ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

"Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонасининг Устави (ЎзР ВМ 05.12.2017й. 969-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 декабрдаги

969-сон қарорига

1-ИЛОВА



змелиомашлизинг" Давлат

унитар корхонасининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда "Ўзмелиомашлизинг" ДУК деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолияти ва ҳисобдорлигини ташкил этиш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзмелиомашлизинг" ДУК таъсисчиси (кейинги ўринларда таъсисчи деб аталади) ҳисобланади.

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади. "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг мол-мулки етарли бўлмаганда таъсисчи унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК таъсисчи мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас.


4. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва давлат тилида ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга ва банк ҳисобрақамлари, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобрамқамларга, шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгиси ҳамда хизмат кўрсатиш белгисига эга.


6. "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг расмий номи:

1) давлат тилида:

тўлиқ - "O`zmeliomashlizing" davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган - "O`zmeliomashlizing" DUK;

2) рус тилида:

тўлиқ - Государственное унитарное предприятие "Узмелиомашлизинг";

қисқартирилган - ГУП "Узмелиомашлизинг";

3) инглиз тилида:

тўлиқ - State Unitary Company "O`zmeliomashlizing";

қисқартирилган - SUC "O`zmeliomashlizing".


7. "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони 5-уй.



2-БОБ. "ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ" ДУКНИНГ

МАҚСАДИ, ФАОЛИЯТ СОҲАСИ, АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг манфаатларини кўзлаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларининг мавжуд паркини янгилаш ҳамда кўп тармоқли паркини шакллантиришни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган.


9. Лизинг олувчиларнинг буюртманомлари бўйича замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ҳамда уларга лизинг асосида бериш "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг фаолият соҳаси ҳисобланади.


10. Қуйидагилар "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг лизинга етказиб бериладиган мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларига бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга маҳаллий ҳамда хорижий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизинг асосида етказиб бериш;

мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилишга мўлжалланган ресурсларни шакллантириш учун донорлар, шу жумладан халқаро молия институтларининг маблағларини имтиёзли асосда жалб этиш;

лизинг асосида етказиб берилган мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий сервис хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш;

лизинг асосида етказиб берилган мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларининг техник ҳолатини тизимли мониторинг қилиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш.


11. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини (кейинги ўринларда лизинг объектлари деб аталади) лизинг асосида етказиб беришга бўлган эҳтиёжларини ўрганади ва таҳлил қилади;

бўлажак лизинг олувчиларнинг келгуси йил учун буюртманомаларини умумлаштиради;

буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) кафолат хатлари асосида ишлаб чиқариш ташкилотлари бўйича жойлаштиради;

лизинг объектларини харид қилиш учун тендер савдоларини эълон қилади;

лизинг объектларини харид қилиш учун эълон қилинган тендер савдолари бўлажак иштирокчиларининг буюртманомаларини умумлаштиради;

лизинг объектларини харид қилиш учун тендер савдолари сифатли ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этади;

кафолат хатлари билан тасдиқланган молиявий маблағлар, шунингдек, ўз маблағларидан фойдаланган ҳолда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан лизинг объектларини харид қилиш учун шартномалар тузади;

Жамғарма займларини олиш учун буюртманомаларни жойлаштиради;

лизинг объектларини етказиб берувчилар билан тегишли аванс ҳисоб-китобларини амалга оширади;

ишлаб чиқарувчи заводларга бориб, лизинг объектларини ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилади;

лизинг олувчиларга лизинг объектларини лизинг шартномаларига мувофиқ тақдим этади;

донорларни жалб қилиш соҳасида лизинг объектларини харид қилишга мўлжалланган ресурсларни шакллантириш учун донорлар, шу жумладан халқаро молия институтларининг маблағларини имтиёзли асосда жалб этиш ишларини амалга оширади;

лизингга берилган лизинг объектларига техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий сервис хизматлари кўрсатишни йўлга қўяди;

лизинг асосида етказиб берилган лизинг объектларининг техник ҳолатини тизимли мониторинг қилиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил этади;

лизинг шартномалари бўйича тўловларнинг ўз вақтида келиб тушишини доимий назорат қилади.



3-БОБ. "ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ" ДУКНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат статистика органларидан "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ваколатига кирадиган масалалар юзасидан статистика ахборотини бепул олиш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК ходимларини уларнинг тегишли соҳадаги ўз фаолияти асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларни бажариши ҳисобга олинган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада белгиланган тартибда ифода этиш;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижда ишлаб чиқариладиган замонавий лизинг объектларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларини шартнома асосида ишга қабул қилиш;

таъсисчи билан келишган ҳолда, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ходимларининг ойлик иш ҳақи миқдори ва уни тўлаш тартиби, уларни мукофотлаш ва имтиёзларни бериш тартибини белгилаш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК қуйидагилар учун масъул:

"Ўзмелиомашлизинг" ДУКка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолияти билан боғлиқ давлат дастурларида назарда тутилган прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шунингдек, лизинг олувчиларнинг бевосита "Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятига тааллуқли мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилиши;

лизинг олувчиларнинг лизинг объектларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши бўйича ўз вақтида мониторинг олиб борилиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК қабул қиладиган қарорларни амалга ошириш сифати, якуний натижалари ҳамда оқибатлари;

соҳани (тармоқни) ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳадаги (тармоқдаги) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда улардаги муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.



4-БОБ. "ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ" ДУК

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК

раҳбарияти


14. "Ўзмелиомашлизинг" ДУКка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижрочи директор раҳбарлик қилади.


15. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижрочи директорининг ўринбосари ижрочи директор томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


16. Ижрочи директор бўлмаганда унинг ваколатларини ўринбосари амалга оширади.


§ 2. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК

ижро этувчи органи


18. Ижрочи директор "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг ижроия органи ҳисобланади ва корхонанинг жорий фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.


19. Ижрочи директор "Ўзмелиомашлизинг" ДУК номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, штат жадвалини белгилайди, "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради.


20. Ижрочи директор таъсисчига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига йиллик бизнес-режа бажарилиши тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.


21. Қуйидагилар "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижрочи директорининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, "Ўзмелиомашлизинг" ДУКка Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар амалга оширилишини танқидий ҳамда чуқур таҳлил қилиш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК, унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги вакилларининг (кейинги ўринларда "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари деб аталади) фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлашга доир амалий чоралар ишлаб чиқиш ҳамда кўриш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолияти соҳасига доир масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлислари ва Раёсатида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

ўз ўринбосари ваколатларини белгилаш, "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг бошқа мансабдор шахслари мажбуриятлари ва ваколатларини тақсимлаш, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятининг айрим бўлимларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосари ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулият даражасини белгилаш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятини режалаштиришни ташкил қилиш, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ва ўз ўринбосарининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини ташкил этиш ва мониторинги бўйича амалий тизимни шакллантириш, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ва "Мелиомашлизингсервис" МЧЖ мансабдор шахсларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК кадрлар захирасини шакллантириш;

бўш лавозимларга таклиф этилган ходимлар, шунингдек, "Ўзмелиомашлизинг" ДУКка ишга қабул қилинадиган бошқа ходимларнинг маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари юқорилиги кафолатланишини таъминлаш;

фаолият соҳасига доир масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил қилиш, уларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратида қайта ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раҳбариятида ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, "Ўзмелиомашлизинг" ДУКка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ҳамда атрофлича кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш ҳамда белгиланган муддатларда келишиш (имзолаш);

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК раҳбарлари ва ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлишини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўз ўринбосари ва "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари, шунингдек, "Мелиомашлизингсервис" МЧЖ раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини умумий йиғилишларда эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида кейинчалик қолиш ёки қолмаслик мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш, шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ "Ўзмелиомашлизинг" ДУК тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали бундай ҳолатлар содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятини, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари ва "Мелиомашлизингсервис" МЧЖ ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

лизинг хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини ошириш, "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК раҳбарлари ва ходимларининг қабулхоналар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.


22. Қуйидагилар "Ўзмелиомашлизинг" ДУК раҳбари ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК раҳбари вақтинчалик бўлмаганда тегишли буйруққа асосан унинг мажбуриятларини бажариш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари ва "Мелиомашлизингсервис" МЧЖ фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ҳамда бевосита раҳбарлик қилиш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг мутасаддилик қиладиган фаолият йўналишларига тааллуқли концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар амалга оширилишини танқидий ҳамда чуқур таҳлил қилиш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари ва "Мелиомашлизингсервис" МЧЖ томонидан прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ҳамда уларнинг қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун масъулиятини ошириш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари раҳбарлари, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакилларининг ҳар чораклик режаларини ижрочи директорга тасдиқлаш учун тақдим этиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларида, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакилларининг ва "Мелиомашлизингсервис" МЧЖда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК йиғилиш қарорлари, ижрочи директорнинг буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларига, шунингдек, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари лавозимларига кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш бўйича ижрочи директорга таклифлар киритиш, уларнинг маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари юқорилиги кафолатланишини таъминлаш, профессионал малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик қиладиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУКка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ ва атрофлича кўриб чиқиш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари ва "Мелиомашлизингсервис" МЧЖ раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан "Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш таклифларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни "Ўзмелиомашлизинг" ДУК раҳбариятига киритиш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК раҳбариятига мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакилларини ва "Мелиомашлизингсервис" МЧЖ ходимларини рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида кейинчалик қолиш ёки қолмаслик мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва зиммасига юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ "Ўзмелиомашлизинг" ДУК тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали бундай ҳолатлар содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

ижрочи директорга лизинг хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга оид таклифлар киритиш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, қабулхоналар фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.



§ 3. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК

ижро этувчи аппарати


23. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижро этувчи аппарати "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг жорий фаолиятини таъминлайди.


24. Ижрочи директор "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижро этувчи аппаратининг раҳбари ҳисобланади.


25. Қуйидагилар "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижро этувчи аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари билан биргаликда "Ўзмелиомашлизинг" ДУКка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятини, ижрочи директор ва унинг ўринбосарини ташкилий ҳамда таҳлилий ахборот билан таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этиш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК ваколатига кирадиган оператив, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалаларни ҳал этиш;

ижро интизомига риоя этилишини таъминлаш.


26. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижро этувчи аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолияти ташкил этилишини таъминлайди;

хорижий инвесторлар, молия институтлари ва донор ташкилотлар билан инвестициялар жалб қилиш юзасидан музокаралар ўтказади;

маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилардан лизинг объектларини харид қилиш фаолиятини ташкил қилади;

бўлажак лизинг олувчилар томонидан лизинг объектларини олиш учун тақдим этилган лойиҳалар ва ҳужжатлар иқтисодий таҳлил этилишини таъминлайди, лизинг объектларини бериш ёки беришни рад этиш ҳақида хулоса беради;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил қилади;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолияти ва унинг раҳбариятини ташкилий ҳамда таҳлилий ахборот билан таъминлайди;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари ва "Мелиомашлизингсервис" МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорларининг бажарилишини тизимли назорат қилади;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилади;

лизинг олувчиларга лизинг асосида замонавий лизинг объектлари етказиб берилишини таъминлайди;

лизингга берилган лизинг объектларига техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий сервис хизматлари кўрсатилишига умумий раҳбарлик қилади, шунингдек, лизинг объектларининг техник ҳолати, улардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш бўйича тизимли мониторингни ташкил этади;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

қарзларни ундириш фаолиятини амалга оширади, тегишли материалларни судга кўриб чиқиш учун тақдим этади;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК ваколатига кирадиган бошқа оператив, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалаларни ҳал этади.


27. Ижро этувчи аппарат таркибига "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари ҳам киради.


28. Қуйидагилар "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакилларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

тегишли ҳудудда "Ўзмелиомашлизинг" ДУКка юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

жойларда лизинг объектларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;

жойлардаги ташкилотларнинг "Ўзмелиомашлизинг" ДУК томонидан бериладиган лизинг объектларига бўлган эҳтиёжини таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК марказий аппарати билан ҳамкорлик қилиш;

"Мелиомашлизингсервис" МЧЖнинг жойлардаги филиаллари билан ҳамкорлик қилиш.


29. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

жойларда ташкилотларнинг лизинг объектларини харид қилиш эҳтиёжини ўрганади;

"Мелиомашлизингсервис" МЧЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги филиаллари вакиллари билан биргаликда "Ўзмелиомашлизинг" ДУК лизинг олувчиларига берилган лизинг объектлари ҳисобини юритади;

лизинг олувчилар томонидан лизинг объектлари сақланишини, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилади ва натижалар асосида лизинг олувчининг вакили иштирокида далолатномани расмийлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан фойдаланилаётган лизинг объектларини кўздан кечириш натижалари бўйича "Ўзмелиомашлизинг" ДУК раҳбариятига, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларига аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этишда ёрдам бериш учун ёзма хулоса киритади;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК маблағлари ҳисобидан лизинг шартномалари тузилган бошқа лизинг олувчилар фойдаланаётган лизинг объектлари мониторинги натижаларига кўра, нуқсон далолатномалари тузади ва уларни тегишли чоралар кўриш учун "Ўзмелиомашлизинг" ДУКка ва лизинг олувчининг кафилига топширади;

лизинг олувчилардан лизинг тўловлари, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК билан тузилган шартномалари бўйича қарздорлик тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда олади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун, жумладан, бўлажак лизинг олувчининг тўловга лаёқатлилиги, молиявий аҳволи ва бошқа имкониятлари, кафиллар тўғрисида ва бошқа зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

лизинг шартномаси ёки кафилликни расмийлаштиришда, судда эса "Ўзмелиомашлизинг" ДУК манфаатларига дахлдор масалаларни кўриб чиқишда "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг ваколатли вакили сифатида ва "Ўзмелиомашлизинг" ДУК номидан иштирок этади;

жойларда лизинг объектлари бузилгани тўғрисида ахборот мавжуд бўлганда, бу ҳақида "Мелиомашлизингсервис" МЧЖ филиаллари вакилларига ёки марказий аппаратига хабар беради, сервис хизматлари кўрсатилишига кўмаклашади ва натижалари хусусида "Ўзмелиомашлизинг" ДУКка маълумот беради;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижро этувчи аппаратига лизинг объектлари ва лизинг олувчилар ҳақида зарур ахборот беради.

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари ижрочи директор ва унинг ўринбосари топшириғига биноан бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



§ 4. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК раҳбарлари

ва вакилларининг жавобгарлиги


30. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижрочи директори:

"Ўзмелиомашлизинг" ДУКка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Уставнинг 13-бандида назарда тутилган "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг жавобгарлик соҳалари;

ушбу Уставнинг 21-бандида қайд этилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


31. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижрочи директорининг ўринбосари:

"Ўзмелиомашлизинг" ДУКка юкланган вазифалар ва функциялар "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари томонидан бажарилиши;

ушбу Уставнинг 13-бандида назарда тутилган "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг мутасаддилик қиладиган масалалар юзасидан жавобгарлик соҳалари;

ушбу Уставнинг 22-бандида қайд этилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


32. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари:

тегишли ҳудудда "Ўзмелиомашлизинг" ДУКка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакилларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиш;

ушбу Уставнинг 29-бандида қайд этилган функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун жавоб беради.



§ 5. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК

марказий аппаратининг Қорақалпоғистон

Республикаси ва вилоятлардаги вакиллари

билан ўзаро ҳамкорлик тартиби


33. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг вакиллар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.


34. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари ўз фаолият йўналишлари бўйича "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари билан ҳамкорлик қилган ҳолда:

ижро этувчи аппарат топшириқларини "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакилларига етказади, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакилларига бевосита таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан сўровлар юборади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари фаолиятини текширади ва ўрганади, уларнинг фаолият кўрсатиш амалиётини умумлаштиради, ушбу фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари фаолиятини ташкил этиш ва унинг натижалари тўғрисидаги ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ҳамда бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакилларидан келган таклифларни кўриб чиқади;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакилларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирокини ташкил қилади, улардан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича келган таклифларни кўриб чиқади.


35. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК вакиллари "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, жумладан:

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК раҳбарияти топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ахборот беради;

ижро этувчи аппаратга белгиланган фаолият соҳасига оид қонун ҳужжатларини амалга ошириш натижалари ҳақида ахборот тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар ҳамда ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш натижалари ҳақида ахборот беради;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижро этувчи аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартиб ва муддатларда тақдим этади;

фаолиятини ваколатли орган томонидан текшириш натижалари ҳақида хабардор қилади.



5-БОБ. "ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ" ДУК

ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ВА

НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ


36. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.


37. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарори билан тасдиқланган Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга мувофиқ баҳоланади.



6-БОБ. УСТАВ ФОНДИ


38. Компаниянинг устав фонди 5 000 000 000 (беш миллиард) сўмни ташкил қилади.


39. "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг устав фонди қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.



7-БОБ. "ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ" ДУКНИНГ

МУЛКИ ВА УНИ РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


40. "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг мулки:

таъсисчи томонидан "Ўзмелиомашлизинг" ДУКка оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктирилган мол-мулк;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятидан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК мулкининг қиймати "Ўзмелиомашлизинг" ДУК мустақил балансида акс эттирилади.


41. "Ўзмелиомашлизинг" ДУКда давлат мулкини оператив бошқариш ҳуқуқи "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижрочи директори ва таъсисчи томонидан давлат мулкини топшириш ҳамда қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб пайдо бўлади.


42. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК мулки бўлинмайди.


43. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК мулки таъсисчи билан келишган ҳолда, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижрочи директори томонидан қуйидаги ҳолларда тасарруф этилади:

асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага бериш ёки гаровга топшириш;

мулкни бошқа тижорат ташкилотлари устав фондига улуш сифатида киритиш;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг тижорат ташкилотларидаги акцияларини (улушларини) сотиш;

мулкни "Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолияти мақсадларига мос келмайдиган бошқа шаклда сотиш.


44. "Ўзмелиомашлизинг" ДУКка тегишли бино ва иншоотлар (жумладан, қурилиши тугалланмаган), шунингдек, акциялар (улушлар) Давлат рақобат қўмитаси томонидан сотилади.

"Ўзмелиомашлизинг" ДУКка тегишли бино ва иншоотларни (жумладан, қурилиши тугалланмаган), шунингдек, акцияларни (улушлар) сотишдан тушган маблағлар, уларни сотиб олиш манбаларидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар сифатида тақсимланади.


8-БОБ. ДАРОМАДНИ (ФОЙДАНИ)

ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


45. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади.

46. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК даромадини (фойдасини) тақсимлаш ва унинг зарарларини қоплаш тартиби таъсисчи томонидан белгиланади.


47. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК таъсисчисининг розилиги билан захира ва бошқа мақсадли жамғармалар тузилиши мумкин.



9-БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

ВА ҲИСОБОТИ


48. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ва ҳисоботни тақдим этади.


49. "Ўзмелиомашлизинг" ДУКда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, унинг ҳолати ва тўғри юритилиши, шунингдек, тегишли органларга даврий ҳисобот ва бошқа ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ ижрочи директор зиммасига юкланади.


50. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсисчи, солиқ ва молия органлари, ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органлари, шунингдек, зарур бўлганда, шартнома асосида аудиторлик ташкилотлари томонидан текширилиши мумкин.



10-БОБ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ


51. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолияти билан боғлиқ юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


52. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан таъсисчининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ўз филиаллари ва ваколатхоналарини очиши мумкин. Улар "Ўзмелиомашлизинг" ДУК томонидан мулк билан таъминланади ва ўз фаолиятини "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижрочи директори тасдиқлаган қоидалар асосида амалга оширади.


53. Филиаллар ва ваколатхоналар раҳбарлари ижрочи директор томонидан таъсисчи билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва ўз фаолиятини "Ўзмелиомашлизинг" ДУК томонидан белгиланган тартибда берилган ҳамда расмийлаштирилган ишончнома асосида юритади.


54. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади ва қайта ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 13 декабрь


































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск