ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.12.2017 й. ПҚ-3422-сон "2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2017 й.

N ПҚ-3422



2018-2022 ЙИЛЛАРДА ТРАНСПОРТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЮК ТАШИШНИНГ ТАШҚИ

САВДО ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, ҳозирги вақтда республикада 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда модернизациялаш Дастури амалга оширилмоқда, Дастурда юксак халқаро талаблар ва стандартларга мос келадиган миллий транспорт тармоғини ривожлантириш соҳасида ягона комплекс стратегияни ишлаб чиқиш, республика маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг ўз маҳсулотини минтақа ва жаҳон бозорларига истиқболда олиб чиқиш талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда унинг халқаро транспорт коммуникацияларига кенг миқёсда интеграциялашувини таъминлаш назарда тутилади.

Ушбу Дастур доирасида умумий қиймати 1580 миллион АҚШ долларидан ошадиган темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва авиатранспорт соҳасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди, шунингдек, умумий узунлиги 695 киломертли автомобил йўллари барпо этилди ва реконструкция қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг ортиб бораётган экспорт салоҳияти ҳамда маҳаллий маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш зарурлиги ташқи савдо йўналишларини янада диверсификациялаш учун кулай шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистон Республикасининг экспорт маҳсулоти истиқболли халқаро бозорларга чиқишини таъминлайдиган максимал даражада самарали, муқобил транзит йўлакларини шакллантириш борасида қўшимча илдам чоралар кўрилишини тақозо этмоқда.

Шуни қайд этиш зарурки, ҳозирги вақтда республиканинг мавжуд салмоқли транзит салоҳияти тўлиқ даражада ишга туширилмаган. Вужудга келган транзит ва тариф сиёсатидаги номақбуллик қўшимча равишда транзит юк оқимини жалб этишга тўсқинлик қилмоқда.

Янги транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича икки томонлама шартномавий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва халқаро аҳдлашувларни амалда рўёбга чиқариш, яқин қўшни мамлакатларда Ўзбекистон Республикасининг юкларини самарали ташиш ва ишлов бериш учун шарт-шароитларни шакллантириш ҳам энг муҳим вазифа ҳисобланади.

Логистика марказлари ва TIR-парклар тармоғини тубдан ривожлантириш, автотранспорт воситалари ва ҳаво кемалари паркини кенгайтириш ҳамда уларни сифатли ёнилғи-мойлаш материаллари билан ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда таъминлаш талаб этилади.

Ташқи савдо транспорт йўлакларини янада диверсификациялаш учун қўшимча кулай шарт-шароитларни яратиш, мамлакатимизнинг транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, маҳаллий транспорт-логистика компанияларини ривожлантириш ҳамда уларнинг ташки ва ички бозорлардаги рақобатдошлигини юксалтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан ишлаб чиқилган транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташки савдо йўналишларини диверсификациялаш Комплекс дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Дастурни амалга ошириш доирасида куйидагилар устувор вазифалар этиб белгилансин:

умуман транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида - темир йўл, автомобил ва авиация транспортини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, юк ташиш бўйича улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро логистика марказларини барпо этиш, халқаро аҳамиятдаги автомобил йўлларини, йўл бўйидаги зарур инфратузилмани қуриш ва реконструкция қилиш, юк ташишда транспортларнинг ўтказиш қобилиятини кўпайтириш, шаффоф ва рақобат муҳитини яратиш, ҳаракат таркиби паркини кенгайтириш ва Давлат чегарасидаги ўтиш пунктларининг максимал даражада бехатар фаолият юритиши шарт-шароитларини таъминлаш;

темир йўл транспорти соҳасида - темир йўл транспорти хизматлари сифати ва хавфсизлигини ошириш, янги темир йўл магистраллари қуриш, темир йўлларни электрлаштириш даражасини ошириш, мамлакатнинг ташки савдо юклари асосий жаҳон ва минтақа бозорларига олиб чиқилиши учун халқаро транспорт йўлакларини шакллантиришни давом эттириш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, мослашувчан тариф сиёсатини кўллаш, тармоқнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, логистика хизматларини такомиллаштириш ва ҳар хил транспорт турлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни рационаллаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг темир йўл тармоғини жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

автомобил транспорти соҳасида - миллий ҳуқуқий базанинг халқаро ҳуқуқий база билан уйғунлашувини жадаллаштириш йўли билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий автоюк ташувчиларнинг оғир юкли автотранспорт воситалари ҳаракат таркиби паркини кенгайтириш, автомобилларда халқаро юк ташишнинг рухсатнома бериш тизимини такомиллаштириш, халқаро транспорт коммуникацияларига мақбул йўл билан чиқишни ва транзит ташувлар ҳажмини кўпайтиришни таъминлайдиган янги автомобил йўлакларини шакллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш;

авиация транспорти соҳасида - юк ташиш ҳажмларини янада кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш, мавжуд инфратузилмани ва кўрсатилаётган хизматлар комплексини халқаро авиатранспорт хизматлари бозорига олиб чиқиш, юкларни авиация ёрдамида ташиш чогида, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда мослашувчан тариф сиёсатини кўллаш, ҳаво кемаларининг авиация паркини кўпайтириш ва янгилаш, "Навоий" Халқаро интермодал логистика марказининг имкониятларидан самарали ва тўлақонли фойдаланиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари зиммасига Дастурда белгиланган мақсадли кўрсаткичлар тўла ҳажмда ва ўрнатилган муддатларда сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

3. Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда автомобилда халқаро юк ташишни ривожлантириш ва миллий автоюк ташувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун кулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида икки ой муддатда Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда куйидагилар назарда тутилсин:

автомобилда халқаро юк ташишда рухсатномалар айирбошлаш, тақсимлаш, тақдим этиш ва фойдаланиш квоталарини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;

чегара божхона постларида нақд шаклдаги ҳисоб-китоблар билан бир қаторда нақдсиз шаклдаги ҳисоб-китоблар тизимини жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий юк ташувчилар томонидан автомобилларда каботаж юк ташишларини тақиқлаш;

Ўзбекистон Республикасининг автоюк ташувчиларига нисбатан хорижий давлатларнинг ҳудудида камситувчи шарт-шароитлар жорий этилган зарур ҳолларда ана шу давлатларнинг автотранспорт воситаларига нисбатан айнан бир хил тегишли чоралар кўриш.


4. Йиллик тушумида халқаро юк ташиш хизматлари экспорти улуши 50 ва ундан юқори фоизни ташкил этадиган миллий автотранспорт корхоналари ва товарларни ташишни ташкил этиш, омборга жойлаштириш, сақлаш, ишлов бериш ва тарқатиш билан шуғулланувчи транспорт-логистика компаниялари:

2022 йилнинг 1 январига қадар бўшаган маблағлар ўзининг автотранспорт воситалари паркини кенгайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялашга, замонавий омборхона терминаллари барпо этишга ва банк кредитларини тўлашга йўналтирилиши шарти билан мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинсин;

2024 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарлар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.

5. Халқаро йўналишларда юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган автотранспорт корхоналарига шаҳарлараро йўналишларда юк ташишни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


6. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан 2017 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб экспорт юкларини темир йўл транспортида ташиш тарифларини республика ички юкларини ташиш даражасигача пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

8. 2-иловага* мувофиқ таркибда ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов раҳбарлигида ишчи гуруҳи ташкил қилиниб, куйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин: тадбирларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, уларни молиялаштириш манбаларини белгилаш, Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг бажарилишини тизимли мониторинг қилиш, муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш ва зарур ҳолларда, уларни ҳал қилиш бўйича асосли таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Президент Администрациясига киритиш.

9. Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бош директори У.У. Розуқулов, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти бошлиғи зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 декабрь





























































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск