язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ички ишлар вазирининг 11.01.2018 й. 11-сон "Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.02.2018 й. 2303-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2018 й.

N 2303-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

11.01.2018 й.

N 11


БУЙРУҒИ



Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги

бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг

тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта

рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда,

шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар

ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2303, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 552-модда) билан тасдиқланган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Вазир                                                                      П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги

бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг

тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта

рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда,

шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар

ставкаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"9. Юридик шахсларга тегишли:


юк ва махсус автотранспорт воситалари учун


-

энг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;


автобуслар (микроавтобуслар) учун


-

энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;


енгил автотранспорт воситалари учун


-

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;


мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун


-

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.


10. Жисмоний шахсларга тегишли:


юк ва махсус автотранспорт воситалари учун


-

энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;


автобуслар (микроавтобуслар) учун


-

энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;


енгил автотранспорт воситалари учун


-

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;


мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун


-

энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида.".


       

2. IV бобнинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ:

Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, улар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида техник кўрикдан ўтказилади ва белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

Жисмоний шахсларга тегишли енгил (М 1 тоифадаги) автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилганда 10-бандда белгиланган тўлов Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундирилмайди. Жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари учун 10-бандда белгиланган тўлов 2019 йил 1 январга қадар амал қилади.".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 февраль, 6-сон, 113-модда