язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 11.01.2018 й. 106-Н-сон "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.01.2018 й. 1723-9-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.01.2018 й.

N 1723-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

11.01.2018 й.

N 106-Н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси самовий

ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг

парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3029-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 283-сон "Ўзбекистон Республикасида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўладиган авиация ҳалокати ва инцидентларни суриштириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                         Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси самовий

ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг

парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 160-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"160. Ўзбекистон Республикаси ФАси парвозларининг метеорологик таъминоти Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмат маркази томонидан Халқаро ФАси тўғрисидаги Конвенциянинг 3-иловасига (1944 й.), ЖМТ (Жаҳон метеорологик ташкилоти)нинг техник регламентига, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро ва экспериментал авиацияси парвозларининг метеорологик таъминоти" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-180), Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларининг фойдаланишга яроқлилик нормалари" авиация қоидаларига, ҳар бир муайян аэропорт учун ишлаб чиқилган парвозларнинг метеорологик таъминоти бўйича йўриқномага мувофиқ ташкил этилади.".


2. 555-бандда "табиатни" деган сўз "экология ва атроф-муҳитни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 730-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ушбу талаблар парапланлар, дельтапланлар, мотодельтапланлар ва мотопарапланлар эксплуатантларига нисбатан татбиқ этилмайди.".


4. 731-банддаги "(кичик самолётлар, парапланлар, дельтапланлар, мотодельтапланлар, мотопарапланлар, дельталётлар ва ҳ. к.)" деган сўзлар "(кичик самолётлар, дельталетлар)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 757-банддаги "Дельтаплан, параплан, мотодельтаплан, мотопараплан, дельталетларда" деган сўзлар "Дельтаплан, параплан, мотодельтаплан, мотопарапланда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 789-3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"789-3. УУҚларининг парвозлари ердаги бошқариш станция монитори орқали (бошқариш пультидан) доимий назорат қилган ҳолда оддий метеошароитларда амалга оширилади.".


7. 1059-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1059. Комиссия етиб келгунига қадар ердаги ва бортдаги магнитофонларни очиш ва эшитиш, борт ўзи ёзгичларини очиш ва ёзувларини расшифровка қилиш тақиқланади ва фақат комиссия раисининг ёки комиссия раиси ўринбосарининг қарорига мувофиқ унинг ихтиёрига топширилгандан сўнг дарҳол амалга оширилиши мумкин.".


8. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 январь, 3-сон, 62-модда