Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш Қоидалари (АВ томонидан 06.02.2018 й. 2968-сон билан рўйхатга олинган Фавқулодда вазиятлар вазирининг 27.12.2017 й. 530-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 6 февралда 2968-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

фавқулодда вазиятлар вазирининг

2017 йил 27 декабрдаги

530-сон буйруғига

ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) томонидан кичик ҳажмли кемаларни дастлабки, йиллик ва махсус техник кўрикдан ўтказиш тартибни белгилайди.


2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар ва атамалар қўлланилади:


кВт - кичик ҳажмли кема двигателининг от кучи;


регистр тонна - кеманинг ҳажмий тонналар билан кўрсатиладиган сиғими;


леер тўсиғи - очиқ палубали кемаларнинг икки ён томонидан қаттиқ тортилган трос тўсиғи;


фальшборт - кемани кўчириш учун мўлжалланган дастаклар;


баллер - кема рулининг айланма ўқи;


шварта - кемани боғлаш қисми;


рул пероси - бошқариш қисми;


реверс-редуктор - айланиш томонини ўзгартириб берадиган механизм.


3. Кичик ҳажмли кемаларнинг техник кўриги Инспекциянинг ҳудудий бош инспекторлари томонидан амалга оширилади.


4. Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказишда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ тўловлар ундирилади.

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича ундириладиган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига ўтказилади.


5. Инспекция назорати остида бўлган кемалардан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига мос келмайдиган кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш тақиқланади.



2-БОБ. КИЧИК ҲАЖМЛИ КЕМАЛАРНИНГ

ТЕХНИК НАЗОРАТИ


6. Кичик ҳажмли кемаларнинг техник назорати кемалардан фойдаланиш жараёнида уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш ҳамда дастлабки, йиллик ва махсус техник кўрикдан ўтказиш тадбирларини ўз ичига олади.


7. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган асосий двигателларининг қуввати 55 кВтдан (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган кемалар, моторларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар, шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқларнинг ҳолати бўйича техник назорат олиб борилади.


8. Дастлабки техник кўрикдан ўтказишда кеманинг юк кўтариш қобилияти ва йўловчилар сиғими, двигатель сони ва рухсат этилган қуввати, елканларнинг рухсат этилган майдони, сузиш жойи (қирғоқдан узоқлашиш), кемалар сузиши мумкин бўлган тўлқин баландлиги, сув усти борти, сувга ботиши, қутқарув воситалари ва ўт ўчиргич, сигнал чироқлари ва навигация ускуналари текширилади.

Техник кўрик якунида кемани техник кўрикдан ўтказиш бўйича мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси кема мулкдорига топширилади.


9. Кемадаги индивидуал қутқарув воситаларининг сони йўловчилар сиғимига мувофиқ бўлиши, улар белгиланган стандартларга мос келиши ва ҳар бирига кема бортининг рақами туширилган бўлиши керак.


10. Йиллик техник кўрикдан ўтказиш давомида кеманинг асосий элементларида ўзгаришлар кузатилмаганлиги, унинг техник ҳолати ва белгиланган меъёрларга мос келадиган ускуна ва анжомларнинг мавжудлиги текширилади.


11. Дастлабки техник кўрик кичик ҳажмли кема Инспекция томонидан рўйхатдан ўтказилишидан олдин ўтказилади.


12. Йиллик техник кўрикдан ўтказиш давомида кема тўғрисидаги маълумотлар ва кўрикдан ўтказиш натижалари моторли ва эшкакли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш китобида қайд қилинади.

Моторли ва эшкакли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш китоби ва уларнинг электрон маълумотлар базаси алоҳида тартибда:

моторли кемалар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ Моторли кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш китобига;

эшкакли, елканли ва бошқа моторсиз кемалар мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ Эшкакли кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш китобига қайд этилади.


13. Кичик ҳажмли кемалар йиллик техник кўрикдан 1 мартдан 30 июнгача ўтказилади.

Техник кўрик Инспекциянинг ҳудудий бош инспектори томонидан махсус жиҳозланган шаҳобчада ўтказилади.

Белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилгандан сўнг кичик ҳажмли кема мулкдори ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади, аризалар белгиланган тартибда ҳисобга олинади.

Ариза тақдим этилгандан сўнг техник кўрикдан ўтказиш вақти, жойи, техник кўрикдан ўтказиш шаҳобчаларининг ишини ташкиллаштириш тартиби ва кўрикни ўтказиш жадваллари тўғрисидаги маълумотлар Инспекция томонидан кема эгаларига 3 кун ичида етказилади.


14. Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш қоидага кўра, сувда амалга оширилади.


15. Кеманинг техник ҳолати унинг қобиғи ва устки қурилмалари, таъминловчи ва электр жиҳозлари, ёнғинга қарши муҳофазаланиши, механик қурилмалари ҳолатига алоҳида баҳо бериш йўли билан аниқланади.

Кичик ҳажмли кемалар қобиқларининг техник ҳолатини баҳолаш уни ташқи кўздан кечириш ва (ёки) шикаст етказмайдиган назорат воситалари, ўлчов ускуналаридан (қалинликни ўлчаш асбоби, дефектоскоп жиҳози) фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


16. Баҳолаш давомида қуйидагилар амалга оширилади:

поливинилхлорид, резиналанган матолар ва шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган шишириладиган кичик ҳажмли кемалар учун:

қобиқнинг герметик ҳолатини баҳолаш (шиширилган ҳолда, зарур бўлганда қобиқнинг танланган қисмига совунли қоришмани ёки бошқа моддани суриш ёрдамида);

клапан тизимини кўрикдан ўтказиш ва баҳолаш (зарур бўлганда совунли ёки бошқа қоришмалар қўлланилади).

Алюминийли қотишмалар, стеклопластик, ёғоч ва шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган, кичик ҳажмли кемалар учун:

кема қопламасининг қалинлиги, корпусининг чидамлилиги ва сув ўтказмаслиги, конструкция элементларининг ишончли ўрнатилганлиги ва лак-бўёқ қопламаси ҳолатини баҳолаш йўли билан;

кичик ҳажмли кеманинг сузиш блоклари (ҳаво яшиклари) белгиланган параметрларга мос келиши ва уларнинг мавжудлиги текширилади.


17. Ташқи кўздан кечириш билан кеманинг қулоқлари, эшкаклари, леер тўсиқлари, фальшборт, кемани кўчириш учун мўлжалланган дастаклар, боғлаш ва лангар қурилмаларининг муҳрлари (занжирли муҳрлар) кемани бошқа кема билан хавфсиз шатакка олиш қурилмаси ҳамда бошқа элементлар орқали баҳоланади.


18. Моторли кичик ҳажмли кемаларни (катер, гидроцикл ва осма моторли қайиқлар) техник кўрикдан ўтказиш давомида қўшимча равишда қуйидагилар текширилади:

двигатель, осма қайиқ моторининг идентификация белгилари ҳақидаги маълумотларнинг маркировка ёрлиғига мослиги;

хавфсизлик боғичи мавжудлиги (двигателни авария ҳолатида тўхтатиш мосламаси), агарда у ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган бўлса;

осма моторли кеманинг ҳимоя ғилофи (қопқоқ) ва эҳтиёт сим арқонининг мавжудлиги;

мотор бўлинмасининг (унинг мавжудлигида) бутланганлиги ва изоляция қилинганлиги;

ёқилғи ва мойнинг сизиб чиқмаслиги, ёпиш жўмраги ва ёқилғи тизимида клапаннинг мавжудлиги;

сув қуйиш (чиқариш) мосламасининг ишга яроқлилиги;

масофавий бошқарув жамланмаси, бевосита баллерга ёки рул бошқарув секторига таъсир кўрсатувчи авариявий рул тизимининг ишга яроқлилиги (унинг мавжудлигида).


19. Кичик ҳажмли елканли ва елканли моторли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш давомида қўшимча равишда текширилади:

ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган элементлар ҳолати;

барча фаолият кўрсатувчи механизмлар, мачтани тикловчи ва ётқизувчи, кўтарувчи, сигналлар, антенналарни чиқарувчи ва туширувчи механизм ва мосламаларнинг созлиги (мойланганлиги);

ишчи механизмлари чекловчи ўчиргичларнинг тўғри ишлаши;

мачтани кема қобиғига ёки устки қурилмаларига маҳкамланганлиги;

швартанинг мавжудлиги ва яшин қайтаргичнинг яроқлилиги;

рул бошқаруви жамламасининг ишга яроқлилиги.


20. Кичик ҳажмли кемадан фойдаланиш талабларига жавоб бермайдиган бир ёки бир нечта носозликлар аниқланганда, у фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва ундан фойдаланиш бўйича тақиқловчи носозликлар мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ далолатномага киритилади.


21. Кичик ҳажмли кеманинг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида кема билетига қайд қилинади ва техник кўрикни ўтказган мансабдор шахснинг имзоси билан тасдиқланади.


22. Кичик ҳажмли кема таъмирланганда, қайта жиҳозланганда, шунингдек авариядан сўнг махсус техник кўрикдан ўтказилади. Кўрик натижалари бўйича далолатнома расмийлаштирилади ва бир нусхаси кема эгасига берилади.


23. Инспекция мансабдор шахслари қуйидаги техник носозликлар аниқланган кичик ҳажмли кемалардан фойдаланишни тақиқлаш ҳуқуқига эга:

корпуси бўйича:

кеманинг чўкиб кетишига бевосита таҳдид солувчи ёриқлар ва тешиклар йиғиндиси, қопламада шикастланиш бўлганда;

бўлинмалар, ҳаво қутилари, сузувчи блоклар йўқ бўлганида ёки герметиклиги бузилганда;

рул қурилмаси бўйича:

рулнинг тўлиқ қайилувчанлиги (бортга нисбатан 35 градус) таъминланмаслиги, рул перосининг ёки рул мосламасининг носозлиги ва йўналтирувчи блокларнинг ва штурвал троссининг носозлиги;

двигатель, шу жумладан осма двигатель бўйича:

ёқилғи идишидан, ёқилғи шланги ва таъминот тизимидан ёқилғи оққанда;

сезиларли титраш мавжудлигида;

ўчиришдаги носозликда;

двигателнинг масофавий бошқарув тизими ишдан чиққанда;

реверс-редукторнинг енгил уланиши таъминланмаслиги, реверс қўндоғининг "олдинга", "орқага", "ўрта" ҳолатда турғун турмаслиги (уни ўз-ўзидан уланиши ва узилиши);

фарқловчи ёруғликларнинг талабга жавоб бермаслиги ёки носозлиги;

кема жамланмалари ва ускуналарининг кема билетида кўрсатилган меъёрга мувофиқ келмаслиги.


24. Жорий йилда дастлабки техник кўрикдан ўтган кичик ҳажмли кемалар кема мулкдорининг аризасига асосан йиллик техник кўрикдан ўтказилиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


26. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Қоидаларга

1-ИЛОВА


Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш учун

ТЎЛОВЛАР ПРЕЙСКУРАНТИ

Т/р

Хизмат кўрсатиш тури


Тўлов миқдори


1.

Осма ва стационар двигателли кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи


2.

Эшкакли ва елканли кемаларнинг барча турларини, шу жумладан, шишириладиган турларини, техник кўрикдан ўтказиш


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи


3.

Кичик ҳажмли кемаларни таъмирдан чиқарилганда, қайта жиҳозланганда, авариядан кейин техник кўрикдан ўтказиш


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи


       





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемани (дастлабки, йиллик)

техник кўрикдан ўтказиш бўйича

ДАЛОЛАТНОМА


Ушбу далолатнома 20__ йил "___" ___________ тузилди.

            

(Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси номи)

Кема мулкдори


          

(фамилияси, исми ва отасининг исми ёки ташкилот номи)

Яшаш манзили (ташкилот жойлашган жой) ва телефони


              

Кўрикка тақдим этилган кема тури ______ модели____________


Тайёрланган йили _____ тайёрланган жой ______ Завод рақами _______


Корпус материали __________ узунлиги ________ м, кенглиги ________ м.


Борт баландлиги _________ м сув усти бортининг баландлиги ________ м.


Юк кўтариш кучи __________ кг, йўловчи сиғими _____________ киши.


Елканлар майдони _______ кв м, кемани тайёрлаш усули _____________


Двигатель (мотор) тури ______________ миқдори ________________


Қуввати _________________________ Завод рақами ________________


Техник кўрик давомида аниқланди:


1. Кеманинг асосий ўлчамлари ___________________________________


2. Кема сиғими ______________________________________________ кг.


3. Кеманинг сувга ботган қисми _______________________________ м.

4. Корпус ҳолати



(корпусни баҳолаш)

5. Рул ускунаси



(ҳолатини баҳолаш)

6. Лангар ва тўхташ ускуналари



(мавжудлиги ва ҳолати)

7. Қутқарув воситалари



(номи, миқдори ва ҳолати)

8. Хабар бериш ускуналари



(номи ва ҳолати)

9. Таъминот анжомлари тўплами



(талабга мослиги)

10. Юк кўтариш ва йўловчи сиғими


кг киши.

11. Бардошлилиги, чўкмаслиги, сузувчанлиги



(ҳолатини баҳолаш)

12. Сузувчанлик захираси



(таъминланган, таъминланмаган)

13. Сув усти бортининг минимал баландлиги


м.

14. Ёнғинга қарши тизими



(тури ва тайёргарлиги)

15. Механик ускуна



(ҳолатини баҳолаш)

16. Максимал рухсат этилган қуввати



(белгиланган)

17. Елканлар ва такелаж ҳолати



(яроқлилиги)

18. Электр анжомлари



(ҳолати)

19. Радиоалоқа ва радиолокация мавжудлиги



(тури, маркаси ва ҳолати)

Кемага умумий хулоса



(яроқли, фойдаланиш тақиқланган)

Белгиланган ҳудуд ва сузиш шартлари:


Тўлқиннинг рухсат этилган баландлиги _______________ м.


Қирғоқдан узоқлиги _____________________ м.


Двигателнинг рухсат этилган қуввати _________ от кучи.


Рухсат этилган юк кўтариш қобилияти ___________ кг.

Техник кўрикни ўтказган ходим:



(лавозими, Ф.И.О., имзо)

Кема мулкдори:



(Ф.И.О., имзо)

        





Қоидаларга

3-ИЛОВА



Моторли кичик ҳажмли кемаларни

техник кўрикдан ўтказиш

КИТОБИ


Китобнинг ташқи тарафи, титул варағи:


       

Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси


Моторли кичик ҳажмли кемаларни

техник кўрикдан ўтказиш китоби



____________ вилоят ___________ (шаҳар) ____________


Бошланди: _________

Тугади: _________

       

Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Техник

кўрик

ўтказил-

ган сана

Кеманинг

рўйхат

рақами


Кема мулкдори

Ф.И.О.


Кема мулкдори

манзили


Кема

тури


Ишлаб

чиқарилган

йили ва жойи


Кеманинг

ишлаб

чиқарилган

рақами


Кема

корпуси


материал


1

2


3

4

5

6

7

8

9








Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси

(ўлчами)


Йўловчилар

сиғими ва

юк кўтариш

қобилияти


Сузиш

жойи

ва сузиш

шароити


Двигатель


Кема

билети

олинган

сана ва

имзо


Алоҳида

қайдлар ва

ҳисобдан

чиқариш

учун асос


Аниқ-

ланган

камчи-

ликлар


узун-

лиги, м


кенг-

лиги, м


борт

баланд-

лиги, м


тури,

маркаси


сони ва

завод

рақами


умумий

қуввати

от кучи

(кВт)


10


11

12

13

14

15

16

17

18

19

20










        





Қоидаларга

4-ИЛОВА



Эшкакли кичик ҳажмли кемаларни

техник кўрикдан ўтказиш

КИТОБИ


Китобнинг ташқи тарафи, титул варағи:

        

Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси


Эшкакли кичик ҳажмли кемаларни

техник кўрикдан ўтказиш китоби



____________ вилоят ___________ (шаҳар) ____________


Бошланди: _________

Тугатилди: _________

       

Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Техник

кўрик

ўтказил-

ган сана

Кеманинг

рўйхат

рақами


Кема мулкдори

Ф.И.О.


Кема мулкдори

манзили


Кема

тури


Ишлаб

чиқарилган

йили ва жойи


Кеманинг

ишлаб

чиқарилган

рақами


Кема

корпуси


материал


1

2


3

4

5

6

7

8

9








Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси

(ўлчами)


Йўловчилар

сиғими ва юк

кўтариш

қобилияти


Сузиш

жойи ва

сузиш

шароити


Кема

билети

олинган

сана ва

имзо


Алоҳида

қайдлар ва

ҳисобдан

чиқариш

учун асос


Аниқланган

камчиликлар


узун-

лиги, м


кенг-

лиги, м


борт

баланд-

лиги, м


10


11

12

13

14

15

16

17







         





Қоидаларга

5-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларни техник

кўрикдан ўтказиш учун

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

ҳудудий бошқармаси бошлиғига



Кичик ҳажмли кема мулкдори ҳақида маълумот:

         

1.



(жисмоний шахснинг Ф.И.О. ёки ташкилот номи)

2.



(жисмоний шахснинг яшаш жойи ёки ташкилотнинг юридик манзили, алоқа телефони)

3. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумот (биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси серияси, рақами, ким томонидан қачон берилган).

           

         

            

Кичик ҳажмли кема ҳақидаги маълумот:

1. Рўйхатдан ўтказиш рақами


2. Тури (модели)


3. Кема билетининг серия ва рақами


20___ йил ________________





(Ф.И.О.)


(имзо)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 февраль, 6-сон, 102-модда







































Время: 0.0162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск