ

БАЗАСИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Жаҳон бозорида барқарор талабга эга, юқори қўшилган қийматли рақобатдош тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъминлаш, шунингдек, кимё хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий илмий ютуқлар ва тараққий этган инновация технологияларини кўллаган ҳолда тўқимачилик тармоғида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хомашё базасини кенгайтириш, ички саноат кооперациясини ҳамда импорт ўрнини эгаллайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирувчи корхоналарни ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамияти ҳамда "Наманган шарбати" масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги ўринларда - "Наманган шарбати" МЧЖ ҚК)нинг "Наманган шарбати" МЧЖ ҚК негизида:

10,0 минг тонна полиэфир толаси;

10,0 минг тонна полиэфир ипи;

20,0 млн. п.м. аралаш толали газламалар;

7,0 минг тонна аралаш толали полотнолар;

6,0 млн. дона аралаш толали тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини 2018 йилда ишга туширган ҳолда аралаш толали тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги корхонани ташкил этиш лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа)ни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки, умумий қиймати 92,0 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳани молиялаштириш "Наманган шарбати" МЧЖ ҚКнинг 30,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги шахсий маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 62,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. "Наманган шарбати" МЧЖ ҚК Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекенгилсаноат" АЖ билан биргаликда уч ой муддатда аралаш толали тўқимачилик маҳсулотлари янги корхонасини ташкил этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилиши ва "Ўзбекенгилсаноат" АЖнинг тармоқдаги Илмий-техник кенгашида экспертизадан ўтказилиши ҳамда техник-иқтисодий асосланиши белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.


4. Наманган вилояти ҳокимлиги "Наманган шарбати" МЧЖ ҚКга лойиҳани ташкил этиш ва амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер майдони ажратиб берилишини таъминласин.


5. "Наманган шарбати" МЧЖ ҚК 2022 йилнинг 1 январигача:

юридик шахсларнинг фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича республикага олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар, шунингдек, кимё хомашёси асосида маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хомашё, материаллар ва кимёвий воситалар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сонли қарорида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштириш механизми ва шарт-шароитлари "Наманган шарбати" МЧЖ ҚКга, истисно тариқасида, жорий этилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 07 октябрь