Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Бошка органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2017 й. 1038-сон "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, шунингдек, унинг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2017 й.

N 1038



ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ

ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ, ШУНИНГДЕК, УНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3223-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг марказий аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатлар агентликнинг молия йилига харажатлари прогнозидан келиб чиқиб унинг тизимига кирадиган нашриётлар ва матбаа корхоналарининг маҳсулотларини сотишдан тушган соф фойданинг 2,0 фоизигача миқдорда шартнома асосида ажратиладиган маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади;

ҳудудий бўлинмалар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади, уларни сақлаш билан боғлиқ бошқа харажатлар эса ўз маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри матбуот ва ахборот бошқармаларига идоравий мансуб нашриётларнинг шартнома асосида ажратиладиган маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг марказий аппарати учун 4 та, шу жумладан, 3 та шахсан бириктириладиган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини;

Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри матбуот ва ахборот бошқармалари учун 14 та автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.

Белгилаб қўйилсинки, автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри матбуот ва ахборот бошқармаларининг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.


4. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги икки ҳафта муддатда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳайъати ходимларининг сони ва шахсий таркиби тўғрисидаги таклифларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Х. Тангриев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 декабрдаги

1038-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгаришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини ташкил этиш ва "Маърифат маркази" биносидан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида" 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сон қарори 6-бандининг "б" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 88-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) Миллий кутубхонага Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази тўғрисидаги низомда:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Миллий кутубхона Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги таркибига киради".


б) 13-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) 14-банднинг бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 декабрдаги

1038-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Болалар ва ўсмирлар нашрларининг молиявий таъминотини давлат тасарруфига олиш тўғрисида" 1995 йил 14 февралдаги 50-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 11 июндаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 56-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникация соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 46-модда), шунингдек, қарорга 6-илованинг 5-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 42-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 январь



































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск